ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2022 й. 195-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2022 й.

N 195



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ

ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ

ВА   ТАДБИРКОРЛИКНИ   РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида" 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармони ҳамда "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон ва "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида" 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармонига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар)ларда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари (кейинги ўринда - Марказ) ташкил этилганлиги;

маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси (кейинги ўринда - ҳоким ёрдамчилари) лавозими таъсис этилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорига мувофиқ:

Агентлик таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги;

ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи "Онлайн маҳалла" электрон платформасини ишга тушуриш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Агентликнинг мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолият юритиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Марказ фаолиятини ташкил этиш, асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини белгилашни назарда тутувчи Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини назарда тутувчи Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилашни назарда тутувчи Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

"Онлайн маҳалла" электрон платформасига маълумотлар базаси интеграция қилинадиган ҳамда ушбу интеграциялашган тизимдан реал вақт режимида (онлайн) фойдалана оладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Агентлик Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй (10, 11, 12-қаватлар) манзилидаги Ўзбекистон Банклари ассоциациясининг "Moliya Binokor Xizmat" шўъба корхонаси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Бунда, текин фойдаланиш ҳуқуқи асоси ажратилган бинони (10, 11, 12-қаватлар) сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳамда Агентликнинг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Агентликка жами 16 та, шу жумладан марказий аппаратига 1 та шахсан бириктирилган ва 1 та махсус автотранспорт воситаси ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига 14 та енгил автотранспорт воситасини сақлашга тегишлигига кўра Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан лимит ажратилишини;

Агентликнинг асослантириган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳоким ёрдамчиларининг "Онлайн маҳалла" ахборот платформасидан фойдаланиши учун харид қилинаётган планшет қурилмаларини расмийлаштириш, божхона тўловлари ва улар билан боғлиқ бошқа харажатлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини таъминласин.


5. Агентлик Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ҳоким ёрдамчилари "Онлайн маҳалла" электрон платформасидан фойдаланиш учун планшет қурилмаларини 30 фоиз олдиндан ва қолган 70 фоизини аккредитив тўлов асосида харид қилишни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорга 5-иловада кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларидан реал вақт режимида (онлайн) фойдаланиш учун "Онлайн маҳалла" электрон платформасини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинишини таъминласин.

Мазкур қарорга 5-иловада кўрсатилган вазирлик ва идоралар раҳбарларига электрон маълумотлар базаларини ўз вақтида ва сифатли шакллантириш, маълумотларни рақамлаштириш, маълумотлар ҳамда электрон кўринишдаги ҳужжатларни ўз муддатида "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилишни таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ҳоким ёрдамчиси томонидан кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турлари бўйича келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни чуқур ўрганган ҳолда, уч иш кунида мурожаат муаллифига ва тегишли ташкилотга белгиланган тартибда ижобий тавсия ёки рад этиш тўғрисида хулосани юборади;

ҳоким ёрдамчилари берадиган тавсиялар тегишли идора ва ташкилот томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади ҳамда тавсияларни қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Бунда, рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этишнинг сабаблари аниқ ва батафсил баён этилган ҳолда ҳоким ёрдамчиларига хулоса юборилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 апрелдаги

195-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Онлайн маҳалла" электрон платформасига

маълумотлар базаси интеграция қилинадиган

ҳамда ушбу интеграциялашган тизимдан реал вақт

режимида (онлайн) фойдалана оладиган давлат

органлари ва ташкилотларининг

РЎЙХАТИ

       

Т/р


Вазирлик ва идоралар номи


Интеграция қилинадиган маълумотлар


1.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


1. Иш билан таъминланган фуқаролар тўғрисида маълумотлар.


2. Ишсизлик рўйхатига киритилган фуқаролар тўғрисида маълумотлар.


3. Касб-ҳунарга ўқитилган фуқаролар тўғрисида маълумотлар.


4. Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилгандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқаролар тўғрисида маълумотлар.


5. Ҳудудлардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот.


6. Ташқи ва ички меҳнат миграцияси тўғрисида маълумотлар.


7. Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан субсидия олганлар тўғрисида маълумотлар.


2.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


"Темир дафтар"га киритилган оилалар тўғрисида маълумотлар.


3.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


"Аёллар дафатари"га киритилган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар.


4.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги


"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар тўғрисида маълумотлар.


5.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


Давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумотлар .


6.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


1. "Ҳар бир оила-тадбиркор" дастури доирасида ажратилган кредитлар тўғрисида маълумотлар.


2. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган кредитлар тўғрисида маълумотлар.


3. Ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича ажратилган кредитлар тўғрисида маълумотлар.


4. Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган кредитлар тўғрисида маълумотлар.


5. Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган кредитлар тўғрисида маълумотлар.


7.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


Аҳоли тасарруфидаги томорқа ерлари ва улардан оқилона фойдаланиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.

8.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази


1. Бўш турган объектлар тўғрисида маълумотлар.


2. Ижарага бериладиган транспорт, асосий воситалар ва ер участкалари тўғрисида маълумотлар.


9.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК


"E-AUKSION" электрон савдо платформасига киритилган кўчмас мулк, автотранспорт, махсус техникалар ва ер участкалари тўғрисида маълумотлар.

10.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси


1. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар.


2. Ўз ўзини банд қилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар.


11.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги


Мулкдорларга тегишли бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкалари тўғрисида маълумотлар.


12.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва битирувчилар тўғрисида маълумотлар.


13.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


Умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчилар ва битирувчилар тўғрисида маълумотлар.


14.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

Жисмоний ёки юридик шахслар номидаги қишлоқ хўжалиги техникалари ҳақида маълумотлар.


15.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси


Фуқароларга давлат пенсияларининг барча турлари учун тўловлар, шунингдек, пенсия ва нафақа тайинланганлар тўғрисида маълумотлар.


16.

"Ҳунарманд" уюшмаси


Ҳунармандлар ва шогирдларга ажратилган субсидиялар тўғрисида маълумотлар.


      

      




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 апрелдаги

195-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

       

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 320-модда):


а) 1-иловада:

10-банднинг 2-кичик банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-илованинг 8-бандда:

йигирма еттинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўттизинчи - ўттиз тўққизинчи хатбошилар тегишинча йигирма еттинчи - ўттиз олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўттизинчи - ўттиз олтинчи хатбошилар тегишинча йигирма тўққизинчи - ўттиз бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 15-банднинг ўн тўққизинчи хатбошисидаги, 16-банднинг йигирма биринчи хатбошисидаги "қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан" сўзлари "қабулхонасидан" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга 2-илованинг 1-иловаси 17-позициясининг "Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар" устунидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Сурхондарё вилояти таркибида ташкил этилган Бандихон тумани ҳокимлигининг ташкилий масалалари ҳамда 2020-2022 йилларда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 31 январдаги 58-сон қарорининг 1-иловасидан 15-позиция чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисида низомнинг 16-банди йигирма учинчи хатбоши ва 17-банди йигирма биринчи хатбошисидаги "қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан" сўзлари "қабулхонасидан" сўзи билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июлдаги 460-сон қарорида:


а) 8-банднинг "а" кичик бандидагиқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 14-бандидаги "лавозими бўйича - Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори" сўзлари "лавозими бўйича - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 сентябрдаги 584-сон қарорининг 2-иловасидан 20-позиция чиқариб ташлансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида давлатобод туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 ноябрдаги 718-сон қарорининг 2-иловасидан 20-позиция чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарори билан тасдиқланган Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхати 70-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

           

70.

Буғ қозонлари, марказий иситиш қозонлари, газгенераторлар ёки тозалаш қурилмалари билан ёки уларсиз сувли газ генераторлари; ацителенли газгенераторлари ва тозалаш ускуналари билан ёки уларсиз шунга ўхшаш газ генераторлари; ички ёниш двигателлари турбореактив гидротурбиналар, куч қурилмалари, суюқлик ва ҳаво насослари, компрессорлар, ҳаво тортиш вентиляторлари ва шкафлари, ҳавони кондиционерлаш учун қурилмалар, ёқиш горелкалари, саноат ёки лаборатория печкалари ва камералари, совитгичлар ва музлатгичлар, стерилизаторлар, дистилляторлар (электр ва электр бўлмаган иситиш билан саноат ёки лаборатория машиналари, ускуналари), марказга интилма қуритгичлар билан центрифугалар; суюқликлар ёки газларни филтрлаш ва тозалаш учун ускуналар ва қурилмалар, идиш-товоқ ювиш машиналари; бутилкалар ки бошқа сиғимларни ювиш ёки қуритиш учун ускуналар; бутилкалар, банкалар, яшикларни, қопларни ёки бошқа сиғимларни ёпиш, тўлдириш, тиқинлаш учун ускуналар, уларни тамғалаш ёки этикеткалаш учун; бутилкалар, банкалар, тубиклар ва шунга ўхшаш сиғимларни қалпоқлар ёки қопқоқлар билан зичлаб тиқинлаш учун ускуналар; қадоқлаш ёки тиқинлаш учун ускуналар (термик сиқиш йўли билан маҳсулотларни ўраш учун ишлатиладиган ускуналар); ичимликларни газлантириш учун ускуналар: (олдин фойдаланилган, кемалар ва фуқаролик авиациясида ишлатиладиганларидан ташқари), маҳсулотларни тортиш учун ускуналар; суюқликлар ёки кукунларни супуриш, сепиш ёки сочиш учун механик қурилмалар (қўлда бошқариш ёки усиз); ўқланган ёки ўқланмаган ўт ўчиргичлар; пулверизаторлар ва шунга ўхшаш ускуналар; буғоқимли ёки қумоқимли ва шунга ўхшаш ускуналар: кўтариш талилари ва кўтаргичлар, турли хилдаги кўтариш кранлари, автоюклагичлар, юкларни кўчириш учун машиналар ва ускуналар, қишлоқ хўжалиги ва автойўл техникаси, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва овқат тайёрлаш учун қурилмалар ва аппаратлар (инкубаторлардан ташқари), тўқувчилик станоклари, нусха олиш-кўпайтириш машиналари, савдо автоматлари


8402 11 000 - 8402 20000 9 (8402 11 000 1,

8402 12 000 1, 8402 19 100 1, 8402 19 900 1,

8402 20 000 1 дан ташқари),

8403 10, 8405 10 000 0,

8407* (8407 10 000 0, 8407 21,

8407 34 100 0, 840734300,

8407 90 500 0 дан ташқари),

8410 11 000 0, 8410 12 000 0,

8410 13 000 0, 8412 10-8412 80,

8413 11 000 0 - 8413 81 000 0

(8413 20000 0, 8413 30 200 1,

8413 30 800 1дан ташқари),

8414 10 - 8414 80 (8414 30 200 1,

8414 30 810 1, 8414 30 810 5, 8414 30 890 1,

8414 80 110 0, 8414 80 190 0 дан ташқари),

8415 10 - 8415 83 0000 (8415 20 000 1 дан ташқари),

8416 10 - 8416 20 800 0,

8417 10 000 0*-8417 80 700 0*,

8418 10 - 8418 69 000,

8419 11 000 0 - 8419 89,

8421 11 000 0 - 8421 39,

8422 11 000 0 - 8422 40 000 8,

8423* - 8424 89 000 9* (8423 90 эҳтиёт қисмларидан ташқари),

8425 - 8430 (8425 39 000 2 дан ташқари) (бунда 8426;

8428 20 800 1; 8428 33 000 0; 8428 90);

8432 10 000 0* - 8432 80 000 0*,

8433 11 - 8433 60 000 0

(бунда 8433 30 000 0;

8433 40 000;

8433 51 000; 8433 52 000 0;

8433 59; 8433 60 000 0),

8434 10 000 0, 8434 20 000 0,

8435 10 000 0,

8436 10 0000 - 8436 80 900 0

(8436 21 000 0 дан ташқари),

8437 10 000 0, 8437 80 000 0,

8438 10 - 8438 80 990 0,

8439 10 000 - 8439 30 000 0*,

8440 10*- 8440 10 900 0*,

8443 31* - 8443 39 390 0* (8443 32100 дан ташқари),

8444 00* - 8447 90 000 9*,

8450 11 - 8450 20 000 0,

8452 10 - 8452 29 000 0 (фақат двигателли машиналар),

8471 30 000 0, 8471 41 000 0,

8471 49 000 0, 8471 50 000 0

8472 10 000 0,

8476 21 000 0 - 8476 89 000 0,

8481 10 050 0 - 8481 80 990 7

    

     

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорида:


а) 1-илованинг 18-банди 22-кичик бандидаги, 19-банди 21-кичик бандидаги, 20-банди 18-кичик бандидаги "қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан" сўзлари "қабулхонасидан" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 24-банди 20-кичик бандидаги, 25-банди 22-кичик бандидаги, 26-банди 19-кичик бандидаги, 27-банди 19-кичик бандидаги "қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан" сўзлари "қабулхонасидан" сўзи билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорининг 6-бандидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорининг 1-иловасидан "Халқ қабулхоналари" сўзларидан кейинги ", Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари" сўзлари чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 майдаги 293-сон қарори 2-иловасидан 15-позиция чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "2021-2022 йилларда наманган вилоятидаги маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 17 майдаги 305-сон қарорининг 4-бандидаги "Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 1 июндаги 337-сон қарорида:


а) 5-банддаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловадан 1.6-позиция чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарорида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишинча учинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ваколатли офисларининг" сўзлари "бошқармаларининг" сўзи билан алмаштирилсин;


14-банди биринчи хатбошисидаги "ваколатли офисларига" сўзлари "бошқармаларига" сўзи билан алмаштирилсин;


16-банди учинчи хатбошисидаги "ваколатли офислари" сўзлари "бошқармалари" сўзи билан алмаштирилсин;


21-банддаги "Жамғарма" сўзи "ваколатли давлат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Жамғармага" сўзи "ваколатли давлат органига" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи, олтинчи ва саккизинчи хатбошилардаги "Жамғарма" сўзи "ваколатли давлат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "Жамғармадан" сўзи "ваколатли давлат органидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2-иловада:


2-босқич "Тадбирлар" устунидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-босқич "Субъектлар" устунидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

8-босқич "Тадбирлар" устунидаги "ваколатли офисларига" сўзлари "бошқармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

13-босқич "Тадбирлар" устунидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)га" сўзлари "ваколатли давлат органига" сўзлари билан алмаштирилсин;

14, 15 ва 16-босқичларнинг "Субъектлар" устунидаги "Жамғарма" сўзи "Ваколатли давлат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;

17-босқич "Тадбирлар" устунидаги "Жамғармадан" сўзи "Ваколатли давлат органидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


4-банддаги "Жамғарма" сўзи "ваколатли давлат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банд иккинчи хатбошисидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига" сўзлари "ваколатли давлат органига" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банд бешинчи хатбошисидаги "Агентлик ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг" сўзлари "ваколатли давлат органиининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга иловада:


2-босқич "Тадбирлар" устунидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи)" сўзлари билан алмаштирилсин;

6-босқич "Тадбирлар" устунидаги "Агентликка" сўзи "ваколатли давлат органига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-иловада:


1-банддаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи)" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Агентлик" сўзи "Ваколатли давлат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "Агентликка" сўзи "ваколатли давлат органига" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:

биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Агентлик" сўзи "ваколатли давлат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "Агентликнинг" сўзи "ваколатли давлат органининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 11, 15 ва 17-бандлардаги "Жамғарма" сўзи "ваколатли давлат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банддаги "Агентликка" сўзи "ваколатли давлат органига" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банддаги "Жамғармага" сўзи "ваколатли давлат органига" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга иловада:


1-босқич "Субъектлар" устунидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи)" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-босқичда:

"Субъектлар" устунидаги "Агентлик" сўзи "Ваколатли давлат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Агентликнинг" сўзи "ваколатли давлат органининг" сўзлари билан алмаштирилсин

3-босқич "Тадбирлар" устунидаги "Агентликка" сўзи "ваколатли давлат органига" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-босқич "Субъектлар" устунидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)" сўзлари "Ваколатли давлат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;

6-босқич "Субъектлар" устунидаги ҳамда 9-босқич "Субъектлар" устуни ва "Тадбирлар" устунидаги "Жамғарма" сўзи "Ваколатли давлат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;

8-босқич "Тадбирлар" устунидаги "Агентликка" сўзи "ваколатли давлат органига" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 28 августдаги 548-сон қарорида:


а) 1-иловада:


9-банднинг "з" кичик бандида:

еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари рўйхатининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


Низомга илованинг 37 - 39-позициялари чиқариб ташлансин;


б) 3-илованинг Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари рўйхатининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 6-илованинг 9-банди "е" кичик бандининг ўн олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари," сўзлари чиқариб ташлансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Европа инвестиция банки иштирокида "Ўзбекистондa глобaл коронaвирус пaндемияси даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллaб-қуввaтлaш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 31 августдаги 554-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 556-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг мақсадли параметрларида "Ташкилот номи/йўналиши" устунидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида низомда:


а) 13-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги "қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан" сўзлари "қабулхонасидан" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 43-банднинг йигирма еттинчи хатбошисидаги "қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига" сўзлари "қабулхонасига" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 49-банднинг ўн еттинчи хатбошисидаги "қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан" сўзлари "қабулхонасидан" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 50-банднинг йигирманчи хатбошисидаги "қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан" сўзлари "қабулхонасига" сўзи билан алмаштирилсин


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тизимини жорий қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 сентябрдаги 596-сон қарорида:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


9-банднинг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илованинг 4-босқич "Субъектлар" устунидаги "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 апрелдаги

195-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

      

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвесторлар билан ишлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 июлдаги 547-сон қарорининг 3-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 821-сон қарорига илованинг 1 ва 2-бандлари.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 5 октябрдаги 848-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 17 февралдаги 77-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллабай" ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 19 мартдаги 152-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида" 2021 йил 4 майдаги 276-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллабай ишлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 июндаги 398-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2021 йил 8 октябрдаги 631-сон қарорига илованинг 7-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятида томорқачиликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги 798-сон қарорига илованинг 2-банди.

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 апрель
















































Время: 0.0103
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск