Внимание!

NB! Мазкур Конун 2-моддасининг 3-банди тўккизинчи ва ўнинчи хатбошилари хамда 5-моддасининг 17-банди (товарларни (махсулотларни) идентификация воситалари оркали мажбурий ракамли маркировкалаш коидаларини бузиш кисмида (тамаки, алкоголь ва пиво махсулотларидан ташкари) ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади. Мазкур Конун 5-моддаси 23-банди иккинчи хатбошисининг коидалари 2021 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан хам татбик этилади. Мазкур Конун 5-моддаси 23-банди учинчи хатбошисининг коидалари 2021 йил 10 сентябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан хам татбик этилади. Мазкур Конун 5-моддаси 23-банди бешинчи хатбошисининг коидалари 2020 йил 1 майдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан хам татбик этилади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2022 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 11.03.2022 й. ЎРҚ-758-сон "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.11.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 19.11.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

11.03.2022 й.

N ЎРҚ-758



СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 17 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 19 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, N 3, 217-модда, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 966, 968, 973-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 184-модда:

номидаги ҳамда биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги "бошқа мажбурий тўловларни" деган сўзлар "йиғимларни" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 188-модданинг иккинчи қисмидаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-модда, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 17-3-модда билан тўлдирилсин:


"17-3-модда. Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган

ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар

учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги


Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган, ушбу Кодекс 175-моддасининг иккинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилади";


2) 164-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги "бир бараваридан беш бараваригача" ва "беш бараваридан етти бараваригача миқдорда" деган сўзлар тегишинча "ўн баравари" ҳамда "йигирма баравари миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда" ва "етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда" деган сўзлар тегишинча "йигирма беш баравари миқдорида" ҳамда "қирқ баравари миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг санкциясидаги "ўн бараваридан эллик бараваригача" ва "қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда" деган сўзлар тегишинча "етмиш баравари" ҳамда "саксон баравари миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";

еттинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;


3) 166-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"166-модда. Товарларни (маҳсулотларни) уларнинг сифатини

тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш ёки мажбурий

равишда рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш


Хўжалик юритувчи субъектларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ва саноат товарларини (маҳсулотларини) уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиши, худди шунингдек сотиш мақсадида олиш -

товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаган товарларни реализация қилиш, худди шунингдек реализация қилиш мақсадида олиш -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


4) 174-модда:

номидаги "бошқа мажбурий тўловларни" деган сўзлар "йиғимларни" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг диспозициясидаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг санкциясидаги "уч бараваридан беш бараваригача" ва "беш бараваридан етти бараваригача миқдорда" деган сўзлар тегишинча "ўн баравари" ҳамда "ўн беш баравари миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда" ва "ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда" деган сўзлар тегишинча "йигирма баравари миқдорида" ҳамда "ўттиз баравари миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 175-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"175-модда. Солиқ солиш объектларининг ҳисобини

ва ҳисоботини юритишнинг белгиланган тартибини,

шунингдек тўлов интизомини бузиш


Фойда (даромад) ёки бошқа солиқ солиш объектларининг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқларнинг ёки йиғимларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик,-

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса - ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Тўлов интизомини бузиш, шу жумладан қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар мавжуд бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузадиган ҳаракатларни амалга ошириш -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномасиз корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ҳисобварақларини ёки бошқа ҳисобварақларни очиш -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик -

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш ва солиқ органларига тегишли ахборот бериш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


6) 175-5-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


7) 176-модданинг тўртинчи қисмидаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


8) 245-модданинг:

биринчи қисмидаги "174-1, 175" рақамлари "174-1-моддасида, 175-моддасининг тўртинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят ишлари бўйича судлар якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади, бундан ушбу Кодекс 60-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 60-1, 65, 68, 68-1, 99-моддасида (қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясига оид қисмида), 175-моддасининг биринчи, учинчи ва олтинчи қисмларида ва 283-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно";


9) 264-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ органларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмаларига ушбу Кодекс 159-1, 168-моддасида, 174-моддасининг учинчи қисмида, 215-3-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Ушбу Кодекс 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар давлат солиқ органларига тааллуқлидир";


10) 271-модда биринчи қисмининг 11-бандидаги "175-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларида" деган сўзлар "175-моддасининг биринчи, иккинчи ва бешинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 283-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган, шунингдек солиқ ёки божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ёки Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди";


12) 287-модданинг 8-бандидаги "165-1, 166, 170-моддаларида" деган сўзлар "165-1-моддасида, 166-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 170-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) қуйидаги мазмундаги 309-3-модда билан тўлдирилсин:


"309-3-модда. Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган

ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар

учун жарима солиш тўғрисидаги қарор


Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.

Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини қўллаш орқали олинган материаллар илова қилинган ҳолда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида солиқ тўловчининг (ҳуқуқбузарнинг) шахсий кабинетига юборилади.

Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак: қарорнинг рақами; қарор чиқарилган сана ва жой; қарорни чиқарган органнинг номи, мансабдор шахснинг лавозими ҳамда фамилияси, исми, отасининг исми; солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами; маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳуқуқбузарликнинг тавсифи; ушбу Кодекс Махсус қисмининг содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси; тайинланган жарима ва уни тўлаш тартиби; жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш муддати ва тартиби".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги 474-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда, N 9, 312-модда, N 12, 415-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 474-модда; 2010 йил, N 9, 336-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 166-модда, N 5, 267-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимларининг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларидаги ички аудит, шунингдек шахсий хавфсизлик бўлимларининг мансабдор шахслари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бўлимларининг бошлиқлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг ўз хавфсизлиги ва комплаенс-назорат бўлинмаси мансабдор шахслари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланади";


2) 15-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига давомийлиги йигирма тўрт иш кунидан иборат бўлган ҳақ тўланадиган ҳар йилги таътиллар берилади. Давлат солиқ хизмати органларининг ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган мансабдор шахсларига давомийлиги беш иш кунидан, йигирма беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган мансабдор шахсларига эса давомийлиги ўн иш кунидан иборат бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин. Бунда таътиллар учун ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги 841-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-573-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил N 10, 672-модда, 2021 йил N 1, 16-модда, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 11-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ташқи савдо операцияларининг бажарилиши устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


2) қуйидаги мазмундаги 11-1-модда билан тўлдирилсин:


"11-1-модда. Ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг

репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жавобгарлик


Норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига:

активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;

активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;

активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди.

Енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганда активларни репатриация қилиш муддати енгиб бўлмас кучнинг таъсир муддатига узайтирилади. Енгиб бўлмас куч таъсири ҳолатлари юз берганлиги ушбу ҳодиса ўзида содир бўлган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

Экспортга оид контрактнинг суғурта полиси бўйича суғурта товони суммаси резидентларнинг ҳисобварағига келиб тушганда (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) молиявий санкцияларни қўллаш мақсадида мазкур экспортга оид контракт бўйича дебитор қарздорлик суммаси келиб тушган суғурта товони суммасига камайтирилади.

Ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жарималар қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида;

транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда;

агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса;

агар экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги ўттиз олти ой ичида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаса;

жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар ушбу Қонун талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан.

Жарима тўқсон кунлик муддат ичида ташқи савдо операциялари бўйича репатриация қилинган активлар суммасига мутаносиб равишда ўн кунлик муддатда ихтиёрий тарзда тўланган тақдирда, тўланган жарима суммаси резидентга қайтарилади.

Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида ташқи савдо операциялари бўйича активлар тўлиқ репатриация қилинган тақдирда, жарима қайтарилади, жарима қўллаш тўғрисидаги ишни юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш учун кўрилган барча чоралар бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахснинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарималарни ундириш ундирилиши лозим бўлган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида тўловларни бўлиб-бўлиб ҳар ойда тўлаш имконияти берилган ҳолда амалга оширилади".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда; N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 47-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақ-фактуранинг шакли ва уни тўлдириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


2) 89-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ундирилиши бошқа давлат органлари ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган давлат божининг ҳамда бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


3) 90-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчининг топшириқномаси ёки солиқ органининг инкассо топшириқномаси бажарилмаганлиги (қисман бажарилганлиги) тўғрисидаги банк хабарномасининг шакли ва уни электрон шаклда узатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


4) 112-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ва тўхтатиб туришни бекор қилиш тўғрисидаги солиқ органининг қарорларини банкка электрон шаклда юбориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


5) 113-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор банкка электрон шаклда юборилганда банк ушбу қарорни олган сана ва вақт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартибда белгиланади";


6) 114-модданинг ўн учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш видеотасвирга олинган ҳолда, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса - холислар иштирокида амалга оширилади";


7) 129-модда учинчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жойида ёки ўз яшаш жойида";


8) 134-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ахборотни банк томонидан маълум қилиш тартиби ва шакллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ органи томонидан банкка сўров юбориш шакли ва тартиби ҳамда банклар томонидан солиқ органларининг сўровларига кўра ахборот тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


9) 138-модданинг йигирма тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Камерал солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


10) 139-модданинг:

саккизинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўққизинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;

саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сайёр солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


11) 140-модданинг ўн учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ аудити ўтказиш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


12) 145-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўздан кечириш видеотасвирга олинган ҳолда амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса - холислар иштирокида амалга оширилади";


13) 153-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"153-модда. Солиқ назоратини амалга оширишга доир

ҳаракатларнинг холислигини таъминлаш


Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислиги видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса - холислар иштирокида амалга оширилади.

Видеотасвирни ёзиб олиш тўхтовсиз ва изчил равишда олиб борилади. Видеотасвир материалларининг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига ёки унинг вакилига солиқ назоратига оид тадбир тугагач тақдим этилади.

Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларда видеотасвирга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

Қонунчиликда видеоёзув тақиқланган ҳолларда ёки видеоёзувга олиш имконияти мавжуд бўлмаганда холислар солиқ назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларга мажбурий тартибда жалб этилади";


14) 173-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ органининг талабига кўра телекоммуникация алоқа каналлари орқали электрон шаклда ҳужжатлар тақдим этиш тўғрисидаги талабномани юбориш ва ҳужжатларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


15) 174-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ органи асослантирилган фикрининг шакли ва уни тузишга доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


16) 209-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисидаги хабарноманинг ва назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарноманинг шакли, шунингдек уларни тўлдириш ҳамда тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


17) қуйидаги мазмундаги 227-1-модда билан тўлдирилсин:


"227-1-модда. Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд

автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан

жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан

интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда

белигиланган талабларни ёки тартибни, шунингдек

товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари

орқали мажбурий рақамли маркировкалаш

қоидаларини бузиш


Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш -

реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


18) 248-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 257-модда учинчи қисмининг иккинчи жумласидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 261-модда учинчи қисмининг иккинчи жумласидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 274-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ суммаларининг ўрнини қоплаш тартиби ва шартлари, ушбу моддага мувофиқ камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби, шунингдек чет давлатлар фуқароларига солиқ суммаларини қайтариш (ТАХ FREE) тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


22) 426-модда иккинчи қисмининг 12-банди "кўп квартирали уйлар" деган сўзлардан кейин "ва ётоқхоналар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


23) 483-модда қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи - ўн бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Қизириқ, Музработ, Шеробод туманларида, тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу туманларда (ҳудудларда) ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари (бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган ер солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, айланмадан олинадиган солиқни, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммасини тўлашдан 2024 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу ҳудудларда ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари (бундан кластерлар мустасно) 2021 йил 10 сентябрдан 2024 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

Ушбу модданинг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмларида кўрсатилган тоғли ҳудудларнинг ҳамда ер майдонлари шўрланган ҳудудларнинг рўйхати халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ҳамда паррандачилик хўжаликлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар озод қилинади. Бунда зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларининг рўйхати халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланади".


6-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 2-моддаси ва 5-моддасининг 17-банди ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади (бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно).

Ушбу Қонун 2-моддасининг 3-банди тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари ҳамда 5-моддасининг 17-банди (товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш қисмида (тамаки, алкоголь ва пиво маҳсулотларидан ташқари) ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.

Ушбу Қонун 5-моддаси 23-банди иккинчи хатбошисининг қоидалари 2021 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу Қонун 5-моддаси 23-банди учинчи хатбошисининг қоидалари 2021 йил 10 сентябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу Қонун 5-моддаси 23-банди бешинчи хатбошисининг қоидалари 2020 йил 1 майдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 март

























































Время: 0.1845
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск