ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автотранспорт воситалари олди-сотдиси, ижараси ва у билан боғлиқ бошқа битимлар. Автотранспорт воситаларини бошқариш учун ишончнома /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 21.02.2022 й. 78-сон "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш жараёнига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.2022 й.

N 78



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

СОТИБ ОЛИШ ЖАРАЁНИГА АХБОРОТ

ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"UzAuto Motors" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомототранспорт воситаларини сотиб олиш жараёнида коррупция ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ушбу жараёнда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, "TRADE-IN" дастурини ривожлантириш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб "UzAuto Motors" АЖ томонидан автомототранспорт воситасини харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда "UzAuto Motors" АЖ билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизмати ва "UzAuto Motors" АЖ ўртасида ҳимоя даражасига эга бўлган интеграциялашган электрон маълумот алмашиш тизимини жорий қилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ушбу қарорга иловадаги 1-бандининг "б" кичик банди 2022 йил 1 апрелдан кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси Ш.Б. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 февралдаги

78-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

       

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

ўн тўртинчи хатбошидаги "янги" сўзидан кейин "ёки эски" сўзлари қўшилсин;

ўн бешинчи хатбошидаги "расмий дилер" сўзларидан кейин "(дистрибьютор)" сўзи қўшилсин;


б) 18-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"махсус савдо ташкилоти (автомототранспорт воситалари ташкилоти - ишлаб чиқарувчиси, унинг вакили ёки воситачи (дистрибьюторлик, дилерлик) ташкилотлар ҳамда "TRADE-IN" дастури бўйича юридик шахс) томонидан бериладиган ҳисоб-маълумот, "UzAuto Motors" АЖ автомобилларига бериладиган электрон ҳисоб-маълумот".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қишлоқ хўжалиги техникаси - қишлоқ хўжалиги ишларини бажарадиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган машина ва ускуна, ўзиюрар машина, трактор, трактор тиркамаси, ярим тиркамаси ва осма техникалар";


б) 8-банддаги "фақат лизинг ёки кредит шартномаси тузилган кунда ишлаб чиқарилган муддати икки йилдан ошмаган" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги "фақат харидор томонидан сотиб олинган кунда ишлаб чиқарилгани бир йилдан ошмаган" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 февраль


























































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск