ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.02.2022 й. 62-сон қарорига 11-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 февралдаги

62-сон қарорига

11-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг

якка тартибдаги дастури тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, ногиронлиги бўлган шахс (бола)ларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:


Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури (кейинги ўринларда - РЯТД) - тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган, ногиронлиги бўлган шахс учун мақбул реабилитация чоралари мажмуи бўлиб, ушбу чоралар организмнинг бузилган ёки йўқолган функцияларини, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахс меҳнат фаолиятининг айрим турларини бажариш қобилиятини тиклашга, компенсация қилишга қаратилган тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитация чораларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ҳамда тартибини ўз ичига олади;


тиббий реабилитация қилиш - ногиронлиги бўлган шахслар аъзоларининг ҳамда организми тизимларининг бузилган ва (ёки) йўқолган функцияларини сақлаб қолишга, қисман ёки тўлиқ тиклашга қаратилган тиббий хизматлар мажмуи;


касбий реабилитация қилиш - ногиронлиги бўлган шахсларни касбга йўналтиришга, касбга ўқитишга ва ишга жойлаштиришга, шунингдек уларнинг бой берилган касбий билимлари, маҳорати ва кўникмаларини тиклашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;


ижтимоий реабилитация қилиш - ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт фаолияти чекланганлигини енгиб ўтиши учун шарт-шароитлар яратишга, ижтимоий мақомини, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш, мустақил яшаш имкониятларини тиклашга, шунингдек, уларни жамиятда оилавий ҳаётнинг одатий шароитларига қайтаришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;


жисмоний реабилитация қилиш - ногиронлиги бўлган шахслар организмининг бузилган ёки вақтинча йўқолган функцияларини ҳамда уларнинг ижтимоий ва касбий фаолиятга бўлган қобилиятини жисмоний тарбия ва спорт ҳамда параспорт воситалари ҳамда усулларидан фойдаланган ҳолда тиклаш (тузатиш ва компенсация қилиш);


абилитация қилиш - жамият ҳаётига мослаштириш учун организмнинг йўқ бўлган (туғма) ва (ёки) ривожланмаган функцияларини шакллантиришга қаратилган тиббий, ижтимоий, педагогик, психологик жиҳатдан тузатиш ва бошқа тузатиш чора-тадбирлари мажмуи;

абилитация қилиш бўйича хизматлар хавф гуруҳидаги болаларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий, психологик ва педагогик жиҳатдан тузатиш хизматларини, шунингдек, бошқа тузатиш хизматларини ўз ичига олади;


бажарувчи ташкилотлар - даволаш-профилактика муассасалари, реабилитация марказлари, аҳоли бандлигига кўмаклашувчи марказлар ва РЯТДда тиббий, касбий, ижтимоий, жисмоний реабилитация ва абилитация тадбирларининг бажарувчилари этиб белгиланган бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар;


қонуний вакиллари - ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар.


3. Ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни РЯТД давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Ногиронлиги бўлган шахс (бола)ларни реабилитация қилишнинг мақсади уларга тўлақонли ҳаёт тарзини юритиш ҳамда ўз ҳуқуқлари ва потенциал имкониятларини амалга ошириш имконини берадиган ижтимоий мақомини, ўзига ўзи хизмат кўрсатишга ва касбий фаолиятнинг ҳар хил турларига оид қобилиятини тиклашдан иборатдир.


4. РЯТД ногиронлиги бўлган шахс (бола) учун тавсия хусусиятига эга. Ушбу шахс реабилитация чора-тадбирларининг у ёки бу туридан, шакли ва ҳажмидан, шунингдек, дастурни амалга оширишдан бутунлай воз кечишга ҳақли.

Ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили) РЯТДдан бутунлай воз кечган ёки дастурнинг айрим қисмлари амалга оширилишидан воз кечган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, дастурнинг бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.


5. Бажарувчи ташкилотлар, шунингдек, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда - ТИЭК) томонидан РЯТДни бажаришда реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда изчиллик ва узлуксизлик, ўтказилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини доимий кузатиб бориш ва назорат қилиш таъминланади.



II. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ

ҚИЛИШНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ ДАСТУРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


6. Реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда ТИЭК мутахассислари текшириб кўрилаётган шахс (бола)га (ёки унинг қонуний вакилига) реабилитация тадбирларининг мақсадини, вазифаларини, башорат қилинаётган натижаларни, тиббий ва ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини тушунтириши ҳамда кўрик далолатномасида тушунтириш ўтказилган санани кўрсатган ҳолда тегишли ёзувларни қайд этиши шарт.

Ногиронлиги бўлган шахс (бола) учун тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказилганидан кейин ўн кун ичида ногиронлиги бўлган шахс (бола) ни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ишлаб чиқилади.

РЯТД тиббий, ижтимоий, таълимга оид ва касбий соҳалардаги мутахассислар томонидан ўтказиладиган кўп соҳалар бўйича баҳолаш асосида ишлаб чиқилади.


7. РЯТД тавсиялари белгиланган шаклда ТИЭК томонидан хулоса чиқарилгандан сўнг ўн кун ичида ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг (ёки унинг қонуний вакилининг) мажбурий иштирокида ишлаб чиқилади.

18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага РЯТД расмийлаштирилганда қонуний вакили ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилади.

ТИЭК томонидан ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг (ёки қонуний вакилининг) таклифига биноан РЯТДни ишлаб чиқишда маслаҳат овози билан тиббиёт ташкилотлари мутахассислари, иш берувчилар, педагоглар ва бошқа мутахассислар иштирок этиши мумкин.

ТИЭК мутахассислари РЯТДни тузишда ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни Ўзбекистон Республикасининг "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида" 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сон Қонунида назарда тутилган ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қиладилар.


8. РЯТДни ишлаб чиқиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

реабилитацион эксперт диагностикасини ўтказиш;

реабилитация потенциалини аниқлаш;

реабилитация башоратини баҳолаш;

бажарувчи ташкилотларни кўрсатган ҳолда ногиронлиги бўлган шахс (бола)га маиший, ижтимоий, жисмоний ва касбий фаолиятни бажаришда бузилган қобилиятини тиклаш (шакллантириш) (тўлиқ ёки қисман) ёки уни компенсация қилиш имконини берадиган реабилитация ёки абилитация тадбирларини, техник воситалар ва хизматларни белгилаш.


9. РЯТДни ишлаб чиқиш ногиронлиги бўлган шахс (бола)ларга даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига тақдим этилган йўлланмада кўрсатилган тиббий реабилитация бўйича тавсия этилган чораларни, ногиронлиги бўлган болага психологик-педагогик реабилитация чоралари, психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг текшириш натижалари бўйича хулосасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


10. Реабилитация эксперт диагностикасининг мураккаб турларини қўллаш талаб қилинадиган ҳолларда ногиронлиги бўлган шахс (бола) РЯТДни тўлдириш ва унга тузатишлар киритиш учун ТИЭК томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш худудий марказларига (кейинги ўринларда - РМ), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги даволаш-профилактика ва диагностика муассасаларига белгиланган тартибда юборилиши мумкин.

Ишлаб чиқилган РЯТД ТИЭК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади, ТИЭК муҳри билан тасдиқланади ва ногиронлиги бўлган шахс (бола)га (ёки унинг қонуний вакилига) берилади, бу тўғрида махсус рўйхатдан ўтказиш журналида тегишли ёзув қайд этилади. Шу билан бирга ногиронлиги бўлган шахс (бола)га (ёки унинг қонуний вакилига) ишлаб чиқилган РЯТДга мувофиқ уни тиббий, касбий, ижтимоий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш учун тегишли бўладиган тадбирлар, техник воситалар ва хизматлар режасини аниқлаш мақсадида у қайси бажарувчи ташкилотга мурожаат қилиши тушунтирилади.


11. РЯТД ногиронлик гуруҳининг белгиланган даврига ишлаб чиқилади.

Ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили) ишлаб чиқилган РЯТДни рад этган тақдирда, ТИЭК томонидан тегишли далолатнома тузилади, ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили)нинг ёзма рад этиш хати (ёки рад этганлиги ҳақидаги далолатнома) кўрик далолатномасига қўшиб қўйилади.

Ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили) РЯТДга рози бўлмаган тақдирда, у ТИЭКнинг юқори муассасаларига, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


12. Бажарувчи ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахс (бола) мурожаат қилган кундан эътиборан 10 кун муддатда ишлаб чиқилган РЯТДга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахс (бола) ни тиббий, касбий, ижтимоий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш учун тегишли бўлган тадбирларни, техник воситалар ва хизматларни аниқлаши ва РЯТДда қайд этиши, реабилитация қилишнинг бажарувчи ташкилотларини, шакллари ва муддатларини кўрсатиши шарт.

Бажарувчи ташкилотлар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг РЯТДда акс эттирилган тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш бўйича тавсияларга қўшимча ёки тузатиш киритиш ҳуқуқига эга.


13. Ногиронлиги бўлган шахс (бола) РЯТДни йўқотиб қўйган тақдирда, тегишли ТИЭК томонидан янги РЯТД тўлдирилади.


14. РЯТДда белгиланган чора-тадбирлар ТИЭК томонидан бажарувчи ташкилот этиб белгиланган муассаса ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


15. Бажарувчи ташкилотлар маъмурияти ўз фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили) мурожаатидан сўнг 3 кун ичида РЯТДда кўзда тутилган реабилитация тадбирларини амалга оширишда, маҳаллий ҳокимият ва ташкилотлар билан биргаликда, ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, реабилитация тадбирларини амалга ошириш бўйича ишларни ташкил қилади.


16. Реабилитация тадбирларини бажариш муддати тавсия этилган муддатдан ошмаслиги керак.


17. Бажарувчи ташкилотлар раҳбарлари РЯТДда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни ТИЭК томонидан баҳоланиши учун РЯТДда кўрсатиб ўтади.


18. РЯТДни бажариш якунида, бажарувчи ташкилотлар ТИЭК билан биргаликда РЯТДда белгиланган тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш учун тегишли бўлган тадбирлар бажарилиши натижаларини баҳолайдилар.

РЯТДнинг бажарилиши ТИЭК томонидан ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида якуний баҳоланади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Ногиронлиги бўлган шахс (бола)га РЯТДда тавсия этиладиган тадбирларни ишлаб чиқиш, унинг мониторингини олиб бориш ва уни бажариш натижаларини баҳолаш юзасидан жавобгарлик ТИЭКга юкланади.


20. Бажарувчи ташкилотларнинг раҳбарлари РЯТД тадбирларини бажариш мониторингини олиб бориш учун шахсан жавобгардирлар.


21. Ногиронлиги бўлган шахс (бола)га РЯТДни ишлаб чиқиш ва бажариш масалалари бўйича пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.




Низомга

ИЛОВА



НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС (БОЛА)НИ РЕАБИЛИТАЦИЯ

ҚИЛИШНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ

ДАСТУРИ

20 ___йил "____" _________даги _________-сон кўрик далолатнома _______-сон РЯТД

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси

N______________

Фамилияси, исми, отасининг исми

Жинси: эркак, аёл. Туғилган санаси

Доимий (вақтинчалик) яшаш манзили

__________________________________телефони__________________________________

Ногиронлик гуруҳи (ёзилади)


Ногиронлик сабаби (ёзилади)



Ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги:

ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати (1, 2, 3-даража)

ТИЭК ташхиси: асосий касаллик_______

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________

қўшимча касалликлар

мустақил ҳаракатланиш лаёқати (1, 2, 3-даража)

мўлжал олиш лаёқати (1, 2, 3-даража)

муомала қилиш лаёқати (1, 2, 3-даража)

ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати (1, 2, 3-даража)

Ўқиш лаёқати (1-2-3-даража

меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати (1, 2, 3-даража) (керагини остига чизилади

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________

асоратлари

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________


Ногиронлик белгиланган муддат 20 __йил "___" ________________гача

Такроран кўрикдан ўтказиш     20___ йил "___" ________________.

Тиббиёт муассасасининг номи

N _________


Тиббий реабилитация қилиш:

Тиклаш терапияси (Медикаментоз терапия, физиотерапия, рефлексотерапия, фитотерапия, массаж)

Реконструктив жарроҳлик

(тури)

Тавсия қилинган протез-ортопедик мосламалар

(тури)

Тавсия қилинган реабилитация қилишнинг техник воситалари

(тури)

Санаторий-курортда даволаш

(соҳаси, тури)

Касбий реабилитация қилиш:


Касбий (меҳнатга) йўналтириш (ёзилади):

Касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, даражаси (остига чизилади) (ёзилади):

Ишга жойлашишга кўмаклашиш (остига чизилади) (ёзилади):

Касб-ишлаб чиқариш бўйича мослаштириш (ёзилади):

Ўқиш ёки меҳнат учун махсус мосламалар (реабилитация қилишнинг техник воситалари) (ёзилади):

Ижтимоий реабилитация қилиш:

Ногиронлиги бўлган шахс (бола)га ва унинг оила аъзоларига реабилитация қилиш бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш (ёзилади):


Ногиронлиги бўлган шахс (бола) ва унинг оила аъзоларини мослашишга ўргатиш ёзилади)


Ўқитиш (ёзилади):

Психологик реабилитация қилиш (ёзилади):

Ижтимоий-маданий реабилитация қилиш (ёзилади):

Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда параспорт воситалари билан реабилитация қилиш (ёзилади):

Ногиронлиги бўлган шахс (бола) ва унинг оила аъзоларига юридик маслаҳатлар бериш (ёзилади):

Жисмоний реабилитация:

Даволовчи жисмоний тарбия (ёзилади): (Даволовчи гимнастика, сайёр, терренкур юриш ва бошқа)

Механотерапия тури:

Умумий (велотренажер, тремидил, мотомопед) ёки махсус (локомат, армео, артромот) тренажер билан машғулотлар) ёзилади:

Мануал терапия тури (локал ёки умумий) ёзилади:

Эрготерапия тури (когнитив функция ва майда моторика бузилишида эрготерапевт (ёки реабилитиолог ) ёзилади:

Адаптив спорт, параспорт турлари (сузиш, турли параспорт ўйинлари, скандинав юриш ва бошқалар)

Жисмоний реабилитациянинг техник воситалари (ёзилади):

Абилитация қилиш:

Косметик пластик операция

Туғма танглай нуқсонини бартараф этиш

Протез-ортопедик мосламалар билан таъминлаш

Имплантант қўйиш

Ақлий дефектни тўлдириш

Интелектуал ривожланишни шакллантириш

Руҳий ҳолатдаги ривожланишни пайдо қилиш


ТИЭК раиси:

М.Ў.

Комиссия аъзолари:


          

1._______________________________________________________

2._______________________________________________________

3._______________________________________________________


Реабилитация тавсиялари билан танишдим ва РЯТДнинг аслини олдим тегишли ижрочиларга етказаман, шунингдек, навбатдаги кўрикка олиб келаман:

Имзо

Ф.И.О

олган санаси 20___ йил "__ " ____

(ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг (ёки унинг қонуний вакили)


Тиббий реабилитация қилиш

ДАСТУРИ

Тадбирлар, хизматлар, техник воситалар

Бажарувчи

Реабилитация қилиш шакли

Бажариш муддатлари

Тиклаш терапияси (ёзилади): (Медикаментоз терапия, физиотерапия, рефлексотерапия, фитотерапия, массаж)




Реконструктив жарроҳлик (ёзилади):




Протез-ортопедик ёрдам (ёзилади):




Санаторий-курортда даволаш (соҳаси кўрсатилади):




Тиббий реабилитациянинг техник воситалари (ёзилади):




Тиббий реабилитация дастурига розиман


(                                                                                            )

(ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили)


(Ф.И.О.)


(                                                                                             )

(ВМК раисининг имзоси)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

РЯТДнинг тиббий реабилитация дастури бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


1. Даволаш-профилактика муассасасининг, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш марказининг номи (Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази, стационар реабилитация бўлими, оилавий поликлиника) _________________________________

2. РЯТД доирасида ногиронлиги бўлган шахс (бола)га кўрсатилган тиббий реабилитация қилиш бўйича тадбирлар ва хизматлар: (стандарт бўйича медикаментоз терапия, физиотерапия (электр даволаш, фототерапия, ультратовуш терапия ва ҳ.к.), рефлексотерапия (нина билан даволаш, электропунктура ва ҳ.к.), фитотерапия, массаж)

____________________________________________________________________________

3. РЯТД доирасида ногиронлиги бўлган шахс (бола)га берилган тиббий реабилитация қилиш техник воситалари: физиотерапевтик аппаратлар _____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

4. Ногиронлиги бўлган шахс (бола) ни тиббий реабилитация қилиш бўйича бажарилмаган чоралар ва хизматлар рўйхати ҳамда бажарилмаганлигининг сабаби ____________________________________________________________________________

5. Ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни тиббий реабилитация қилиш дастурини бажаришнинг натижалари ва самарадорлиги ____________________________________

Даволовчи врач:_______________________________________________________

М.Ў.     ВМК раиси


Тиббий реабилитация натижаларининг баҳоси:

Компенсация қилишга эришилди: қисман, тўлиқ компенсация;

бузилган функцияларни тиклаш (тўлиқ, қисман, ижобий натижалар йўқ)

(керагининг остига чизилсин)._________________________________

М.Ў.

ВМК раиси _________________________________________________

ТИЭК раиси_________________________________________________

Касбий реабилитация қилиш

ДАСТУРИ

(ишлайдиган ногиронлиги бўлган шахс (бола)лар учун - иш берувчи томонидан,

меҳнат фаолияти билан шуғуллуниши учун тавсия берилган ҳамда иш қидираётган

ногиронлиги бўлган шахслар учун - аҳоли бандлигига кўмаклашиш ҳудудий маркази

(АБКМ) томонидан тўлдирилади)

Тадбирлар, хизматлар, техник воситалар

Бажарув-

чи

Реабилитация қилиш шакли

Бажариш муддати ва ҳажми

Касбий (меҳнатга) йўналтириш (остига чизилсин):




-касбий фаолият тўғрисида ахборот бериш;




- касбий фаолият масалалари юзасидан маслаҳат бериш;




-касбий фаолият билан шуғулланишга лаёқат юзасидан танлаб олиш;




-бўш (қулай) касб учун танлаш.




Касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, даражаси (остига чизилсин):




- умумий ўрта;




- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;




-олий;




- олий таълим муассасасидан кейинги ўқиш;




- кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.




Ишга жойлашишга кўмаклашиш (остига чизилсин):




- ногиронлиги бўлган шахс (бола) ларни оқилона ишга жойлаштириш учун умумий ёки ихтисослашган турдаги корхонада (муассасада) иш ўрнини қидириш ва танлаш;




- ногиронлиги бўлган шахс (бола) учун махсус иш ўрни яратиш;




- ногиронлиги бўлган шахсни (бола) махсус дастурлар бўйича ишга жойлаштиришни ташкил қилиш;




-тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда кўмаклашиш.




Касб-ишлаб чиқариш бўйича мослаштириш.




Ўқиш ёки меҳнат учун махсус мосламалар (реабилитация қилишнинг техник воситалари) (ёзилади):




Касбий реабилитация дастурига розиман

(ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг ёки унинг қонуний вакилининг ФИО ва имзоси)

М.Ў.



(БКМ раҳбарининг ФИО


имзоси)

Ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни касбий реабилитация

қилиш дастурининг бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

(иш берувчи томонидан тўлдирилади)

1. Корхона (муассаса, ташкилот)нинг номи

2. Ишга жойлаштирилган, ишга қабул қилинган санаси:

20____ йил "___" ____________дан, қандай касб (мутахассислик) бўйича

         

иш ўрни (остига чизилсин): умумий, махсус, уйда;

Реабилитация қилишнинг техник воситалари берилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин),

нималар

3. Иш жойида ўқитилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин), қандай касб (мутахассислик) бўйича

4. Ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни касб бўйича реабилитация қилишда бажарилмаган тадбирлар ва хизматлар рўйхати ҳамда уларнинг бажарилмаганлигининг сабаби

5. Ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни касбий реабилитация қилиш дастурининг бажарилиши натижалари ва самарадорлиги

Корхона (ташкилот) раҳбари


М.Ў

(имзо)


(Ф.И.О.)

РЯТДнинг касбий реабилитацияси бажарилиши тўғрисида

ХУЛОСА

(ишлайдиган ногиронлиги бўлган шахс (бола)лар учун)


(РЯТДни бажариш муддати тугагандан кейин тўлдирилади)


Касбий реабилитация натижаларининг баҳоси:

Янги касбга эга бўлиш (ўқитиш, қайта ўқитиш);

малака ошириш, иш ўрнига эга бўлиш (тўлиқ, нотўлиқ бандлик);

меҳнат бозорида рақобатбардошлиликни ошириш, ижобий натижалар йўқ

(керагининг остига чизилсин).

Корхона (ташкилот) раҳбари





( Ф.И.О)


(имзо)

РЯТДнинг касбий реабилитацияси бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

(иш қидираётган ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг бандлик ҳолати)


ҳолини бандликка кўмаклашиш ҳудудий марказ (АБКМ)лари

томонидан тўлдирилади)

1. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказнинг номи ______________________________

2. Ишсиз деб эътироф этилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин), агар "ҳа" бўлса, қандай муддатгача: 20___ йил "___" _______________дан 20__ йил "___" _______________гача

3. Касбга йўналтириш ўтказилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин); ўқитиш, ишга жойлаштириш учун танланган касб (мутахассислик), (остига чизилсин)

4. АБКМ ишга жойлаштирилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин).

Агар "ҳа" бўлса ишга жойлаштирилган санаси: 20___йил "____" ___________________

иш жойи_____________________________________________________________________

касб (лавозим) номи ___________________ ишга ўзи жойлашган____________________

5. АБКМ томонидан курс бўйича ўқитилмоқда (ўқитилган): _______________________

Санаси: 20__ йил "___" ______дан 20____ йил "__"___________гача касб (мутахассислик) бўйича ______________________________________________________ 6. Янги мутахассислик бўйича ишга жойлаштирилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин)

Ишга жойлашган санаси: 20___ йил "___"______________

7. Касбий реабилитация дастури доирасида бажарилмаган тадбирлар ва хизматлар ҳамда уларнинг бажарилмаганлиги сабаби ______________________________________

8. Касбий реабилитация қилиш дастурини бажариш натижалари ва самарадорлиги ___________________________________________________________________________

М.Ў.

АБКМ мутахассиси







          


АБКМ раҳбари







РЯТДнинг касбий реабилитацияси бажарилиши тўғрисида

ХУЛОСА

(ишламайдиган ногиронлиги бўлган шахс (бола)лар учун)

(РЯТДни бажариш муддати тугагандан кейин тўлдирилади)


Касбий реабилитация натижаларининг баҳоси:

Янги касбга эга бўлиш (ўқитиш, қайта ўқитиш);

малака ошириш, иш ўрнига эга бўлиш (тўлиқ, нотўлиқ бандлик);

меҳнат бозорида рақобатбардошлиликни ошириш, ижобий натижалар йўқ

(керагининг остига чизилсин).

АБКМ раҳбари


(Ф.И.О)

(имзо)

Ижтимоий реабилитация қилиш

ДАСТУРИ

(реабилитация маркази ёки тегишли муассаса томонидан тўлдирилади)

Тадбирлар, хизматлар, техник воситалар

Бажарувчи

Реабилитация қилиш шакли

Бажариш муддати ва ҳажми

Ногиронлиги бўлган шахс (бола) ни ва унинг оиласини реабилитация қилиш масалалари бўйича хабардор қилиш ва уларга маслаҳат бериш




Ногиронлиги бўлган шахс (бола) ни ва унинг оиласини мослашишга ўқитиш




Ўзига ўзи хизмат кўрсатишга, ҳаракатланишга, мўлжал олишга, муомала қилишга ўз хулқ-атворини назорат қилишга ўқитиш (остига чизилсин)




Психологик реабилитация (остига чизилсин): психологик диагностика, психологик коррекция, психотерапия, психоанализ, психопрофилактика




Психологик реабилитация (остига чизилсин): психологик диагностика, психологик коррекция, психотерапия, психоанализ, психопрофилактика, оилага психологик ёрдам кўрсатиш




Ижтимоий-маданий реабилитация (ёзилади):




Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда параспорт воситалари билан реабилитация қилиш (ёзилади):




Ногиронлиги бўлган шахс (бола) га ва унинг оиласига юридик маслаҳатлар бериш




Ижтимоий реабилитация дастурига розиман


(                                                                                            )

(ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили)нинг имзоси)


(Ф.И.О.)


(                                                                                             )

(реабилитация маркази (тегишли муассаса) раҳбарининг имзоси)


(Ф.И.О.)

РЯТДнинг ижтимоий реабилитация қилиш дастури бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

(реабилитация маркази ёки тегишли муассаса томонидан тўлдирилади)

1. Корхона (муассаса, ташкилот)нинг номи

2. РЯТД доирасида ижтимоий реабилитация чоралари ва хизматлари

3. Ижтимоий реабилитация бўйича бажарилмаган чоралар ва хизматлар рўйхати ҳамда уларнинг бажарилмаганлиги сабаби

4. Ногиронлиги бўлган шахс (бола) ни ижтимоий реабилитация қилиш дастурини бажаришнинг натижалари ва самарадорлиги

Ижтимоий реабилитация натижаларининг баҳоси: ўзига ўзи хизмат кўрсатишни таъминлаш (тўлиқ, қисман), мустақил равишда яшаш, оилага ва жамиятга интеграциялаш, ижобий натижалар йўқ (керагининг остига чизилсин).

М.Ў.

Реабилитация бўйича мутахассис








РМ раҳбари







Жисмоний реабилитация қилиш

ДАСТУРИ

Тадбирлар, хизматлар, техник воситалар

Бажарув-

чи

Реабилитация қилиш шакли


Бажариш муддати ва ҳажми

Даволовчи жисмоний тарбия (ёзилади): (Даволовчи гимнастика, сайёр, терренкур юриш ва бошқа)




Механотерапия тури: умумий (велотренажер, тремидил, мотомопед) ёки махсус (локомат, армео, артромот) тренажер билан машғулотлар) ёзилади:




Мануал терапия тури (локал ёки умумий) ёзилади




Эрготерапия тури (когнитив функция ва майда моторика бузилишида эрготерапет ёки (реабилитиолог ) ёзилади




Адаптив спорт, параспорт турлари (сузиш, турли параспорт ўйинлари, скандинав юриш ва бошқа)




Жисмоний реабилитациянинг техник воситалари (ёзилади):




Жисмоний реабилитация дастурига розиман



(                                                                                                    )

ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакилининг имзоси       (ФИО)

М.Ў.


(                                                                                                     )


(ВМК раисининг имзоси)                                                    (ФИО)

РЯТДнинг жисмоний реабилитация қилиш дастури бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

1. Бажарувчи ташкилотнинг номи

2. РЯТД доирасида ногиронлиги бўлган шахс (бола)га кўрсатилган жисмоний реабилитация қилиш бўйича чоралар ва хизматлар

3. РЯТД доирасида ногиронлиги бўлган шахс (бола)га берилган жисмоний реабилитация қилиш техник воситалари

4. Жисмоний реабилитация қилиш бўйича бажарилмаган чоралар ва хизматлар рўйхати ҳамда бажарилмаганлигининг сабаби

5. Жисмоний реабилитация қилиш дастурини бажаришнинг натижалари ва самарадорлиги

Бажарувчи ташкилот раҳбари


(                                                             )


(имзо)


(Ф.И.О.)

РЯТДнинг жисмоний реабилитация дастури бажарилиши тўғрисида

ХУЛОСА

(РЯТДни бажариш муддати тугагандан кейин тўлдирилади)


Жисмоний реабилитация натижаларининг баҳоси:


Компенсация қилишга эришилди: қисман, тўлиқ компенсация; бузилган функцияларни тиклаш (тўлиқ, қисман, ижобий натижалар йўқ) (керагининг остига чизилсин).


ВМК раиси

М.Ў.


ТИЭК раиси

Абилитация қилиш

ДАСТУРИ

Тадбирлар, хизматлар, техник воситалар

Бажарувчи

Реабилитация қилиш шакли

Бажариш муддатлари

Косметик пластик операция (ёзилади):




Туғма танглай нуқсонини бартараф этиш (ёзилади):




Протез-ортопедик мосламалар билан таъминлаш (ёзилади):




Имплантант қўйиш (соҳаси кўрсатилади):




Ақлий дефектни тўлдириш  (ёзилади):




Интелектуал ривожланишни шакллантириш




Руҳий ҳолатдаги ривожланишни пайдо қилиш




Абилитациянинг техник воситалари (ёзилади):




Абилитация дастурига розиман



(                                                            )


(ногиронлиги бўлган шахс(бола) (ёки унинг қонуний вакили)нинг имзоси


(Ф.И.О.)



(                                                            )

М.Ў.

ВМК раисининг имзоси


(Ф.И.О.)

Абилитация қилиш дастурининг бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

1. Бажарувчи ташкилотнинг номи

2. РЯТД доирасида ногиронлиги бўлган шахс (бола)га кўрсатилган абилитация қилиш бўйича чоралар ва хизматлар

3. РЯТД доирасида ногиронлиги бўлган шахс (бола)га берилган абилитация қилиш техник воситалари

4. Абилитация қилиш бўйича бажарилмаган чоралар ва хизматлар рўйхати ҳамда бажарилмаганлигининг сабаби

5. Абилитация қилиш дастурини бажаришнинг натижалари ва самарадорлиги

Бажарувчи ташкилот раҳбари


(                                                             )

М.Ў.

(имзо)


(Ф.И.О.)



РЯТДнинг абилитация дастури бажарилиши тўғрисида

ХУЛОСА

(РЯТДни бажариш муддати тугагандан кейин тўлдирилади)

Абилитация натижаларининг баҳоси:

Компенсация қилишга эришилди: қисман, тўлиқ компенсация; бузилган функцияларни тиклаш (тўлиқ, қисман, ижобий натижалар йўқ) (керагининг остига чизилсин).


ВМК раиси


20___ йил "___"

М.Ў.

ТИЭК раиси


20___ йил "___"

РЯТДда белгиланган реабилитация (абилитация ) чоралари

бажарилиши тўғрисида ТИЭКнинг

ХУЛОСАСИ

РЯТДни амалга ошириш тўғрисидаги баҳолар бажариш муддати тугагандан кейин ТИЭК томонидан кўрик вақтида тўлдирилади

РЯТДнинг белгиланганган чоралари турлари бўйича бажарилиши тўғрисида хулоса:

Тиббий реабилитация дастури тўлиқ, қисман бажарилган, бажарилмаган

(керагининг остига чизилсин).

Касбий реабилитация дастури тўлиқ, қисман бажарилган, бажарилмаган

(керагининг остига чизилсин).

Ижтимоий реабилитация дастури тўлиқ, қисман бажарилган, бажарилмаган

(керагининг остига чизилсин).

Жисмоний реабилитация дастури тўлиқ, қисман бажарилган, бажарилмаган

(керагининг остига чизилсин).

Абилитация дастури тўлиқ, қисман бажарилган, бажарилмаган

(керагининг остига чизилсин).

РЯТДда белгиланганган чораларнинг барча турларини бажарилиши тўғрисида хулоса:

Тўлиқ, қисман бажарилган, бажарилмаган

(керагининг остига чизилсин).

"Тасдиқлаймиз"

ТИЭК раиси:

М.Ў.

Аъзолари:


          

1._______________________________________________________

2._______________________________________________________

3._______________________________________________________

Э С Л А Т М А


Ушбу РЯТД Ўзбекистон Республикасининг "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хуқуқлари тўғрисида"ги Қонунига асосан ишлаб чиқилган.

Ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган, ногиронлиги бўлган шахс (бола) учун мақбул реабилитация чоралари мажмуи бўлиб, ушбу чоралар организмнинг бузилган ёки йўқолган функцияларини, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахс меҳнат фаолиятининг айрим турларини бажариш лаёқатини тиклашга, компенсация қилишга қаратилган тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитация чораларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ҳамда тартибини ўз ичига олади.

Тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказилганидан кейин ўн кун ичида ногиронлиги бўлган шахс учун реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ишлаб чиқилади.

Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши шарт.

Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини тузишда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси врачлари ногиронлиги бўлган шахсни ушбу Қонун билан белгиланган ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида кўрсатилган тадбирларни ўтказиш чоғида ногиронлиги бўлган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

реабилитацияни ўтказишда иштирок этувчи шахслар томонидан ўзига нисбатан тенг, ҳурмат билан ва камситилмасдан муносабатда бўлиш;

ўз ҳуқуқлари ва имкониятлари, шунингдек, реабилитациядан ўтиш хусусияти, сифати, шарт-шароитлари ҳақида тўлиқ ҳамда ишончли ахборот олиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакилларини реабилитация ўтказишнинг ҳар қандай босқичида жалб этиш.

Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ногиронлиги бўлган шахс учун тавсия хусусиятига эга бўлиб, ушбу шахс реабилитация чора-тадбирларининг у ёки бу туридан, шакли ва ҳажмидан, шунингдек, дастурни амалга оширишдан бутунлай воз кечишга ҳақли.

Ногиронлиги бўлган шахс реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастуридан бутунлай воз кечган ёки дастурнинг айрим қисмлари амалга оширилишидан воз кечган тақдирда, тегишли ташкилотлар дастурнинг бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 февраль











































Время: 0.0315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск