ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.2022 й. 166-сон "Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2022 й.

N 166




МОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИНГ

КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИ СОҲАСИДА

РЕСТАВРАТОР-УСТАЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ВА УЛАРГА МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ

РЕГЛАМЕНТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталарга малака сертификати беришбўйича давлат хизматлари кўрсатишни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталарга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларининг давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилишини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

талабгорнинг малака сертификати олиш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигини реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича ваколатли орган этиб белгилаш;

малака ошириш курсларини ташкил этиш, малака ошириш курслари ташкилотчисининг вазифаларини белгилаш ҳамда ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби;

малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш, шунингдек, малакасини ошириш курсларини молиялаштириш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Туризм ва маданий мерос вазирлигиҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатишни ЯИДХП орқали жорий этиш чораларини кўрсин;

давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғимларнинг Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда тўланишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 апрелдаги

166-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий мерос

объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси

рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини

кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банднинг тўртинчи хатбоши ва 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 7-илованинг (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари ҳамда уларга тўлов тури ва миқдорлари) 8-позицияси "Давлат хизматлари кўрсатилаётган ариза берувчилар тоифалари" устунидаги "Юридик шахслар" сўзлари "Жисмоний ва юридик шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 апрель



































Время: 0.0237
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск