ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автотранспорт воситалари олди-сотдиси, ижараси ва у билан боғлиқ бошқа битимлар. Автотранспорт воситаларини бошқариш учун ишончнома /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2022 й. 106-сон "Автомобиль тарихи" маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2022 й.

N 106




"АВТОМОБИЛЬ ТАРИХИ"

МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ "Автомобиль тарихи" маълумотларини (давлат рўйхатидан ўтказилган сана, босиб ўтган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар ҳақида) автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали шартномавий асосда Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали аниқлаш давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2022 йил 1 майдан эътиборан "Автомобиль тарихи" маълумотларини шартномавий асосда Давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:

Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Автомобиль тарихи" маълумотларини олиш имкониятини назарда тутувчи "Автомобиль тарихи" дастурини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматининг ЯИДХП, Давлат хизматлари марказлари, шунингдек, веб-сайтлар ва мобиль иловалар орқали автоматик тарзда реал вақт режимида кўрсатилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимларнинг давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда тўланиши имкониятини яратсин.


5. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда масъул вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат хизматини кўрсатиш учун зарур бўлган қуйидаги маълумотлар 2022 йил 1 майга қадар рақамлаштирилишини ҳамда "Автомобиль тарихи" дастурида акс эттириб бориш учун ахборот тизимларининг тўлиқ интеграция қилинишини, шу жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан - автотранспорт воситалари агрегат маълумотлари (давлат рақами белгиси, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, русуми (модели), ишлаб чиқарилган йили, тури, кузов (шасси) рақами, тўла (юксиз) вазни, двигатель рақами ва қуввати, ёнилғи тури, ранги, ўриндиқлар сони, алоҳида белгилари ёки ўзгарган агрегат маълумотлари (мавжуд бўлса), рўйхатга олинган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги ҳамда "Автомобиль тарихи" маълумотларига оид бошқа маълумотлар (давлат органлари томонидан бевосита Ички ишлар вазирлигига тақдим этиб бориладиган маълумотлар билан бирга);

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан - фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (битим)лар тузилганлиги, шунингдек, автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан - автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан - йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий равишда барча суғурта ташкилотларига юборилган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан - автотранспорт воситасида йўловчи ташиш учун лицензия варақаси берилганлиги (берилмаганлиги) тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Гаров реестри" ДУК томонидан - автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан - транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига тақдим этиб борилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2022 йил 1 майдан бошлаб автотранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспорт воситасининг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритишни йўлга қўйсин.


7. Белгилансинки, "Автомобиль тарихи" ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича мурожаат бўйича сўровлар веб-сайтлар ҳамда уларнинг иловалари орқали паспорт (идентификация ID-картаси) маълумотларини киритмаган ҳолда йўлланилиши мумкин.

Бунда хизмат кўрсатиш учун тўловлар қатъий равишда ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.


8. Агентлик:

хусусий веб-сайтлар вакилларининг (тадбиркорлик субъектларининг) мурожаатлари асосида "Автомобиль тарихи" маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати веб-сайтлар (уларга иловалар, онлайн эълонлар ёки савдо платформалари) орқали кўрсатилишини йўлга қўйсин;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.


9. Ушбу қарорнинг 4-бандида назарда тутилган манфаатдор вазирликлар ва идоралар:

"Автомобиль тарихи" маълумотлари доимий янгилаб борилишини, ушбу маълумотлар реал вақт режимида тақдим этилишини таъминлаб борсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 март

















































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск