ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Пенсияларни ҳисоблаб чиқиш, тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тўлаш тартиби. Пенсияларга устама хаклар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2022 й. ПҚ-198-сон "Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2022 й.

N ПҚ-198



ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИ, НАФАҚАЛАР,

КОМПЕНСАЦИЯЛАР ВА БОШҚА ИЖТИМОИЙ

ТЎЛОВЛАРНИ ТЎЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда пенсия, нафақа, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш ва етказиб беришда фуқароларга қулай шарт-шароитларни яратиш, тўлов тизимининг замонавий усулларини кенг жорий этиш ҳамда мазкур соҳада илғор ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги "Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5102-сон қарорига мувофиқ пенсия ва нафақа тўловлари учун зарур маблағлар ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банкҳамда АТ "Халқ банки"нинг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:

а) 2022 йил 1 майдан бошлаб:

"Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларга ва оилаларга тегишли жамғармалар маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган моддий ёрдамлар, меҳнат органлари томонидан тўланадиган ишсизлик нафақаси ва стипендиялар ҳамда жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга тўланадиган моддий ёрдам пуллари (кейинги ўринларда - моддий ёрдам пуллари) ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилади ҳамда пенсия ва нафақалар билан бир вақтда АТ "Халқ банки"нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;

АТ "Халқ банки"нинг сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади. Бунда, АТ "Халқ банки" зиммасига сайёр кассалар орқали маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда пенсия ва нафақа олувчиларнинг карталаридаги маблағларини уларнинг хоҳишларига кўра нақд пулга алмаштириб бериш вазифаси юклатилади;

барча турдаги давлат пенсияларини, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тўланадиган нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни ҳамда кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулини (кейинги ўринларда - пенсия ва нафақалар) банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади. Бунда, фуқароларнинг розилиги билан пенсия ва нафақа пулларини банк карталарига ўтказиш асосида ҳужжатларни қоғоз шаклида юритишдан воз кечилади;

б) 2022 йил 1 сентябрга қадар ҳарбийлаштирилган тизим пенсияларини ҳисоблаш ва уларнинг тўлов ҳисоб-китоблари тизимини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан автоматлаштириш орқали хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида пенсия варақаларини юритиш амалиёти бекор қилинади.


3. АТ "Халқ банки" (Ш.Х.Атабаев):

Марказий банк (Б.Э.Захидов) билан биргаликда аҳолини банкоматлар билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида 2022 йилнинг 1 октябрига қадар хориждан 1 800 та банкомат олиб келган ҳолда, уларнинг ҳудудлар, шу жумладан олис туманларда ўрнатилишини таъминласин;

2022 йил якунига қадар пенсия ва нафақа олувчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида уларнинг маблағларини масофадан бошқариш имконини берувчи банкнинг янги мобил иловасини ишлаб чиқсин;

Адлия вазирлиги томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизматларни банкнинг мобил иловаси орқали амалга оширилишини йўлга қўйсин.


4. Молия вазирлиги (Т.А.Ишметов):

мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва тегишли мақсадли жамғармаларнинг қолдиқ маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилишини таъминласин;

икки ҳафта муддатда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат фармойиши лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу қарорнинг мақсади, вазифалари ва бундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 апрелдаги

ПҚ-198-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2753-сон қарори 2-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 майдан бошлаб:

барча турдаги пенсия ва нафақа тўловлари нақд шаклда берилади ёки фуқароларнинг розилиги асосида банк картасига ўтказилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги "Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2826-сон қарори 8-бандидаги "1 фоизгача" сўзлари "1 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги "Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3694-сон қарори қуйидаги мазмундаги 6-2-банд билан тўлдирилсин:

"6-2. Барча тижорат банкларига 2024 йил 1 январга қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган банк жиҳозлари, техникалари ва банк карталарини олиб киришга рухсат берилсин ҳамда улар бу билан боғлиқ божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги "Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5102-сон қарори 1-банди "а" кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"танловда иштирок этадиган тижорат банклари ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар томонидан пенсия ва нафақаларни маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёки фуқаронинг яшаш манзилига етказиб бериш шартларидан келиб чиқиб, хизмат ҳақи пенсия ва нафақалар тўланадиган (етказиб бериладиган) сумманинг 1 фоизи миқдорида бўлиши мумкин. Бунда, пенсия ва нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан тўлаб берилади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги "Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизларва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 250-сон қарорида:


а) 1-илованинг 15-бандида:


қуйидаги мазмундаги "б-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"б-1) "Темир дафтар"га киритилган оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам тўловлари учун зарур бўладиган маблағлар ҳар ойнинг 5 санасига қадар хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли бўлимига (филиалига) ўтказилади";


"в" кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ойнинг охирида ведомостлар ёпилади, ҳар ойнинг 27 кунига қадар тайинланган, бироқ, талаб қилиб олинмаган моддий ёрдам тўловлари ҳар ойнинг охирида "Саховат ва кўмак" жамғармасига қайтарилади. Ведомостнинг бир нусхаси секторлар раҳбарларига тақдим этилади";


б) 3-иловада:


13-банддаги "ўтказади" сўзи "ҳар ойнинг 5 санасигача ўтказади" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Халқ банкининг тегишли бўлими (филиали) томонидан бир марталик моддий ёрдам тўловлари ҳар ойнинг 5-27-саналарида амалга оширилади. Ойнинг охирги иш кунида ведомостлар ёпилади, ойнинг 27 санасига қадар тўланмаган моддий ёрдамга йўналтирилган маблағлар ҳар ойнинг охирида тегишли ҳисобрақамларга қайтарилади. Ведомостнинг бир нусхаси Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 апрель






















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск