ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 19.04.2022 й. 195-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 апрелдаги

195-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни

ривожлантириш маркази тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

    

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) мақоми, фаолиятини ташкил этиш, асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Марказ юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлиги таркибида ташкил этилади.


3. Марказ фаолияти туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - Агентликнинг ҳудудий бошқармаси) томонидан мувофиқлаштириб борилади.

Марказ тегишлилигига кўра туман (шаҳар) ҳокимликларига ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига бўйсунади ва ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот беради.


4. Марказ маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчилари) фаолиятини мувофиқлаштиради.


5. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, туман (шаҳар) ҳокимликлари фармойиш ва қарорлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


6. Марказ ўз ваколати доирасида туман (шаҳар) ҳокимлигининг таркибий бўлинмалари, ҳоким ёрдамчилари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ ВАЗИФА ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифа ва функциялари ҳисобланади:

Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир туман (шаҳар) ҳокимлигининг таркибий бўлинмалари, ҳоким ёрдамчилари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлик қилиш;

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини мониторинги ва назорат қилиш;

ҳоким ёрдамчиларининг хизмат фаолиятига боғлиқ бўлмаган вазифалар ва ишларга жалб қилинишига йўл қўйилмаслигини таъминлаш;

ҳоким ёрдамчиларига маҳаллаларни ривожлантириш бўйича "йўл хариталари" ишлаб чиқилишида таклифлар бериш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ҳоким ёрдамчиларига амалий кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан бериладиган субсидиялар бўйича ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари юзасидан хулосалар бериш;

ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда аниқланган мавжуд бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабидан келиб чиқиб, ишсизларни бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштиришда ҳамкорлик қилиш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари раҳбарлик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари томонидан аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимлиги, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда етакчи тадбиркорлар иштирокида учрашувлар ташкил этиш;

ҳоким ёрдамчилари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш;

"Темир дафтар"га киритилган оилалар, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар ва "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш, моддий ёрдам бериш) бўйича манзилли кўмаклашиш;

амалга оширилаётган ислоҳотларда ўзининг фаол иштироки, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ташаббуслари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган, ўзига бириктирилган маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида самарали меҳнат қилаётган ҳоким ёрдамчиларини "Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси" кўкрак нишони билан тақдирлашга оид номзодлар бўйича дастлабки таклифларни тайёрлаш.

Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Марказ ўзига юкланган вазифа ва функциялар бўйича қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигининг таркибий бўлинмалари, ҳоким ёрдамчилари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат ташкилотларидан белгиланган тартибда маълумот сўраш ва олиш;

ўз ваколати доирасида семинарлар, кўргазмалар, учрашувлар ташкил этиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шундай тадбирларда иштирок этиш;

маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ фаолият йўналишлари бажарилишида ҳамда тезкор ҳал этишни талаб қиладиган масалалар юзасидан тақдимнома киритиш;

ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

тадбиркорлик соҳасининг долзарб ва истиқболли ривожлантириш муаммоларини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳлар тузиш;

маҳаллаларда аниқланган муаммо ва камчиликларнинг ижроси юзасидан мониторинг олиб бориш.

Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Марказ:

ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

ҳоким ёрдамчилари томонидан аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш талабларига риоя этилишини таъминлаш;

ҳоким ёрдамчилари ва Марказ томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан Агентликнинг ҳудудий бошқармасига маълумот киритиб бориш;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.



4-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Марказ фаолиятига бошлиғи раҳбарлик қилади.

Марказ бошлиғи Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан Агентлик билан келишган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлари тақдимномаси асосида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Марказ ходимлари туман (шаҳар) ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


11. Марказ бошлиғи:

Марказ фаолиятига шахсан жавоб беради;

туман (шаҳар) ҳокимлигининг таркибий бўлинмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, туман (шаҳар) ҳокимлигининг таркибий бўлинмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан муносабатларда Марказ номидан иш юритади;

маҳаллалар кесимида тўпланган муаммолар ва мурожаатларни мувофиқлаштириб, уларни ҳал этишда туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади;

Марказ ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

ўз ваколати доирасида ходимлар томонидан ижро этилиши шарт бўлган тегишли кўрсатмалар беради;

ўз ваколати доирасида бошқа функцияларни бажаради.

Амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида ҳисобот бериб боради.


12. Марказ (йиллик, чораклик) иш режаси ва Марказ бошлиғиининг шахсий иш режаси туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади.


13. Марказ ходимларига туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари ходимлари учун белгиланган ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.


14. Марказ тузилмасига мувофиқ Марказ штат жадвали туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


15. Марказ қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 апрель















































Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск