Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюросига ва тижорат банкларига кредит ахборотлари тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 01.07.2004 й. 1379-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 21.05.2004 й. 12/1-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 1 июлда 1379-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2004 йил 21 майдаги

12/1-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Кредит ахбороти миллий институтининг

маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда

Банклараро кредит бюросига ва тижорат

банкларига кредит ахборотлари тақдим

этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банк сири тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қарз олувчиларнинг кредит тариҳи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 23 апрелдаги 197-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Кредит ахбороти миллий институти томонидан тижорат банкларининг кредит операциялари ва уларнинг қарздорлари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тақдим этиш тартибини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит ахбороти миллий институти (кейинги матнда КАМИ) тижорат банкларининг кредит операциялари ва уларнинг қарздорлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, улар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, кредит ахборотининг ягона реестрини юритиш ҳамда Банклараро кредит бюросига ва тижорат банкларига шу турдаги ахборотларни тақдим этиш билан ўз фаолиятини юритади.


2. КАМИ реестрини шакллантириш манбаи бўлиб тижорат банклари томонидан тақдим этиладиган кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг) шартномалари шартлари, гаровга олинган мулк, кафолатлар (кафилликлар, кредит таваккалчилигини суғурталаш) тўғрисидаги ахборотлар, шунингдек давлат статистика ва иқтисодиёт органларидан, нодавлат ташкилотлар ва хўжалик субъектларидан қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган асосларда олинган маълумотлар ҳисобланади.



II. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН

АХБОРОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ТАРТИБИ ВА МУДДАТИ


3. Тижорат банклари КАМИга мазкур Низомда белгиланган тартибда қуйидаги ахборотларни тақдим этишга мажбурдирлар:

қарз олувчилар томонидан тақдим этилган кредит буюртмалари тўғрисида маълумотлар;

банк кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқилган кредит буюртмалари тўғрисида маълумотлар;

тузилган кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг) шартномалари тўғрисида маълумотлар;

кредит буюртмаларини кўриб чиқиш давомида қарздор тўғрисида банкка маълум бўлган маълумотлар;

қарздорлар томонидан банк билан тузилган кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг) шартномалари бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.


4. Тушган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар 1-иловага мувофиқ шаклда, буюртма тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.


5. Кредит буюртмаларининг рад этилиши тўғрисидаги маълумотлар 2-иловага мувофиқ шаклда, тегишли қарорлар қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.

Кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг) тузилган шартномалар ҳақидаги маълумотлар 3-иловага мувофиқ шаклда, тегишли шартномалар тузилган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.


6. Қарздорлар томонидан тузилган кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг) шартномалари бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақидаги маълумотлар 4- 6-иловаларга мувофиқ шаклларда, ҳар ойда ҳисобот ойи якунланган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.


7. Маълумотларни тайёрлаш ва реестрдан ахборотлар олиш- банк Кенгаши қарори билан тайинланган банк кредит бўлимининг ваколатли ходими томонидан амалга оширилади.

Маълумотларни тайёрлаш ва олиш учун масъул бўлган кредит бўлими ходими тўғрисидаги маълумотлар КАМИга банк Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмаган ҳолда юборилиши шарт.

Банк кредит бўлимининг маълумотларни тайёрлашда ва олишда масъул бўлган ходими тақдим этиладиган маълумотларнинг махфийлигини банк сири тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлашга мажбурдир.



III. КРЕДИТ АХБОРОТЛАРИНИ ЙИҒИШ,

ҚАЙТА ИШЛАШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


8. Банклар томонидан маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бош ахборотлаштириш маркази ёки Минтақавий ахборотлаштириш марказлари (кейинги матнда -БАМ) электрон алоқа тизими орқали Марказий банкнинг меъёрий талабларига мувофиқ белгиланган форматда шифрланган файл кўринишида тақдим этилади.


9. Банклардан олинган маълумотлар БАМ томонидан КАМИ серверида автоматик тарзда қайта ишланади ва реестрга киритилади.

Реестрга киритилган хар бир кредит буюртмасига уникал (хос) код берилади. Хос код буюртма берувчи банкининг коди. буюртма тушган сана ва солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР)дан тузилади. Кредит буюртмасининг хос коди уни реестрдан чиқарилгунга кадар сақланади.


10. Банк томонидан кредит берилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, кредит буюртмасининг хос коди автоматик тарзда буюртмани кўриб чиқиш натижалари бўйича буюртма берувчи ва банк ўртасида тузилган кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг) шартномасига берилади.

Кредит буюртмаси буюртма берувчининг кредитга лаёқатлилиги ва ишчанлик обрўси ёки тақдим этилган ҳужжатларнинг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганлиги билан боғлиқ бўлмаган сабаблар билан рад этилган тақдирда, ушбу кредит буюртмаси реестрдан чиқариб ташланади.

Кредит буюртмаси буюртма берувчининг кредитга лаёқатлилиги ва ишчанлик обрўси ёки тақдим этилган ҳужжатларнинг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаганлиги билан боғлиқ бўлган сабаблар билан рад этилган тақдирда, банк томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан 3 ой ўтгандан сўнг ушбу кредит буюртмаси реестрдан чиқариб ташланади.


11. Кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг) шартномалари қуйидаги ҳолларда реестрдан чиқарилиши мумкин:

қарздор томонидан шартнома бўйича ўз мажбуриятларини вақтида ва тўлиқ бажарганлиги муносабати билан кредит шартномаси бекор қилинганидан 5 йил муддат ўтгандан кейин;

қарздорнинг хўжалик фаолияти тугатилганидан 10 йил ўтгандан кейин.

Шартномаларни бошқа асослар бўйича реестрдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.


12. Кредит ахборотларини реестрга киритилиши ва чиқарилиши устидан назорат КАМИнинг кредит ахбороти ягона реестрини юритиш бўйича бош мутахассиси томонидан амалга оширилади.



IV. КРЕДИТ АХБОРОТЛАРИДАН БАНК НАЗОРАТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ МАҚСАДИДА ФОЙДАЛАНИШ


13. Банк назорати функцияларини амалга ошириш, кредит сиёсатидаги ўзгаришларни ва тижорат банкларининг кредит портфели ҳолатини таҳлил этиш мақсадида реестрда сақланаётган кредит ахборотлари Марказий банкнинг Тижорат банкларига лицензиялар бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаментига ҳар ойда ёки ёзма равишдаги сўровнома асосида, Марказий банкнинг Тижорат банкларини назорат қилиш департаментига эса ёзмаравишдаги сўровнома асосида тақдим этилади.

Марказий банкнинг Тижорат банкларига лицензиялар бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаменти ва Банкларни назорат қилиш департаменти томонидан олинган кредит ахборотларидан бошқа мақсадлар учун фойдаланишга, шунингдек учинчи шахсларга берилишига йўл қўйилмайди.



V. БКБ ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА

МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИ


14. Реестрда сақланаётган маълумотлар БКБ ва тижорат банкларига фақат тегишли шартномалар асосида тақдим этилиши мумкин.


15. Реестрдаги ахборотларни тақдим этиш тўғрисидаги шартнома тақдим этиладиган ахборотларнинг ҳажми ва олинган маълумотларнинг махфийлигини ҳамда фош этилмаслигини таъминлаш бўйича томонларнинг мажбуриятлари тўғрисидаги мажбурий шартларни ўз ичига олиши шарт.


16. Реестрдаги ахборотлар БКБга ва тижорат банкларига Марказий банк томонидан ўрнатилган тартибда БАМ алоқа каналлари орқали шифрланган кўринишда юборилган электрон сўровномалар асосида тақдим этилади.

БКБ ва тижорат банкларининг сўровномаларига жавоблар тайёрлаш ва бериш реал вақт режимида амалга оширилади.


17. Тижорат банклари алоқа ўрнатилган тартибда тақдим этилган ва рўйҳатдан ўтказилган кредит буюртмалари мавжуд бўлгандагина реестрдан ахборотларни олиш ҳуқуқига эгалар.

Банкнинг сўровномасида буюртма берувчи тўғрисидаги ва кредит буюртмасининг банк девонхонасида рўйҳатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд этилиши шарт.

Тижорат банклари томонидан бошқа асослар бўйича маълумотлар олинишига йўл қўйилмайди.

БКБ ва тижорат банклари реестрдан қарздор тўғрисида қуйидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эгалар:


а) қарздорнинг тўлиқ номи;

б) қарздорнинг солиқ тўловчининг идентификацион рақами;

в) сўралган сана ҳолатига тижорат банкларидан олган кредитларининг умумий суммаси;

г) сўралган сана ҳолатига кредитлар бўйича қарздорлигининг умумий суммаси;

д) сўралган сана ҳолатига кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлигининг умумий суммаси;

е) қарздорнинг банк кредитларининг таъминоти сифатида гаровга қўйган мулклари тўғрисидаги маълумотлар;

ж) қарздор томонидан учинчи шахсларнинг мажбуриятлари таъминоти сифатида берилган кафиллик (кафолат, кредиттаваккалчилигини суғурталаш);

з) сўралган сана ҳолатига қарздор томонидан берилган кредит буюртмалари сони.



VI. ЖАВОБГАРЛИК


18. КАМИ, БКБва тижорат банклари қонунчиликда ўрнатилгап тартибда мазкур Низомда белгиланган тартибда ахборотлар алмашинуви давомида уларга маълум бўлган банк сири бўлиб ҳисобланадиган маълумотларнинг сақланишини ва махфийлигини таъминлашга жавобгардирлар.


19. КАМИ, БКБ ва тижорат банклари кредит ахборотларини сақланиши ва узатилишининг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган барча ташкилий ва техник чораларни амалга оширишлари лозим.


20. Мазкур Низом ва банк сири тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.





Низомга

1-ИЛОВА



Кредит буюртмалари

тўғрисидаги маълумотлар

ТАРКИБИ*

N

Маълумотлар

Изоҳ

1

Жорий сана


Маълумотнинг КАМИга тақдим этилган санаси

2

Банк коди


3

Кредит буюртмаси тақдим этилган сана


Кредит буюртмасининг банкка тақдим этилган санаси


4

Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар


Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар:

юридик шахслар учун: номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар

жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, яшаш жойи, паспорт маълумотлари, СТИР.


5

Тармоқ


Буюртма берувчининг тармоқ коди (фақат юридик шахслар учун)


6

Кредитлаш объекти


Сўралаётган кредит объекти


7

Кредит суммаси


Кредит буюртмаси (бизнес-режа)да.кўрсатилган

кредит суммаси


8

Кредитни қайтариш мўлжалланаётган сана


Крсдит буюртмаси (бизнес-режа)да кўрсатилган кредитнинг қайтариш муддати


-------------------------

* Кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотларга лизинг ва факторинг шартномаларини тузиш бўйича буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳам киради






Низомга

2-ИЛОВА



Рад этилган кредит буюртмалари

тўғрисидаги маълумотларнинг

ТАРКИБИ*

N

Маълумотлар

Изоҳ

1.

Жорий сана


Маълумотнинг КАМИга такдим этилган санаси


2.

Банк коди


3.

Қарор қабул қилинган сана


Кредит буюртмасини рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана


4.

Банк органи


Кредит буюртмасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган банк органи


5.

Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар


Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар:

юридик шахслар учун: номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, яшаш жойи, паспорт маълумотлари, СТИР.


6.

Тармоқ


Буюртма берувчининг тармоқ коди (фақат юридик шахслар учун)


7.

Рад этиш сабаби


Рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарорга мувофиқ кредит буюртмасининг рад этилиш сабаблари баёни


-------------------------

* Кредит буюртмаларининг рад этилиши тўғрисидаги маълумотларга лизинг ва факторинг шартномаларини тузиш бўйича буюртмаларнинг рад этилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам киради.






Низомга

3-ИЛОВА



Кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан

мажбуриятларнинг бажарилишини талаб

қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги

(факторинг) шартномалари

тўғрисидаги маълумотлар

ТАРКИБИ

N


Маълумотлар


Изоҳ


1

Жорий сана


Маълумотнинг КАМИга тақдим этилган санаси


2

Банк коди


Банк коди


3

Буюртма номери


Кредит буюртмасининг кредит ахбороти ягона реестридаги идентификацион рақами


4

Шартнома тузишга асос


Банкнинг ваколатли органи (банк Кредит қўмитаси, Бошқаруви, Кенгаши, акциядорларнинг умумий йиғилиши) қарори ёки бошқа асослар


КРЕДИТ ШАРТНОМАЛАРИ УЧУН:


5

Шартнома рақами ва санаси


Кредит шартномаси рақами ва имзоланган сана


6

Кредит берилган сана


Кредит суммасини қарздорнинг ссуда ҳисобварағига ўтказилган санаси


7

Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар


Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар:

юридик шахслар учун: номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, яшаш жойи, паспорт ёки унинг ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат маълумотлари, СТИР.


8

Тармоқ


Буюртма берувчининг тармоқ коди (фақат юридик шахслар учун)


9

Кредит суммаси


Шартномада кўрсатилган кредит суммаси


10

Кредитнинг қайтариш санаси


Шартномада кўрсатилган кредитнинг қайтариш муддати


11

Кредитлаш объекти


Шартномада кўрсатилган кредитдан фойдаланиш мақсади


12

Кредитнинг таъминоти шакли


гаров, кафиллик, кафолат ёки кредит таваккалчилигнпи суғурталаш


13

Крсдит таъминоти тўғрисида маълумотлар


гаров: гаров тўғрисидаги шартнома реквизитлари, мулк баёни, бахоси, гаров шартномасининг давлат рўйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (агар мазкур гаров шартномасини давлат рўйҳатидан ўтказилиши лозим бўлса);

кафиллик: кафиллик тўғрисидаги шартнома реквизитлари, кафил-юридик шахснинг реквизитлари; кафил-жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари;

кафолат: кафолатнинг реквизитлари, кафолат берувчининг реквизитлари;

кредит таваккалчилигини суғурталаш:

кредит таваккалчилигини суғурталаш шартномаси реквизитлари, суғурталовчининг реквизитлари.


14

Кредит бўйича фоизлар


Крсдит шартномасида кўрсатилган крсдит бўйича фоиз миқдори


15

Кредит берилган валюта


Кредит берилган валюта коди


16

Кредит бериш шакли


Нақд пуллар билан ёки нақд пулсиз


17

Қайтариш шакли


Нақд пуллар билан ёки нақд пулсиз


ЛИЗИНГ ШАРТНОМАЛАРИ УЧУН:


18

Шартнома рақами ва санаси


Лизинг шартномаси рақами ва имзоланган сана


19

Шартноманинг нотариал тасдиғи


Шартноманинг нотариал тасдиғи (агар ушбу шартномани тасдиқлаш лозим бўлса)


20

Берилган сана


Лизинг объектининг лизинг олувчига берилган санаси


21

Лизинг олувчи тўғрисида маълумотлар


Лизинг олувчи тўғрисида маълумотлар:

юридик шахслар учун: номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар

жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, яшаш жойи, паспорт ёки унинг ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат маълумотлари, СТИР.


22

Тармоқ


Лизинг олувчининг тармоқ коди (фақат юридик шахслар учун)


23

Лизинг объекти тўғрисида маълумотлар


Шартномага мувофиқ лизинг объекти сони, сифати, таркиби, нархи ва бошқа параметрлари, рўйҳатдан ўтганлиги (агар ушбу объект рўйҳатдан ўтиши лозим бўлса)


24

Лизинг тўловлари миқдори


Шартмомага мувофиқ лизинг олувчининг лизипг берувчига тўлайдиган тўловлари миқдори


25

Шартноманинг амал қилиш муддати


Шартноманинг амал қилиши тугайдиган муддат


УЧИНЧИ ШАХСЛАРДАН МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

ТАЛАБ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ (ФАКТОРИНГ)

ШАРТНОМАЛАРИ УЧУН:


26

Шартнома рақами ва санаси


Факторинг шартномаси рақами ва имзоланган сана


27

Мижоз тўғрисида маълумотлар


Мижоз тўғрисида маълумотлар: юридик шахслар учун: номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар

жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили. яшаш жойи. паспорт ёки унинг ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат маълумотлари, СТИР.


28

Тармоқ


Мижознинг тармоқ коди (фақат юридик шахслар учун)


29

Қарздор тўғрисида маълумотлар


Қарздор тўғрисида маълумотлар:

юридик шахслар учун: номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, яшаш жойи, паспорт ёки унинг ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат маълумотлари, СТИР.


30

Тармоқ


Қарздорнинг тармоқ коди (фақат юридик шахслар учун)


31

Олинаётган талаб қилиш ҳуқуқи тўғрисида маълумот


Шартномага мувофиқ олинаётган талаб қилиш ҳуқуқи тўғрисида маълумот


32

Олинаётган талаб қилиш ҳуқуқи миқдори


Шартномага мувофиқ олинаётган талаб қилиш ҳуқуқи бўйича мажбуриятларнинг умумий суммаси


33

Талаб қилиш ҳуқуқини амал этиш муддати


Шартномага мувофиқ қарздор томонидан ўз мажбуриятларини бажариш муддати


Низомга

4-ИЛОВА



Қарздорлар томонидан кредит шартномалари

бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиши

ҳолати тўғрисидаги маълумотлар

ТАРКИБИ

N


Қарздор

тўғрисида

маълумот


Шартнома

реквизитлари



Кредит

суммаси



Кредитни

қайтариш

муддати


Кредит

нинг

ҳолати


Тўланмаган

асосий қарз

қолдиғи


Тўланмаган

фоизлар

қолдиғи


Муддати

ўтган

асосий қарз

суммаси


Муддати

ўтган

фоизлар

суммаси


1











2











3











Низомга

5-ИЛОВА



Қарздорлар томонидан лизинг шартномалари

бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиш

ҳолати тўғрисидаги маълумотлар

ТАРКИБИ

N




Лизинг

олувчи

тўғрисида

маълумот



Лизинг

шартномаси

реквизитлари


Лизинг

шартномаси

суммаси


Шартноманинг

амал қилиш

муддати


Лизинг

Тўловларини

тўлаш

муддати


Тўланмаган

лизинг

тўловлари

қолдиғи


Муддати

ўтган лизинг

тўловлари

суммаси


1









2









3









Низомга

6-ИЛОВА



Қарздорлар томонидан учинчи шахслардан

мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш

хуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг) шартномалари

бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиш ҳолати

тўғрисидаги маълумотлар таркиби

N


Қарздор

тўғрисида

маълумотлар


Шартнома

Реквизитлари


Шартнома

бўйича қарздорнинг

мажбуриятлари

суммаси


Қарздор томонидан

ўз мажбуриятларини

бажариш муддати


Шартнома бўйича

қарздор томонидан

ўз мажбуриятларини

бажаришда муддати


1







2







3








































Время: 0.1598
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск