ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2022 й. 74-сон "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2022 й.

N 74




ЖАМИЯТДА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ

ЮКСАЛТИРИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАРНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш, жумладан ушбу соҳада давлат органлари ва ташкилотларининг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда юритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда - Адлия вазирлиги) жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланганлиги;

Адлия вазирлиги томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш мақсадида "Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тизими" электрон портали (кейинги ўринларда - электрон портал) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) электрон портал Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги мақсадларда юритилади:

жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолашни очиқ ва шаффоф тарзда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича дастурлар, "йўл хариталари" ва бошқа чора-тадбирлар режалари амалга оширилишини назорат қилиб бориш;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳаққонийлигини таъминлаш, уларнинг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича фаолият натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг фаолияти самарадорлиги рейтингини юритиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда масъулиятини кучайтириш;

б) электрон портални юритиш билан боғлиқ харажатлар Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Адлия вазирлиги:

2022 йил 1 мартга қадар электрон портални тажриба-синов тариқасида ишга тушириш, ушбу жараёнда давлат органлари ва ташкилотларининг электрон портални юритишга масъул бўлган ходимларини ўқитиш бўйича семинар-тренингларни ташкил этиб бориш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 майга қадар тажриба-синов натижаларига асосан электрон порталнинг тўлиқ ишлашини таъминласин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 февралдаги

74-сон қарорига

ИЛОВА



Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича

тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юритиладиган махсус электрон портал (кейинги ўринларда - электрон портал) орқали амалга оширилади.

Электрон порталдан фойдаланиш учун ҳар бир давлат органи ва ташкилотига алоҳида логин ва парол берилади. Давлат органи ва ташкилоти раҳбари электрон порталдан фойдаланишга масъул бўлган ходимларни белгилайди ва уларнинг ҳисобини юритади".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари мунтазам мониторинг қилиб борилади ҳамда ҳар йили икки маротаба (январь ва июль ойларида) масъул давлат органлари ва ташкилотларининг электрон порталга киритган маълумотларини таҳлил қилиш, зарурат бўлганда эса жойига бориб ўрганиш орқали баҳоланади".


3. 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 9-11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган чора-тадбирлар режаларини бажаришга масъул давлат органлари ва ташкилотлари ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳақидаги маълумотларни мазкур тадбирлар амалга оширилгандан сўнг дарҳол электрон порталга киритиб боради.

10. Давлат органлари ва ташкилотларининг электрон порталга киритган маълумотлари ҳар йили 20 январга ва 20 июлга қадар Адлия вазирлиги томонидан пухта таҳлил қилинади ҳамда ўтказилган тадбирлар самарадорлиги ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни баҳолаш мезонларига мувофиқ электрон порталда автоматик тарзда баҳоланади.

Зарур ҳолларда, адлия органлари вакиллари бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда, электрон порталга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини уч кун ичида жойига чиқиб ўрганишлари мумкин.

Ўрганиш натижасида маълумотлар нотўғрилиги аниқланса, бу ҳақда Адлия вазирлиги камчилик аниқланган тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарини камчилик аниқланган кундан эътиборан бир кун ичида огоҳлантиради ҳамда мониторинг ва баҳолаш якуни бўйича тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таҳлилий ахборотда уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар беради.

11. Электрон порталда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини баҳолаш ҳар бир индикатор бўйича алоҳида юритилади.

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этиладиган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлиги мунтазам равишда мониторинг қилиб борилади ҳамда уни такомиллаштириб бориш чоралари кўрилади".


5. 14-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ҳар олти ойда" сўзлари "ҳар йили 25 январга ва 25 июлга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари масъул ҳисобланади".


7. 16-банддаги "ҳақиқийлигига" сўзи "ҳаққонийлигига" сўзи билан алмаштирилсин.


8. 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

бўйича тадбирларни мониторинг қилиш

ва баҳолаш тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича

тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Масъул давлат органлари ва ташкилотлари


Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга оширилган тадбирлар ҳақидаги маълумотларни электрон порталга киритиб боради.


Тадбирлар амалга оширилгандан сўнг дарҳол









2-босқич

Адлия вазирлиги


Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга киритилган маълумотларни таҳлил қилади ва ўтказилган тадбирлар самарадорлигини электрон порталда автоматик тарзда баҳолайди.


Ҳар йили 20 январга ва 20 июлга қадар


Заруратга кўра, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда, электрон порталга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини жойига чиқиб ўрганади.


3 кун ичида


Ўрганиш натижасида маълумотлар нотўғрилиги аниқланса, бу ҳақда камчилик аниқланган тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарини огоҳлантиради.


Камчилик аниқланган кундан эътиборан 1 кун ичида







3-босқич

Адлия вазирлиги


Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш натижалари юзасидан тайёрланган таҳлилий ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритади.



Ҳар йили 25 январга ва 25 июлга қадар









4-босқич

Адлия вазирлиги


Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш натижалари асосида:

тадбирларни ташкил қилиш бўйича янги инновацион услубларни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

баҳолаш натижаларига кўра салбий кўрсаткичга эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлари масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишда кўмаклашиш бўйича чоралар кўради;

баҳолаш натижаларини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқалива бошқа оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради.


Мунтазам



         





Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

бўйича тадбирларни мониторинг қилиш

ва баҳолаш тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

бўйича тадбирларни баҳолаш мезонлари

Т/р

Индикатор (кўрсаткич)нинг номи


Индикатор

(кўрсаткич)ни

баҳолаш методикаси


Ўлчов

бирлиги, меъёр


Электрон

тизимдаги

максимал балл


1.

Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир акциялар, флешмоблар ва бошқа оммавий тадбирларнинг ташкил этилиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1 та)


3. Ўртача даража (2 ёки 3 та)


4. Юқори даража (4 та)


4 та

6

2.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш бўйича ўқитилиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-30 % гача)


3. Ўртача даража (31-70 % гача)


4. Юқори даража (71% дан юқори)


(%) ўқитилиши лозим бўлган ходимлар сонига нисбатан


9

3.

Маҳаллаларда ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-30 та)


3. Ўртача даража (31-50 та)


4. Юқори даража (51-70 та)


70 та

10

4.

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-29 та)


3. Ўртача даража (31-50та)


4. Юқори даража (51-70)


70 та

10

5.

Ҳуқуқий қўлланмаларнинг тайёрланиши ва тарқатилиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-3 та)


3. Ўртача даража (4-7 та)


4. Юқори даража (8 ва ундан кўп)


8 та

8

6.

Ҳуқуқни тарғиб қилишга доир кўргазмали тарғибот материаллари (флаер, буклет, инфографика)нинг тайёрланиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-7 та)


3. Ўртача даража (8-14 та)


4. Юқори даража (15-20)


20 хил

5

7.

Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир мультипликацион фильмларнинг яратилиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1 та)


3. Ўртача даража (2 та)


4. Юқори даража (3 та ва ундан кўп)


3 та

9

8.

Соҳага оид ижтимоий-ҳуқуқий тусдаги видеороликлар, фильм ва сериалларнинг яратилиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-4 та)


3. Ўртача даража (5-7 та)


4. Юқори даража (8-10)


10 та

10

9.

Коррупцияга қарши курашишни тарғиб қилишга доир видеороликларнинг яратилиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-4 та)


3. Ўртача даража (5-7 та)


4. Юқори даража (8-10)


10 та

10

10.

Давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналлари фойдаланувчилари


1. Салбий даража (камайса)


2. Қониқарли даража (0% дан 4% гача)


3. Ўртача даража (5% дан 9% гача)


4. Юқори даража (10% дан юқори)


(%) ўтган баҳолаш даврига нисбатан


5

11.

Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда янги тарғибот турларидан фойдаланганлик даражаси


1. Салбий даража (фойдаланилмаса)


2. Қониқарли даража (1 та)


3. Ўртача даража (2 та)


4. Юқори даража (3 та ва ундан кўп)


3 та

6

12.

Оммавий ахборот воситалари билан амалга оширилган брифинглар


1. Салбий даража (амалга оширилмаса)


2. Қониқарли даража (1-5 та)


3. Ўртача даража (6-9 та)


4. Юқори даража (10-12)


12 та

6

13.

Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ўтказилган тадбирлар


1. Салбий даража (ўтказилмаса)


2. Қониқарли даража (1-5 та)


3. Ўртача даража (6-10 та)


4. Юқори даража (11-15)


15 та

6

".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 февраль















































Время: 0.0246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск