ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2022 й. 113-сон "Марракеш шартномасини (2013 йил 27 июнь, Марракеш) амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.2022 й.

N 113



МАРРАКЕШ ШАРТНОМАСИНИ

(2013 ЙИЛ 27 ИЮНЬ, МАРРАКЕШ) АМАЛГА

ОШИРИШ БЎЙИЧА "ЙЎЛ ХАРИТАСИ"НИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида" 2022 йил 12 январдаги ПҚ-80-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Марракеш шартномасини (2013 йил 27 июнь, Марракеш) амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида" 2022 йил 12 январдаги ПҚ-80-сон қарори 2-бандига мувофиқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 11 мартдаги

113-сон қарорига

ИЛОВА



Марракеш шартномасини

(2013 йил 27 июнь, Марракеш)

амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро муддати

Масъул вазирлик

ва идоралар

I. МАРРАКЕШ ШАРТНОМАСИ ШАРТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА

ТАШКИЛИЙ ЧОРАЛАРНИ КЎРИШ ҲАМДА ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАР

ЎРТАСИДА ВАЗИФАЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ

1.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномага қўшилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юбориш.

2022 йил

март

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

2.

Марракеш шартномасини амалга ошириш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар тақсимотини назарда тутувчи идоралараро қўшма буйруқни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2022 йил

март

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов)

3.

Оммавий ахборот воситалари орқали Марракеш шартномасига қўшилганлиги тўғрисида маълумотларни эълон қилиш.

Марракеш шартномаси бўйича муқобил материалларни шартноманинг бошқа иштирокчиларига тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда ташкилотнинг расмий веб-сайтида (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) батафсил маълумотларни жойлаштириш.

2022 йил

апрель


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев)

II. КЎЗИ ОЖИЗ, КЎРИШДА НУҚСОНИ БЎЛГАН ВА БОСМА АХБОРОТНИ ИДРОК ЭТИШДА

БОШҚА ЖИҲАТДАН ҚОБИЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ШАХСЛАРНИ МАХСУС МАТЕРИАЛЛАР

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

4.

Марракеш шартномаси бўйича кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахслар учун муқобил материалларнинг турлари бўйича каталогини шакллантириш.

2022 йил

март


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Маданият вазирлиги (Назарбеков)

5.

Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган шахсларнинг махсус кутубхоналаридаги шарт-шароитлари, бино ва иншоотлари ҳамда мавжуд муқобил материаллар фондини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2022 йил

апрель

Маданият вазирлиги (Назарбеков)

6.

Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган шахслар учун махсус кутубхоналарни махсус қурилмалар билан таъминлаш, муқобил материалларни идрок этиш учун шароитларни яхшилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил

май

Маданият вазирлиги (Назарбеков), Молия вазирлиги (Ишметов)

7.

2023-2025 йилларда кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахслар учун 12 та янги типдаги замонавий кутубхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш.

2023-2025 йиллар Инвестиция дастури доирасида

Маданият вазирлиги (Назарбеков), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев)

8.

Кўзи ожизлар кутубхоналарни Брайл ёзувида адабиётларни чоп этиш учун "INDEX BOX V5" мини типографиялари билан таъминлаш.

2022 йил

ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Кўзи ожизлар кутубхоналари тизимида фаолият юритувчи ходимларнинг малакасини ҳар беш йилда бир маротаба оширилишини ҳамда кутубхона ходимларини қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш.

2022 йилдан бошлаб доимий

Маданият вазирлиги (Назарбеков), Давлат бошқарув академияси (Бекмуродов)

10.

Давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг расмий веб-сайтларини кўзи ожизлар учун мослаштирган ҳолда интеграция қилиш механизмини жорий этиш.

2022 йил сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Маданият вазирлиги (Назарбеков)

11.

Кўришда нуқсони бўлган шахслар учун нашр маҳсулотларининг рақамли шакллардаги муқобил форматларини, хусусан DAISY (Digital Accessible Information System), full-text DAISY (highlighted text synchronized with text-to-speech or human narration audio), EPUB3 (e-book format with embedded accessibility features) ва LKF форматларидаги китобларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2022 йил апрель - 2023 йил август

Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев)

12.

Маҳаллий ҳамда хорижий кутубхоналараро муқобил форматдаги китобларни ўзаро қулай алмашиш имконини берадиган онлайн платформалардан, жумладан Accessible Books Consortium Global Book Service, Accessible Content ePortal, Bookshare, Hathi Trust, Internet Archive кабилардан фойдаланиш учун шароитлар яратиш ва мазкур тизимларни кенг жорий этиш.

2022 йил апрель - 2023 йил декабрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Шерматов)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 март











































Время: 0.0312
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск