ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.03.2022 й. 3353-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 14.03.2022 й. 6-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 15 мартда 3353-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2022 йил 14 мартдаги

6ҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича

аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир

маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш

орқали тадқиқотларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


мутахассис фикри - жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида амалга ошириладиган тадқиқотлар натижаси юзасидан мутахассиснинг (суд экспертининг) ҳужжат кўринишида расмийлаштириладиган фикри;


тадқиқот намуналари - ўзида генетик маълумотларни сақлайдиган одамнинг биологик материаллари (қон, сўлак намуналари, соч толаси илдиз қисми билан, тирноқ қисмлари, суяк, тиш, мушак, сперма, эпителий, ҳомила ва бошқалар);


анкета - одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним тарзда мурожаат қилган буюртмачи томонидан тўлдириладиган ҳужжат шакли.


2. Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари (бундан буён матнда Суд экспертизаси маркази деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


3. Суд экспертизаси маркази томонидан буюртмачиларнинг мурожаатлари асосида одам ДНКси суд-биологик экспертизасига (биринчи, иккинчи ва учинчи даражали қариндошликни, ядро ДНКси бўйича генотипни, Y-хромосома бўйича гаплогруппани аниқлаш) оид тадқиқотлар амалга оширилади.


4. Одам ДНКси суд-биологик экспертизасига оид тадқиқот (бундан буён матнда тадқиқот деб юритилади) натижалари бўйича расмийлаштирилган мутахассис фикри тавсиявий характерга эга бўлиб, ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.



2-БОБ. МУРОЖААТЛАРНИ ҚАЙД ЭТИШ ВА

ТАДҚИҚОТ НАМУНАЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


5. Суд экспертизаси маркази хизматидан фойдаланиш учун буюртмачи ўз хоҳишига кўра шахсан ўзи келган ҳолда ёки масофадан туриб Суд экспертизаси маркази веб-сайтидаги махсус платформада (бундан буён матнда махсус платформа деб юритилади) рўйхатдан ўтади.

Буюртмачи махсус платформада рўйхатдан ўтиш давомида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги анкетани тўлдиради.


6. Анкетани тўлдириш жараёнида буюртмачилардан шахсига доир маълумотларини киритиш талаб этилмайди. Бунда, буюртмачиларнинг анкетаси алоҳида тартиб рақам билан рўйхатдан ўтказилади.

Буюртмачи томонидан анкета тўлдирилгандан сўнг, унга анкета рақами ҳамда мурожаатнинг (анкета) ҳолатини билиш, тўловни амалга оширганлиги тўғрисида тўлов варақасини (квитанция) илова қилиш вамутахассис фикрини олиши учун махсус белгилардан иборат бўлган ҳолатни текшириш коди берилади.


7. Анкетани тўлдириш жараёнида танланган тадқиқот йўналиши, намуналар тури ва сонидан келиб чиқиб тадқиқотлар учун тўланадиган тўлов суммаси махсус платформада автоматик равишда ҳисобланади.

Буюртмачи томонидан махсус платформада кўрсатилган миқдордаги тўловлар анкетага берилган тартиб рақам кўрсатилган ҳолда электрон шаклда ёки банк орқали амалга оширилади ҳамда тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас) махсус платформадаги анкетага илова қилинади.


8. Буюртмачининг хоҳишига кўра тадқиқот намуналарини Суд экспертизаси марказига тақдим этиш учун зарур бўлган махсус тўпламлар (нуклеин карталар, зондлар ва бошқалар) буюртмачи томонидан кўрсатилган почта манзилига юборилиши ёки бевосита Суд экспертизаси марказига ташриф буюрган ҳолда олиниши мумкин.

Тадқиқот намуналари бошқа ташувчи воситаларда ҳам тақдим этилиши мумкин.


9. Буюртмачи томонидан тўловлар амалга оширилганидан сўнг тадқиқот намуналари Суд экспертизаси марказига анкета рақамини кўрсатган ҳолда почта алоқаси тармоғи орқали юборилиши, бевосита ташриф буюрган ҳолда тақдим этилиши ёки Суд экспертизаси маркази мутахассиси (суд эксперти) иштирокида олиниши мумкин.

Бунда, Суд экспертизаси марказига юбориладиган ёки бевосита топшириладиган намуналарнинг ҳар бирига махсус платформада автоматик тарзда генерация қилинган шифр рақами қўйилади.


10. Суд экспертизаси маркази мутахассиси (суд эксперти) иштирокида олинмаган тадқиқот намуналарининг сифати (яроқлилиги) учун буюртмачи масъул ҳисобланади.

Тадқиқотлар ўтказиш жараёнида Суд экспертизаси маркази мутахассиси (суд эксперти) иштирокида олинмаган тадқиқот намуналарининг сифатсиз (яроқсиз) эканлиги аниқланганда, амалга оширилган тўлов буюртмачига қайтариб берилмайди.



3-БОБ. ТАДҚИҚОТЛАРНИ ЎТКАЗИШ,

МУТАХАССИС ФИКРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ШИКОЯТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


11. Суд экспертизаси марказига юборилган ёки бевосита топширилган тадқиқот намуналарининг тўлиқлиги, шифрланганлиги ҳамда қадоқлаш тартибига риоя этилган ҳолда тақдим этилганлиги масъул ходим томонидан текшириб олинади. Тадқиқот намуналарини қабул қилиб олиш давомида уларда бартараф этиб бўлмайдиган камчиликлар аниқланганида рўйхатдан ўтказилмасдан буюртмачига қайтарилади.

Бунда, тадқиқот намуналари буюртмачи томонидан Суд экспертизаси марказига бевосита ташриф буюрган ҳолда тақдим этилганда, тегишли тушунтиришлар берилган ҳолда қабул қилиш рад этилади. Агар тадқиқот намуналари почта алоқаси тармоғи орқали келиб тушган бўлса, дарҳол кўрсатилган почта манзилига камчиликлари кўрсатилган далолатномани илова қилган ҳолда қайтариб юборилади.

Мазкур банд талабларига мувофиқ бўлган тадқиқот намуналари рўйхатга олинади ва лабораторияга йўналтирилади.


12. Буюртмачи ўз мурожаатини рўйхатга олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида махсус платформа орқали илтимоснома киритиши мумкин. Бунда, тадқиқотлар Суд экспертизаси маркази мутахассислари (суд экспертлари) томонидан уч иш куни ўтгандан сўнг бошланади.

Келиб тушган илтимосномага асосан Суд экспертизаси маркази беш иш куни ичида буюртмачи томонидан амалга оширилган тўловларнинг қайтарилишини таъминлаши лозим.

Тадқиқотлар бошланган ва реагентлар сарф этилгандан сўнг амалга оширилган тўлов буюртмачига қайтарилмайди.


13. Тадқиқот намуналари бўйича мутахассис (суд эксперти) фикрини бериш муддати унинг мураккаблик даражаси ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўттиз кунгача этиб белгиланади.


14. Мутахассис (суд эксперти) тадқиқот натижаси бўйича анкета рақамини кўрсатган ҳолда мутахассис фикрини расмийлаштиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.


15. Расмийлаштирилган мутахассис фикри буюртмачи томонидан Суд экспертизаси марказига бевосита ташриф буюрган ҳолда ёки махсус платформага анкета рақами ҳамда ҳолатни текшириш кодини киритиш орқали олиниши мумкин.


16. Суд экспертизаси маркази мутахассиси (суд эксперти) ўтказилган тадқиқот жараёнида аниқланган маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилиши мумкин эмас.


17. Буюртмачи Суд экспертизаси маркази мутахассислари (экспертлари) томонидан мазкур Низом талабларига риоя қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Бунда, буюртмачи махсус платформадаги аноним мурожаатларни қабул қилиш бўлими орқали шикоят қилади.


18. Буюртмачининг шикояти келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади ҳамда кўриб чиқиш натижаси юзасидан махсус платформа орқали асослантирилган жавоб тақдим этилади.


19. Буюртмачи Суд экспертизаси маркази мутахассисларининг (экспертларининг) ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Тадқиқот ўтказиш жараёнида фойдаланилган тадқиқот намуналари буюртмачининг хоҳишига кўра унга қайтариб берилади.

Тадқиқот намуналари буюртмачи томонидан қайтариб олинмаганда, Суд экспертизаси марказида бир йил давомида сақланади.


21. Сақлаш муддати тугаган тадқиқот намуналари Суд экспертизаси маркази мутахассиси (суд эксперти) иштирокида ёқиб юбориш ёки махсус кимёвий моддаларни қўллаш орқали йўқ қилинади.

Суд экспертизаси маркази мутахассислари (экспертлари) томонидан тадқиқотлар учун тақдим қилинган намуналарни йўқ қилиш ҳақида далолатнома расмийлаштирилади.


22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича

аноним тарзда тадқиқот ўтказиш

АНКЕТАСИ


Тадқиқот йўналишини танланг


1. Биологик оталик фактини аниқлаш

Намуна(лар) тақдим қилувчилар


q Ота (А)

q Она (B)

q бола (C)

Намуналар тури ва сони





2. Биологик оналик фактини аниқлаш

Намуна(лар) тақдим қилувчилар


q Ота (А)

q Она (B)

q бола (C)

Намуналар тури ва сони





3. Биологик ота-оналик фактини аниқлаш

Намуна(лар) тақдим қилувчилар


q Ота (А)

q Она (B)

q бола (C)

Намуналар тури ва сони





4. Биологик ака-ука, опа-сингиллик фактини аниқлаш

Намуна(лар) тақдим қилувчилар


q ака (D)

q ука (E)

q опа (F)

q сингил (G)

Намуналар тури ва сони






5. Биологик бобо-бувилик фактини аниқлаш

Намуна(лар) тақдим қилувчилар


q бобо (H) - отанинг отаси

q бобо (I)- онанинг отаси


q буви (J) - отанинг онаси

q буви (K) - онанинг онаси


q невара (L)

Намуналар тури ва сони





6. Амаки, амма, тоға, холанинг жиянга нисбатан

қариндошлик фактини аниқлаш

Намуна(лар) тақдим қилувчилар


q амаки (M)

q амма (N)


q тоға (O)

q хола (P)


q жиян (Q)

Намуналар тури ва сони





7. Ота шажараси бўйича биологик қариндошлик

фактини аниқлаш (Y-хромосома тадқиқоти)

Намуна(лар) тақдим қилувчилар


q бобо - отанинг отаси (H)

q амаки - отанинг ака-укаси (R)

q амакининг ўғил фарзанди (S)


q ота (A)

q ака (D)

q ука (E)


q ўғил (T)


Намуналар тури ва сони





8. Y-хромосома бўйича гаплогруппани аниқлаш

Намуна тақдим қилувчишахс (U)


Намуналар тури ва сони



9. Ядро ДНКси бўйича генотипни аниқлаш

Намуна тақдим қилувчишахс (U)


Намуналар тури ва сони



Тақдим қилинадиган биологик материалларга

бериладиган белги - ҳарфларда


А - номаълум биологик материалдан суртма;


H - тиш;


В - қон;


I - мушак;


С - буккал эпителий (сўлак намуналари);


J - тер-ёғ ажратмаси;


D - соч толаси;


K - сперма;


E - тирноқ қисмлари;


L - эпителий (ажратмалар);


F - суяк;


M - ҳомила;


G - тоғай;


О - одам танаси билан бевосита алоқада бўлган буюмлар (тиш чўткаси, тароқ, сўрғич ва бошқалар)


             

q Суд экспертизаси маркази мутахассиси (суд эксперти) томонидан тадқиқот намуналари олинади.


q Буюртмачи томонидан тадқиқот намуналари тақдим этилади.


q Буюртмачи томонидан тақдим этилган тадқиқот намуналарининг сифати (яроқлилиги) учун буюртмачи шахсан жавобгар ҳисобланиши ва уларнинг сифатсиз (яроқсиз) эканлиги тадқиқот ўтказиш жараёнида аниқланганда тўлов қайтариб берилмаслиги ҳақида огоҳлантирилдим.


q Тадқиқотлар учун тақдим қилинадиган намуналарни олиш учун зарур махсус тўпламни (нуклеин карта, зонд ва бошқалар) намуна олиш тартиби билан бирга Суд экспертизаси марказидан қабул қилиб оламан.


q Тадқиқотлар учун тақдим қилинадиган намуналарни олиш учун зарур махсус тўпламларни (нуклеин карта, зонд ва бошқалар) намуна олиш тартиби билан бирга _________________________________________________ манзилига юборилишини хоҳлайман.


q Тадқиқотлар учун тақдим қилинган намуналарни ________________________________________________ манзилига юборилишини хоҳлайман.


q Тадқиқотлар учун тақдим қилинган намуналарни белгиланган тартибда йўқ қилинишига розиман.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 март









































Время: 0.0212
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск