Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

"Автомобиль тарихи" маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 09.03.2022 й. 106-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 9 мартдаги

106-сон қарорига

ИЛОВА



"Автомобиль тарихи"

маълумотларини тақдим этиш бўйича

давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) мазкур Регламентнинг 3-бандида назарда тутилган "Автомобиль тарихи" маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - Марказ), Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП), шунингдек, веб-сайтлар, уларнинг иловалари орқали Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.


3. "Автомобиль тарихи" маълумотлари автотранспорт воситасига доир қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади:

автотранспорт воситасининг агрегат маълумотлари (давлат рақами белгиси, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, русуми (модели), ишлаб чиқарилган йили, тури, кузов (шасси) рақами, тўла (юксиз) вазни, двигатель рақами ва қуввати, ёнилғи тури, ранги, ўриндиқлар сони, алоҳида белгилари ёки ўзгарган агрегат маълумотлари (мавжуд бўлса);

босиб ўтган масофаси (мавжуд бўлса);

фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (битим)лар тузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (ишончнома, ижара, ҳадя, мерос, олди-сотди шартномаси ва бошқалар);

йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги (мавжуд бўлса);

автотранспорт воситаси иштирокида содир этилган қоидабузарликлар (мавжуд бўлса);

автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги (мавжуд бўлса);

автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;

божхона расмийлаштирувидан ўтган сана тўғрисидаги маълумот (агар божхона расмийлаштирувидан ўтган бўлса);

автотранспорт воситасига йўловчи ташиш бўйича лицензия варақаси олинганлиги (олинмаганлиги) ҳақидаги маълумотлар.

Ваколатли орган манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда "Автомобиль тарихи" маълумотларига қўшимча маълумотлар киритиши мумкин.


4. Ариза берувчи томонидан Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган исталган "Автомобиль тарихи" маълумотларини олишга йўл қўйилади, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи, мудофаа ва давлат хавфсизлик хизмати соҳасидаги, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно.


5. Марказлар ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


6. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Марказга ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса - мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.


9. Ариза берувчига давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаатлар веб-сайтлар ёки бошқа онлайн платформалар орқали йўлланганда мазкур Регламентнинг 8-бандига мувофиқ сўровномани тўлдириш талаб этилмайди.


10. Давлат хизмати Марказ орқали кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Марказ орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Марказга келиб, веб-сайтлар ёки бошқа онлайн платформалар орқали мурожаат этганда:

40 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

40 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;

0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

30 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

30 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;

11,75 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.


12. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


13. "Автомобиль тарихи" маълумотлари автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси, рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаси серияси ва рақами асосида тақдим этилади.


14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Ариза берувчи Марказга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса - сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


16. Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб реал вақт режимида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган "Автомобиль тарихи" ҳақидаги маълумотномани автоматик равишда расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Марказ ходими "Автомобиль тарихи" ҳақидаги маълумотнома тушганидан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Марказ ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра "Автомобиль тарихи" ҳақидаги маълумотномани электрон шаклда беради.

"Автомобиль тарихи" ҳақидаги маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда тақдим этилади (автотранспорт воситаси мулкдори томонидан ўз "Автомобиль тарихи"ни билиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).

Маълумотнома ахборот хусусиятига эга бўлиб, келгусида расмий ҳаракатларни амалга ошириш учун асос бўлмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Марказ ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


18. Ваколатли орган, унинг ҳудудий бошқармалари ва Марказлар Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


19. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


20. Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



"Автомобиль тарихи"

маълумотларини тақдим этиш бўйича

давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

       

   

Босқичлар

     


     

Субъектлар

     


   

Тадбирлар

    


    

Бажариш муддатлари

    








1-босқич


Ариза берувчи


     

1. Маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)дан рўйхатдан ўтади.


2. Хизмат кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим тўлайди.

      


Хоҳишига кўра











2-босқич


     

1. Давлат хизматлари маркази.


2. ЯИДХП.


3. Веб-сайтлар, ёки уларнинг иловалари.

     


Сўровномани ваколатли органга юборади.


     

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида.



     

2. Автоматик тарзда.











3-босқич


    

Маълумотномани тақдим этувчи органлар

       

Давлат хизматлари агентлиги


     

1. Маълумотномани расмийлаш-тириш учун ваколатли органга юборади.


2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмий-лаштириш уни Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП ёҳуд веб-сайт орқали электрон равишда юборади.

    


Реал вақт режимида











4-босқич


Давлат хизматлари

маркази


Маълумотнома тушганидан сўнг уни ариза берувчига электрон ёки қоғоз кўринишида тақдим этади.


    

1. Реал вақт режимида.


2. Ариза берувчининг сўровига асосан.

     




   

         




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



(сана)


(рақам)

"Автомобиль тарихи"

маълумотларини олиш учун

СЎРОВНОМА*

       

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:


1. Фамилияси



2. Исми



3. Отасининг исми



4. Паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси, рақами)



5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда)



6. Электрон манзили ва телефон рақами



II. Автотранспорт воситаси тўғрисида маълумот:


1. Автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси



2. Автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома маълумоти (серияси ва рақами)



         

*) Веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали мурожаат қилинганда, сўровноманинг 1-қисмидаги маълумотларни тўлдириш талаб этилмайди.






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



(сана)


(рақам ёки мълумот)

"Автомобиль тарихи" ҳақидаги

МАЪЛУМОТНОМА*

    

I. Автотранспорт воситасининг агрегат маълумотлари:


1. Давлат рақами белгиси



2. Давлат рўйхатидан ўтказилган сана



3. Русуми/модели



4. Ишлаб чиқарилган йили



5. Тури



6. Кузов/шасси рақами



7.Тўла вазни



8. Юксиз вазни



9. Двигатель рақами



10. Двигатель қуввати



11. Ёнилғи тури



12. Ранги



13. Ўтирадиган жойлар сони



14. Босиб ўтган масофаси: (ҳар бир техник кўрикдаги маълумотлар санаси билан алоҳида кўрсатилади)



15. Алоҳида белгилари (мавжуд бўлса)



16. Ўзгарган агрегат маълумотлари (мавжуд бўлса)**



II. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (битим)лар тузилганлиги (мавжуд бўлса):


1. Шартнома (битим) тури (ишончнома, ижара, ҳадя, олди-сотди шартномаси, мерос ва ҳоказолар) шахсий маълумотлар кўрсатилмаган ҳолда



2. Шартнома (битим) тузилган сана ва муддати



3. Шартнома (битим) ҳолати (фаол, бекор бўлган)



III. Содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида маълумот (мавжуд бўлса)


1. Йўл-транспорт ҳодисаси фотосурати (мавжуд бўлса)



2. Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган сана ва жой



3. Йўл-транспорт ҳодисасини қайд қилган орган (ЙҲХБ ёки суғурта ташкилоти) маълумотлари



IV. Автотранспорт воситаси иштирокида содир этилган қоидабузарликлар


1. Қоидабузарлик тури



2. Жарима миқдори ва унинг тўланган ёки тўланмаганлиги тўғрисида маълумот



V. Автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот


1. Тақиқ қўйган ваколатли орган



2. Тақиқ қўйилган сана



3. Тақиқ қўйиш сабаби



4. Тақиқ ҳолати



VI. Автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги маълумот


1. Гаровга олган ваколатли орган



2. Гаровга олинган сана



3. Гаровга олиш сабаби



4. Гаров ҳолати



VII. Автотранспорт воситасига йўловчи ташиш учун лицензия варақаси расмийлаштирилганлиги ҳақидаги маълумот


1. Лицензия варақаси тури



2. Лицензия варақаси берилган вақт ва муддати



VIII. Божхона расмийлаштирувига оид маълумотлар


Автотранспорт воситаси божхона расмийлаштирувидан ўтган сана тўғрисидаги маълумотлар



       

*) Мазкур маълумотнома ахборот тусига эга бўлиб, келгусида расмий ҳаракатларни амалга ошириш учун асос бўлмайди.


**) Ранги, двигатели, кузов/шасси ёки бошқа агрегат маълумотлари ўзгарган бўлса, маълумот тақдим этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 март





















































Время: 0.0181
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск