ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2022 й. 66-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.02.2022 й.

N 66




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "БОЛАЛАРНИ

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМГА МАЖБУРИЙ БИР ЙИЛЛИК

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2020 ЙИЛ 9 МАРТДАГИ

132-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Республиканинг чекка ҳудудларидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни жадаллаштириш, соғлом, фаол, баркамол, ижтимоий мослаштирилган болаларни тарбиялаш, келгусида муваффақиятли ўқув фаолияти учун шарт-шароитларни шакллантириш ва уларни бошланғич таълимга сифатли тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 9 февралдаги

66-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни бошланғич

таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини

янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тайёрлов гуруҳларида ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан кейинги йилнинг 31 майигача бўлган даврни, ёзги соғломлаштириш даври жорий йилнинг 1 июнидан 31 августигача бўлган даврни ўз ичига олади".


2. 1-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига зарур ҳолларда мазкур иловада белгиланган республика мақсадли кўрсаткичлари доирасида ҳудудлар кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади".


3. 2-иловада:


а) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "июнь, июль" сўзлари "май, июнь" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банддаги "тегишли йилнинг 1 сентябрида 5 ёшу 6 ойлик бўлган" сўзлари "келгуси йилда етти ёшга тўладиган" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 февраль















































Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск