ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Ломбардлар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикасининг 20.04.2022 й. ЎРҚ-765-сон "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.12.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 17.03.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.04.2022 й.

N ЎРҚ-765



НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ВА МИКРОМОЛИЯЛАШТИРИШ

ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 28 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 17 мартда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади нобанк кредит ташкилотлари фаолияти ва микромолиялаштириш фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш

фаолияти тўғрисидаги қонунчилик


Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



3-модда. Нобанк кредит ташкилотлари


Банклар томонидан амалга ошириладиган айрим молиявий операцияларнинг ушбу Қонунда рухсат этилган мажмуини амалга оширувчи қуйидаги кредит ташкилотлари нобанк кредит ташкилотидир:

микромолия ташкилоти - микромолиялаштириш фаолиятини амалга оширувчи, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа хизматларни кўрсатувчи юридик шахс;

ломбард - шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкнинг (ашёнинг) закалат тарзидаги гарови асосида жисмоний шахсларга қисқа муддатли микроқарзлар беришга доир фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;

ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти - молиявий маблағларни жалб қилиш ва уларни ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтириш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс.



4-модда. Нобанк кредит ташкилотларининг

фаолияти


Микромолия ташкилотлари:

микромолиялаштириш фаолиятини амалга оширишга;

тўлов агенти (субагенти) ёки банкларнинг, суғурта ва бошқа молия ташкилотларининг агенти вазифаларини амалга оширишга;

ўзи амалга ошираётган фаолият билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатишга;

тадбиркорлик субъектларига микрокредит суммасидан ошадиган миқдорда кредитлар, лизинг, кафолатлар беришга, факторинг хизматлари ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишга ҳақли.

Исломий молиялаштиришга оид хизматлар деганда исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан ишлаб чиқилган тартибда кўрсатиладиган молиявий хизматлар тушунилади.

Ломбардлар:

шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкнинг (ашёнинг) закалат тарзидаги гарови асосида жисмоний шахсларга қисқа муддатли (бир йилгача) микроқарзлар беришга;

жисмоний шахслардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни (ашёни) вақтинчалик сақлаш учун қабул қилишга ҳақли.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари:

1) қуйидагилар орқали ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни амалга оширишга:

а) банкларга улар томонидан берилган ёки бериладиган ипотека кредитларига молиявий маблағлар тақдим этишга;

б) банклар томонидан берилган ипотека кредитлари бўйича талаб қилиш ҳуқуқини олишга;

в) пул маблағларини банклар томонидан чиқарилган ипотека қимматли қоғозларига жойлаштиришга;

2) ипотека кредитларини қайта молиялаштириш билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатишга ҳақли.

Нобанк кредит ташкилотлари хизматларни масофадан туриб (электрон хизматлар) кўрсатишга, Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ва уларнинг қарз қимматли қоғозларини сотиб олишга, бўш пул маблағларини банкка омонатлар (депозитлар) сифатида киритишга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлишга ҳақли.



5-модда. Микромолиялаштириш фаолияти


Юридик шахсларнинг қуйидаги хизматларни кўрсатишга доир фаолияти микромолиялаштириш фаолияти деб эътироф этилади:

жисмоний шахс бўлган қарз олувчига тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида юз миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда пул маблағларини - микроқарз бериш;

тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчига тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш, шунингдек шартномада назарда тутилган ҳолларда муайян мақсадлар учун фойдаланиш шартларида уч юз миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда пул маблағларини - микрокредит бериш;

жисмоний шахсларга микроқарз суммасидан ошмайдиган миқдорда кредитлар ва кафолатлар бериш, исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш;

тадбиркорлик субъектларига микрокредит суммасидан ошмайдиган миқдорда лизинг ва кафолатлар бериш, факторинг хизматлари ҳамда исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш.

Банклар, микромолия ва тўлов ташкилотлари, шунингдек микроқарзлар беришга оид қисм бўйича ломбардлар микромолиялаштириш фаолиятини амалга оширишга ҳақли.



6-модда. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига

доир чекловлар


Нобанк кредит ташкилотлари қуйидагиларга ҳақли эмас:

бевосита ишлаб чиқариш, суғурта, шунингдек савдо фаолиятини амалга оширишга, бундан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатувчи микромолия ташкилотлари мустасно ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа фаолиятни амалга оширишга;

жисмоний ва юридик шахслардан омонатларни (депозитларни) жалб этишга;

жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасидан ёки уларнинг эгалигидаги акцияларнинг номинал қийматидан ошадиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга, бундан облигациялар шаклидаги қарз маблағларини жалб этиш мустасно.



7-модда. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига

доир талаблар


Нобанк кредит ташкилоти ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида:

нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;

устав фондини (устав капиталини) ушбу Қонун 17-моддасининг учинчи қисмида белгиланган миқдордан кам бўлмаслигини таъминлаш;

раҳбар ходимларнинг ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлишини таъминлаши шарт.

Ломбард ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган талаблардан ташқари касса хонасининг Марказий банк талабларига мувофиқлигини таъминлаши керак.



8-модда. Нобанк кредит ташкилотларининг фаолиятига

доир маблағларнинг манбалари


Нобанк кредит ташкилотларининг ўз маблағлари, банкларнинг кредитлари, грантлар, шунингдек ўз иштирокчиларидан (акциядорларидан) жалб этилган қарз маблағлари нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига доир маблағларнинг манбаларидир.

Микромолия ташкилотлари ушбу Қонуннинг 26-моддасида белгиланган пруденциал нормативларга риоя қилган тақдирда, шунингдек ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлардан ташқари қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширишга ҳақли:

корпоратив облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳамда давлат жамғармаларининг маблағлари;

халқаро молия институтларининг, чет эл ҳукумат молия ташкилотларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг, шу жумладан чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг қарз маблағлари;

юридик шахслардан, шу жумладан чет эл юридик шахсларидан олинган қарз маблағлари;

исломий молиялаштиришга мувофиқ бўлган қимматли қоғозларни жойлаштиришдан олинган маблағлар - микромолия ташкилотлари учун;

ипотека қимматли қоғозларини жойлаштиришдан олинган маблағлар - ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари учун.



9-модда. Нобанк кредит ташкилотларининг

мустақиллиги


Нобанк кредит ташкилотлари ўз фаолияти билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишда мустақилдир.

Давлат органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига аралашиш ҳамда улардан турли хил тўловлар ва бадаллар талаб қилиш тақиқланади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.



10-модда. Нобанк кредит ташкилотларининг

уюшмалари ва бошқа бирлашмалари


Нобанк кредит ташкилотлари, агар уларни ташкил этиш қонунчилик талабларига зид бўлмаса, ўз умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар ва бошқа бирлашмаларни ташкил этиши мумкин.

Нобанк кредит ташкилотлари уюшмалари ва бошқа бирлашмалари ваколатли давлат органи томонидан улар рўйхатга олинганидан ёки тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин Марказий банкни бу ҳақда ўн кунлик муддатда хабардор қилади.



11-модда. Микромолия ташкилотининг фаолиятини

тўлов ташкилотлари томонидан амалга ошириш


Микромолия ташкилоти фаолиятини тўлов ташкилотлари ҳам тўлов ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш воситасида Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан (бундан буён матнда ҳисоб рўйхати деб юритилади) ўтганидан кейин амалга оширишга ҳақли.

Микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотларига ушбу Қонунда микромолия ташкилотлари учун қуйидагиларга нисбатан назарда тутилган талаблар қўлланилади:

уларни ташкил этишга, шунингдек филиалларни очишга;

иштирокчилар (акциядорлар) таркибини ўзгартиришга;

ҳисоб рўйхатидан ўтиш тартиб-таомилларига;

фаолиятни амалга оширишга;

нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширишга, шу жумладан пруденциал нормативларга риоя этишга;

микромолия ташкилотлари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга.

Ушбу Қонунда нобанк кредит ташкилотларининг фирма номига нисбатан белгиланган талаблар, нобанк кредит ташкилотларининг раҳбар ходимларига қўйиладиган малака талаблари, шунингдек ушбу Қонун 20-моддасининг биринчи қисмида ҳисоб рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатларни тақдим этишга белгиланган муддат микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилоти ижро этувчи органининг аъзоларидан бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган, микромолия ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбарига нисбатан қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотлари ўзида мавжуд бўлган кредит ахборотини кредит бюроларига ва Кредит ахборотининг давлат реестрига кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тақдим этиши шарт.

Микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотидан тўлов ташкилотининг фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси чақириб олинганлиги унинг микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан чиқарилиши учун асос бўлади, бундан унинг микромолия ташкилоти сифатида қайта рўйхатдан ўтиши ҳоллари мустасно. Тўлов ташкилотининг юқори бошқарув органи томонидан микромолия ташкилоти сифатида фаолиятни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур ташкилот:

лицензия чақириб олинган кундан эътиборан ўн кун ичида бу ҳақда Марказий банкни хабардор қилиши;

микромолия ташкилоти сифатида қайта рўйхатдан ўтиши ва Марказий банкка бу ҳақда лицензия чақириб олинган кундан эътиборан қирқ беш кун ичида маълумотлар тақдим этиши шарт. Ушбу маълумотлар тақдим этилгунига қадар ушбу Қонун 4-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш тақиқланади.



2-БОБ. НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ВА

УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12-модда. Нобанк кредит ташкилотларини

ташкил этиш


Нобанк кредит ташкилотлари қонунчиликда назарда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади.

Нобанк кредит ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.



13-модда. Нобанк кредит ташкилотининг

фирма номи


Нобанк кредит ташкилотининг фирма номида унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўрсатма, шунингдек ташкилотнинг турига қараб "микромолия ташкилоти", "ипотекани қайта молиялаштириш" ёки "ломбард" деган сўз ёки сўз бирикмаси, микромолия ташкилотининг қисқартирилган номида эса (мавжуд бўлганда) "ММТ" деган қисқартма сўз бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари ташкил этилган ёки ташкил этилаётган банкларнинг ёхуд нобанк кредит ташкилотларининг фирма номлари билан чалкаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган фирма номларидан фойдаланиш тақиқланади, бундан нобанк кредит ташкилотларининг уларни ташкил этган банкларнинг фирма номларидан фойдаланиши мустасно.

Нобанк кредит ташкилоти расмий бланкаларда, муҳрларда, штампларда ва ўз фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда, шунингдек рекламада, пешлавҳаларда, босма маълумотномаларда ва босма нашрларда ўз уставида белгиланганидан фарқ қиладиган фирма номидан фойдаланишга ҳақли эмас.

Нобанк кредит ташкилотининг турларидан бири сифатида давлат рўйхатидан ўтган, бироқ давлат рўйхатидан ўтганидан кейин уч ой давомида ҳисоб рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатларни тақдим этмаган юридик шахслар ўз фирма номида "микромолия ташкилоти", "ипотекани қайта молиялаштириш" сўз бирикмасидан ёки "ММТ" деган қисқартма сўздан, шунингдек фаолиятни бошлаганлик ҳақида Марказий банкка хабарнома юбормаган юридик шахслар - "ломбард" деган сўздан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

Нобанк кредит ташкилотлари бўлмаган юридик шахслар ўз фирма номида микромолия ташкилотининг, ломбарднинг фаолиятини, ипотека кредитларини қайта молиялаштириш ёки жисмоний шахсларга кредит бериш фаолиятини амалга оширишини англатувчи сўздан, сўз бирикмасидан ва (ёки) қисқартирма сўздан фойдаланишга ҳақли эмас, бундан ушбу фаолиятни қонунчиликка мувофиқ амалга оширувчи юридик шахслар мустасно.



14-модда. Нобанк кредит ташкилотининг муассислари

ва иштирокчилари (акциядорлари)


Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар нобанк кредит ташкилотининг муассислари ва иштирокчилари (акциядорлари) бўлиши мумкин.

Қуйидаги шахслар нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга бевосита ёки билвосита эгалик қилиши мумкин эмас:

имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операциялар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудуд резиденти бўлган ва (ёки) ушбу давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар;

имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операциялар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ёки ушбу давлат ёки ҳудуд резиденти бўлган, унда яшайдиган ёки рўйхатдан ўтган бошқарув органи аъзоси мавжуд бўлган юридик шахслар;

ушбу Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ишчанлик обрўсига доир талабларга жавоб бермайдиган жисмоний шахслар;

бошқарув органи аъзоси ушбу Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ишчанлик обрўсига доир талабларга жавоб бермайдиган юридик шахслар;

банкрот деб эътироф этилган шахслар;

сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар;

давлат органлари, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи бошқа нобанк кредит ташкилотлари.

Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига ўзи назорат қиладиган бошқа шахс орқали эгалик қилувчи шахс нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига билвосита эгалик қилувчи шахсдир.

Назорат деганда шахслар ўртасидаги қуйидаги мезонлардан бирига мос келувчи ўзаро алоқа тушунилади:

шахс томонидан юридик шахснинг устав фондида (устав капиталида) устунлик қиладиган улушга эгалик қилиш;

иштирокчи (акциядор) бўлган шахснинг шу юридик шахс бошқарув органларининг кўпчилик аъзоларини тайинлаш ёки алмаштириш ҳуқуқи;

шахснинг юридик шахс фаолиятига у билан тузилган шартномага ва (ёки) унинг устави қоидаларига мувофиқ таъсир кўрсатиш имконияти.

Юридик шахсга бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи ёки уни назорат қилувчи жисмоний шахс юридик шахснинг бенефициар мулкдоридир.



15-модда. Нобанк кредит ташкилоти иштирокчилари

(акциядорлари) таркибининг ўзгариши


Жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тегишинча яқин қариндошлари ҳамда уларга алоқадор шахслар билан биргаликда ҳаракат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари (бундан буён матнда норезидентлар деб юритилади) бир ёки бир нечта битим натижасида нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўн фоизни ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олгунига қадар Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт.

Дастлабки рухсатномани олиш учун нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини олишни ният қилган шахс Марказий банкнинг электрон платформаси (бундан буён матнда электрон платформа деб юритилади) орқали Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:

1) нобанк кредит ташкилотининг иштирокчилари (акциядорлари) таркибига янги иштирокчи (акциядор) кирган тақдирда:

а) нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олиш учун йўналтириладиган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни;

б) нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини олишни ният қилган шахснинг ушбу Қонун 14-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотларни;

в) ушбу Қонун 20-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли ҳужжатларни, агар нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини олишни ният қилган шахс норезидент бўлса;

2) иштирокчига (акциядорга) тегишли ҳиссанинг миқдори (акциялар сони) кўпайтирилган тақдирда - нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини кўпайтириш учун йўналтириладиган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни.

Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасисиз нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини олиш бўйича тузилган битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Марказий банкнинг кейинги рухсатномасини олиш шахс нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) ушбу модда биринчи қисмида кўрсатилган ҳажмдаги улушини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда (ҳуқуқий ворислик, мерос, ҳадя ёки суднинг қарорига асосан мулк ҳуқуқини олиш) олган тақдирда талаб этилади. Шахс нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олган кундан эътиборан Марказий банк томонидан тегишли қарор қабул қилинган кунга қадар, Марказий банк томонидан кейинги рухсатномани беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда эса, бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан ва мазкур улуш бошқа шахсга ўтказилгунга қадар ушбу шахснинг иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш, кун тартибига масалалар киритиш, шунингдек кузатув кенгаши (мавжуд бўлганда) ва ижро этувчи органлари аъзолигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи тўхтатиб турилади.

Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олган шахс уни олган кундан эътиборан олтмиш кун ичида Марказий банкка электрон платформа орқали кейинги рухсатномасини олиш учун аризани ва мазкур шахснинг ушбу Қонун 14-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этиши керак.

Марказий банк дастлабки ёки кейинги рухсатномани бериш ёхуд дастлабки ёки кейинги рухсатномани беришни асослантирилган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарорни ушбу модданинг иккинчи ёки бешинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида қабул қилади.

Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини олиш учун берилган дастлабки рухсатнома у олинган кундан эътиборан олти ой давомида юридик кучини сақлаб туради.

Дастлабки ёки кейинги рухсатномани беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги ва (ёки) уларда нотўғри ва (ёки) бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;

нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини олаётган ёки ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олган шахснинг ушбу Қонун 14-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги;

кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини олиш учун фойдаланилганлиги.

Иштирокчи (акциядор) томонидан ариза берилмаган ёки кейинги рухсатномани бериш рад этилган тақдирда унга боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олинган нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши:

кейинги рухсатномани олиш учун ариза берилмаган тақдирда, улуш олинган кундан эътиборан;

кейинги рухсатномани бериш рад этилган кундан эътиборан уч ой ичида бошқа шахсга ўтказилиши лозим.

Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи шахслар таркибида ушбу Қонун 14-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахснинг мавжудлиги факти аниқланган тақдирда, Марказий банк нобанк кредит ташкилотига ва унинг юқори бошқарув органига уни алмаштириш талаби билан кўрсатма юборади. Мазкур кўрсатма олинган кундан эътиборан кўрсатмада қайд этилган шахснинг иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш, кун тартибига масалалар киритиш, шунингдек кузатув кенгаши (мавжуд бўлганда) ва ижро этувчи органлари аъзолигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи тўхтатиб турилади.

Нобанк кредит ташкилоти ёки Марказий банкнинг кўрсатмасида қайд этилган шахс кўрсатма устидан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий судга шикоят қилишга ҳақли. Кўрсатма устидан шикоят берилиши Марказий банкнинг қарорини ижро этишдан озод қилмайди.

Нобанк кредит ташкилоти иштирокчилар таркиби ўзгарганидан кейин уставга киритилган ўзгартиш ва (ёки) қўшимчаларни улар қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан беш иш куни ичида Марказий банкка тақдим этиши шарт.



16-модда. Нобанк кредит ташкилотларининг

раҳбар ходимларига доир талаблар


Нобанк кредит ташкилотининг кузатув кенгаши (мавжуд бўлганда) ва ижро этувчи органи аъзолари ёки яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган вазифасини амалга оширувчи шахси, бош бухгалтери ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахси, филиалларнинг раҳбарлари, шунингдек Марказий банк томонидан белгиланган бошқа шахслар (бундан буён матнда раҳбар ходим деб юритилади) ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ ишчанлик обрўсига доир талабларга, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган раҳбар ходимлар малака талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Ишчанлик обрўсига доир талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:

иқтисодий соҳадаги жиноятлар, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ҳамда терроризмни молиялаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;

молия (кредит) ташкилотининг молиявий аҳволи ёмонлашишига ёки унинг банкрот бўлишига, лицензияси чақириб олинишига ёки микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан чиқарилишига олиб келган ҳаракатлар содир этишга ва (ёки) ҳаракатсизликка раҳбар ходимнинг алоқадорлиги тўғрисидаги далилларнинг мавжуд эмаслиги.

Малака талаблари:

1) қуйидагиларда ижро этувчи орган раҳбари ёки яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган вазифаларини амалга оширувчи шахс:

а) микромолия ташкилоти ёки ломбардда - олий иқтисодий маълумотга ёки банк-молия соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлишини;

б) ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида - олий иқтисодий маълумотга ва банк-молия соҳасида беш йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига, шундан ушбу соҳаларда раҳбарлик лавозимларида камида уч йил иш тажрибасига эга бўлишини;

2) қуйидагиларда бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс:

а) микромолия ташкилоти ёки ломбардда - олий маълумотга ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки молиявий ҳисоботни тузиш ёхуд аудиторлик фаолияти билан боғлиқ икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлишини;

б) ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида - олий иқтисодий маълумотга ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки молиявий ҳисоботни тузиш ёхуд аудиторлик фаолияти билан боғлиқ уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлишини ўз ичига олади.

Нобанк кредит ташкилоти Марказий банкка қуйидагилар тўғрисида ёзма хабарнома тақдим этиши шарт:

нобанк кредит ташкилотининг раҳбар ходими лавозимга тайинланганлиги (сайланганлиги) ҳақида у тайинланган (сайланган) кундан эътиборан беш иш куни ичида раҳбар ходимнинг ушбу моддада белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ва илгари ушбу лавозимни эгаллаган шахснинг озод этилиши сабабларини кўрсатган ҳолда;

нобанк кредит ташкилоти раҳбар ходимининг ушбу моддада белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги факти аниқланганлиги ва ушбу факт аниқланган кундан эътиборан ўн иш куни ичида унга нисбатан кўрилган чоралар ҳақида.

Марказий банк томонидан нобанк кредит ташкилоти раҳбар ходимининг ушбу моддада кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслиги факти аниқланган тақдирда, нобанк кредит ташкилотига уни алмаштириш тўғрисида кўрсатма юборилади.



17-модда. Нобанк кредит ташкилотининг

устав фонди (устав капитали)


Нобанк кредит ташкилотининг устав фонди (устав капитали) Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида шакллантирилади ва фақат нобанк кредит ташкилотининг муассислари (иштирокчилари, акциядорлари) томонидан киритилган пул маблағларидан ташкил топади.

Нобанк кредит ташкилотининг устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланиш тақиқланади.

Устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори:

ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти учун - йигирма беш миллиард cўмни;

микромолия ташкилоти учун - икки миллиард сўмни;

ломбард учун - беш юз миллион сўмни ташкил этиши керак.

Нобанк кредит ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган ёки ломбард фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарнома юборилган кунга қадар шакллантирилган бўлиши ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилгунига қадар ёки ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома юборилгунига қадар банк ҳисобварағида сақланиши керак.



18-модда. Нобанк кредит ташкилотининг

филиаллари


Нобанк кредит ташкилотининг юридик шахс бўлмаган, ўз фаолиятини нобанк кредит ташкилоти номидан унинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширадиган алоҳида бўлинмаси нобанк кредит ташкилотининг филиалидир.

Нобанк кредит ташкилотининг филиали нобанк кредит ташкилоти билан ягона устав фондига (устав капиталига) ва балансга эга бўлади, шунингдек унинг мол-мулки билан таъминланади.

Нобанк кредит ташкилоти филиалининг номи уни ташкил этган нобанк кредит ташкилотининг фирма номини ўз ичига олиши шарт.

Агар микромолия ташкилоти фаолиятини ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан амалга оширса, микромолия ташкилоти филиални очиш чоғида пруденциал нормативларга риоя этиши шарт.

Нобанк кредит ташкилоти филиални очган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка ваколатли бошқарув органининг филиални ташкил этиш тўғрисидаги қарорини, филиал ҳақидаги низомни ва филиалнинг раҳбари тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ҳолда бу ҳақда электрон платформа орқали хабарнома юбориши шарт.

Ломбард филиал очилгунига қадар филиал касса хоналарининг Марказий банк талабларига мувофиқлигини таъминлаши шарт.

Филиалнинг фаолияти натижасида нобанк кредит ташкилотининг молиявий аҳволи ёмонлашганда Марказий банк ушбу филиалнинг ёпилишини талаб қилишга ҳақли.

Филиалнинг номи ёки жойлашган ери ўзгарганлиги тўғрисидаги хабарнома бундай ўзгариш юзага келган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида электрон платформа орқали Марказий банкка юборилиши керак.

Нобанк кредит ташкилоти Марказий банкни филиалнинг ёпилиши тўғрисида уни ёпиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан беш кун ичида электрон платформа орқали хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикасида нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи чет эл юридик шахсларининг филиалларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

ҲИСОБ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ, ЛОМБАРДНИНГ

ФАОЛИЯТИ БОШЛАНГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

ХАБАРНОМАНИ ЮБОРИШ ВА НОБАНК КРЕДИТ

ТАШКИЛОТИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ

РЕЕСТРДАН ЧИҚАРИШ


19-модда. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини

амалга ошириш шартлари


Микромолия ташкилотининг ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг фаолияти у ҳақидаги маълумотларни тегишинча микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрига киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

Ломбард фаолияти ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома қабул қилинганлиги Марказий банк томонидан тасдиқланганидан кейин амалга оширилади. Хабарнома қабул қилинганлигини тасдиқлаш ломбардни ломбардлар реестрига киритиш воситасида амалга оширилади.

Ломбард ўз фаолиятини бошлаганлик ҳақидаги хабарномани юборгунига қадар касса хоналарининг Марказий банк талабларига мувофиқлигини таъминлаши шарт. Мазкур талабни бажариш ўрнига ломбард ўз фаолиятини комплекс суғурталаш полисини тақдим этишга ҳақли.

Микромолия ташкилоти нақд пуллар ва қимматликлар билан фаолиятни амалга ошириш чоғида уларнинг бутлигини, дахлсизлигини ва хавфсизлигини таъминлаши шарт.

Микромолия ташкилотининг, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг улар ҳисоб рўйхатидан ўтгунига қадар амалга ошириладиган фаолияти, шунингдек ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома қабул қилинганлиги Марказий банк томонидан тасдиқлангунига қадар ломбарднинг амалга ошириладиган фаолияти ғайриқонуний деб ҳисобланади. Бундай фаолият натижасида олинган даромад Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилади.



20-модда. Ҳисоб рўйхатидан ўтиш учун тақдим

этиладиган ҳужжатлар


Микромолия ташкилоти ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) ҳисоб рўйхатидан ўтиш учун у давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза берувчининг фирма номи ва жойлашган ери (почта манзили), шунингдек унинг банк ҳисобварағи реквизитлари кўрсатилган аризани;

ариза берувчининг иштирокчилари (акциядорлари) ушбу Қонун 14-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар эмаслигини тасдиқловчи маълумотларни;

унинг устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун киритилган маблағларнинг манбалари тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни;

ариза берувчининг раҳбар ходимлари ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

кредит ва инвестиция сиёсатини, таваккалчиликларни, активлар ва пассивларни бошқариш сиёсатини белгиловчи ҳужжатларни;

намунавий бош кредит шартномасининг (қайта молиялаштириш шартномасининг) лойиҳасини;

кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режани.

Норезидентлар томонидан микромолия ташкилотини ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотини ташкил этиш чоғида ёхуд уларнинг устав фондида (устав капиталида) норезидентлар иштирок этганда, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

юридик шахсни назорат қилиш органининг микромолия ташкилотини ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотини ташкил этиш учун ёки уларнинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиш учун рухсатнома берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиғи ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги ҳақидаги тасдиқнома ёки унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи орган мавжуд эмаслиги тўғрисида юридик шахснинг тасдиқномаси;

аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги ҳисобот йили учун молиявий ҳисоботлар - юридик шахслар иштирок этган тақдирда;

охирги икки йил учун даромадлар ҳақидаги декларация - жисмоний шахслар иштирок этган тақдирда.

Норезидентлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар норезидент бўлган юридик шахс рўйхатдан ўтган ёки норезидент бўлган жисмоний шахс яшаётган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаси, норезидент бўлган юридик шахс рўйхатдан ўтган ёки норезидент бўлган жисмоний шахс яшаётган мамлакатнинг Ташқи ишлар вазирлиги ёки мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасаси ёхуд дипломатик ваколатхонаси томонидан тасдиқланади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида тасдиқланади.

Марказий банк ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатларнинг шакли ва мазмунига талаблар белгилашга, шунингдек тегишли ваколатли органлардан ариза берувчини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли.



21-модда. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва ҳисоб

рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул

қилиш тартиби


Ариза берувчи томонидан ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ тақдим этилган тақдирда Марказий банк томонидан кўриб чиқилади. Бошқа ҳолларда Марказий банк улар олинган кундан эътиборан беш кун ичида ариза берувчига ҳужжатлар кўриб чиқилмаслиги ҳақида хабарнома юборади. Мазкур хабарномада ушбу Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳам кўрсатилади.

Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.

Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ёки ҳисоб рўйхатидан ўтказишни асослантирилган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида Марказий банк томонидан қабул қилинади. Микромолия ташкилоти ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти норезидентлар томонидан ташкил этилган ҳолларда ушбу муддат ўн иш кунига узайтирилиши мумкин.

Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш даврида уларда кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, ариза берувчи бу ҳақда зудлик билан Марказий банкни хабардор қилиши ва янгиланган ҳужжатларни ўзгартишлар юзага келган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида тақдим этиши керак. Бунда ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ўн иш кунига узайтирилади.

Ариза берувчига ҳисоб рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабарнома ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай юборилади.

Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги ахборот ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.



22-модда. Ҳисоб рўйхатидан ўтказишни рад этиш


Ҳисоб рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги ва (ёки) уларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ариза берувчининг иштирокчилари (акциядорлари) таркибида ушбу Қонун 14-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мавжудлиги;

раҳбар ходимларнинг ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги;

ариза берувчининг устав фонди (устав капитали) ушбу Қонуннинг 17-моддаси талабларига мувофиқ эмаслиги;

норезидент бўлган юридик шахс назорат қилиш органининг ҳисоб рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги тавсияси мавжудлиги;

ариза берувчининг ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни ушбу Қонунда белгиланган муддатларда тақдим этмаганлиги.

Ҳисоб рўйхатидан ўтказишни рад этиш ҳақидаги хабарнома (бундан буён матнда рад этиш тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) ариза берувчига рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда, ҳисоб рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай юборилади.

Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи - олтинчи хатбошиларида кўрсатилган асосларга кўра рад этилган тақдирда, рад этиш ҳақидаги хабарномада ариза берувчи рад этиш асосларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат ҳам кўрсатилиши керак. Мазкур муддат рад этиш асосларини бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, бироқ ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш чоғида рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича ҳисоб рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар рад этиш асослари бартараф этилмасдан такроран тақдим этилган тақдирда, Марказий банк ушбу ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида улар кўриб чиқилмаслиги тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади.

Қуйидаги ҳоллардан бири юзага келган кундан эътиборан ўттиз кун ичида микромолия ташкилоти ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ўз фирма номидан "микромолия ташкилоти", "ипотекани қайта молиялаштириш" деган сўз бирикмаларини, шунингдек "ММТ" деган қисқартирма сўзни (мавжуд бўлганда) чиқариб ташлаши ёки фаолиятни тугатиш ҳақида ёхуд қайта ташкил этиш натижасида тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт:

ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар рад этиш асослари бартараф этилмасдан тақдим этилганлиги муносабати билан улар такроран кўриб чиқилмаслиги ҳақида Марказий банкнинг хабарномасини олганда;

ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатда тақдим этилмаганда;

ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисида кўрсатилган асос бўйича рад этилганда.



23-модда. Ломбарднинг фаолияти бошланганлиги

тўғрисида хабардор қилиш тартиби


Ломбарднинг фаолияти бошланганлиги тўғрисидаги хабарнома ломбард давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, электрон платформа орқали юборилиши керак:

ломбарднинг иштирокчилари (акциядорлари) ушбу Қонун 14-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар эмаслигини тасдиқловчи маълумотлар;

ломбарднинг устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун унинг иштирокчилари (акциядорлари) томонидан киритилган маблағларнинг манбалари ҳақидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборот;

ломбарднинг раҳбар ходимлари ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Ломбард норезидентлар томонидан ташкил этилганда ёки унинг устав фондида (устав капиталида) норезидентлар иштирок этганда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда ушбу Қонун 20-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар мазкур модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартибда тақдим этилади.

Ломбарднинг фаолияти бошланганлиги тўғрисидаги хабарнома ломбард номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Ломбард Марказий банкка фаолиятни бошлаганлик ҳақидаги хабарномани юборганда қонунчилик ҳужжатларида ўз фаолиятини амалга ошириш бўйича белгиланган талабларга ва шартларга риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Ломбарднинг фаолияти бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборганлик учун йиғим ундирилмайди.



24-модда. Нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги

маълумотларни реестрдан чиқариш


Нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан чиқариш тўғрисидаги қарор Марказий банк томонидан қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

нобанк кредит ташкилоти томонидан ушбу Қонунда тақиқланган ва (ёки) назарда тутилмаган фаолият амалга оширилганда;

микромолия ташкилоти ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан чиқариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда, шунингдек Марказий банк ломбарднинг фаолияти тугатилганлиги ҳақида хабарнома олганда;

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига нобанк кредит ташкилотининг фаолияти тугатилганлиги ҳақида ёзув киритилганда;

нобанк кредит ташкилоти тўловга қобилиятсиз бўлиб қолганда (кредиторларнинг талабларини уларни бажариш муддатлари бошланган кундан эътиборан уч ой ичида қаноатлантиришга қодир эмаслиги ва (ёки) мажбуриятларнинг активлардан ошиб кетганлиги);

Марказий банкнинг назоратга доир вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилинганда;

айрим операцияларни амалга ошириш бўйича чекловларнинг амал қилиш даврида нобанк кредит ташкилоти томонидан ушбу операциялар амалга оширилганда;

ариза берувчи ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун ёки ломбарднинг фаолияти бошланганлиги тўғрисидаги хабарномада сохта ҳужжатлардан фойдаланганда - суд қарорига асосан.

Марказий банк қуйидаги ҳолларда нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли:

ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган талаблар бажарилмаганда;

ушбу Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган фаолият кетма-кет олти ойдан ортиқ вақт давомида амалга оширилмаганда;

ломбард фаолиятини амалга ошириши учун белгиланган талаблар ва шартлар бажарилганлиги тўғрисида ёлғон ёки ишончсиз ахборот берилганда.

Марказий банк нобанк кредит ташкилоти ҳақидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан бир иш куни ичида бу ҳақда нобанк кредит ташкилотини хабардор қилади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборотни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилади.

Нобанк кредит ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан чиқариш тўғрисида Марказий банкнинг хабарномасини олган санадан эътиборан янги хизматлар кўрсатишга ҳақли эмас.

Нобанк кредит ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан чиқариш тўғрисида Марказий банк томонидан қарор қабул қилинганидан кейин ўттиз кун ичида ўз фирма номидан "микромолия ташкилоти", "ипотекани қайта молиялаштириш", "ломбард" деган сўзни ёки сўз бирикмаларини, шунингдек "ММТ" деган қисқартирма сўзни (мавжуд бўлганда) чиқариб ташлаши ёхуд фаолиятни тугатиш ёки қайта ташкил этиш натижасида тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.



4-БОБ. НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


25-модда. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини

тартибга солиш ва назорат қилиш юзасидан

Марказий банкнинг ваколатлари


Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш Марказий банк томонидан амалга оширилади.

Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш мақсадида қуйидагиларни белгилайди:

рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини;

нобанк кредит ташкилотларининг ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизлигини таъминлашга доир минимал талабларни;

ломбардларнинг касса хоналарига доир талабларни;

нобанк кредит ташкилотлари томонидан янги молиявий операцияларни, технологияларни ва хизматларни назорат қилинадиган чекланган муҳитда (қамров ҳудуди, синов даври, хизматлар ҳамда операциялар сони ва (ёки) ҳажми, истеъмолчилар сони ва бошқалар) синовдан ўтказиш бўйича махсус ҳуқуқий режимни ("тартибга солиш қумдони");

микромолия ташкилотлари томонидан тўлов агенти (субагенти) ёки банклар, суғурта ва бошқа молия ташкилотлари агенти вазифаларини амалга ошириш тартибини;

микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш тартибини;

микромолия ташкилотлари ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг активлари сифатини таснифлаш ва баҳолашга, уларни таснифлаш асосида активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни шакллантиришга доир талабларни;

микромолия ташкилотлари ва ломбардлар хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириши чоғида ушбу ташкилотлар фаолиятига доир минимал талабларни;

махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга доир ички назорат қоидаларини.

Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида қуйидагиларни белгилайди:

нобанк кредит ташкилотлари томонидан фаолиятни ва молиявий операцияларни амалга ошириш, бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларини, ҳисоботларнинг шакли, тузилиши ва мазмунини, молиявий ҳамда назоратга доир ҳисоботларни тузиш услубиятини, даврийлигини ва тақдим этиш муддатларини, таваккалчиликларни баҳолаш ҳамда уларнинг фаолиятини назорат қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш муддатларини;

микромолия ташкилотлари ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари учун пруденциал нормативларни ҳисоблаб чиқариш тартибини ҳамда ушбу нормативларнинг йўл қўйиладиган қийматларини.

Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида:

нобанк кредит ташкилотларидан, уларга алоқадор бўлган шахслардан, шунингдек нобанк кредит ташкилотларининг уюшмаларидан (иттифоқларидан) ҳисоботларни ва ҳужжатларни сўраб олишга ҳамда текширишга, олинган ахборотни тушунтириб беришни талаб қилишга;

нобанк кредит ташкилотларини инспекциядан (текширувдан) ўтказишга;

микромолия ташкилотлари томонидан бериладиган истеъмол кредитлари ва микроқарзлар, шунингдек ломбардлар томонидан бериладиган микроқарзлар бўйича фоиз ставкаларининг ва тўловларнинг энг юқори қийматларини белгилашга;

микромолия ташкилотларининг ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ички аудитига доир талабларни белгилашга ҳақли.

Марказий банк микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрини, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрини, шунингдек ломбардлар реестрини юритади.



26-модда. Пруденциал нормативларга риоя этиш


Ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолиятни амалга оширувчи микромолия ташкилотлари, шунингдек ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари пруденциал нормативларга риоя этиши шарт.

Пруденциал нормативлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

капиталнинг етарлилик коэффициентларини;

ликвидлилик коэффициентларини;

бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини;

микромолия ташкилотига алоқадор бўлган шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини;

юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ва (ёки) қарз қимматли қоғозларига инвестицияларнинг энг кўп миқдорини.

Ломбардларнинг, шунингдек фаолиятни ўз маблағлари, банкларнинг кредитлари ва ўз иштирокчиларидан (акциядорларидан) жалб этилган қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи микромолия ташкилотларининг пруденциал талабларга риоя этиши талаб этилмайди.



27-модда. Микромолия ташкилотига алоқадор

бўлган шахсларга хизматлар кўрсатиш


Ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолиятни амалга оширувчи микромолия ташкилотларининг ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган, ўзларига алоқадор бўлган шахсларга ёки бундай шахслар номидан ҳаракат қиладиган шахсларга хизматлар кўрсатиши бундай хизматлар ушбу ташкилотларга алоқадор бўлмаган шахслар учун назарда тутилган шартларга қараганда анча қулай шартлар асосида кўрсатиладиган ҳолларда тақиқланади.

Микромолия ташкилотига алоқадор бўлган шахслар қуйидагилардан иборат:

унинг раҳбар ходимлари;

микромолия ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) йигирма фоиз ва ундан ортиқ улушларига бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи шахслар;

унинг устидан назоратни амалга ошираётган ёки унинг назорати остидаги ёхуд у билан биргаликда учинчи шахс назорати остида бўлган шахслар;

ушбу қисмнинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг яқин қариндошлари (қариндош ёки қайин-бўйинчилик муносабатидаги шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-укалар ҳамда опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ҳамда опа-сингиллари);

юридик шахслар устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоиз ва ундан ортиқ улушларга эгалик қилувчи шахслар микромолия ташкилоти устидан назоратни амалга ошираётган бўлса, мазкур юридик шахслар.

Анча қулай шартларни тақдим этиш деганда қуйидагилар тушунилади:

микромолия ташкилотининг ўзига алоқадор бўлган шахсга ёки шундай шахснинг манфаатларини кўзлаб ўзининг табиати, мақсадлари, ўзига хос хусусиятлари ва таваккалчилигига кўра бошқа шахсларга кўрсатмайдиган хизматларини кўрсатиши;

хизмат кўрсатиш учун бошқа шахслардан талаб қилинадиганидан пастроқ тарзда ҳақ олиш ёки таъминотни бошқа шахслардан талаб қилинадиган қийматдан юқорироқ қиймат бўйича қабул қилиш.

Микромолия ташкилоти ўзига алоқадор бўлган шахсларга ушбу модданинг талабларини ҳисобга олган ҳолда, кузатув кенгашининг (мавжуд бўлганда) ёки юқори бошқарув органининг қарорига кўра хизматлар кўрсатиши мумкин.

Агар шахс микромолия ташкилоти билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани имзолаганидан кейин унга алоқадор шахсга айланса, микромолия ташкилотининг кузатув кенгаши (мавжуд бўлганда) ёки юқори бошқарув органи мазкур шахс унга алоқадор шахсга айланган кундан эътиборан ўттиз кун ичида ушбу шартномани маъқуллаши ёки уни бекор қилиш тўғрисида фармойиш бериши керак.

Кузатув кенгашининг (мавжуд бўлганда) ёки юқори бошқарув органининг аъзоси микромолия ташкилоти билан ўзи ўртасида ёки ўзига алоқадор шахс ўртасида тузилган ёки тузиладиган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома масаласи бўйича йиғилишда ҳозир бўлмаслиги, қабул қилинадиган қарорга таъсир кўрсатишга уринмаслиги керак.

Микромолия ташкилоти ўзига алоқадор бўлган шахсларга хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларнинг алоҳида реестрини юритиши ва реестрни Марказий банкка унинг талабига биноан тақдим этиши шарт.



28-модда. Нобанк кредит ташкилотларига нисбатан

қўлланиладиган чоралар ва санкциялар


Марказий банк нобанк кредит ташкилотларига нисбатан:

нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларини, шу жумладан белгиланган пруденциал нормативларни ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик;

улар хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;

фаолиятни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш учун белгиланган талаблар ва шартлар бажарилганлиги тўғрисида Марказий банкка ёлғон ёки нотўғри ахборот берганлик учун чоралар ва санкциялар қўллашга ҳақли.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган қоидабузарликлар аниқланганда Марказий банк қуйидаги чоралар ва санкцияларни қўллашга ҳақли:

нобанк кредит ташкилотларига уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида, шу жумладан нобанк кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш ҳақида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш;

айрим операцияларни ўтказишни уч ойгача бўлган муддатга чеклаш;

нобанк кредит ташкилотининг ўз капиталининг беш фоизигача миқдорда жарима ундириш;

нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан чиқариш;

хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни тўхтатиб туриш ёки тугатиш.

Чоралар ва санкцияларни қўллашда Марказий банк қуйидагиларни ҳисобга олади:

таваккалчилик даражасини, қоидабузарликлар хусусиятини, миқёсини ва уларнинг оқибатларини;

қоидабузарликларнинг тизимлилиги ва давомийлигини;

йўл қўйилган қоидабузарликларнинг нобанк кредит ташкилотининг молиявий ҳолатига таъсирини;

қўлланиладиган чоралар ва (ёки) санкциялар натижасида вазиятни ўзгартириш имкониятини;

аниқланган қоидабузарликларнинг ва (ёки) таваккалчиликларнинг юзага келишига олиб келган сабабларни;

илгари қўлланилган чоралар ва санкцияларнинг самарадорлигини (натижадорлигини).



5-БОБ. НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИДА

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ, ҲИСОБОТЛАР,

ИЧКИ АУДИТ ВА АУДИТОРЛИК

ТЕКШИРУВИ


29-модда. Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби ва ҳисоботлар


Нобанк кредит ташкилотлари:

қонунчиликка мувофиқ бухгалтерия ҳисобини ташкил этиши ва юритиши;

молиявий ва назоратга доир ҳисоботларни ўз вақтида Марказий банк томонидан белгиланган шаклларда ва тартибда тақдим этиши шарт. Нобанк кредит ташкилоти тақдим этиладиган ҳисоботларнинг яхлитлиги ҳамда ишончлилиги учун жавобгар бўлади.



30-модда. Ички аудит хизмати


Активларининг баланс қиймати ўн миллиард сўмдан ортиқ бўлган микромолия ташкилотлари, активларининг баланс қиймати беш миллиард сўмдан ортиқ бўлган ломбардлар, шунингдек ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ички аудит хизматини ташкил этиши шарт.

Нобанк кредит ташкилотининг ички аудит хизмати нобанк кредит ташкилотининг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

Ички аудит хизмати нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи ёки яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифаларини амалга оширувчи шахси, шунингдек филиаллари томонидан қонунчиликка, таъсис ҳужжатларига ҳамда бошқа ҳужжатларга, молия-хўжалик операцияларини амалга оширишга доир белгиланган қоидалар ва тартиб-таомилларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида маълумотлар тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, шунингдек активлар бут сақланишини текшириш ҳамда мониторинг қилиш орқали ушбу орган ёки шахс, шунингдек филиаллар ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.



31-модда. Нобанк кредит ташкилотларида

аудиторлик текшируви


Нобанк кредит ташкилотларининг йиллик молиявий ҳисоботи аудитдан ўтказилиши шарт. Нобанк кредит ташкилотларида аудиторлик текшируви Марказий банкнинг талабига кўра уларнинг фаолияти бўйича умумий ҳолда ҳам, улар фаолиятининг алоҳида йўналишлари бўйича ҳам ўтказилиши мумкин.

Нобанк кредит ташкилотлари йиллик молиявий ҳисоботни аудиторлик хулосаси билан бирга нобанк кредит ташкилоти иштирокчиларининг (акциядорларининг) йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин эълон қилиши шарт.



6-БОБ. МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА ЛОМБАРДЛАР

ХИЗМАТЛАРИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


32-модда. Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар

томонидан хизматлар кўрсатишнинг

асосий қоидалари


Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар хизматлар кўрсатаётганда истеъмолчиларга (мижозларга) нисбатан ҳалоллик, шаффофлик, ўзаро ҳурмат ва холислик принципларига риоя этиши керак.

Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар хизматлар кўрсатишнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқ ўзлари ишлаб чиққан қоидаларига биноан хизматлар кўрсатади.

Микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг хизматлар кўрсатиш қоидалари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхати, уларнинг қиймати тўғрисидаги, шу жумладан кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартиби, шунингдек хизматлар кўрсатишнинг миқдори ва муддатлари ҳақидаги маълумотларни;

хизматлар кўрсатиш шартларини, шу жумладан истеъмолчиларга (мижозларга) нисбатан кредитлар (микроқарзлар) олиш учун қўйиладиган талабларни;

хизматлардан фойдаланиш учун истеъмолчилар (мижозлар) томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини, уларни тақдим этиш тартибини ва кўриб чиқиш муддатини;

истеъмолчиларни (мижозларни) хизмат кўрсатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ёки мазкур хизматни кўрсатишни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида хабардор қилиш усулларини.

Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан пулли хизматлар кўрсатиш учун истеъмолчининг (мижознинг) бундай хизматлардан фойдаланишга доир буюртма ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа шаклдаги розилигининг (акцептнинг) мавжудлиги асос бўлади.

Истеъмолчининг (мижознинг) микромолия ташкилоти ёки ломбард олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариш имкониятини аниқлаш учун микромолия ташкилоти ёки ломбард истеъмолчи (мижоз) томонидан тақдим этилган ва (ёки) ўзи кредит бюросидан ёки бошқа манбадан мустақил равишда олган ахборотдан фойдаланишга ҳақли.

Микромолия ташкилоти ёки ломбард:

хизматлар кўрсатиш қоидаларида белгиланган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқиши ҳамда хизмат кўрсатиш тўғрисида ёки мазкур хизматни кўрсатишни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши;

хизмат кўрсатиш тўғрисида ёки мазкур хизматни кўрсатишни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисида бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай истеъмолчини (мижозни) ёзма шаклда хабардор этиши шарт.

Микромолия ташкилотларига ва ломбардларга қуйидагилар тақиқланади:

жисмоний шахсга кредит (микроқарз) бериш шартномаси бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблаш, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;

кредит буюртмаларини кўриб чиққанлик, ссуда ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатганлик, кредитлар (микроқарзлар) ажратганлик учун тўловлар, шунингдек кредитларни (микроқарзларни) муддатидан илгари тўлаганлик учун неустойкалар ундириш;

хизматдан фойдаланиш шарти сифатида микромолия ташкилотининг ёки ломбарднинг ёхуд ўзга учинчи шахснинг бошқа пулли хизматидан фойдаланишга истеъмолчини (мижозни) мажбурлаш;

жисмоний шахсларга чет эл валютасида кредитлар (микроқарзлар) бериш, шунингдек улар бўйича жисмоний шахсларнинг мажбуриятларини чет эл валютасида ҳисобга олиш;

қайтариш муддати бир йилгача бўлган кредитлар (микроқарзлар) таъминоти учун уй-жой кўчмас мулкини жисмоний шахслардан гаровга қабул қилиш - микромолия ташкилотлари учун;

жисмоний шахснинг илгари олган кредитлари (микроқарзлари) бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда унга кредит (микроқарз) бериш.

Микромолия ташкилотлари томонидан бериладиган истеъмол кредитлари ва микроқарзлар, шунингдек ломбардлар томонидан бериладиган микроқарзлар бўйича фоиз ставкалари ва тўловлар Марказий банк томонидан белгиланган энг юқори қийматлардан ошмаслиги керак.



33-модда. Истеъмолчиларнинг (мижозларнинг)

ҳуқуқлари


Микромолия ташкилотларининг ва ломбардларнинг хизматлари истеъмолчилари (мижозлари):

хизмат тўғрисида, шунингдек ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот ҳақида тўғри ва тўлиқ ахборот олиш;

микромолия ташкилоти ёки ломбард томонидан кўрсатиладиган хизматни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;

хизматнинг хавфсиз бўлиши;

камчиликлари бўлган хизмат, шунингдек мазкур хизматни кўрсатувчи ташкилотнинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ ҳажмда қопланиши, маънавий зиённинг компенсация қилиниши;

бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Микромолия ташкилотларининг ва ломбардларнинг хизматлари истеъмолчилари (мижозлари) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Истеъмолчи (мижоз) микромолия ташкилоти ёки ломбард томонидан ўзига жарима солинмаган ҳолда:

кредитнинг (микроқарзнинг) фойдаланилмаган суммасидан мазкур кредитни (микроқарзни) берган (берадиган) ташкилотни кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги шартнома тузилган кундан эътиборан икки ҳафта ичида ёзма равишда хабардор қилиш орқали воз кечишга;

берилган кредит (микроқарз) суммасини муддатидан илгари қайтаришга ёки лизинг объектининг қийматини муддатидан илгари тўлашга, шунингдек улардан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун ҳисобланган фоизларни (лизинг берувчининг фоизли даромадини) тўлашга ҳақли.



34-модда. Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар

томонидан ахборотни ошкор қилиш


Кредит (микроқарз) бериш шартлари, унинг миқдори, муддатлари, уни тўлаш ва унинг тўлиқ қийматини ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши ҳамда расмий веб-сайтга (мавжуд бўлганда) жойлаштирилиши керак. Очиқ ахборот кўрсатилаётган хизматлар шартларидан ва уларга оид маълумотлардан фарқ қилмаслиги керак.

Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар истеъмолчи (мижоз) билан хизматлар кўрсатиш шартномасини тузгунига қадар:

ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган талабларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги ишончли ахборотнинг тўлиқ ошкор қилинишини таъминлаши. Кўрсатиладиган хизматларнинг шартлари ва қиймати ҳақида ахборот беришни рад этишга йўл қўйилмайди;

унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек хизматлар кўрсатиш шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатларини тушунтириши;

уни кўрсатиладиган хизматлар шартларини ўзгартириш тартиби, шу жумладан қарздорликни қайтариш муддатларини қайта кўриб чиқиш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш тартиб-таомили билан таништириши керак.

Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан хизматлар кўрсатиш жойларида (кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш жойларида), шу жумладан ўз расмий веб-сайтида (мавжуд бўлганда) кредит (микроқарз) бериш, ундан фойдаланиш ва уни қайтариш шартлари тўғрисидаги қуйидаги ахборот жойлаштирилиши керак:

кредит (микроқарз) берувчи ташкилотнинг номи, унинг жойлашган ери, алоқа телефонлари, расмий веб-сайти (мавжуд бўлганда), микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига ёки ломбардлар реестрига ўзи ҳақидаги маълумотлар киритилганлиги тўғрисидаги ахборот;

кредит (микроқарз) олиш учун қарз олувчига қўйиладиган талаблар;

кредит (микроқарз) олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида ёки кредит (микроқарз) беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш муддатлари;

кредитнинг (микроқарзнинг) турлари;

кредитнинг (микроқарзнинг) суммалари ва уни қайтариш муддатлари;

фоиз ставкалари йиллик фоизларда, ўзгарувчан фоиз ставкалари қўлланилганда эса уларни аниқлаш тартиби;

кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш турлари;

кредитдан (микроқарздан) фойдаланганлик учун фоизлар ҳисоблаш бошланадиган сана ёки уни аниқлаш тартиби;

кредит (микроқарз) бериш, шу жумладан масофавий хизматлар кўрсатиш тизимлари орқали кредит (микроқарз) бериш усуллари;

қарз олувчи кредит (микроқарз) олишни рад этишга ҳақли бўлган муддатлар;

қарз олувчининг кредитни (микроқарзни) қайтариш, кредит (микроқарз) бўйича фоизларни ва бошқа тўловларни тўлаш чоғидаги тўловларининг даврийлиги;

қарз олувчининг кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги шартномани бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлиги, неустойка (жарима, пеня) миқдорлари, уни аниқлаш тартиби;

формулярлар ёки кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги шартноманинг умумий шартлари белгиланган бошқа стандарт шакллар.

Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ахборот қарз олувчининг эътиборига бепул етказилади.

Кредит (микроқарз) бериш, ундан фойдаланиш ва уни қайтариш шартлари тўғрисидаги ахборотни тарқатишга кредитор томонидан учинчи шахслар жалб этилган тақдирда бундай шахслар ахборотни ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳажмда ва тартибда ошкор этиши шарт.

Микромолия ташкилоти ва ломбард қарз олувчи мурожаат қилганда унга ҳақиқий қарздорликнинг миқдори тўғрисидаги тўлиқ ахборотни ва хизматлар кўрсатиш шартномасининг шартлари тўловларда ўзгаришга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда - тўловларнинг янги жадвалини тақдим этиши шарт.

Микромолия ташкилоти ва ломбард ўзининг номи ва (ёки) жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, бундай ўзгаришлар содир бўлган санадан эътиборан икки иш кунидан ошмаган муддатда бу ҳақда қарз олувчиларни ҳамда кредиторларни оммавий ахборот воситаларида ва ўз расмий веб-сайтида (мавжуд бўлганда) тегишли ахборотни эълон қилиш орқали хабардор этиши шарт. Мазкур талаб нобанк кредит ташкилоти филиалининг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган ҳолларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.



35-модда. Кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги

шартнома шартлари


Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги шартномалар (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) асосида кредитлар (микроқарзлар) беради.

Шартнома шартлари қарз олувчи билан келишилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

кредит (микроқарз) суммасини ёки кредитлаш лимитини ва уни ўзгартириш тартибини;

фоиз ставкасини йиллик фоизларда, ўзгарувчан фоиз ставкаси қўлланилганда эса уни аниқлаш тартибини;

шартноманинг амал қилиш муддатини ва кредитни (микроқарзни) қайтариш муддатини;

қарз олувчининг шартнома бўйича тўловлари сони, миқдори ва даврийлигини (муддатларини), шунингдек кредитнинг (микроқарзнинг) асосий суммасини ҳамда у бўйича фоизларни тўлаш (дифференциал ёки аннуитет) усулини;

кредит (микроқарз) қисман муддатидан олдин қайтарилганда қарз олувчининг тўловлари сонини, миқдорини ва даврийлигини (муддатларини) ўзгартириш тартибини;

шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш тури ва бундай таъминотга (мавжуд бўлганда) нисбатан қўйиладиган талабларни;

микромолия ташкилотининг ёки ломбарднинг ва қарз олувчининг шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлигини, неустойка (жарима, пеня) миқдорини ёки уларни аниқлаш тартибини.

Шартномада қонунчиликка мувофиқ бошқа шартлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Шартнома шартларини ўзгартириш қонунда белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар ўзлари кўрсатадиган хизматларга оид шартнома шартларини бир томонлама тартибда ўзгартиришга ёки тўлдиришга ҳақли эмас, бундан ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Микромолия ташкилоти ва ломбард бир томонлама тартибда фоиз ставкасини камайтиришга, неустойка (жарима, пеня) миқдорини камайтиришга ёки уни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга, неустойка (жарима, пеня) ундирилмайдиган муддатни белгилашга ёхуд уни ундиришни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли, шунингдек башарти қарз олувчининг қарзи ошишига олиб келмаса, шартноманинг бошқа шартларини ўзгартиришга ҳам ҳақли. Микромолия ташкилоти ёки ломбард шартномада белгиланган тартибда қарз олувчига шартнома шартлари ўзгарганлиги тўғрисидаги хабарномани, келгуси тўловлар миқдори ўзгарган тақдирда эса келгуси тўловлар ҳақидаги ахборотни ҳам юбориши ва шартнома шартларининг ўзгаришлари ҳақидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини таъминлаши шарт.

Истеъмолчининг (мижознинг) ҳуқуқларини чекловчи ва (ёки) унинг зиммасига қонунчиликда назарда тутилмаган қўшимча мажбуриятларни юкловчи шартнома шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Шартномага бундай шартларни киритиш натижасида истеъмолчига (мижозга) етказилган моддий зарарнинг ўрни микромолия ташкилоти ёки ломбард томонидан суд тартибида қопланиши ёки компенсация қилиниши лозим.



36-модда. Шикоятларни кўриб чиқиш


Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар ўз истеъмолчиларининг (мижозларининг) шикоятларини кўриб чиқиш тартиб-таомилини белгиловчи тартибга эга бўлиши шарт.

Истеъмолчиларнинг (мижозларнинг) шикоятлари оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин ва улар микромолия ташкилотига ёки ломбардга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан ошмаган муддатда, қўшимча ўрганиш, текшириш ва (ёки) қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиб, жавоб ёзма шаклда берилиши керак.

Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар истеъмолчиларнинг (мижозларнинг) шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқини чеклашга ҳақли эмас. Шикоятларни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.



37-модда. Ахборотнинг махфийлиги


Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар ўз қарз олувчилари ва кредиторларининг молиявий операцияларига доир ахборотнинг махфийлигини кафолатлайди. Микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг бошқарув органлари аъзолари, шунингдек ходимлари нобанк кредит ташкилотининг, унинг қарз олувчиларининг операцияларига, шунингдек кредиторлар билан операцияларга доир сирни сақлаши шарт.

Махфий ахборот ўзига ишониб топширилган ёки хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ушбу ахборот ўзига маълум бўлиб қолган шахслар уни ошкор этганлик учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Микромолия ташкилотларига ва ломбардларга нисбатан банк сири тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган қоидалар қўлланилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


38-модда. Нобанк кредит ташкилотини қайта ташкил

этишнинг ўзига хос хусусиятлари ва нобанк кредит

ташкилотини тугатиш


Нобанк кредит ташкилотини қайта ташкил этиш иштирокчилар (акциядорлар) умумий йиғилишининг қарорига асосан қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади.

Микромолия ташкилоти бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилганда янгидан вужудга келадиган микромолия ташкилоти мажбуриятларга ҳуқуқий ворис бўлишда ёки қайта ташкил этилаётган микромолия ташкилоти ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан фаолиятни амалга оширган тақдирда пруденциал нормативларга риоя этиши керак.

Нобанк кредит ташкилотини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.



39-модда. Низоларни ҳал этиш


Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти ва микромолиялаштириш фаолияти соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.



40-модда. Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш

фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик

учун жавобгарлик


Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



41-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


1. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги 154-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-582-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 11, 790-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 11-модда биринчи қисмининг:

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банклар фаолиятини лицензиялашда, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларни ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказишда, шунингдек банклар, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, ломбардлар ва банклар гуруҳлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилишда асослантирилган мулоҳазадан фойдаланади";

ўн тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банклардаги, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлардаги, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларидаги ва ломбардлардаги қоидабузарликларни аниқлаш юзасидан назорат тадбирларини амалга оширади, шу жумладан масофадан туриб ҳам амалга оширади";


2) 12-модда биринчи қисмининг:

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банкларнинг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржалари ва кредит бюроларининг фаолиятини лицензиялайди, банкларнинг, шунингдек микромолия ташкилотларининг, ломбардларнинг, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг (бундан буён матнда нобанк кредит ташкилотлари деб юритилади), тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг ва банклар гуруҳларининг фаолиятини тартибга солади ҳамда ушбу фаолият устидан назоратни амалга оширади";

ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банк назорат қилиши лозим бўлган шахслар томонидан ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига риоя этилиши юзасидан мониторинг ҳамда назоратни амалга оширади";

ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банклар ва нобанк кредит ташкилотлари (бундан буён матнда кредит ташкилотлари деб юритилади) хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, молиявий хизматларнинг очиқлигини ҳамда аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш чораларини кўради";


3) 20-модда:

саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банклар, шу жумладан тизимли аҳамиятга молик банклар, шунингдек банклар гуруҳлари, микромолия ташкилотлари ҳамда ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари учун пруденциал нормативларни ҳисоблаб чиқариш тартибини ва ушбу нормативларнинг йўл қўйиладиган қийматларини белгилайди";

ўн иккинчи хатбошисидаги "микрокредит ташкилотларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларни ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади";

ўн тўртинчи - йигирма саккизинчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4) 60-модда:

биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банкларни ва кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳамда шартларини";

тўртинчи хатбошисидаги "банк фаолияти соҳасида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбошисидаги "микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн бешинчи хатбошисидаги "микрокредит ташкилотларини, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларини ва кредит бюроларини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи, ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"юридик шахслар томонидан янги молиявий операциялар, технологиялар ва хизматларни назорат қилинадиган чекланган муҳитда (қамров ҳудуди, синов даври, операциялар ва хизматларнинг сони ва (ёки) ҳажми, истеъмолчилар сони ва бошқалар) синовдан ўтказиш бўйича махсус ҳуқуқий режимини ("тартибга солиш қумдони");

микромолия ташкилотлари томонидан тўлов агентининг (субагентининг) ёки банклар, суғурта ва бошқа молия ташкилотлари агентининг вазифаларини амалга ошириш тартибини;

микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш тартибини";

ўн саккизинчи хатбошиси йигирма биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банк банклар ва кредит бюроларининг давлат реестрларини, банкларга, тўлов ташкилотларига, тўлов тизимлари операторларига, валюта биржаларига, кредит бюроларига берилган лицензияларнинг реестрларини, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрини, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрини, ломбардлар реестрини, шунингдек рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрларини юритади";


5) 61-модда:

биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банклар, шу жумладан тизимли аҳамиятга молик банклар, шунингдек банклар гуруҳлари, микромолия ташкилотлари ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари учун пруденциал нормативларни ҳисоблаб чиқариш тартибини ҳамда ушбу нормативларнинг йўл қўйиладиган қийматларини";

иккинчи қисмининг:

тўртинчи хатбошисидаги "микрокредит" деган сўз "микромолия" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан бериладиган истеъмол кредитлари ҳамда микроқарзлар, шунингдек ломбардлар томонидан бериладиган микроқарзлар бўйича фоиз ставкалари ва тўловларининг энг юқори қийматларини белгилашга";

ўн учинчи хатбошисидаги "микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


6) 65-модда:

ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ипотека кредитларини қайта молиялаштириш фаолиятини амалга оширишга";

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи, ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширишга;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тегишинча яқин қариндошлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган шахслар билан биргаликда ҳаракат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидентлар томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўн ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улуши бевосита ёки билвосита олинаётганда;

нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) ушбу модданинг ўн тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳажмдаги улуши олувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олинаётганда";


7) 65-1-модданинг биринчи қисми:

еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"микромолия ташкилоти филиалини очиш ёки ёпиш";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ломбард филиалини очиш ёки ёпиш";


8) 67-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нобанк кредит ташкилотлари қонунчилик талабларини, шу жумладан белгиланган пруденциал нормативларни бузган ёки хабардор қилиш тартибида фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун белгиланган талаблар ва шартлар бажарилганлиги тўғрисида Марказий банкка ёлғон ёки нотўғри ахборот берган тақдирда Марказий банк:

қоидабузарга ўз фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юборишга;

уларнинг ўз капиталининг беш фоизигача миқдорда жарима ундиришга;

айрим операцияларни ўтказишни уч ойгача бўлган муддатга чеклашга;

нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан чиқариб ташлашга;

хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни тўхтатиб туришга ёки тугатишга ҳақлидир";


9) 10-боб:


қуйидаги мазмундаги 67-1-модда билан тўлдирилсин:


"67-1-модда. Молиявий хизматлар соҳасидаги махсус

"тартибга солиш қумдони" ҳуқуқий режими


Юридик шахсларнинг янги молиявий операциялар, технологиялар ва хизматларни назорат қилинадиган чекланган муҳитда (қамров ҳудуди, синов даври, операциялар ва хизматларнинг сони ва (ёки) ҳажми, истеъмолчилар сони ва бошқалар) синовдан ўтказиш бўйича фаолиятини махсус тартибга солиш молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимдир ("тартибга солиш қумдони").

Махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш ва бекор қилиш, мазкур режим доирасида фаолиятни амалга ошириш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.

Махсус ҳуқуқий режим Марказий банк томонидан махсус ҳуқуқий режимнинг вақтинчалик тартибини тасдиқлаш орқали жорий этилиб, ушбу тартиб қуйидагиларни назарда тутади:

махсус ҳуқуқий режимнинг уч йилдан ошиши мумкин бўлмаган амал қилиш муддатини;

махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларига нисбатан татбиқ этилмайдиган қонунчилик ҳужжатларининг нормаларини;

махсус ҳуқуқий режим жорий этилишининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиб-таомиллари ҳамда мезонларини, шу жумладан мақсадли индикаторларни;

махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш ва қўллаш учун зарур бўлган бошқа ахборотни.

Махсус ҳуқуқий режим амал қилиши якунланганидан кейин махсус ҳуқуқий режим доирасида синовдан ўтказилган янги молиявий операциялар, технологиялар ва хизматларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади.

Махсус ҳуқуқий режим доирасида синовдан ўтказилган янги молиявий операциялар, технологиялар ва хизматларни жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, Марказий банк махсус ҳуқуқий режим доирасида синовдан ўтказилган янги молиявий операциялар, технологиялар ҳамда хизматларни уларнинг амал қилишини чекламасдан жорий этишга доир қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди";


қуйидаги мазмундаги 69-1-модда билан тўлдирилсин:


"69-1-модда. Марказий банкнинг давлат органлари ва ташкилотлари

билан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш

тартиб-таомиллари доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги


Марказий банк давлат органлари ва ташкилотларидан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари доирасида қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни сўраб олишга ҳақлидир.

Давлат органлари ва ташкилотлари Марказий банк томонидан сўралган, тегишли қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиши керак".


2. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 3, 161, 166-моддалар, N 5, 267-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, N 1, 3, 4-моддалар, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 801-модда, N 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 289-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни қисқа муддатли микроқарзларни таъминлаш учун гаровга қабул қилиш ихтисослашган ташкилотлар - фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган ломбардлар томонидан тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширилиши мумкин";


2) 750-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш шартномаларини молия агенти сифатида банклар ва бошқа кредит ташкилотлари тузиши мумкин".


3. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 12, 886, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 7, 449-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 45-1-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади, бундан кредит ташкилоти бўлган жамият мустасно. Кредит ташкилоти бўлган жамиятда ички аудит хизмати нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этилади. Жамиятнинг кузатув кенгаши ички аудит хизматини ташкил этади ва унинг ходимларини тайинлайди. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир".


4. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 майда қабул қилинган "Истеъмол кредити тўғрисида"ги ЎРҚ-33-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 5, 216-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банклар ва нобанк кредит ташкилотлари, шунингдек микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотлари молиявий истеъмол кредити берувчи ташкилотлардир";


2) 17-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Истеъмол кредити бериш шартномаси ва унинг қарз олувчи томонидан бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихини шакллантириш учун кредит бюроларига тақдим этилади ҳамда улардан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланилади. Молия истеъмол кредити бериш шартномаси тўғрисидаги маълумотлар Кредит ахборотининг давлат реестрига ҳам тақдим этилади".


5. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги ЎРҚ-301-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 10, 271-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда; 2020 йил, N 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда) 16-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банклар ва нобанк кредит ташкилотлари, шунингдек микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотлари бўлган кредит ахборотини етказиб берувчилар ўзидаги мавжуд кредит ахборотини Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига тақдим этиши шарт".


6. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 ноябрда қабул қилинган "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги ЎРҚ-578-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 11, 786-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда) 18-моддаси иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"микромолия ташкилоти фаолияти".


7. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 968-модда) Иловаси 20-бандининг "в" кичик банди чиқариб ташлансин.


8. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-677-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 2, 146-модда) 14-моддасининг иккинчи хатбошисидаги "ва бошқа кредит ташкилотларини" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 июлда қабул қилинган "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 7, 661-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-илованинг 14-позицияси чиқариб ташлансин;


2) 2-илова қуйидаги мазмундаги 48-1, 48-2 ва 48-3-позициялар билан тўлдирилсин:


48-1.

Микромолия ташкилотини микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш тўғрисидаги қарор

Микромолия ташкилоти фаолиятини амалга ошириш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

48-2.

Тўлов ташкилотини микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш тўғрисидаги қарор

Микромолия ташкилоти фаолиятини амалга ошириш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

48-3.

Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини олиш учун дастлабки (кейинги) рухсатнома

Жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тегишинча яқин қариндошлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган шахслар билан биргаликда ҳаракат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидентлар томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўн ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олиш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўн фоиз ва ундан кўпроқ улушини олувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олиш

3) 3-илованинг:


10-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

10.

Микромолия ташкилотининг филиалини очганлик ёки ёпганлик ҳақидаги хабарнома

Микромолия ташкилотининг филиалини очиш

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки

қуйидаги мазмундаги 10-1-позиция билан тўлдирилсин:

10-1.

Ломбарднинг филиалини очганлик ёки ёпганлик ҳақидаги хабарнома

Ломбарднинг филиалини очиш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

42-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш


Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 сентябрда қабул қилинган "Микромолиялаш тўғрисида"ги ЎРҚ-50-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 492-модда);


2) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 сентябрда қабул қилинган "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги ЎРҚ-53-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 495-модда);


3) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 17 декабрда қабул қилинган "Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги ЎРҚ-339-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 330-модда);


4) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-345-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 336-модда) 18 ва 19-моддалари;


5) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 98-модда) 39-моддаси;


6) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-373-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 9, 244-модда) 25-моддаси;


7) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-391-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 8, 312-модда) 32 ва 41-моддалари;


8) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-418-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 12, 385-модда) 12-моддаси;


9) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-429-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 4, 137-модда) 13-моддаси;


10) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-494-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 10, 670-модда) 4 ва 5-моддалари;


11) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралда қабул қилинган "Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги баъзи давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-522-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 2, 47-модда) 42-моддаси;


12) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрда қабул қилинган "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-586-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 880-модда) 39-моддаси;


13) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-612-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 3, 203-модда) 5-моддаси;


14) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 172, 174 ва 215-моддалари;


15) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрда қабул қилинган "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-721-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 10, 968-модда) 18-моддаси.



43-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини,

моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш


Марказий банк ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.



44-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга

мувофиқлаштириш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



45-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши


Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Нобанк кредит ташкилотлари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида фирма номини ушбу Қонуннинг 13-моддасида белгиланган талабларга мувофиқлаштириши шарт.

Ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан ва фирма номи ушбу Қонуннинг 13-моддасига мувофиқлаштирилгунига қадар микрокредит ташкилотлари микромолия ташкилотлари деб эътироф этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 апрель


"Халқ сўзи", 2022 йил 21 апрель


































Время: 0.2297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск