ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.04.2022 й. ПҚ-190-сон "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2022 й.

N ПҚ-190



АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА ИНСОН

ХАВФСИЗЛИГИНИ ИШОНЧЛИ ТАЪМИНЛАШ

ВА ЎЛИМ ҲОЛАТЛАРИНИ КЕСКИН КАМАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда сўнгги йилларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш соҳасида кенг қамровли ташкилий-амалий ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, ўлимга олиб келган йўл-транспорт ҳодисаларининг сони ҳали ҳам юқори бўлиб, автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, йўл инфратузилмасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий талабларига тўлиқ мувофиқлаштириш, ушбу соҳадаги қоидабузарликларнинг барвақт профилактикасига йўналтирилган самарали тизимни йўлга қўйиш, шунингдек, инсон омилини истисно қилувчи рақамли технологияларникенг жорий этиш талаб этилмоқда.

2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ, шунингдек, Янги Ўзбекистон шароитида автомобиль йўлларида инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳар қандай ҳодисалардан кафолатли ҳимоя қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб йўналишлари этиб белгилансин:

автомобиль йўллари инфратузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг "пиёда - жамоат транспорти - велотранспорт - автотранспорт" устуворлиги асосида хавфсиз ҳаракатланиши учун ишончли шарт-шароитлар яратиш;

ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига инновацион педагогик технологияларни жорий қилган ҳолда, ўқув жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш;

ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш, ҳар қандай қоидабузарлик учун жазо муқаррарлигини таъминлаш;

йўл ҳаракати қоидалари асосларини болаликдан сингдиришни йўлга қўйиш, ушбу амалиётни мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида жорий этиш;

йўл ҳаракатини ташкил этишни тўлиқ рақамлаштириш, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилган ҳолда, янги бошқарув ва назорат тизимларини татбиқ қилиш.


2. Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилсин:

ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов) бир ой муддатда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этишни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини киритсин.


3. Ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи барча таълим муассасалари (кейинги ўринларда - автомактаблар) ва имтиҳон марказларига фаолиятни амалга ошириш учун лицензия Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади;

автомактабларнинг инновацион педагогик технологияларга асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг ўқитувчи, ҳайдовчи-йўриқчи ва мураббийларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан амалга оширилади.

Ички ишлар вазирлиги (А.И. Икрамов, Б.Т. Абдуллаев):

бир ой муддатда автомактаблар ва имтиҳон марказларига қўйиладиган талаб ва мезонларни қайта кўриб чиқиб, уларнинг ўқув фаолияти сифатини оширишга қаратилган қатъий чораларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин;

икки ой муддатда Ички ишлар вазирлиги Академиясида автомактабларнинг ўқитувчи, ҳайдовчи-йўриқчи ва мураббийларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш билан боғлиқ барча зарур ўқув-услубий ва моддий-техник базани яратсин.

Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига автомактаблар ва имтиҳон марказлари фаолияти бўйича янги жорий этилаётган тизимни самарали йўлга қўйиш ҳамда ҳайдовчиларни сифатли тайёрлашни ташкил этиш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Белгилансинки:

а) Нукус ва Тошкент шаҳарлари, вилоятлар марказларида чорраҳаларни тўлиқ рақамли бошқарув тизимига ўтказиш бўйича шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юкланади;

б) Нукус ва Тошкент шаҳарлари, вилоятлар, туман (шаҳар)лар марказларида йўл белгилари, кўрсаткичлари ва светофорларни ўрнатиш, йўл чизиқларини чизиш, пиёдалар ўтиш жойларини белгилаш орқали йўл ҳаракати воситаларини тартибга солишга ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари (кейинги ўринларда - йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари) масъул ҳисобланади;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Х. Шерматов), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) билан биргаликда икки ой муддатда, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилган ҳолда, чорраҳаларда рақамли бошқарув тизимини қуйидаги даврларда жорий қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни белгилайди:

2023 йил якунига қадар пойтахтнинг барча чорраҳаларида, шунингдек, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларининг йирик асосий серқатнов чорраҳаларида;

2024 йил якунига қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларининг барча чорраҳаларида;

г) туман (шаҳар) ҳокимликларига ўз ҳудудларидаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади. Мазкур дастурий-техник воситалар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима суммасининг 30 фоизи бевосита туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади ҳамда ушбу маблағлар йўл ҳаракатини рақамлаштириш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимларининг қўшимча штатларини киритишга сарфланади.

Ички ишлар вазирлиги (Б.Т. Абдуллаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда транспорт ва пиёдалар оқими, пиёдалар билан боғлиқ содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили асосида туманлар ва шаҳарлардаги аҳоли гавжум ҳудудларда пиёдалар ўтиш жойларига пиёдалар бошқарадиган светофорларни 2023 йил якунига қадар ўрнатилишини назарда тутувчи манзилли дастурни тасдиқласин ва ижросини тўлиқ таъминласин.


5. Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг махсус эксплуатация-монтаж бўлинмалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказини (кейинги ўринларда - эксплуатация-монтаж бўлинмалари) икки ой муддатда тегишинча ҳудудий ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ҳузурига ўтказиш;

ички ишлар вазирига йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан малакали хорижий мутахассисларни маслаҳатчи сифатида шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқини бериш;

"Uzavtomotobelgi" давлат унитар корхонасида йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ушбу соҳада рақобат муҳитини шакллантириш;

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тузилмасида Йўл инфратузилмасини назорат қилиш бошқармасини, ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари тузилмаларида йўл инфратузилмасини назорат қилиш бўлимларини ички ишлар органларининг чекланган штат бирликлари ҳисобидан ташкил этиш.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари эксплуатация-монтаж бўлинмаларини йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ҳузурига ўтказишда:

эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг бино ва иншоотларини, уларнинг ёндош ҳудудлари, моддий-техника базасини, шу жумладан янги замонавий махсус техника билан таъминлаган ҳолда топшириш чораларини кўрсин;

эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг мавжуд кредитор ва дебитор қарзлари тўланишини, маънан эскирган ва яроқсиз ҳолга келган моддий-техника воситалари ҳисобдан чиқарилишини таъминласин.

Ички ишлар вазирлиги (Б.Т. Абдуллаев):

икки ой муддатда эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг фаолиятини тартибга солувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

эксплуатация-монтаж бўлинмалари тегишли бино ва иншоотлари, уларнинг ёндош ҳудудлари, зарур моддий-техника базаси билан таъминланган ҳолда қабул қилинишини ташкил этсин;

уч ой муддатда эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиб, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини тўлиқ ўрнатиш ва уларнинг доимий ишлашини таъминлаш бўйича янгича иш усулларини жорий этсин.

Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда:

Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда эксплуатация-монтаж бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг бир нафар ўринбосари лавозимлари ушбу бўлинмаларнинг мавжуд штат бирликлари ҳисобидан офицерлик таркибидаги ходим лавозимларига ўзгартирилишини таъминласин;

ушбу қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


7. 2022 йил 5 апрелдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

1-иловага мувофиқ миқдорларда йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида ундириладиган жарима, олинадиган йиғим ва тўловлар;

эксплуатация-монтаж бўлинмалари учун ҳар йили бюджет параметрларида дастурлар асосида алоҳида тадбирлар учун кўзда тутиладиган маблағлар;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозит ҳисобрақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия тарзидаги маблағлари;

халқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилансинки, Жамғарма маблағлари фақат қуйидагилар учун мақсадли сарфланади:

йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари, уларнинг эҳтиёт қисмлари, ўрнатиш учун белгиланган конструкция ва қурилиш материаллари ҳамда махсус бўёқларини харид қилиш;

шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида йўл чизиқларини чизиш, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш, демонтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни молиялаштириш;

эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг биноларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан замонавий махсус техника воситалари билан таъминлаш, уларга иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда маълум муддатга қўшимча штатлар киритиш, шартномалар асосида мутахассисларни жалб қилиш, уларнинг ходимлари, ишчи ва хизматчилари учун ҳар ойлик ва бир марталик рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш йўналишидаги лойиҳаларни молиялаштириш;

мактабгача таълим ҳамда халқ таълими вазирликларига қарашли мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчиларида йўл ҳаракати қоидалари бўйича бошланғич билимларни шакллантиришга қаратилган моддий-техник ва ўқув базасини яратиш, шунингдек, маҳаллаларда болаларга йўл ҳаракати қоидаларини амалий ўргатиш майдончаларига йўл белгиларини ўрнатиш ва йўл чизиқларини чизиш чора-тадбирларини молиялаштириш;

йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалар ўчоқларида белгиланган тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситаларини ўрнатиш.

8. Автомобиль йўлларида ҳаракатни ташкил этиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси ва унинг ҳудудий махсус комиссиялари (кейинги ўринларда - махсус комиссиялар) 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тузилсин.

Махсус комиссиялар зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилсин:

йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ишончли ҳимоя қилиш, йўл инфратузилмасининг хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб беришини таъминлаш;

ҳудудларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини мунтазам равишда баҳолаб бориш, ушбу соҳада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг самарали фаолият кўрсатишини назорат қилиш;

йўл-транспорт ҳодисалари сабабларини чуқур ўрганиш, йўлларнинг хавфли авария участкалари рўйхатини тасдиқлаш орқали келгусида уларнинг олдини олиш юзасидан илмий асослантирилган таклифлар тайёрлаш тизимини яратиш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, инсон омили ва коррупция ҳолатларини истисно этувчи автоматлаштирилган назорат тизимларини оммалаштиришга доир тадбирларни белгилаш;

ҳудудларда йўл инфратузилмасини яхшилаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг сонини қисқартириш бўйича дастурлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш ва келишиш.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси тўғрисидаги низоми 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика махсус комиссияси (А.Н. Арипов):

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашираиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари раислигида ҳудудий махсус комиссияларнинг намунавий низомини тасдиқласин;

ҳар чоракда давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларни, мавжуд камчиликларни танқидий муҳокама қилиб борсин ва тегишли чоралар кўрилишини таъминласин;

ҳар йили маҳаллий ҳокимликларнинг ўз ҳудудларида автомобиль йўллари инфратузилмасини такомиллаштириш ва йўл-транспорт ҳодисаларини кескин камайтириш бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи манзилли чора-тадбирларини ўз ичига олган "йўл харита"ларини тасдиқлаб, уларнинг ижроси устидан қатъий назорат олиб борсин.


9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари махсус комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади;

ишчи органлар мунтазам равишда тегишли давлат органларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга ошираётган ишларини таҳлил қилиб боради ва махсус комиссияларнинг йиғилишларида муҳокама қилиш учун ҳужжатларни тайёрлайди;

ҳудудий махсус комиссиялар ҳар ярим йилда йўлларнинг ҳолати ва мавжуд инфратузилма, авария ўчоқлари, қоидабузарликларнинг таҳлилидан келиб чиқиб, ҳаракат хавфсизлиги, транспорт ва йўл соҳаларига масъул идоралар раҳбарлари фаолиятини танқидий ўрганади, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига муҳокама қилиш учун киритади ва натижалари бўйича республика махсус комиссиясига ҳисобот тақдим этади.

10. Ҳудудларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш ва бу борада маҳаллий ҳокимият органларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида 2022 йил 1 июлдан бошлаб, республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида "Хавфсиз йўл" индекси (кейинги ўринларда - индекс)ни юритиш амалиёти йўлга қўйилсин.

Белгилансинки:

индекс доирасида йўл инфратузилмаси ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ҳолати махсус комиссиялар томонидан 5-иловага мувофиқ 29 та индикатор бўйича ҳар чорак якунида баҳолаб борилади;

туман (шаҳар)лар индекс кўрсаткичлари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати бўйича "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратилади;

индексни юритиш вазифаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари зиммасига юкланади.

Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) икки ой муддатда етакчи илмий ташкилотлар, олимлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, индексни юритиш методологияси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


11. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш мақсадида "Умр тезликдан муҳимдир" ва "Хавфсизлик камари -ҳаёт гарови" шиорлари остида комплекс тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил этсин;

б) бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, ўқувчилар орасида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтиришга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин:

"Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади" шиори остида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчиларига йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали тарзда ўргатиш, уларнинг онгига болалигидан бошлаб йўл ҳаракати интизомини сингдириш;

мактабларда "Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари"ни, маҳаллаларда "Йўл ҳаракатини ўргатиш майдончалари"ни ташкил этиш;

в) икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев








Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 4 апрелдаги

ПҚ-190-сон қарорига

1-ИЛОВА



Йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида

ундириладиган жарима, олинадиган йиғим

ва тўловларнинг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда"

республика жамғармасига ўтказиладиган

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Жарима, йиғим ва тўловнинг номи


Жамғармага

ўтказиладиган миқдор

(фоизда)


1.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар суммаси

(давлат ижрочилари томонидан ижро иши бўйича ундирилган маблағлар бундан мустасно)


5

2.

Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммаси

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3989-сон қарори билан жорий этилган лойиҳа бўйича)


25

3.

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш ва ўзгартириш учун йиғимлар


20

4.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарималар суммаси


100

5.

Автотранспорт воситалари учун давлат рақами белгилари оширилган тўлов ставкалари бўйича аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархи бўйича умумий тартибдаги реализациясидан олинган тушумлар


50

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 4 апрелдаги

ПҚ-190-сон қарорига

2-ИЛОВА



Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш

бўйича республика махсус комиссияси

ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири, комиссия раисининг ўринбосари


И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири, комиссия раисининг ўринбосари


А.Ҳ. Қўлдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


Р.Қ. Давлетов

-

адлия вазири


А.Ҳ. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


А.В. Шин

-

мактабгача таълим вазири


Б.М. Валиев

-

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари


О.З. Насритдинходжаев

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари


А.Ш. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


У.У. Шарифходжаев

-

халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


Б.Т. Абдуллаев

-

ички ишлар вазирининг ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи


Ж.Т. Мақсудов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари


Д.К. Адилов

-

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари


Н.Н. Обломурадов

-

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


А.А. Абдувалиев

-

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси


А.Э. Бурханов

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори


О.Қ. Абдурахманов

-

Тошкент давлат транспорт университети ректори


А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


О.Ч. Саидов

-

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, комиссия котиби


         

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 4 апрелдаги

ПҚ-190-сон қарорига

3-ИЛОВА



Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича

ҳудудий махсус комиссияларнинг намунавий

ТАРКИБИ

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ҳудудий комиссия раиси


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, Ҳудудий комиссия раисининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари бошлиқлари, Ҳудудий комиссия раисининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ўринбосари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири, вилоят мактабгача таълим бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг биринчи ўринбосарлари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг автомобиль йўллари бош бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

транспорт техникуми (коллежи) директори


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар телерадиокомпаниялари директорлари


лавозими бўйича

-

йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, Комиссия котиби

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 4 апрелдаги

ПҚ-190-сон қарорига

5-ИЛОВА



Туманлар (шаҳарлар)да йўл ҳаракатини

самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш

бўйича "Хавфсиз йўл" индексининг

ИНДИКАТОРЛАРИ


I. Йўл инфратузилмаси бўйича:


1. Йўл қопламасининг ҳолати.


2. Йўл белгилари билан жиҳозланганлик даражаси.


3. Йўл кўрсаткичлари билан жиҳозланганлик даражаси.


4. Пиёдалар ўтиш жойларининг тартибга солинганлиги.


5. Ер ости ва ер усти пиёдалар ўтиш жойлари мавжудлиги.


6. Пиёдалар йўлаклари мавжудлиги.


7. Велосипед йўлаклари мавжудлиги.


8. Автотураргоҳлар билан таъминланганлиги.


9. Ётиқ чизиқларнинг аҳволи.


10. Йўлни ажратувчи тўсиқ билан жиҳозланганлиги.


11. Йўлнинг ёритилганлиги.


12. Таълим муассасалари атрофининг жиҳозланганлик даражаси.


13. Таълим муассасаларида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича синфхоналарнинг мавжудлиги.


14. Таълим муассасаларида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича майдончаларнинг мавжудлиги.


15. Светофорларнинг мавжудлиги.


16. Йўл бўйининг кўкаламзорлаштирилганлиги.


17. Йўналтирувчи устунчалар ўрнатилганлиги.


18. Қоидабузарликларни аниқловчи мосламалар билан таъминланганлиги.


19. Видеокузатув камералари билан жиҳозланганлиги.


20. Сунъий нотекисликлар мавжудлиги.


21. Ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиш ҳолати.


22. Йўл ҳаракати қоидаларини тарғибот ва ташвиқот қилувчи кўргазмали воситалар билан жиҳозланганлик даражаси.


23. Йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш бўйича профилактик тадбирларнинг ўтказилиши даражаси.


24. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қонун билан тақиқланмаган ҳомийлик маблағларининг жалб этилиш ҳолати.



II. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиниши бўйича:


25. Юз минг аҳолига нисбатан йўл транспорт ҳодисаларининг сони.


26. Юз минг аҳолига нисбатан йўл транспорт ҳодисалари оқибатида вафот этганлар сони.


27. Авария ўчоқлари сони.


28. Юз минг аҳолига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони.


29. Тирбанд жойлар сони.


Изоҳ: Мазкур индикаторлар бўйича туманлар (шаҳарлар)да йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш "Хавфсиз йўл" индексини юритишнинг алоҳида методологиясига мувофиқ амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 4 апрелдаги

ПҚ-190-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон

Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги "Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2883-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданий-маърифий ишлар маркази, "ЖАР" спорт-соғломлаштириш мажмуаси, шунингдек, даволаш-профилактика ва тиббиёт муассасалари томонидан улар фаолияти билан боғлиқ бўлган пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги таклифига розилик берилсин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3127-сон қарорида:


а) 2-банд "талабларига мувофиқ" сўзларидан кейин "умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари учун" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республикада йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига тўлиқ риоя қилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади";


в) 8-банднинг биринчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3989-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки, ўрнатилган автоматлаштирилган тизим ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима суммаси қуйидагича йўналтирилади:

30 фоиз - йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига, шундан (100 фоиз деб ҳисобланганда) 50 фоизи миқдорида йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва автоматлаштирилган тизимни электр энергияси билан таъминлаш учун тўловларни амалга ошириш мақсадларида фойдаланилади;

20 фоиз - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

25 фоиз - Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармасига;

25 фоиз - шартномада белгиланган инвестициявий харажатларнинг ҳажми тўлиқ қоплангунига қадар Инвестор ҳисобига.

Белгилансинки, инвестициявий харажатлар тўлиқ қопланганидан сўнг, мазкур қарорда назарда тутилган жарима суммасининг Инвесторга тегишли улуши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади";


б) 4-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Инвестор билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча, махсус товушли ишоралари ҳамда автоматлаштирилган жамоат тартибини назорат қилиш ва йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш мосламалари ўрнатилган патруль автомобилларини амалиётга жорий қилиш";


в) 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган жиҳозлар, бутловчи буюмлар, дастурий таъминот, ёрдамчи техника ва қурилиш материаллари - божхона божидан".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5076-сон қарорида:


а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 9-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) Академия бошлиғига:

тўлов-контракт асосида ўқитиш маблағлари ҳисобидан ўқув жараёнига шартнома асосида, биринчи навбатда етакчи хорижий таълим муассасаларидан юқори илмий-педагогик маҳоратга эга бўлган малакали мутахассисларни жалб этиш ва меҳнат бозорида амалдаги конъюнктурани инобатга олган ҳолда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш;

ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи таълим муассасаларининг ўқитувчи, ҳайдовчи-йўриқчи ва мураббийларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан тушган маблағлар ҳисобидан Академиянинг моддий-техника ва ўқув базасини ривожлантириш, шунингдек, шартнома асосида ўқув жараёнига педагог кадрлар ва мутахассисларни жалб этиш".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 62-сон қарорига 1-иловада:


а) 9-1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

9-1.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси


Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар суммаси, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммасидан ташқари


10

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бўйича йиғимлар


40

";


б) қуйидаги мазмундаги 9-2-позиция билан тўлдирилсин:

"

9-2.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармаси


Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар суммаси

(давлат ижрочилари томонидан ижро иши бўйича ундирилганлар маблағлар бундан мустасно)


5

Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммаси

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3989-сон қарори билан жорий этилган лойиҳа бўйича)


25

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бўйича йиғимлар


20

Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммаси


100

Автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича аукциондан олиб, аукционга қўйилган бошланғич нархи бўйича умумий тартибда реализация қилишдан олинган тушумлар


50

";


в) 24-1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

24-1.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" жамоат тартибига кўмаклашиш маркази


"Хавфсиз шаҳар" комплекси орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммаси, алоқа каналларини ташкиллаштириш ва ижараси бўйича харажатларни қоплаш, бошқа тизимлар билан интеграциялаш ва ривожлантириш, Марказ фаолиятини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини молиялаштириш ҳамда унинг ходимларини қўшимча рағбатлантириш, шунингдек моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда (Вазирлар Маҳкамасининг "2020-2021 йилларда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида инфратузилма объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш тўғрисида" 2020 йил 17 мартдаги қарорида кўрсатилган жарима суммасидан ажратмалар бундан мустасно)


10

".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 683-сон қарорига 2-илова 18-1-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Реализациядан келиб тушган маблағларнинг 50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 50 фоизи - Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармасига йўналтирилади."


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 547-сон қарори 2-бандининг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш учун тушадиган маблағлар қуйидагича йўналтирилади:

40 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

40 фоизи - Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;

20 фоизи - Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармасига.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтириладиган маблағлар рухсатномалар бланкларини ва тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатноманинг мавжудлигини тасдиқловчи махсус эмблема (голограмма)ларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплашга, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ва автомобиль паркини ривожлантиришга, рақамли технологияларни жорий этишга, шунингдек, ходимларини рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади".


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 747-сон қарорида:


а) 4-банд қуйидаги мазмундаги "а-2" кичик банд билан тўлдирилсин:

"а-2) жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарималар Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармасига йўналтирилади";


б) илованинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Рағбатлантириш ҳуқуқбузардан жарима ундирилгандан сўнг фуқаронинг уяли телефон рақами ҳисобига ёки банк пластик картасига, юридик шахснинг эса банк ҳисоб рақамига Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармасига ўтказилган маблағлар ҳисобидан автоматик тарзда пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 апрель


"Халқ сўзи", 2022 йил 5 апрель





















































Время: 0.1378
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск