ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2022 й. ПҚ-128-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2022 й.

N ПҚ-128



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ЯНАДА ОШИРИШ ВА ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ

НАЗОРАТИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасини кучайтириш ва масофавий молиявий назоратни кенгайтириш, шунингдек, давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари биринчи навбатда қуйидаги йўналишларда бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасига алоҳида эътибор қаратсин:

бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўғри ҳисобланиши;

ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган объектларда амалга оширилаётган қурилиш ишларини мониторинг қилиш ва уларда назорат тадбирларини ўтказиш;

бюджет тизими бюджетларидан тўланаётган субсидияларнинг манзиллилигини ва самарадорлигини баҳолаш;

давлат харидларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилиш;

давлат қарзи ва грантлар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижадорлигини ўрганиш.

Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари 2022 йилдан бошлаб назорат ишларининг йиллик дастурларини мазкур бандда назарда тутилган устувор йўналишларга мувофиқлаштирсин. Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

бюджет ташкилотларида бюджет маблағлари бошқарилиши ва бюджет ҳисоби юритилишини махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлар воситасида доимий мониторинг қилиш;

масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини ошириш.


2. Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси ҳамда Бош прокуратуранинг Молия вазирлиги таркибидаги Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари негизида Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекциясини (кейинги ўринларда - Инспекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда "Электрон назоратчи-тафтишчи" дастурий мажмуасининг (кейинги ўринларда - дастурий мажмуа) қуйидаги босқичларда яратилишини таъминласин:

биринчи босқичда - 2022 йил 1 сентябрга қадар вазирлик ва идоралар билан реал вақт режимида ахборот алмашинуви орқали бюджет қонунчилигини бузиш хавфини таҳлил қилиш мақсадида Молия вазирлигининг молиявий назорат маълумотлари базасини ишга тушириш;

иккинчи босқичда - 2023 йил 1 январга қадар давлат молиявий назорати объектининг муайян давр учун айрим масалалар бўйича фаолиятини назорат қилиш (мавзули назорат) модулини яратиш.

Бунда, дастурий мажмуани ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.


4. Инспекция таркибида:

бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган қурилиш объектларида назорат ўлчови ҳамда амалга оширилган тўловлар ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмига мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш учун 40 та штат бирлигидан иборат Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси;

давлат молиявий назорати тизимида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга масъул бўлган, 10 та штат бирлигидан иборат Комплаенс назорати бошқармаси ташкил этилсин.


5. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (Э.Т.Юлдашев) бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш ишларининг назорати бўйича Инспекция билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйсин.


6. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ қонунчиликда белгиланган асосларга кўра, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган қурилиш объектларида назорат ўлчови:

қурилиш қиймати 10 млрд сўмгача бўлган объектларда - қурилишда назорат ўлчовини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли ташкилотларни жалб қилган ҳолда;

қурилиш қиймати 10 млрд сўмдан юқори бўлган объектларда - Инспекциянинг қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Белгилансинки, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар талабига асосан бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган қурилиш объектларида назорат ўлчовини ўтказиш учун жалб қилинган, қурилишда назорат ўлчовини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан ҳақ тўланади.


7. Қурилиш вазирлиги 2022 йил 1 майга қадар "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида давлат харидлари махсус ахборот портали, электрон кооперация биржаси портали, солиқ органлари ва тегишли бошқа ташқи манбалар билан маълумотлар алмашуви йўлга қўйилишини, шунингдек, қурилиш объектида ҳақиқатда сарфланган қурилиш материаллари (жиҳозлар) миқдори ва ишчилар ҳисобининг юритилишини таъминласин.


8. Белгилансинки:

а) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳолатлари тўғрисида Инспекцияга "Давлат аудити" дастурий комплекси орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ушбу маълумот асосида молиявий текширувлар жараёнида аниқланиб, давлат фойдасига ундирилган маблағлар ҳисобидан мукофот тўланади;

б) 2022 йил 1 июндан бошлаб:

бюджет буюртмачиларининг электрон кооперация биржаси порталида тузган шартномалари тўғрисидаги ахборот келиб тушгандан сўнг, у бир иш кунида автоматик тарзда Молия вазирлиги Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилади;

маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг таклифлари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун 10 кун муддатга "E-qaror" электрон тизимига жойлаштирилади, бундан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириладиган маблағлар мустасно;

мазкур кичик банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман ва шаҳарлар Кенгашларига жамоатчилик муҳокамаси натижалари билан биргаликда киритилади.


9. 2022 йилда Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий назорат фаолиятини такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харита") 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назорат қилиш Молия вазирлиги (Т.Ишметов) ва Ҳисоб палатаси (Б.Турабов) зиммасига юклатилсин.


10. "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларига қуйидаги рағбатлантириш ва жавобгарлик чоралари кўрилиши белгилаб қўйилсин:

вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаган раҳбарларни ярим йиллик якунларга кўра ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача бўлган миқдорда мукофотлаш;

вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминламаган раҳбарларга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима санкцияларини қўллаш.

"Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларига рағбатлантириш ҳамда жавобгарлик чораларини қўллаш Ҳисоб палатаси (Б. Турабов) ва Молия вазирлигининг (Т. Ишметов) таклифларига кўра амалга оширилади.


11. Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳар бир ҳудуд учун алоҳида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.

Мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни ҳудудларда татбиқ этиш бўйича масъуллар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. Молия вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимларини аттестациядан ўтказишни ташкил қилсин ҳамда Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармаларини замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


13. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ:

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари (кейинги ўринларда - ички аудит хизмати) ходимлари томонидан ўтказиладиган тадбирлар ички аудитнинг миллий стандартлари ва ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмаси асосида амалга оширилади;

ички аудит хизмати ўзи аниқлаган ва ваколати доирасида ҳал этиш имкони бўлмаган қоидабузарликлар ҳолатлари юзасидан бир иш куни ичида Инспекцияни хабардор қилади. Бунда Инспекция томонидан ушбу хабарнома асосида белгиланган тартибда текшириш ўтказилади;

2022 йил 1 ноябрга қадар Инспекция ходимлари молиявий назорат ва ички аудит соҳасидаги халқаро тажрибалар асосида махсус ўқув курсларида ўқитилади;

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб Инспекция ва ички аудит хизматларининг ходимларига малака сертификати бериш тизими жорий этилади;

2024 йил 1 апрелдан бошлаб ички аудит бўйича миллий малака сертификатига эга бўлмаган шахсларни Инспекция ва ички аудит хизматларининг ходими лавозимига ишга қабул қилишга ҳамда уларнинг ушбу тизимларда фаолият юритишига йўл қўйилмайди, бундан халқаро сертификатга эга бўлган шахслар мустасно.

14. 2022 йил 1 мартдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги (4 та), Мактабгача таълим вазирлиги(4 та) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги (4 та) тизимидаги ташкилотларнинг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан Молия вазирлиги марказий аппаратида 12 та штат бирлигидан иборат Ички аудит хизматлари билан ишлаш бошқармаси ташкил қилинсин.

Қуйидагилар Ички аудит хизматлари билан ишлаш бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ички аудит миллий стандартлари ва бошқа услубий ҳужжатларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Инспекция ва ички аудит хизматлари ходимларининг малакасини доимий ошириб бориш ишларини ва уларни сертификатлашни ташкил этиш;

масофавий аудит тадбирлари кўлами ва сифатини ошириш, шунингдек, ички аудит хизматларига хавфларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишда услубий кўмаклашиш;

ички аудит хизматлари фаолиятини ўрганиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш асосида ҳисоботлар тайёрлаш ва эълон қилиб бориш.


15. Молия вазирлигининг акциз солиғини тўғри ва ўз вақтида ҳисоблашни назорат қилиш функцияси Давлат солиқ қўмитасига ўтказилсин, шунингдек, пахта хомашёси ҳисоби ва ҳисоботини давлат томонидан назорат қилиш амалиёти бекор қилинсин.


16. Белгилансинки:

Инспекция томонидан бюджет маблағлари олувчиларнинг консолидациялашган бюджет, шу жумладан давлат қарзи маблағларидан тўғри фойдаланиши устидан давлат молиявий назорати тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда амалга оширилади. Бунда Инспекция томонидан тадбиркорлик субъектларининг мазкур хатбошида назарда тутилган маблағларга тегишли бўлмаган молиявий-хўжалик фаолиятини текширишга йўл қўйилмайди;

Инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Инспекция бошлиғи моддий, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича молия вазири ўринбосарига тенглаштирилади;

Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари молия вазирининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


17. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.


19. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 февралдаги

ПҚ-128-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022 йилда Давлат бюджети харажатларининг

самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий назорат

фаолиятини такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

     

     

Т/р


Устувор йўналишлар,

мақсадлар ва вазифалар


Амалга ошириш

механизмлари


Амалга ошириш

шакли


Муддати


Масъул ижрочилар


       

I. ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

     

1.

Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекциясини (Инспекция) ташкил этиш.


1. Инспекцияни Давлат хизматлари агентлигида давлат рўйхатидан ўтказиш.


Гувоҳнома

2022 йил

25 февраль


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Давлат хизматлари агентлиги (Н.Мухаммадиев)


2. Молия вазирлигида шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, 2022 йил учун штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тузиб, белгиланган тартибда тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш.


Штатлар жадвали ва харажатлар сметаси


2022 йил

15 март

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


3. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси


2022 йил

15 март


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ҳисоб палатаси (Б.Турабов)


4. Инспекция бошқарув ходимларини аттестациядан ўтказиш.


Режа-график

2022 йил

март-апрель

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги (О.Хасанов), Ҳисоб палатаси (Б.Турабов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)


5. Танлов асосида Инспекция вакант лавозимларига ходимларни жалб қилиш.


Танлов ўтказиш ва меҳнат шартномаларини тузиш


2022 йил

март-апрель


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги (О.Хасанов)


2.

Давлат молиявий назорати инспекциясининг ҳудудий бошқармалари ишини ташкил қилиш.


1. Юридик шахс мақомисиз Инспекция ҳудудий бошқармаларини ташкил этиш.


Молия вазирининг буйруғи


2022 йил

25 февраль


Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2. Давлат молиявий назорати департаменти ҳудудий бошқармаларининг товар-моддий бойликларини хатловдан ўтказиш ва белгиланган тартибда Инспекция балансига олиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022 йил

15 март

Молия вазирлиги (Д.Султанов)


3.

Молия вазирлигининг марказий аппарати таркибида бюджет ташкилотларининг Ички аудит хизматлари билан ишлаш бошқармасини ташкил қилиш.


1. Ички аудит хизматлари билан ишлаш бошқармаси низомини тасдиқлаш.


Молия вазирининг буйруғи


2022 йил

март

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2. Танлов асосида бошқармага малакали ходимларни жалб қилиш.


Меҳнат шартномалари

2022 йил

март-май

Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги (О.Хасанов)


3. Тегишли вазирликларнинг буйруқларини қабул қилиш орқали штат бирликларини қисқартириш.


Тегишли вазирликлар буйруқлари


2022 йил

март

Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)


4.

Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини ривожлантириш.


1. Халқаро аудит ташкилотларини жалб қилган ҳолда Ички аудит тадбирларини ўтказиш бўйича миллий стандартларни ишлаб чиқиш.


Молия вазирлиги буйруғи


2022 йил

июнь

Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Ҳисоб палатаси (Б.Турабов), Адлия вазирлиги (А.Каримов)


2. Ички аудит тадбирларини ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган миллий стандартлар асосида қўлланма лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

- ички аудит фаолиятида масофавий назорат ва хавф таҳлилини амалга ошириш ҳамда баҳолашнинг тартибини ишлаб чиқиш;

- ташқи манба маълумотларини кенгайтириш, вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан фойдаланиш кўламини оширишни назарда тутиш.


Молия вазирлиги буйруғи


2022 йил

июль

Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Адлия вазирлиги (А.Каримов)


3. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига давлат секторида ички назорат ва ички аудитни тартибга солиш нормаларини кўзда тутувчи ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

2022 йил

август

Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Ҳисоб палатаси (Б.Турабов), Адлия вазирлиги (А.Каримов)


4. Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2022 йил

апрель

Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Ҳисоб палатаси (Б.Турабов)


5. Молия вазирлигининг Бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказида вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари учун малака ошириш курсларини ташкиллаштириш.


Режа-график

ва ўқув дастури

2022 йил

август-декабрь

Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази (И.Хамидова)


5.

Инспекция ва ички аудит ходимлари салоҳиятини ривожлантириш.


1. Соҳадаги малакали мутахассисларни жалб қилган холда Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув марказида молиявий назорат ва ички аудит йўналишида ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўқитиш.


Режа-график

2022 йил

1 апрелдан бошлаб

Молия вазирлиги (Г.Рахимова), Ўқув маркази (И.Хамидова)


2. Давлат молиявий назорати инспекцияси ва ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда, илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ички аудит бўйича миллий малака сертификатини малака имтиҳонини топширмасдан бериш ва муддатини узайтириш учун асос бўладиган халқаро сертификатлар рўйхатини белгилашни назарда тутиш.


Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2022 йил

август

Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Адлия вазирлиги (А.Каримов)


3. Ички аудит ва Инспекция ходимлари учун мажбурий сертификация талабини жорий этиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори


2022 йил

1 ноябрдан бошлаб

Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Адлия вазирлиги (А.Каримов)


6.

Давлат молиявий назорати соҳасида қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашда жамоатчиликни кенг жалб қилиш мақсадида жисмоний шахсларни рағбатлантириш механизмини жорий этиш.


1. Бюджет маблағларидан фойдаланишда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ахборотни қабул қилиш учун электрон тизим яратиш.

Мавжуд ахборот тизимида тегишли модуль яратиш


2022 йил

апрель

Молия вазирлиги (Д.Султанов), Ҳисоб палатаси (Б.Турабов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось)


2. Аниқланган ҳолатлар бўйича жисмоний шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.


Молия вазирлиги буйруғи


2022 йил

апрель

Молия вазирлиги (Д.Султанов)


7.

Бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларида фаолият юритувчи бухгалтерия ҳисоби хизмати ходимларининг малакасини ошириш.


Бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларида фаолият юритувчи бухгалтерия ҳисоби хизмати ходимлари учун масофавий ўқув платформаси орқали малака оширишни ташкил этиш ва ўтказиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2022 йил

май

Молия вазирлиги (Г.Рахимова), Ўқув маркази (И.Хамидова)


8.

Давлат молиявий назорати инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш.


Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори


2022 йил

апрель

Молия вазирлиги (Ишметов)


       

II. ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ СОҲАСИДА

АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ ВА МАЪЛУМОТЛАР

БАЗАЛАРИНИ ЯРАТИШ

       

9.

"Электрон назоратчи-тафтишчи" ахборот тизимини яратиш.


1. Ахборот тизими концепциясини ишлаб чиқиш.


Ташкилий ва техник тадбирлар

2022 йил

март


Молия вазирлиги (О.Исаков)

2. Ахборот тизимига техник талабларни ишлаб чиқиш.


2022 йил

апрель


3. Ахборот тизимининг биринчи босқичида вазирлик ва идоралар билан реал вақт режимида ахборот алмашинуви орқали бюджет қонунчилигини бузиш хавфини таҳлил қилиш бўйича маълумотлар базасини ишга тушириш.


2022 йил

1 сентябрь

4. Ахборот тизимининг иккинчи босқичида давлат молиявий назоратининг мавзули назорат функциясини яратиш.


2023 йил

1 январь

5. Дастурий мажмуанинг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

июнь

Молия вазирлиги (О.Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось)


6. Вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорлик тўғрисида битим, технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

июль

Молия вазирлиги (О.Исаков)


7. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш ва электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2022 йил

август

Молия вазирлиги (О.Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось)


8. Самарқанд шаҳри ва Яккабоғ туманида "Электрон назоратчи-тафтишчи" ахборот тизими орқали аниқланган хавфларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2022 йил

ноябрь

Молия вазирлиги (Д.Султанов)



10.

Давлат молиявий назорати органларининг ягона ахборот базасини яратиш.


Давлат молиявий назорати инспекциясининг ахборот тизимини Ҳисоб палатасининг ахборот тизими билан интеграция қилиш.


Ахборот тизимларини ўзаро боғлаш


2022 йил

октябрь

Молия вазирлиги (Д.Султанов), Ҳисоб палатаси (Б.Турабов)


11.

Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларини сарфлаш бўйича қарор лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун "E-qaror" электрон тизимига жойлаштириш тизимини жорий этиш.


1. "E-qaror" электрон тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2022 йил

март


Адлия вазирлиги (М.Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги (Д.Султанов)


2. "E-qaror" электрон тизимига тегишли ўзгартиришларни киритиш.


2022 йил

май


3. Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор (фармойиш) лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун уни 10 кун муддатга "E-qaror" электрон тизимига жойлаштириш амалиётини йўлга қўйиш.


2022 йил

июнь


4. Андижон ва Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида "E-qaror" электрон тизимига жойлаштирилган қарорларни хатловдан ўтказиш.


2022 йил декабрь

Молия вазирлиги (Д.Султанов), Адлия вазирлиги (М.Икрамов)


12.

Молия вазирлиги ахборот тизимларини такомиллаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш.


1. Молия вазирлигининг барча дастурий мажмуаларида амалга ошириладиган операцияларни хатловдан (АКТ аудит) ўтказиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022 йил

апрель

Молия вазирлиги (О.Исаков), Ҳисоб палатаси (Б.Турабов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось)


2. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича барча сўровномалар фақатгина автомат тарзда шакллантирилиши ва уларнинг сўровномадаги миқдорлар доирасида амалга оширилишини йўлга қўйиш.


2022 йил

апрель

3. Молия вазирлиги дастурий мажмуасида барча функцияларни автоматлаштириш.


2022 йил

май


      

III. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШ ҲАҚИ

ВА УНГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН ТЎЛОВЛАРНИНГ ТЎҒРИ

ҲИСОБЛАНИШИ ВА НАЗОРАТИНИ ТАЪМИНЛАШ

      

13.

Халқ таълими муассасаларда иш ҳақи ҳисобини автоматлаштириш.


1. "Халқ таълими тизимидаги муассасаларни бошқариш" ахборот тизимини ишга тушириш.


Ахборот тизимини ишга тушириш

2022 йил

май


Халқ таълими вазирлиги (Р. Каримжонов)


2. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида ходимларни ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ўқитиш ва ахборот тизимига маълумотларни киритиш.

Бунда, иш ҳақи, ўқитувчи ва ўқувчилар каби маълумотлар базаси яратилади.


Амалий чора-тадбирлар

2022 йил

июнь-август

Халқ таълими вазирлиги (Р. Каримжонов, Т.Комилов)


3. "Халқ таълими тизимидаги муассасаларни бошқариш" ахборот тизимини Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси дастурий мажмуалари билан интеграция қилиш. Бунда:

ўқитувчи ходимларнинг барча малака тоифа сертификатлари;

ўқувчилар тўғрисида маълумот;

ўқитувчи ва ходимларнинг меҳнат дафтарчаси;

олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқиганлик ҳақидаги барча дипломлар;

ўқитувчиларнинг хорижий тилларни билишини тасдиқловчи сертификатлар ҳақидаги ва бошқа маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.


Ахборот тизимларини ўзаро боғлаш


2022 йил

август

Халқ таълими вазирлиги (Р. Каримжонов), Молия вазирлиги (О.Исаков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (К. Каримов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев), Адлия вазирлиги (А.Каримов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)


4. Давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозим) сертификатлари, дипломлари ва бошқа турдаги барча сертификатларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва уларнинг электрон базасини шакллантириш.


5. Халқ таълими тизимидаги ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган ҳолда ҳисоблашни босқичма-босқич жорий этиш.


Амалий чора-тадбирлар

2022 йил

сентябрь-декабрь

Молия вазирлиги (Ж.Абруев), Халқ таълими вазирлиги (Т. Комилов)


6. Олмазор, Шўрчи ва Хатирчи туманларида "Халқ таълими тизимидаги муассасаларни бошқариш" ахборот тизимини синовдан ўтказиш.


Ахборот хати

2022 йил

сентябрь-декабрь

Молия вазирлиги (Д.Султанов), Халқ таълими вазирлиги (Т.Комилов)


14.

"Болалар боғчаси" ахборот тизимидаги шаклланган маълумотлар асосида соҳа ходимларига ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган тарзда ҳисоблаш тизимини жорий қилиш.


1. Ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча техник топшириқни ишлаб чиқиш.


Техник топшириқ


2022 йил

апрель


Мактабгача таълим вазирлиги (Н. Муслитдинов)


2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


Экспертиза ҳужжатлари


2022 йил

май

Мактабгача таълим вазирлиги (Н. Муслитдинов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)


3. Ахборот тизимини ишга тушириш.


Ишга тушириш далолатномаси

2022 йил

декабрь

4. Ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022 йил

июль-сентябрь


Мактабгача таълим вазирлиги (Н. Муслитдинов)


5. Молия вазирлигининг ахборот тизимлари билан технологик йўриқнома асосида ўзаро интеграция қилиш.


Ахборот тизимларини ўзаро боғлаш

2022 йил

сентябрь

Мактабгача таълим вазирлиги (Н. Муслитдинов), Молия вазирлиги (О.Исаков)


6. Молия вазирлиги ахборот тизимида ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган тарзда ҳисоблашни босқичма-босқич жорий этиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023 йил

январь

Мактабгача таълим вазирлиги (Н. Муслитдинов), Молия вазирлиги (Ж.Абруев)


7. Ёзёвон, Бектемир ва Хўжайли туманларида "Болалар боғчаси" ахборот тизимини синовдан ўтказиш.


Ахборот хати

2022 йил

октябрь-декабрь

Молия вазирлиги (Д.Султанов), Мактабгача таълим вазирлиги (Н. Муслитдинов)


15.

Олий ва профессионал таълимда молиявий жараёнларни бошқариш ахборот тизимида ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган тарзда ҳисоблаш тизимини жорий қилиш.


1. Ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча техник топшириқ лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Техник топшириқ


2022 йил апрель


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Хакимов)


2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


Экспертиза ҳужжатлари

2022 йил

май-июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Хакимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)


3. Ахборот тизимини ишга тушириш.

Ишга тушириш

далолатномаси

2022 йил

декабрь

4. Ахборот тизимини такомиллаштириш ва тегишли маълумотларни киритиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022 йил

июль-сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Хакимов)

5. Ахборот тизимларини технологик йўриқнома асосида ўзаро интеграция қилиш.


Ахборот тизимларини ўзаро боғлаш


2022 йил

сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р.Хакимов)


6. Молия вазирлиги дастурий мажмуасида ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган тарзда ҳисоблашни босқичма-босқич жорий этиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023 йил

январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Хакимов), Молия вазирлиги (Ж.Абруев)


7. Тошкент давлат педагогика университети ва Қорақалпоқ давлат университетида ахборот тизимини синовдан ўтказиш.


Ахборот хати

2022 йил

октябрь-декабрь

Молия вазирлиги (Д.Султанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Хакимов)


16.

Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисобини автоматлаштириш.


1. Ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча техник топшириқ лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Техник топшириқ


2022 йил апрель


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


Экспертиза ҳужжатлари

2022 йил

май-июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)


3. Ахборот тизимини ишга тушириш.


Ишга тушириш

далолатномаси

2022 йил

декабрь

4. Ахборот тизимини такомиллаштириш ва тегишли маълумотларни киритиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022 йил

июль-сентябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов)


5. Ахборот тизимларини технологик йўриқнома асосида ўзаро интеграция қилиш.


2022 йил

сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов)

6. Молия вазирлиги дастурий мажмуасида ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган тарзда ҳисоблашни босқичма-босқич жорий этиш.


2023 йил

январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов), Молия вазирлиги (Ж.Абруев)

7. Чироқчи, Миришкор, Қўшработ туманларида ахборот тизимини синовдан ўтказиш.


Ахборот хати

2022 йил

октябрь-декабрь

Молия вазирлиги (Д.Султанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов)


17.

Бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича пластик карталарига ўтказиш учун тўлов қайдномаларини тижорат банкларига автоматлаштирилган электрон тарзда юборишни йўлга қўйиш.


1. Молия вазирлиги дастурий мажмуаси ва тижорат банклар ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ходимларга тегишли пластик карталар маълумотлари (ЖШШИР) бўйича автоматик тарзда назорат функцияларини жорий қилиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022 йил

1 апрель

Молия вазирлиги (О.Исаков), Марказий банк (И.Абдугафаров)


2. Тижорат банкларига тўлов қайдномаларини фақат автоматлаштирилган электрон алмашинув асосида қабул қилиш тўғрисида кўрсатма юбориш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022 йил

1 май

Марказий банк (И.Абдугафаров)


3. Тижорат банклари ва бюджет ташкилотларида тарғибот ишларини ўтказиш.


Амалий чора-тадбирлар

2022 йил

1 июнь

Молия вазирлиги (О.Исаков)

4. Тижорат банкларига юборилган бюджет ташкилотларининг тўлов қайдномасига асосан тақсимланган тўловлар бўйича Молия вазирлиги ва Марказий банк ўртасида маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.


Ахборот тизимларини ўзаро боғлаш


2022 йил

1 июнь

Молия вазирлиги (О.Исаков), Марказий банк (И.Абдугафаров)

18.

Бюджет ташкилотлари ходимларининг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тизимини жорий этиш.


1. Бюджет ташкилотлари ходимларининг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштиришни таъминловчи ахборот тизимини жорий этиш .


Дастурий таъминотни такомиллаш-

тириш

2022 йил

1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (О.Исаков)


2. Тизимнинг Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ахборот алмашувини йўлга қўйиш.


2022 йил

1 декабрь

3. Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида ахборот тизимини ишга тушириш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022 йил

1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось)


19.

Бюджет ҳисобидан чет элга хизмат сафари харажатларининг ягона тартибини ишлаб чиқиш.


Чет эл делегацияларини қабул қилишда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланиш, шунингдек, делегацияларни чет давлатларга хизмат сафарига юбориш бўйича янги тартибни ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори

2022 йил

декабрь

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (А.Воитов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)


       

IV. ДАВЛАТ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛАДИГАН СУБСИДИЯ,

КОМПЕНСАЦИЯ, ГРАНТЛАРНИНГ МАҚСАДЛИ ВА САМАРАЛИ

САРФЛАНИШИНИ ҲАМДА ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУНЧИЛИК

ҲУЖЖАТЛАРИДА БЕЛГИЛАНГАН ТАЛАБЛАРГА РИОЯ

ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

     

20.

Субсидия, компенсация ва грантларни ажратиш бўйича махсус ягона электрон платформани ишга тушириш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш ва келишиш.

Техник топшириқ

2022 йил

май


Молия вазирлиги (Д.Султанов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.Холхўжаев), вазирлик ва идоралар


2. Ижрочини танлаш ва шартнома тузиш.


Шартнома

2022 йил

июль


Молия вазирлиги (Д.Султанов)


3. Платформа орқали субсидияларни ажратиш учун аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, тўлаб бериш ва ҳисобини юритиш тизимини жорий қилиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь


Молия вазирлиги (Д.Султанов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось)


4. 2022 йил 1 октябрдан бошлаб айрим тоифадаги субсидияларни ажратиш фақат ягона электрон платформа орқали ажратилишини жорий этиш.


Норматив

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2022 йил

сентябрь


Молия вазирлиги (Д.Султанов)


21.

Мактабгача таълим соҳасига ажратилаётган маблағлар самарадорлигини таъминлаш мақсадида ахборот тизимларини такомиллаштириш.

1. Биометрик идентификация қилиш технологияси орқали мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ва тарбияланувчиларининг давоматини юритиш учун "Болалар боғчаси" ва "Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш" (НМТТБ) ахборот тизимларини ишлаб чиқиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2022 йил

1 апрелга қадар


Мактабгача таълим вазирлиги (Н.Муслитдинов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось), Молия вазирлиги (Ж.Абруев)


2. "Болалар боғчаси" ва НМТТБ ахборот тизимларини:

тажриба-синов тариқасида Сирдарё вилоятида жорий этиш;

давлат мактабгача таълим ташкилотлари, Давлат бюджетидан субсидия ва компенсация оладиган тегишли давлат-хусусий шериклик асосидаги ва хусусий мактабгача таълим ташкилотларида жорий этиш.




2022 йил

1 апрелдан


2022 йил

1 июндан

3. Субсидия ва компенсациялар ҳажмини автоматик тарзда ҳисоблашни жорий этиш учун "Болалар боғчаси" ва НМТТБнинг "Mehnat.uz", "Soliq.uz", "УзАСБО" ҳамда электр энергияси ва табиий газ таъминоти корхоналарининг ахборот тизимлари билан маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2022 йил

1 апрель

Мактабгача таълим вазирлиги (Н.Муслитдинов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось), Молия вазирлиги (Ж.Абруев) Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари


22.

Давлат олий таълим муассасалари талабаларига ижара тўловини қоплаб бериш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобини юритишни рақамлаштириш.


1. Ижара тўловини автоматик тарзда ҳисоблаш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Молия вазирлиги ахборот тизимлари билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.


Ташкилий-техник тадбирлар

2022 йил

сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Давлат солиқ қўмитаси (М. Мирзаев), Молия вазирлиги (Ж. Абруев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось)


23.

2022 йилда айрим вазирлик ва идораларга ажратилган субсидия ва компенсацияларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини дастур асосида ўрганиш.


1. Хавф-хатарлар таҳлили асосида соҳалар ва ҳудудларга ажратилган субсидияларни ўрганиш.


Режа-график бўйича


2022 йил

март-декабрь


Молия вазирлиги (Д.Султанов), Ҳисоб палатаси (С.Саидкаримов)


2. Чорвачилик соҳаси учун ажратилган субсидиялар манзиллилиги ва натижадорлигини Бухоро ва Навоий вилоятлари мисолида ўрганиш.


Ахборот хати

2022 йил

октябрь-ноябрь

3. Ўрганишлар натижаси бўйича субсидияларни ажратиш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифларни киритиш. Бунда:

- мақсадсиз сарфланган субсидия, компенсация ва грантларни бюджетга қайтариш;

- натижадорлиги паст бўлган субсидия ва компенсацияларни мақбуллаштириш;

- субсидия тақсимловчилар томонидан фақат ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратишни жорий қилиш.


Таҳлилий ахборот


2022 йил

май-декабрь


Молия вазирлиги (Д.Султанов), Ҳисоб палатаси (Б.Турабов)


24.

Давлат харидлари жараёнларида шаффофликни таъминлаш.


1. Электрон кооперация биржаси порталида тузилган шартномаларни автоматик тартибда Молия вазирлиги Ғазначилигида рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори


2022 йил

апрель


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Воитов), Молия вазирлиги (Г.Рахимова)


2. Давлат харидларида иштирок этаётган тадбиркорлар рейтингини жорий этиш.


Молия вазирининг буйруғи

2022 йил

май


Молия вазирлиги (Г.Рахимова), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


3. Давлат буюртмачилари ва харид иштирокчиларининг манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини автоматик аниқлаш тизимини жорий қилиш.


Идоралараро техник топшириқ

2022 йил

1 июнь

Молия вазирлиги (Г.Рахимова), Адлия вазирлиги (А.Каримов), Давлат солиқ қўмитаси (М.Мирзаев)


25.

Давлат харидлари тизимида таҳлил имкониятларини кенгайтириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида таҳлилий ахборот тизимини (Business intelligence) жорий этиш.

1. Ахборот тизимини яратиш учун халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш.


Техник топшириқ

2022 йил

1 апрель

Молия вазирлиги (Г.Рахимова)

2. Техник кўмак доирасида харид иштирокчилари, нархлари, рақобат даражаси тўғрисида соҳалар ва ҳудудлар кесимидаги маълумотларни комплекс таҳлил қилиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2022 йил

1 декабрь


Молия вазирлиги (Г.Рахимова)

3. Жамоатчиликка Ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятларини яратиш ва уни видео қўлланмалар орқали тарғиб қилиш.


Видеоқўлланма

2023 йил

1 январь


Молия вазирлиги (Г.Рахимова)

26.

Ижтимоий нафақалар ва пенсия тўловларининг мақсадлилигини ўрганиш.


Хавф-хатарлар таҳлили асосида ажратилган ижтимоий нафақалар ва пенсия тўловларини ўрганиш ва ушбу тўловларни амалга ошириш бўйича ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


Режа-график бўйича

2022 йил

март-декабрь


Молия вазирлиги (Д.Султанов) Ҳисоб палатаси (Б.Турабов)


Ижтимоий нафақалар ва пенсия тўловлари манзиллилиги ва натижадорлигини Қашқадарё, Фарғона ва Сирдарё вилоятлари мисолида ўрганиш.


Ахборот хати

2022 йил

октябрь-ноябрь

Молия вазирлиги (Д.Султанов), Ҳисоб палатаси (Б.Турабов)


27.

Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш.


Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш.


Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори


2022 йил

1 апрель

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


       

V. ИЖТИМОИЙ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИГА КИРИТИЛГАН ОБЪЕКТЛАРДА

АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ ВА УЛАРДА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

       

28.

Қурилиш қиймати 10 млрд сўмгача бўлган объектларда назорат ўлчовини ўтказиш учун жалб қилинган тижорат ташкилотларини танлаш, уларнинг хизмат ҳақини аниқлаш ва тўлаш тартибини ишлаб чиқиш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи низом лойиҳасини ишлаб чиқиш:

- қурилиш қиймати 10 млрд сўмгача бўлган объектларда назорат ўлчови харажатларини режалаштириш тартиби;

- тижорат ташкилотларини танлаш ва хизмат ҳақини белгилаш нормалари;

- ўлчов назорати хизматларига қўйиладиган талаблар.


Молия вазири

буйруғи

2022 йил

1 апрель

Молия вазирлиги (Д.Султанов), Адлия вазирлиги (А.Каримов)


29.

Хавфлар таҳлили асосида назорат ўлчови ўтказиладиган объектларни аниқлаш тартибини жорий этиш.


1. "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали қиймати 10 млрд.сўмдан юқори объектларда қурилиш ишларида хавф-хатарларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалиётини жорий этиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022 йил

август

Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (Э.Юлдашев), Молия вазирлиги (Д.Султанов), Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов)


2. Қурилиш объектларида қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисида жамоатчилик мурожаатларини тақдим этиш учун "Бюджет назорати" электрон дастури орқали телеграм ботни ишга тушириш.


2022 йил

август

3. Тажриба синов тариқасида хавфларни баҳолаш натижасида ва жамоат назорати доирасида аниқланган объектларда назорат ўлчови тадбирларини ташкиллаштириш.


2022 йил

июнь-август

30.

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимининг солиқ органлари билан маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳақиқатда сарфланган қурилиш материаллари (жиҳозлар) миқдори ва ишчилар сони ҳисобини юритиш.


1. Қурилиш жараёнида бош пудратчилар томонидан топшириладиган электрон ҳисоб-фактура (солиқ ҳисоботи)да қурилиш материаллари, жиҳозлар тўғрисидаги маълумотларни қамраб оладиган ҳисобот шаклини электрон ҳисоб-фактурага илова қилган ҳолда (субпудратчилар иш ҳажми тўғрисидаги маълумотларни) киритиш ҳамда ишчилар сони ҳисобини юритиш тартибини тасдиқлаш.


Норматив

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2022 йил

май


Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Молия вазирлиги (Д.Султанов), Давлат солиқ қўмитаси (М.Мирзаев)


2. Ушбу тартибларни "Шаффоф қурилиш" ва Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимларида жорий этиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022 йил

июнь


3. Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида қурилиш жараёнларини "Шаффоф қурилиш" ахборот тизими орқали аниқланган хавфлар асосида ўрганиш.


Ахборот хати

2022 йил

декабрь

Молия вазирлиги (Д.Султанов)


31.

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида пудратчилар томонидан субпудратчилар ишлатган қурилиш материаллари ва жиҳозлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш тартибини жорий этиш.


Пудратчи қурувчилар томонидан (субпудратчилар иш ҳажми тўғрисидаги маълумотларни) ишлатилган қурилиш материаллари ва жиҳозлар тўғрисида электрон ҳисоб-фактура асосида шаклланган маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизими орқали "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида ҳар бир объект кесимида акс эттириш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2022 йил

май


Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Молия вазирлиги (Д.Султанов), Давлат солиқ қўмитаси (М.Мирзаев)


      

     




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 февралдаги

ПҚ-128-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат бюджети харажатларининг

самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий

назорат фаолиятини такомиллаштириш

чора-тадбирларини ҳудудларда татбиқ

этиш бўйича масъуллар

РЎЙХАТИ

         

Т/р


Ф.И.О.



Лавозими


Бириктирилган ҳудуд


1.

Т.А. Ишметов


-

молия вазири

Андижон ва Тошкент вилоятлари


2.

С.С. Саидкаримов


-

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти


3.

О.З. Насритдинходжаев


-

молия вазирининг биринчи ўринбосари

Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри


4.

А.Я. Хайдаров


-

молия вазири ўринбосари

Наманган ва Фарғона вилоятлари


5.

О.Р.Исаков


-

молия вазири ўринбосари

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари


6.

Д.Ш. Султанов


-

молия вазири ўринбосари

Бухоро ва Навоий вилоятлари


7.

Ж.И. Абруев

-

молия вазири ўринбосари

Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

       

    




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 февралдаги

ПҚ-128-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартириш



1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2847-сон қарори қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари, ҳудудий молия ва ғазначилик бўлинмалари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлинмаларининг ходимлари лавозим маошини меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,5 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Бунда, бир вақтнинг ўзида мазкур қарор ва олдин қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларининг оширилган тариф коэффициентларини қўллашга рухсат этилмайди ва кўрсатилган коэффициентларнинг энг юқориси қўлланилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3231-сон қарорининг 4 ва 5-бандлари, шунингдек, қарорга 1-3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 февраль






















































Время: 0.1903
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск