ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда ишлаши. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда ишлаши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2022 й. ПҚ-149-сон "Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2022 й.

N ПҚ-149



ХОРИЖДА ВАҚТИНЧА МЕҲНАТ

ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИ

ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда жорий этилаётган хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими доирасида хорижга чиқиб кетаётган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш, хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, зарур ижтимоий ва ахборот-маслаҳат ёрдамини кўрсатиш, уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, хорижда меҳнат мигрантларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўламини ошириш, иш жойларидаги муаммоларини тизимли равишда ўрганиш ва уларни ҳал қилиш бўйича зарур амалий ёрдам кўрсатиш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиб бориш зарурияти сезилмоқда.

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тизимини кенгайтириш мақсадида:


1. 2022 йил 1 июндан бошлаб Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг 1-иловада кўрсатилган ҳудудларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллик институти (кейинги ўринларда - вакил) жорий қилинсин.

Белгилансинки:

мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган ҳар бир ҳудудга камида икки нафар вакил бириктирилади;

вакиллар Россия Федерациясида - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари сифатида, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасида - ушбу давлатлардаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари сифатида аккредитациядан ўтказилади;

вакилларнинг бир нафари устувор равишда хорижий давлатларда ишлаш тажрибасига эга бўлган, юқори малакали мутахассислар орасидан танлаб олинади ва Ўзбекистон Республикасидан юборилади, иккинчиси эса хорижий давлатда яшовчи обрў-эътиборли, кенг дунёқарашга эга ватандошлар ёки зарур малака ва тажрибага эга бўлган бошқа шахслар орасидан жалб қилинади;

Ўзбекистон Республикасида танланган вакиллар Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасига узоқ муддатли хизмат сафарига юборилади;

вакилларнинг фаолияти, асосан, Ўзбекистон Республикасининг кўп сонли фуқаролари уюшган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий корхоналар ёки таҳсил олаётган таълим ташкилотларида ташкил этилади;

хорижий давлатларда вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади;

вакил лавозими Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ходимлари сонини кўпайтириш ҳисобига жорий этилади;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда вакилларни уларнинг мазкур қарор билан чекланган штатлари сони доирасида бошқа ҳудудларга бириктириш ёки сонини қисқартириш ҳуқуқи берилади.


2. Қуйидагилар вакилнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан ҳамкорликда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

хориждаги ватандошлар ва ўзбек миллий-маданий ташкилотлари билан яқин алоқаларни ўрнатиш ҳамда мустаҳкамлаш, улар билан ҳамкорликда мунтазам равишда меҳнат мигрантлари учун маданий ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, фуқаролар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш кўламини кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш, салоҳиятли иш берувчилар билан музокаралар олиб бориш;

хорижда бўлиб турган даврида зўравонлик, мажбурий меҳнат ва таҳқирланишга дучор бўлган, жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага учраган, оғир касалликка чалинган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ёки маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш;

хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, меҳнат органлари ва миграция марказлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида ахборот ва маслаҳатлар бериш, ушбу хизматлардан фойдаланишда уларга кўмаклашиш.


3. Белгилаб қўйилсинки, вакиллар фаолиятини моддий ва молиявий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларга иш ҳақи тўлаш, хизмат сафари ва хорижий давлатдаги яшаш харажатларини қоплаб бериш ҳамда уларни транспорт, хизмат бинолари, алоқа воситалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш:

2022 йилда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

2023 йилдан бошлаб Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра ҳар йили Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасидаги вакиллар фаолиятини моддий ва молиявий қўллаб-қувватлаш учун маблағлар Ташқи ишлар вазирлигига ўтказиб борилади.

Молия вазирлиги (Т.Ишметов) 2023 йил ва кейинги йиллар учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда вакиллар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (А.Бекмуродов) Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов) билан биргаликда:

2022 йил 1 майга қадар вакиллар учун янги жорий этилаётган тизимнинг моҳияти ва мазмунини тушунтиришга қаратилган ўқув-семинарларни ташкил этсин;

ўқув-семинарларга вазирлик, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларнинг етарли малака ва тажрибага эга бўлган ходимларини жалб қилсин.

Белгилансинки, ўқув-семинарларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қопланади.


5. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов) билан биргаликда:

вакиллар фаолиятини ташкил этиш учун зарур шароитларни яратсин, шу жумладан хизмат хоналари ва моддий-техник жиҳозлар (мебель, компьютер тўплами, планшетлар, алоқа, Интернет ва бошқалар) билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсин;

обрў-эътиборли, кенг дунёқарашга эга ватандошлар ёки зарур малака ва тажрибага эга бошқа шахсларни вакил сифатида жалб қилиш чораларини кўрсин;

вакилларга улар фаолият юритаётган хорижий давлатдаги маҳаллий ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва бошқа муассасалар, шунингдек, ўзбек миллий-маданий ташкилотлари ва ватандошлар билан алоқалар ўрнатишда ёрдам кўрсатсин;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий давлатларда ишга жойлаштириш, меҳнат мигрантларига ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалаларида вакиллар билан доимий ҳамкорлик ўрнатсин;

вакиллар фаолиятини моддий ва молиявий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағларнинг тўғри тақсимланиши ва мақсадли сарфланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


6. Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий, ижтимоий ва маданий-маърифий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов) бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда "Йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йил 1 майдан бошлаб Федерация маблағлари ҳисобидан ҳар йили:

а) маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчилари) ёзма тавсияномасига асосан:

боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма бериш;

б) маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар бериш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.


8. Белгилансинки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг маблағлари ҳисобидан меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам пуллари ва йўлланмалар беришда:

а) ёрдам пуллари ва йўлланмалар башарти меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқаролар "Labor migration" дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган бўлса берилади;

б) ёрдам пуллари ва йўлланмаларни олиш учун талабгорлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига "Labor migration" дастурий мажмуаси орқали электрон тарзда мурожаат қилади;

в) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

талабгорлардан электрон мурожаат келиб тушган вақтдан бошлаб беш кун ичида уларнинг мазкур қарорнинг 7-бандида назарда тутилган талабларга жавоб беришини қўшимча ҳужжатларни сўраб олмаган ҳолда идоралараро электрон ахборот алмашинуви орқали бошқа вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар асосида текширади ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллалардаги ёшлар етакчиларидан ёзма тавсиянома олади;

мазкур қарорнинг 7-бандида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган талабгорларнинг рўйхатини шакллантиради ва ҳар ойнинг 25-санасигача Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига тақдим этиб боради.


9. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов) 2022 йил 1 майга қадар:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда "Labor migration" дастурий мажмуасини ҳоким ёрдамчилари учун ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва "Ёшлар портали" электрон платформаси билан интеграция қилсин;

"Labor migration" дастурий мажмуасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнат мигрантининг оила аъзоларига кўрсатиладиган ёрдамлардан фойдаланиш имкониятини берувчи махсус саҳифа яратсин.


10. Туман (шаҳар) ҳокимлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва маҳалла раислари мунтазам равишда:

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзолари ҳолидан хонадонбай хабар олиш, муаммолари ва эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда ҳал этишда ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларнинг моддий, ижтимоий ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича манзилли ишларни амалга оширсин;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқаролар оила аъзоларининг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш чораларини кўрсин ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашсин;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқаролар оила аъзоларига ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйишда ҳамда тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар олишда амалий ёрдам кўрсатсин;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқаролар билан уларнинг оила аъзолари иштирокида Интернет тармоғи ва бошқа алоқа воситалари орқали боғланиб, суҳбатлар уюштириб борсин ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда ушбу фуқароларнинг суҳбат натижасида аниқланган муаммоларини ҳал қилиш бўйича зарур чораларни кўрсин;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқаролар фарзандларининг таълим олишидаги муаммоларини ҳал қилиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш бўйича самарали ишларни ташкил қилсин, уларни миллий халқ ўйинлари, спорт мусобақалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларга кенг жалб қилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур йўналишларда амалга оширилган ишлар бўйича ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган ахборот киритиб борсин.


11. Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда:

хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва таълим олаётган ўзбекистонлик ёшларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида "Хориждаги ёшлар баланси"ни шакллантирсин ва улар тўғрисидаги зарур маълумотларни "Ёшлар портали" электрон платформасига киритиб борсин;

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан биргаликда хорижда бўлиб турган ўзбекистонлик ёшлар учун сайёр қабуллар ташкил этсин;

"Хориждаги ёшлар баланси"ни шакллантириш ва сайёр қабулларни ўтказиш вақтида ўзбекистонлик ёшларнинг аниқланган муаммолари ва эҳтиёжларини ҳал қилиш бўйича зарур чораларни кўрсин.

Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев) икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу бандда белгиланган чора-тадбирлардан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2022 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4829-сон қарори 11-бандида назарда тутилган микроқарзлар "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ёки "Ёшлар дафтари"дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқароларга ҳам тўланади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги "Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5205-сон қарорида назарда тутилган малака имтиҳонларини топшириш, йўл чиптасини харид қилиш ва "ишчи виза"ни расмийлаштириш бўйича компенсациялар 2023 йил 1 январга қадар тўланади.


13. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари хорижда бўлиб турган фуқаролар билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқот ўрнатиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин, шу жумладан:

мунтазам равишда Ўзбекистон Республикасининг кўп сонли фуқаролари уюшган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий корхоналар ёки таҳсил олаётган таълим ташкилотларида сайёр учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиб борсин;

хорижда бўлиб турган фуқароларни дипломатик ваколатхона ва консуллик муассаса фаолиятининг асосий йўналишлари билан таништириш мақсадида мунтазам равишда "Очиқ эшиклар куни"ни ўтказсин;

меҳнат мигрантлари ҳаётидан ижобий мисоллар ва уларнинг қаҳрамонликлари акс эттирилган видеоматериаллар тайёрласин ҳамда ҳар ойда камида бир маротаба хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Камилов, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.М. Мухитдинов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси М.А. Хайриддинов белгилансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар чоракда ахборот киритиб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-149-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси

агентлигининг вакиллари фаолияти ташкил

этиладиган хорижий давлатлар ҳудудлари

РЎЙХАТИ

        

Т/р


Агентлик вакили лавозими

ташкил этиладиган ҳудудлар

     

Вакиллар сони

    

Вакилга бириктириладиган

қўшимча ҳудудлар

     

    

Россия Федерацияси

   

1.

Тула области


2

Липецк области

2.

Воронеж области


2

Белгород области

3.

Краснодар ўлкаси


2

Ставрополь ўлкаси

4.

Волгоград области


2

Астрахань области

5.

Нижегород области


2

Кострома области

6.

Ханти-Мансийск автоном округи-Югра


2

Ямал-Ненецк автоном округи

7.

Иркутск области


2

Бурятия Республикаси

8.

Амур области


2

Хабаровск ўлкаси

9.

Красноярск ўлкаси


2

Кемерово области

10.

Пермь ўлкаси


2

Удмуртия Республикаси


Жами:


20


     

Қозоғистон Республикаси

     

1.

Туркистон области (Чимкент шаҳри)


2

Жамбул ва Қизил-Ўрда областлари



Жами:


2

      

Туркия Республикаси

     

1.

Истанбул шаҳри


2

Бурса, Измир ва Анталья шаҳарлари



Жами:


2


Умумий сони


24


      

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-149-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон

Республикаси фуқароларини ҳуқуқий,

ижтимоий ва маданий-маърифий жиҳатдан

қўллаб-қувватлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

     

      

Т/р


Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Бажариш муддати


Масъул ижрочилар


Вазирлик ва идоралардан


Вазирлар Маҳкамасидан


      

I. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРНИНГ ҲУДУДЛАРИДА

ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ ВАКИЛЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ЮКЛАТИЛГАН ВАЗИФАЛАРНИ

ЛОЗИМ ДАРАЖАДА АМАЛГА ОШИРИШИ УЧУН УЛАРГА

ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

       

1.

Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакили (кейинги ўринларда - вакил) фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) штатлар жадвалига вакиллар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш.


2022 йил

1 апрель


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов)

Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


2022 йил

1 апрель


2.

Вакилларни танлаш, келишиш ва ишга қабул қилиш.

1. Ўзбекистон Республикасидан ишга юборилаётган вакил лавозимига номзодларни ўрнатилган тартибда мутасадди ташкилотлар билан келишиш.


2022 йил

1 апрель


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. Вакил лавозимига номзодларни тайинлаш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш.

2022 йил

1 май


3. Хорижга узоқ муддатли хизмат сафарига юбориладиган ходимларни Ташқи ишлар вазирлигида суҳбатдан ўтказиш.


Доимий

3.

Қабул қилувчи давлатда вакилларни ўрнатилган тартибда аккредитациядан ўтказиш.


1. Вакилларни Россия Федерациясида - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари сифатида, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасида - Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари сифатида расмийлаштириш.


2022 йил

1 июнь


Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов)

Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. Вакилларнинг қабул қилувчи давлатда аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш.


Хорижий

томон билан келишувга кўра


4.

Хориждан жалб этиладиган вакил лавозимига тегишли ҳудудларда яшовчи обрў-эътиборли, кенг дунёқарашга эга ватандошлар ёки зарур малака ва тажрибага эга бошқа шахслар орасидан танлаб олиш.


1. Номзодларни танлаш ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таклиф киритиш.


2022 йил

1 апрель


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. Номзодларни мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2022 йил

15 апрель


3. Номзодлар билан меҳнат шартномаларини тузиш.


2022 йил

1 май


5.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан Агентликнинг хориждаги ваколатхонаси ва вакиллари фаолиятини молиялаштириш.


1. Агентликнинг хориждаги ваколатхонаси ва вакиллари фаолиятини молиялаштириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

1 апрель


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)


2. Харажатлар сметасига мувофиқ Жамғармадан вакиллар фаолияти ташкил этиш учун зарур маблағларни ажратиш.


Заруратга

қараб


3. Вакиллар фаолиятини Агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонасида амалдаги тартиб бўйича, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасида эса Ташқи ишлар вазирлиги орқали молиялаштириш чораларини кўриш.


2022 йил

1 май

6.

2023 йилдан бошлаб Вакиллар фаолиятини молиялаштириш учун Жамғармага бюджет маблағлари ажратилишини таъминлаш.


1. 2023 йил учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Жамғармага зарур маблағлар ажратилишини назарда тутиш.


2022 йил

1 декабрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов)

Бош вазир ўринбосари (Ж.Қўчқоров)

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тақдим этилган асослантирилган ҳисоб-китобларга кўра вакиллар фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Жамғармага зарур маблағлар ажратиш.


2023 йил

давомида


7.

Вакиллар фаолиятини ташкил этиш ва улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


1. Вакиллар фаолият олиб борадиган ҳудудларда офис ва тураржой биноларини топиш ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштириш чораларини кўриш.


2022 йил

15 апрель


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)


2. Вакиллар фаолиятини йўлга қўйиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш.


2022 йил

1 май


8.

Вакиллар фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг кўп сонли фуқаролари уюшган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий корхоналар ёки таҳсил олаётган таълим ташкилотлари негизида ташкил этиш.


1. Ўзбекистон Республикасининг кўп сонли фуқаролари уюшган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий корхоналар ёки таҳсил олаётган таълим ташкилотлари рўйхатини шакллантириш.


2022 йил

1 июль


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. Мазкур корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун учрашув ва суҳбатлар ўтказиш бўйича келишиш.


Келишувга

мувофиқ


3. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони 5 минг нафардан ошадиган корхона ва ташкилотларда уларнинг раҳбарияти билан келишган ҳолда вакиллар учун алоҳида хизмат хоналарини ажратиш чораларини кўриш.


Келишувга

мувофиқ


4. Иш берувчи корхона ва таълим ташкилотларда меҳнат мигрантлари билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Келишувга

мувофиқ

9.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари томонидан хорижий давлатларда вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириш.


1. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари томонидан бириктирилган ҳудудларда вакилларнинг самарали фаолият юритиши учун уларга амалий ёрдам кўрсатиш.


Доимий


Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов)

Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари томонидан вакиллар фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш.


Доимий


10.

Хорижий давлат ҳудудларидаги маҳаллий ҳокимият органлари, ўзбек миллий-маданий ташкилотлари ва ватандошлар билан алоқалар ўрнатиш.

1. Вакиллар томонидан маҳаллий ҳокимият органлари, хориждаги ўзбек миллий-маданий ташкилотлари ва ватандошлар билан яқин алоқалар ўрнатиш ҳамда уларни ҳамкорликка жалб этиш.


Доимий


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)


2. Мазкур ташкилот ва шахслар билан келгусида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.


Доимий

11.

Вакиллар томонидан фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш мақсадида уларга "Labor-migration" дастурий мажмуасида амалга оширган ишлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш имконини яратиш.


1. Вакилларга "Labor-migration" дастурий мажмуасидан фойдаланиш учун алоҳида веб-саҳифа ташкил этиш.


2022 йил

1 май


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов)

Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. Вакиллар томонидан амалга оширилган ишлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуага киритиб борилишини таъминлаш.


Доимий


         

II. ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ

БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИНИНГ ОИЛА

АЪЗОЛАРИНИ МОДДИЙ-МАЪНАВИЙ ВА ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

       

12.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан меҳнат мигрантларининг оила аъзоларини моддий-маънавий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.


1. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиаллари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий Кенгашлари ўртасида меҳнат мигрантларининг оила аъзоларини моддий-маънавий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2022 йил

1 апрель


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Қ.Рафиков), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов)

Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. Меҳнат мигрантларинг оила аъзоларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар бўйича кенг кўламли тарғибот ишларини ўтказиш.


Доимий

13.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган ва боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.


1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига "Labor-migration" дастурий мажмуаси орқали шакллантирилган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган ва боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган оилалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб бориш.


2. Касаба уюшмалари Федерациясига у томонидан меҳнат мигрантлари оила аъзоларига ёрдам кўрсатилишида ҳар томонлама кўмаклашиш.


2022 йил

1 майдан

бошлаб

ҳар ойда


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Қ.Рафиков)

Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

14.

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да рўйхатда бўлган ёки "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.


1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига "Labor-migration" дастурий мажмуаси орқали шакллантирилган меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб бориш.


2. Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш ва етказиб беришда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ҳар томонлама кўмаклашиш.


2022 йил

1 майдан

бошлаб

ҳар ойда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Қ.Рафиков)

Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

15.

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланмалар бериш.

1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига "Labor-migration" дастурий мажмуаси орқали шакллантирилган меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб бориш.


2. Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларини касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига юборишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ҳар томонлама кўмаклашиш.


2022 йил

1 майдан

бошлаб

ҳар ойда


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Қ.Рафиков)

Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

16.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар бериш.


1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига "Labor-migration" дастурий мажмуаси орқали шакллантирилган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб бориш.


2. Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларини мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга юборишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ҳар томонлама кўмаклашиш.


2022 йил

1 майдан бошлаб

ҳар ойда


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Қ.Рафиков)

Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

17.

"Labor-migration" дастурий мажмуасини маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчилари) учун ишлаб чиқилган ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда "Labor-migration" дастурий мажмуасини ҳоким ёрдамчилари учун ишлаб чиқилган ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


2022 йил

1 май


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (М.Убайдуллаев)


Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов), Бош вазир ўринбосари (Ж.Қўчқоров)

2. "Labor-migration" дастурий мажмуасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнат мигрантининг оила аъзоларига кўрсатиладиган ёрдамлардан фойдаланиш имкониятини берувчи махсус саҳифа яратиш.


2022 йил

1 июнь


          

III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИ

ХОРИЖДА УЮШГАН ҲОЛДА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ КЎЛАМИНИ

КЕНГАЙТИРИШ, НОҚОНУНИЙ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ, УШБУ ДАВЛАТДАГИ САЛОҲИЯТЛИ ИШ

БЕРУВЧИЛАР БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ОЛИБ БОРИШ

       

18.

Хорижий иш берувчилар иштирокида "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси афзалликлари" мавзусида форумлар ўтказиш.

1. Халқаро форумни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


2022 йил

1 июнь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. Ишчи гуруҳ томонидан форум дастурини ишлаб чиқиш ва бошқа ташкилий-техник вазифаларни амалга ошириш.


2022 йил

1 сентябрь


3. Форумни хорижий иш берувчилар, уларнинг уюшмалари, хорижий ваколатли давлат органлари, меҳнат миграцияси соҳасидаги экспертларни жалб қилган ҳолда ўтказиш.


2023 йил

1 январь


4. Форум доирасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича шартномалар тузиш.


Хориж

томони билан келишувга кўра


19.

Хорижий иш берувчилар ўртасида "Энг яхши хорижий иш берувчи" номинациясида танлов ўтказиш.

1. Танлов ўтказиш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

1 июнь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. Танлов шартлари, баҳолаш мезонлари, тақдирлаш бўйича Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

1 сентябрь


3. Танловни хорижий иш берувчи компаниялар иштирокида ўтказиш.


2023 йил

1 январь


4. Танловда ғолиб бўлган хорижий иш берувчиларини тақдирлаш.


2023 йил

1 январь


20.

Ҳар бир ҳудудда мунтазам равишда хорижий иш берувчилар ва рекрутинг компаниялари иштирокида меҳнат ярмаркаларини ташкил этиш.

1. Меҳнат ярмаркаларини ташкил этиш бўйича жойларда ишчи гуруҳлар тузиш.


2022 йил

1 май


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. Меҳнат ярмаркаларига кенг миқёсда ишсизларни, касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш марказлари тингловчиларини, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалладаги ёшлар етакчиларини жалб қилиш.


2022 йил

1 июль


3. Меҳнат ярмаркаларини хорижий йирик иш берувчи компанияларни жалб қилган ҳолда ўтказиш.


2022 йил

сентябрь-

октябрь

21.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида фаол тарғибот ишларини олиб бориш учун PR-марказни ташкил этиш.


1. PR-марказни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий асосларини шакллантириш.


2022 йил

1 апрель


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев)


Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. PR-марказ фаолиятини йўлга қўйиш, шу жумладан унинг иш режасини ва устувор вазифаларини белгилаш.


2022 йил

1 май


3. PR-марказга малакали кадрларни жалб этиш, хорижий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш.


Доимий

22.

Меҳнат мигрантлари учун "LabourMigrant.uz"мобил иловасининг янги версиясини ишлаб чиқиш.


1. Меҳнат мигрантлари учун "LabourMigrant.uz" мобил иловасининг янги, фойдаланиш учун қулай версиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


2022 йил

1 май


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов)

Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)


2. "LabourMigrant.uz" мобил иловасида қайтиб келган меҳнат мигрантларини реинтеграция қилиш бўйича қўшимча хизматларни яратиш.


2022 йил

1 июль


3. "LabourMigrant.uz" мобил иловасига вакиллар жойлашган ҳудудлар харитаси ва улар билан боғланиш учун керакли маълумотларни киритиш.


2022 йил

1 июль


23.

Халқаро аэропорт ва темир йўл вокзалларида тарғибот ишларини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш.


1. Халқаро аэропорт ва темир йўл вокзалларининг кутиш залларида махсус жой ажратиш ва тарғибот материалларини жойлаштириш учун бурчаклар ташкил этиш.


2022 йил

1 апрель


Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов)

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. Меҳнат мигрантлари учун берилаётган имтиёзлар, хорижда улар дуч келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар, жумладан, одам савдоси, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик бўйича тарғибот материалларини жойлаштириш.


Доимий

24.

Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.


1. Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, жумладан, ўзбек санъаткорлари иштирокида концертлар, ўзбек маданий меросига оид кўргазмалар, машҳур спортчилар иштирокида учрашувлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2. Чора-тадбирлар дастурининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш.


2022 йил

давомида


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Туризм ва маданий мерос вазирлиги (У.Азамов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)


Бош вазир ўринбосари (А.Абдухакимов)

25.

Ўзбек меҳнат мигрантининг ижобий имижини яратиш бўйича қисқа метражли ҳужжатли фильмлар ва видеороликлар суратга олиш.


1. Ўзбек меҳнат мигрантининг ижобий имижини яратиш бўйича қисқа метражли ҳужжатли фильмлар ва видеороликлар суратга олиш.


2022 йил

1 июль


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов)


Бош вазири ўринбосари (А. Абдухакимов)


2. Ҳужжатли фильмлар ва видеороликларнинг давлат ва нодавлат телеканалларда намойиш этилишини таъминлаш.


2022 йил

давомида


26.

Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун махсус туркум телекўрсатувлар ва давра суҳбатларини уюштириш, PR-марказ томонидан тақдим этиладиган материалларни мунтазам равишда эфирга узатиб бориш.


1. Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун махсус туркум телекўрсатувлар ва давра суҳбатларини уюштириш.


Доимий


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов)


Бош вазир ўринбосари (А.Абдухакимов), Бош вазир маслаҳатчиси (М.Хайриддинов)

2. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг PR-маркази томонидан тақдим этилган видеолавҳалар, инфографика ва бошқа профилактик тарғибот материалларини эфирга узатиб бориш.


Доимий

         

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-149-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

      

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижий ваколатхоналарини очиш тўғрисида"ги ПҚ-3743-сон қарорининг рус тилидаги матнида 3-банддаги "собственных средств Агентства" сўзлари "средств Фонда поддержки и защиты прав и интересов граждан, осуществляющих трудовую деятельность за рубежом, при Министерстве занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4829-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда" сўзлари "ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги "эътироф этилган" сўзларидан кейин "ёки "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"дан бирига киритилган" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 13-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Самара, Уфа, Чимкент ва Истанбул" сўзлари "Самара ва Уфа" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги "Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5205-сон қарорининг 2-бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2022 йил 31 декабрга қадар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан "Lаbоr-migrаtiоn" дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:";

иккинчи хатбошидаги "ёки" сўзи "ва (ёки)" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 725-сон қарорида:


а) 1-иловада:


11-банддаги "ўн" сўзи "йигирма" сўзи билан алмаштирилсин;


53-банддаги "3" рақами "ўттиз" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 23-бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентликка Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Агентлик бошлиғи Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимидан озод этилади";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг ҳудудий филиаллари, хорижга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин мослаштириш ва ўқитиш марказлари раҳбарларини, бўлинмалар раҳбарларини ва ходимларни, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик бошлиғи Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган уч нафар ўринбосарга, жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга. Агентлик бошлиғининг ўринбосарлари бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимидан озод этилади";


в) 5-иловада:


6-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Lаbоr-migrаtiоn" дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва уюшган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга компенсация тўлаш";


6-банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агентлик ходимларини хорижий давлатларга узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этилган шахслар фаолиятини молиялаштириш";


Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларининг тасдиқланган йўналишларга мувофиқ сарфланишини ташкил этиш схемасида:


6-позициянинг "Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Lаbоr-migrаtiоn" дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва уюшган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга компенсация тўлаш";


қуйидаги мазмундаги 11-позиция билан тўлдирилсин:

     

"

11.

Агентлик ходимларини хорижий давлатларга узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этилган шахслар фаолиятини молиялаштириш.

1. Агентликнинг ходимларни Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва (ёки) Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этиш тўғрисидаги илтимосномаси.


2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентлик бошлиғининг Агентлик ходимларини узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи.


3. Хизмат сафарга юбориш учун режа-вазифа, харажатлар сметаси.


1. Ўзбекистондан узоқ муддатли хизмат сафарига юбориладиган Агентлик ходимларининг иш ҳақи, суғурта, хизмат сафари, ижара (офис ва турар жой учун), асосий воситалар ва жиҳозлар учун харажатларини молиялаштириш.


2. Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этилган шахсларга иш ҳақи тўлаш учун харажатларни молиялаштириш.

Тасдиқланган сметаларга ва тузилган шартномаларга мувофиқ

".

        

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 32-бандида:

тўртинчи - олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентликка Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Вазир томонидан лавозимга тайинланадиган Агентлик бошлиғи раҳбарлик қилади. Агентлик бошлиғи Вазир томонидан лавозимидан озод этилади.

Агентлик бошлиғининг Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Вазир томонидан лавозимга тайинланадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. Агентлик бошлиғининг ўринбосарлари Вазир томонидан лавозимидан озод этилади.

Агентликнинг хорижда ваколатхоналари бўлади. Ваколатхона раҳбари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Агентлик бошлиғи томонидан тайинланади".


Изоҳ: мазкур илованинг 4-банди "а" кичик банди 2022 йил 1 июндан эътиборан кучга киради.









Время: 0.2090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск