ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2022 й. ПҚ-173-сон "Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2022 й.

N ПҚ-173



ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

КЕНГАЙТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида Адлия вазирлиги тизимида юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг йўлга қўйилиши ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Бу борада, юридик хизмат кўрсатиладиган давлат идораларининг марказларга юбориладиган ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларини электрон шаклга ўтказувчи "E-huquqshunos" электрон тизими яратилди, иш юритуви тўлиқ рақамлаштирилиб, қоғозбозликка барҳам берилди.

207 та туман ва шаҳарлардаги 2 мингдан ортиқ давлат органларида ҳуқуқни бир хил қўллаш амалиёти шаклланди ҳамда аҳолига ва бевосита ижрочиларга қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтиришнинг янги бўғини яратилди.

Шу билан бирга, юридик хизмати мавжуд бўлмаган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини, айниқса, ўрта ва қуйи бўғинда ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ҳамда уларга сифатли ва профессионал юридик хизмат кўрсатиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5168-сон қарори билан республиканинг барча туман ва шаҳарларида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар) ташкил этилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-89-сон Фармонига мувофиқ Марказлар туман (шаҳар) адлия бўлимлари тузилмаси ва бўйсунувига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Адлия вазирлигининг 2022 йил 1 августдан бошлаб босқичма-босқич Марказлар томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат билан таъминланмаган давлат органлари ва ташкилотларининг қуйидаги туман (шаҳар) бўлинмаларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими;

қишлоқ хўжалиги бўлими;

туризм ва маданий мерос бўлими;

оила ва хотин-қизлар бўлими;

ёшлар ишлари бўлими;

давлат солиқ инспекцияси;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;

давлат умумий ўрта таълим мактаблари;

давлат мактабгача таълим ташкилотлари;

давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.


3. Қуйидагилар:

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат билан таъминланмаган давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) бўлинмалари, давлат умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалари қамраб олиниши режа-графиги 1-иловага мувофиқ;

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг қамровини ошириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда:

2022 йил 1 майга қадар "E-huquqshunos" электрон тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида "call-марказ" фаолиятини йўлга қўйиш;

2022 йил 1 августга қадар мазкур қарорнинг 2-банди иккинчи - саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларини "E-huquqshunos" электрон тизимига шартнома асосида улаш ва уларга хизмат кўрсатиш;

босқичма-босқич давлат умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларни "E-huquqshunos" электрон тизимига бепул асосда улаш ва уларга хизмат кўрсатиш чораларини кўрсин.


5. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги "UNICON-SOFT" МЧЖ таклифларига асосан "E-huquqshunos" электрон тизимини Марказлар ва улар юридик хизмат кўрсатадиган давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) бўлинмалари фаолиятига жорий қилишда "E-huquqshunos" электрон тизимидаги маълумотларни сақлаш ва улардан хавфсиз фойдаланиш ҳамда тизимнинг юқори тезликда ишлашини таъминлаш мақсадида "UNICON-SOFT" МЧЖни тегишли сервер ва бошқа зарур қурилмалар билан таъминлаб борсин.

Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


6. Адлия вазирлиги 2022 йил 1 декабрга қадар вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш бўйича асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5168-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

Белгилансинки, 3-илова 2022 йил 1 августдан эътиборан кучга киради.


8..Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири Р.Қ. Давлетов ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида 2022 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 мартдаги

ПҚ-173-сон қарорига

1-ИЛОВА



Юридик хизмат кўрсатиш

марказлари томонидан республиканинг барча туман

ва шаҳарларида юридик хизмат билан таъминланмаган

давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар)

бўлинмалари, давлат умумий ўрта таълим мактаблари,

мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда

кўп тармоқли марказий ва оилавий

поликлиникалари қамраб олиниши

РЕЖА-ГРАФИГИ

          

Т/р

Ҳудудлар

Туман (шаҳар) сони

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва маданий мерос, спортни ривожлантириш ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлимлари, давлат солиқ инспекциялари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари сони


Давлат умумий ўрта таълим мактаблари сони


Мактабгача таълим ташкилотлари сони


Кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар сони


Муддат


2022 йил

2022-2023

йиллар


2023 йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


17

118

726

436

97

2.

Андижон вилояти


16

110

767

546

97

3.

Бухоро вилояти


13

89

537

451

93

4.

Жиззах вилояти


13

90

553

216

46

5.

Қашқадарё вилояти


15

103

1 217

415

97

6.

Навоий вилояти


11

74

368

205

51

7.

Наманган вилояти


14

95

712

588

89

8.

Самарқанд вилояти


16

110

1 267

702

75

9.

Сурхондарё вилояти


15

104

933

384

114

10.

Сирдарё вилояти


11

74

318

192

47

11.

Тошкент вилояти


22

147

884

530

109

12.

Фарғона вилояти


19

130

959

883

141

13.

Хоразм вилояти


13

89

549

353

83

14.

Тошкент шаҳри


12

72

340

478

79

Жами:


207

1 405

10 130

6 379

1 218

      

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 мартдаги

ПҚ-173-сон қарорига

2-ИЛОВА



Юридик хизмат кўрсатиш марказлари

фаолиятининг қамровини ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

       

Т/р


Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати


Ижро учун масъуллар


1.

"Ijro.gov.uz" тизими негизида ишлаб чиқилган "E-huquqshunos" электрон тизими (кейинги ўринларда - "E-huquqshunos" электрон тизими)даги маълумотларни сақлаш ва улардан хавфсиз фойдаланиш ҳамда тизимнинг юқори тезликда ишлашини таъминлаш мақсадида тегишли сервер қурилмалари ва зарур техник воситалар билан таъминлаш.


1. "E-huquqshunos" электрон тизимига уланиши режалаштирилган қўшимча ташкилотларнинг иш ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш асосида, маълумотларни сақлаш ва улардан хавфсиз фойдаланиш ҳамда тизимнинг юқори тезликда ишлашини таъминлаш мақсадида "UNICON-SOFT" МЧЖни тегишли сервер қурилмалари ва зарур техник воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш.


2. Ажратилган сервер қурилмаларида "E-huquqshunos" электрон тизимидаги ҳужжатлар сақланишини таъминлаш.


2022 йил

июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

2.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар) томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизлар, қишлоқ хўжалиги, туризм ва маданий мерос ҳамда спортни ривожлантириш бўлимлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, давлат солиқ инспекцияларига юридик хизмат кўрсатилишини ташкил этиш.


1. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган ташкилотлар раҳбарларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.


2. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган ташкилотлар билан "UNICON-SOFT" МЧЖ ўртасида "E-huquqshunos" электрон тизимига уланиш бўйича шартнома тузилишини таъминлаш.


3. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган ташкилотларга "E-huquqshunos" электрон тизимида шахсий кабинет яратиб бериш, уларни ҳимояланган аппарат қурилмалари билан таъминлаш.


4. Марказлар томонидан хизмат кўрсатиладиган давлат ташкилотларининг юқори тезликдаги оптик толали Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.


5. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган ташкилотларнинг масъул ходимлари учун "E-huquqshunos" электрон тизимидан фойдаланиш бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш.

2022 йил

апрель-июль

"UNICON.UZ" фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" ДУК таъсисчилигидаги "UNICON-SOFT" МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Т. Худайбергенов), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Маҳкамова), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Туризм ва маданий мерос вазирлиги (А. Абдухакимов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)


3.

Марказлар томонидан давлат умумий ўрта таълим мактабларига юридик хизмат кўрсатишни ташкил этиш.


1. Давлат умумий ўрта таълим мактабларини юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда заруратга кўра замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш.


2. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган давлат умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.


3. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган мактабларда "E-huquqshunos" электрон тизимида шахсий кабинет яратиб бериш, уларни ҳимояланган аппарат қурилмалари билан бепул таъминлаш.


4. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган мактабларнинг масъул ходимлари учун "E-huquqshunos" электрон тизимидан фойдаланиш бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш.


2022 йил

апрель-декабрь

Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), "UNICON-SOFT" МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


4.

Марказлар томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларига юридик хизмат кўрсатишни ташкил этиш.


1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларини юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда заруратга кўра замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш.


2. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.


3. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларига "E-huquqshunos" электрон тизимида шахсий кабинет яратиб бериш, уларни ҳимояланган аппарат қурилмалари билан бепул таъминлаш.


4. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг масъул ходимлари учун "E-huquqshunos" электрон тизимидан фойдаланиш бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш.


2023 йил

январь-декабрь

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), "UNICON-SOFT" МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


5.

Марказлар томонидан давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларга юридик хизмат кўрсатишни ташкил этиш.


1. Давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда заруратга кўра замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш.


2. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.


3. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларга "E-huquqshunos" электрон тизимида шахсий кабинет яратиб бериш, уларни ҳимояланган аппарат қурилмалари билан бепул таъминлаш.


4. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларнинг масъул ходимлари учун "E-huquqshunos" электрон тизимидан фойдаланиш бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш.


2023 йил

январь-декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), "UNICON-SOFT" МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


6.

"E-huquqshunos" электрон тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида "call-марказ" фаолиятини йўлга қўйиш.


1. "E-huquqshunos" электрон тизимида иш юритиш бўйича техник ва ҳуқуқий саволларга жавоб бериш мақсадида "Call-марказ" ташкил этиш.


2022 йил

1 майга қадар


"UNICON-SOFT" МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

2. "Call-марказ"га келиб тушган саволларга зудлик билан малакали жавоб берилишини таъминлаш ҳамда "E-huquqshunos" электрон тизимини такомиллаштириш бўйича келиб тушган таклифлар асосида электрон тизимни доимий такомиллаштириб бориш.


Доимий

7.

Марказлар фаолияти кенгайтирилиши тўғрисида жамоатчиликка етказиш мақсадида кенг тарғибот тадбирларини ўтказиш.


1. Тарғибот тадбирлари режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

апрель


Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ЎзМТРК (А. Хаджаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев)


2. Телевидениеда Марказлар фаолияти бўйича кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш, Марказлар фаолиятини ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.


2022-2023

йиллар

          

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 мартдаги

ПҚ-173-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 29 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотларига

юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5168-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар

        

1. 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг лойиҳаларидаги коррупциявий омилларни бартараф этишга кўмаклашиш".


2. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари ва давлат ташкилотларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин".


3. 5-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


4. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотлар томонидан Марказлар билан келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди, бундан маъмурий жавобгарлик ва маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонунчиликка мувофиқ қабул қилинадиган ҳужжатлар мустасно. Бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда улар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди".


5. 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 июндаги

ПҚ-5168-сон қарорига

3-илова



Юридик хизмат кўрсатиш марказлари

томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган давлат

органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари

ва давлат ташкилотларининг

РЎЙХАТИ

      

Т/р


Давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари

ва давлат ташкилотлари номи



1.

Молия бўлими



2.

Халқ таълими бўлими



3.

Мактабгача таълим бўлими



4.

Маданият бўлими



5.

Тиббиёт бирлашмаси



6.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими



7.

Давлат ўрмон хўжалиги



8.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими



9.

Ободонлаштириш бошқармаси



10.

Ирригация бўлими



11.

Қурилиш бўлими



12.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими



13.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими



14.

Оила ва хотин-қизлар бўлими



15.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази



16.

Давлат солиқ инспекцияси



17.

Қишлоқ хўжалиги бўлими



18.

Туризм ва маданий мерос бўлими



19.

Спортни ривожлантириш бўлими



Давлат ташкилотларининг номи



1.

Умумий ўрта таълим мактаблари



2.

Мактабгача таълим ташкилотлари



3.

Кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар


".

  

6. 4-иловада:


а) 1-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий адлия органлари) ҳузурида" сўзлари "туман (шаҳар) адлия бўлимлари тузилмаси ва бўйсунувида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-банддаги "ҳудудий адлия органлари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий адлия органлари)" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотлар томонидан Марказлар билан келишилмаган ҳолда қабул қилинган юридик тусдаги ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда улар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди, бундан маъмурий жавобгарлик ва маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонунчиликка мувофиқ қабул қилинадиган ҳужжатлар мустасно";


д) 13-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг лойиҳаларидаги коррупциявий омилларни бартараф этишга кўмаклашиш";


е) 14-банднинг 5-кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг лойиҳаларидаги коррупциявий омилларни бартараф этишга кўмаклашиш соҳасида".

  

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 март
























































Время: 0.1250
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск