ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.2022 й. ПҚ-125-сон "Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.2022 й.

N ПҚ-125



ОТАШИН ШОИР, ТАРЖИМОН

ВА ДРАМАТУРГ УСМОН НОСИР

ТАВАЛЛУДИНИНГ 110 ЙИЛЛИГИНИ

КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзининг бетакрор истеъдоди, юксак матонати ва халқпарварлиги билан ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган, мустабид тузум даврида сиёсий қатағон қурбони бўлган оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир халқимизнинг машҳур фарзандларидан биридир. Унинг эзгу инсоний фазилатлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат, келажакка юксак ишонч туйғуси билан йўғрилган етук бадиий асарларининг халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлод тарбиясидаги беқиёс ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда шоир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда жамоатчилик вакилларининг 2022 йилда Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2.Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита (А.Н. Арипов) бир ой муддатда Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни назарда тутувчи дастурни, уни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини мамлакатимизда адабиёт ва санъат байрами сифатида кенг нишонлаш;

Усмон Носирнинг ҳаёти ва фаолиятини, хусусан, унинг қатағон даврида кечган йилларини ўрганиш, ҳозирга қадар номаълум бўлиб келаётган қўлёзма асарларининг тақдири ҳақида маълумотлар тўплаш мақсадида тарихчи олимлар ва ижодкорлардан иборат ишчи гyруҳи тузиш ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек, Россия Федерациясидаги тегишли архив материаллари билан танишиши учун шароит яратиш;

Наманган шаҳрида Усмон Носир ҳайкалини ўрнатиш;

Тошкент ва Наманган шаҳарларидаги кўчаларга Усмон Носир номини бериш;

Усмон Носирнинг "Танланган асарлар" тўплами ҳамда "Усмон Носир замондошлари хотирасида" китобини нашр этиш;

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон Фанлар академияси билан ҳамкорликда "Замонавий ўзбек адабиёти ривожида Усмон Носир ижодий меросининг ўрни ва аҳамияти" мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш;

Усмон Носирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш, спектакллар саҳналаштириш, мусиқа асарлари ва қўшиқлар, Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида туркум материаллар эълон қилиш;

умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари ўқувчилари ўртасида Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган "Унутмас мени боғим" мавзуида иншолар танловини ўтказиш;

мамлакатимиздаги таълим ташкилотлари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида Усмон Носир ижодига бағишланган учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда китобхонлик кечаларини ташкил этиш;

2022 йил ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбек Миллий академик драма театрида Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган адабий-бадиий хотира кечасини ўтказиш.


4. Ташкилий қўмита (А.Н. Арипов)га Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тадбирларни юксак савияда ташкил этиш, мазкур қарор ва чора-тадбирлар дастурининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилсин.


5. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Ҳ. Камилов):

Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси ва "Шаҳидлар хотираси" жамғармаси билан биргаликда белгиланган тартибда Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида Усмон Носир хотирасига бағишланган ёдгорлик ўрнатиш ва унинг тантанали очилиш маросимини ўтказиш юзасидан Россия Федерациясининг тегишли идоралари билан музокаралар ўтказсин ҳамда натижаси бўйича Ташкилий қўмитага таклиф киритсин;

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан шоир хотирасига ҳамда ўзбек адабиёти ва маданияти тарғиботига бағишланган тадбирларни Россия Федерацияси Кемерово вилоятидаги ўзбек диаспораси вакилларини жалб этган ҳолда ўтказиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Дунё" ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш Давлат бюджети, Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси, ташкилотчилар маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 февралдаги

ПҚ-125-сон қарорига

ИЛОВА



Оташин шоир, таржимон ва драматург

Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини

кенг нишонлаш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

А. Арипов

-

Бош вазир, Ташкилий қўмита раиси

А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

Х. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

А. Жўрабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

О. Назарбеков

-

маданият вазири

Б. Саидов

-

халқ таълими вазири

А. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири

П. Бобожонов

-

ички ишлар вазири

А. Комилов

-

ташқи ишлар вазири

Ш. Абдуразаков

-

Наманган вилояти ҳокими

Ж. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими

Б. Юлдашев

-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти

Ж. Абруев

-

молия вазири ўринбосари

А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

А. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори

А. Кучимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

М. Ҳожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Ш. Ризаев

-

Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари

Б. Хасанов

-

"Шаҳидлар хотираси" жамғармаси раҳбари

А. Нуридинов

-

Бадиий академия раиси

Ш. Сирожиддинов

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

Н. Каримов

-

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, академик

Н. Рашидова

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Усмон Носирнинг қариндоши

   

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига шу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 февраль


"Халқ сўзи", 2022 йил 11 февраль

































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск