ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аёлларга, ёшларга ва айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2022 й. 101-сон "Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2022 й.

N 101




ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИДА

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ ОЛИБ БОРАЁТГАН ЁШ

МУТАХАССИСЛАР ВА ЁШ ВАТАНДОШЛАРГА

ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармони билан:

давлат органлари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат ва магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг (кейинги ўринларда - ёш мутахассислар) лавозим маошига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилганлиги;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан ойлик устамалар татбиқ этиладиган таълим йўналишлари, тор мутахассисликлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати шакллантирилиши;

ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча ойлик устамалар тўланиши Агентлик, иш берувчи ва ёш мутахассис билан 3 йилгача бўлган муддатга тузилган шартнома асосида амалга оширилиши;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармони билан тасдиқланган Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси (кейинги ўринда - Жамғарма) тўғрисидаги низомга кўра Жамғарманинг асосий вазифалари этиб хориждаги нуфузли илмий-тадқиқот, таълим ва тиббиёт муассасаларида, иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларида, айниқса, энг янги инновацион технологияларни ишлаб чиқариш ва қўллаш соҳаларида ишлаётган, қимматли илмий ва амалий тажрибага эга ватандошларимиз билан алоқалар ўрнатиш белгиланганлиги;

в) Жамғарма томонидан хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган ватандош олимлар, тажрибали экспертлар ва тадқиқотчилар учун очиқ рўйхатдан ўтиш электрон платформаси ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, ёш мутахассисларга қўшимча устамалар миқдори белгиланишида нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг (TНE (Thе Timеs Нighеr Educаtiоn Wоrld Univеrsity Rаnkings), QS (Quаcquаrеlli Symоnds Wоrld Univеrsity Rаnkings), ARWU (Acаdеmic Rаnking оf Wоrld Univеrsitiеs) юқори 500 талик рўйхатидаги энг юқори ўринда жой олган хорижий олий таълим ташкилоти инобатга олинади.


3. 2022 йил июнь ойидан бошлаб хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олаётган, илм-фан билан шуғулланаётган, етакчи компанияларда ишлаётган ҳамда юксак билим ва малакага эга бўлган Ўзбекистон ёшларининг (кейинги ўринларда - ёш ватандошлар) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларида ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қуйидагича тизим жорий этилсин:

ёш ватандошларни фаолияти давомида Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарорига асосан яшаш учун хизмат турар жойлари билан таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган ёш ватандошларга уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия (кейинги ўринларда - субсидия) бериш. Бунда:

субсидия бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартиб орқали амалга оширилади;

давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ёш ватандошлар билан меҳнат шартномаси тузилганлиги, меҳнат стажи етарлилиги ва уй-жойга муҳтожлиги ҳақидаги маълумотларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияга такдим этади.

Мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотномага асосан ёш ватандошларга ижтимоий мезонлар бўйича 30 балл берилади.


4. Жамғарма Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар ёш ватандошларнинг маълумотларини ўз ичига оладиган "Ёш ватандошлар реестри" автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда - ахборот тизими) яратсин ва Жамғарманинг хорижий давлатларда фаолият юритаётган ватандош олимлар, тажрибали экспертлар ва тадқиқотчилар учун очиқ рўйхатдан ўтиш электрон платформасига интеграция қилсин.

Бунда:

ахборот тизимини ишга тушириш ва юритиш билан боғлиқ харажатлар Жамғарманинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

ахборот тизимида хорижий давлатлардаги ёш ватандошлар ва ёш мутахассисларнинг очиқ рўйхатдан ўтиш имконияти, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида самарали фаолият олиб боришлари учун зарур кўникмаларни эгаллашга қаратилган махсус ўқув курслари, илмий ва амалий тадбирлар, онлайн учрашувлар, интерактив вазифалар жой олиши назарда тутилади.


5. Ташқи ишлар вазирлиги Жамғарма ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 июндан бошлаб доимий равишда хорижий давлатларда фаолият юритаётган ёш мутахассис ва ёш ватандошларнинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтишига кўмаклашиб борсин.


6. Агентлик давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда:

ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юқори малакали, маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик сифатларига эга бўлган ёш мутахассислар ва ёш ватандошлар билан алоқалар ўрнатиш ва уларни ишга таклиф қилиш чораларини кўрсин;

Жамғарма билан биргаликда ёш кадрларни малакасини ошириш ва стажировкадан ўтиш учун белгиланган тартибда ривожланган хорижий давлатларга юбориш чораларини кўрсин.

Хорижий давлатда тажриба орттириш билан боғлиқ харажатлар вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.

Агентлик мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсин.


7. Агентликнинг қуйидагича тартибни ўрнатиш тўғрисидаги таклифи инобатга олинсин:

ҳар йили 1 мартга қадар давлат органлари ва ташкилотлари ўз тизимида фаолият юритаётган малакали ёш мутахассислар ва ёш ватандошларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш юзасидан асосланган таклифларни (фаолият самарадорлигини баҳолаш ва иш натижадорлигини таҳлил қилиш асосида) Агентликка тақдим этади;

ҳар йили 1 апрелга қадар Агентлик давлат органлари ва ташкилотларининг таклифлари асосида ёш мутахассислар ва ёш ватандошларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш юзасидан тавсияларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этади.

Бунда ёш мутахассислар ва ёш ватандошлар Агентлик томонидан уларнинг билим даражаси ҳамда раҳбарлик сифатларини баҳолаш орқали саралаб олинади ва раҳбарлик лавозимлари захирасига киритилади.


8. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари белгилансин.


9. Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 март





















































Время: 0.0113
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск