ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2022 й. ПФ-113-сон "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.04.2022 й.

N ПФ-113



ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИ СОДДАЛАШТИРИШ,

БЮРОКРАТИК ТЎСИҚЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ҲАМДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ

МИЛЛИЙ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 73 турдаги маълумотнома ва ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилиниб, давлат органлари томонидан ушбу маълумотларни "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда олиш тизими жорий этилди.

Шу билан бирга, аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини ошириш ва фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш, давлат органлари ахборот тизимида мавжуд маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш бўйича ишларни изчил давом эттириш зарур.

Жисмоний ва юридик шахслар учун давлат хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш, аҳолининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, бу борада барча учун тенг шароитларни яратиш орқали инклюзив муҳитни шакллантириш мақсадида:


1. 2022 йил 1 августдан бошлаб:

а) давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими (кейинги ўринларда - Мобил-ID тизими) жорий этилсин;

б) шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Мобил-ID тизими "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади;

шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ёки нотариал идора томонидан ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (кейинги ўринларда - ЯИДХП) мобил иловаси орқали амалга оширилади;

Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан бевосита Марказ ёки нотариал идорага мурожаат қилинганда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли тақдим этилади ҳамда Марказ ёки нотариал идора ходими томонидан фуқаронинг юзи рақамли форматда расмга туширилади, электрон шаклда қўл бармоғи изи олинади ва мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга боғланади;

Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан ЯИДХПнинг мобил иловасидан фойдаланилганда масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо қўлланилади ҳамда мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга бепул боғланади;

бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади;

Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин;

фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.


2. Белгилаб қўйилсинки, Мобил-ID тизимини жорий қилиш ва келгусида техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг миқдорда ёхуд қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича вазифаларни амалга оширишда Адлия вазирлигининг келгуси беш йилликдаги устувор фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

"Фуқаро эътибор марказида" (Citizen - centric service) тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини модернизация қилиш;

Марказлар фаолиятида қўлланилаётган ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини кенгайтириш, аҳолининг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш даражасини кескин ошириш ҳамда иш юритишни "қоғозсиз" тамойил асосида олиб бориш;

бизнес жараёнларини модернизациялаш усуллари (Business Process Reengineering) асосида ҳар бир давлат хизматини мақбуллаштириш, шу жумладан, муддатлар ва талаб этиладиган ҳужжатлар сонини максимал даражада қисқартириш орқали "бир дарча" тамойилини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш;

ижтимоий-иқтисодий ва технологик ривожланишнинг жорий ҳолати, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжи ва талабларидан келиб чиқиб давлат хизматларининг янги турларини йўлга қўйиш ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган давлат хизматларини бирлаштириш ёки бекор қилиш;

жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда инклюзив муҳитни яратиш;

давлат органларининг ташаббуси асосида проактив давлат хизматлари ҳамда битта сўров бўйича ўзаро боғлиқ композит давлат хизматлари кўрсатиш амалиётини кенгайтириш;

ўзига ўзи хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларини ошириб бориш.


4. Қуйидагилар:

Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган миллий стратегияси 1-иловага мувофиқ;

Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган миллий стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

2022 йил 1 июлдан айрим талаб ва шартлари бекор қилинаётган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати 3-иловага мувофиқ;

2022 йил 1 июндан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайдиган давлат хизматлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;

"Электрон ҳукумат" доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида электрон хабардор қилиш тизимига давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш жадвали 5-иловага мувофиқ;

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш ва кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини Ягона биллинг тизимига босқичма-босқич интеграция қилиш жадвали 6-иловага мувофиқ;

2022-2026 йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилансинки, 2022 йил 1 июлдан бошлаб коммунал ташкилотлар томонидан аҳолидан, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон фармонининг 4-банди ҳамда 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон фармонининг 5-бандида назарда тутилган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва "Тошиссиққуввати" ДУК Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар ўз ахборот тизимларининг "Электрон ҳукумат" тизими доирасида ишловчи Рақамли маълумотлар платформасига интеграция қилинишини таъминласин.


6. Хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, фуқаролар ва хусусий секторга янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги нодавлат ташкилотларга "Электрон ҳукумат" тизими орқали олиниши мумкин бўлган маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилсин:

тижорат банклари;

телекоммуникация ташкилотлари;

хусусий тиббиёт муассасалари;

нодавлат таълим ташкилотлари;

суғурта ташкилотлари.

Белгилансинки, "Электрон ҳукумат" тизимидан фойдаланишга рухсат берилган нодавлат ташкилотлар шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда учинчи шахсларга маълум қилмаслик бўйича зарур ташкилий ва техник чораларни кўриши шарт. Бунда, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиш тегишли лицензиянинг талаб ва шартларидан бири ҳисобланади.


7. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

бир ой муддатда "Электрон ҳукумат" тизими доирасида маълумотларни нодавлат ташкилотларга тақдим этувчи Рақамли маълумотлар платформасини ишлаб чиқсин;

икки ой муддатда нодавлат ташкилотларни Рақамли маълумотлар платформасига улаш ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимларида мавжуд бўлган маълумотлар нодавлат ташкилотларга фақат Рақамли маълумотлар платформаси орқали тақдим этилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2022 йил 1 июнга қадар ушбу фармонга 4-иловада кўрсатилган давлат хизматларидан ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқламасдан фойдаланиш имкониятини яратсин;

2022 йил 1 августга қадар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Мобил-ID тизимини, шунингдек, шахсга доир маълумотларни "Электрон ҳукумат" тизимидан фойдаланган ҳолда тақдим этишнинг янги тартибини жорий этиш бўйича ташкилий-техник чораларни амалга оширсин.


8. Шахсга доир маълумотларнинг конфиденциаллигини ва ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 августдан бошлаб шахсга доир маълумотларни "Электрон ҳукумат" тизимидан фойдаланган ҳолда олишнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:

давлат органлари томонидан шахсга доир маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизими орқали сўраб олинганда шахсга доир маълумотлар субъектининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети ёки Мобил-ID тизими орқали идентификациядан ўтган мобил телефон рақамига бу ҳақида хабарнома юборилади (бундан давлат сири ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган ҳолатлар мустасно);

хўжалик бирлашмалари, давлат ташкилотлари ва муассасалари, "Электрон ҳукумат" тизимидан фойдаланишга рухсат берилган нодавлат ташкилотлар томонидан ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишда шахсга доир маълумотлар унинг субъекти розилиги билан "Электрон ҳукумат" тизими орқали тақдим этилади. Бунда, маълумотлар тегишли ташкилотга шахсга доир маълумотлар субъектининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети ёки Мобил-ID тизими орқали идентификациядан ўтган мобил телефон рақамидан тасдиқ олингандан сўнг "Электрон ҳукумат" тизими орқали тақдим этилади.

Давлат персоналлаштириш маркази Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ваколат, функция ва фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда, "Электрон ҳукумат" тизими орқали шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш доираси ва чегараларини белгилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 июндан бошлаб:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади;

Марказларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади. Бунда, Марказларда фаолият олиб бораётган операторларнинг камида 1 нафари давлат хизматларидан мустақил фойдаланмоқчи бўлган шахсларга бевосита ёрдам кўрсатишга жалб этилади;

давлат хизматидан фойдаланишда ундириладиган тўловларни Марказларда жойлашган тижорат банклари шохобчасидан нақд ёки нақд пулсиз шаклда амалга оширганда икки фоизгача бўлган тижорат банкининг комиссия суммаси учун алоҳида тўлов ундирилмайди (бундан давлат божи тўловлари мустасно). Бунда, маблағларни олувчиларнинг ҳар бирига йўналтириладиган суммалар пропорционал равишда камайтирилган ҳолда, тижорат банкининг комиссия тўлови хизматдан фойдаланиш учун тўланадиган тўлов ҳисобидан ўтказиб берилади;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар давлат хизматларини кўрсатиш ёки бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш функциялари юклатилган ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва масъул ходимлари давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгар ҳисобланади.


10. Адлия вазирлиги 2022 йил 1 июлга қадар:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ва Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда шахсни Мобил-ID тизими орқали идентификациялаш тартибини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Марказларда давлат хизматлари учун тўловларни қабул қиладиган тижорат банклари шохобчаларини ижара тўловларини ундирмаган ҳолда беш йилгача бўлган муддатга жойлаштириш бўйича танлов ўтказсин;

қонунчилик ҳужжатларига мазкур фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур фармоннинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


14. Мазкур фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири Р.Қ. Давлетов ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида 2022 йил 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 апрелдаги

ПФ-113-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини

модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг

2022-2026 йилларга мўлжалланган миллий стратегиясини

2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Бажариш

муддати

Масъул ижрочилар

I. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҲУҚУҚИЙ

АСОСЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МАЪМУРИЙ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1..

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қароридаги тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни ҳамда қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асосларни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда аниқлаштириш:

тадбиркорлик субъекти тақдим этган манзил маълумотлари солиқ ва кадастр маълумотлар базаларида мавжуд бўлмаслиги;

тадбиркорлик субъекти ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини қонунчилик ҳужжатларида мавжуд бўлмаган ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартиришни сўраб мурожаат қилганда;

тадбиркорлик субъекти танлаган фирма номи "Фирма номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига номувофиқ бўлганда.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил июль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Д. Рахимов),

Савдо-саноат палатаси (И. Джасимов)

2.

Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш, бунда:

доимий умумий ўрта таълим муассасаларига қатнай олмайдиган болалар учун узоқ муддатли тиббий хулосалар тақдим этиш орқали ҳар йилги ҳужжат тақдим қилишни бекор қилиш;

ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга улар Тиббий-маслаҳат комиссиясига мурожаат қилгандан сўнг барча хизматлар композит тарзда давлат органлари томонидан амалга оширилиб, болага ўқитувчи бириктирилганлиги тўғрисида буйруқ қабул қилингандан кейин бу ҳақда хабар юбориш амалиётини жорий қилиш;

ТМК томонидан хулосаларни мактабга эмас, туман/шаҳар халқ таълими бўлимига юбориш тартибини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков),

Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

3.

Илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ва жамғармалардан хориждан келтирилаётган пул маблағларининг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибини такомиллаштириш, бунда:

тегишли хулосалар олиш бўйича мурожаатларни ЯИДХП орқали қабул қилишни йўлга қўйиш;

илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ва жамғармалардан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказиш ҳамда хулоса бериш бўйича ундириладиган тўловлар миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан бир бараварига камайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил август

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов)

4.

Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонуни тамойиллари асосида давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни танлов асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни мазкур тамойилларга мувофиқлаштириш. Бунда:

маъмурий ишни кўриб чиқишда ариза берувчиларга хатоликларни тўғрилаш учун имконият берилиши, бюрократик расмиятчиликка йўл қўйилмаслиги, давлат хизматларини кўрсатишнинг "бир дарча" орқали амалга оширилиши каби принциплар асосида давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилади;

давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонуни тамойилларига мослаштирилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Қуйидаги соҳаларда давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш (бирлаштириш) ва уларнинг сонини мақбуллаштириш:

жисмоний шахсларга турли маълумотномалар бериш;

малака сертификатларини бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишни уларнинг яшаш манзили ва жойлашган еридан қатъи назар экстерриториал тамойил асосида амалга оширишни кенгайтириш юзасидан қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил май

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Давлат хизматларини кўрсатишда ундириладиган тўловлар миқдорларини уларнинг ваколатли орган томонидан сарфланадиган харажатларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ҳамда тўловларни камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Давлат хизматлари ягона реестридан такрорланувчи, бир хизматнинг таркибий қисми бўлган бир нечта хизматлар, ўз аҳамиятини йўқотган давлат хизматларини чиқариб ташлаш, реестрга киритилмаган давлат хизматлари ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни киритиш орқали тугал рўйхатни шакллантириш йўли билан унинг долзарблигини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган қўлланма тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. 2022-2023 ЙИЛЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ БИЗНЕС ЖАРАЁНЛАРИНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ УСУЛЛАРИ (BUSINESS PROCESS REENGINEERING) ОРҚАЛИ

СОДДАЛАШТИРИШ ҲАМДА МАВЖУД ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ

10.

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларини (BPR) қўллаш орқали мақбуллаштириш, муддатлар ва зарур ҳужжатларни максимал даражада қисқартириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

11.

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган мол-мулкни сертификатлаш бўйича давлат хизматини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш:

давлат хизматини кўрсатиш бўйича талаб қилинадиган ҳужжатлар ва муддатларни қисқартириш;

ариза берувчидан қўшимча маълумотлар сўраш талабини бекор қилиш;

хизмат кўрсатиш натижаси бўйича бериладиган сертификатни QR-код орқали расмийлаштириш;

аризаларни ЯИДХП орқали ҳам қабул қилишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

12.

Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматларини ЯИДХП орқали кўрсатишни йўлга қўйиш, давлат хизматини кўрсатиш муддатларини қисқартириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов)

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Савдо-саноат палатаси (И. Джасимов)

13.

Ўзбекистон Республикасининг "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартишларни киритиш:

товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва (ёки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларини бериш муддатини 10 иш кунидан 2 иш кунига қисқартириш;

гувоҳномаларни электрон шаклда QR-код билан тасдиқлаган ҳолда бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

14.

Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини ишлаб чиқиш.

Бунда, талабномаларни халқаро шартномалар талабларини инобатга олган ҳолда, асосан давлат ахборот тизимлари орқали автоматик (электрон) тарзда қабул қилиш ва устуворлик санасини белгилашни назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

15.

Бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрловдан ўтганлик тўғрисида сертификат бериш тартиб-таомилларини тўлиқ рақамлаштириш. Бунда:

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ҳамда улардан ташқари ташкил этилган тайёрлов гуруҳларида бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтган болалар ҳақидаги маълумотлар Халқ таълими вазирлигининг ахборот тизимига автоматик юборилиши/киритилишини йўлга қўйиш;

сертификатларни бланкда беришни, шунингдек, махсус ахборот тизимлари орқали QR-код қўйилган ҳолда ота-онага электрон шаклда хабар юбориш ҳамда унинг дубликатини бериш амалиётини бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил август

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),

Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

16.

Уй-жойнинг бузилиши тўғрисида маълумот бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил август

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров),

Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов),

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш. Хидоятов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

17.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларини (BPR) қўллаш орқали мақбуллаштириш, унинг муддатлари ҳамда талаб қилинадиган ҳужжатларни қисқартириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил октябрь

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А. Вахабов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

18.

Ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган фарзандларнинг туғилишини қайд қилиш тартиб-таомилларини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

19.

Ички сув йўлларида қурилмаларни кўчиришга доир хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил ноябрь

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

20.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами жорий этилганлигини инобатга олган ҳолда, фуқаронинг фамилия, исмини ўзгартириш хизматини рақамлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

21.

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармалари маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартибини бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларини (BPR) қўллаш орқали мақбуллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(С. Холхўжаев)

22.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларини (BPR) қўллаш орқали мақбуллаштириш, техник кўрикдан ўтказишнинг тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар) томонидан амалга оширилишини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил январь

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А. Вахабов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

23.

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларини (BPR) қўллаш орқали мақбуллаштириш ҳамда ушбу хизматни ЯИДХП орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил январь

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

24.

Васийлик ва ҳомийлик органларининг васийлик ва ҳомийликни белгилаш, амалга ошириш ва тўхтатишга доир фаолиятини тўлиқ соддалаштириш, бунда:

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобини электрон юритиш орқали ушбу маълумотларни Халқ таълими вазирлиги, статистика органларига тақдим қилиб бориш амалиётини бекор қилиш;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар ҳисобини электрон юритиш орқали ушбу маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, статистика органларига тақдим қилиб бориш амалиётини бекор қилиш;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини электрон шаклда юритиш;

давлат муассасаларига (интернатларга) жойлаштириладиган балоғатга етмаган шахсларнинг электрон ҳисобини юритиш;

отаси ва онаси ҳақидаги маълумотлар бўлмаган ҳолларда ФҲДЁ органларига туғилишни қайд қилиш бўйича электрон кўрсатмалар юбориш;

болаларни оилага тарбияга (патронат)га олишни истаган шахсларнинг электрон ҳисобини юритиш, тузилган шартномаларни электрон базага киритиб бориш;

васийлик ва ҳомийликни белгилашдаги тартиб-таомилларни, талаб қилинадиган ҳужжатларни "бир дарча" тамойили орқали олиш йўли билан кескин қисқартириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил февраль

Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

25.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларини (BPR) қўллаш орқали мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома

2023 йил февраль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

26.

Ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, озуқаларнинг, шунингдек, чорвачилик объектларида ичимлик сувнинг сифатини баҳолаш хулосаларини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил февраль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

27.

Тоғ-кон қазиб олувчи ва қайта ишловчи корхонанинг техник лойиҳасини келишиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Б. Исламов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

28.

Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III ва IV тоифасига мансуб фаолият турлари бўйича давлат экологик экспертизасини ўтказишни ЯИДХП ҳамда давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда - Марказ) орқали кўрсатишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

29.

Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларини (BPR) қўллаш орқали мақбуллаштириш, ушбу хизматни кўрсатишда ЯИДХП орқали мурожаатларни қабул қилишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

30.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хомашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартибини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиб, соддалаштириш:

экспортчи ташкилотлар томонидан экспорт контрактлари мониторингини амалга ошириш учун "Ўзчармсаноат" уюшмасига ҳужжатларни (экспорт контракти нусхасини, экспорт контрактига нарх калькуляциясини) электрон шаклда дастур орқали тақдим этишни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали "вет блю" хомашёсини олиб чиқиш учун экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида Уюшманинг Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига йиғим тўлаш ва тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этиш амалиётини бекор қилиш;

экспортчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактларини Уюшма томонидан бир иш куни муддатида текшириш ва мониторинг натижаларини Давлат божхона қўмитасига электрон шаклда маълум қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

"Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф. Бобоев),

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

31.

Тадбиркорлик субъектларини фискал модул билан таъминлаш ва оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тадбиркорлик субъектлари томонидан йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўланадиган тўловни базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида этиб белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

32.

Ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳамда ваколатли органлар билан келишган ҳолда, нодавлат ташкилотларнинг сўрови бўйича уларнинг идоравий ахборот тизимларини рақамли маълумотлар платформасига интеграция қилишни, алоҳида ахборот тизими мавжуд бўлмаган ҳолларда рақамли маълумотлар платформасидан фойдаланиш учун шахсий кабинет очиб беришни таъминлаш.

Бунда, нодавлат ташкилотларнинг идоравий ахборот тизимларини рақамли маълумотлар платформасига интеграция қилиш ёки уларга шахсий кабинет очиб бериш билан боғлиқ харажатлар тегишли нодавлат ташкилот томонидан қопланади.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

33.

Ҳарбий рўйхатга киритиш ва ундан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатишни бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларини (BPR) қўллаш орқали мақбуллаштириш, тартиб, муддатлар ва зарур ҳужжатларни максимал даражада қисқартириш, шунингдек, шахснинг иш жойи, лавозими, оилавий ҳолати ўзгарганда бу ҳақда ваколатли органни ЯИДХП орқали хабардор қилиш тизимини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

Мудофаа вазирлиги (Б. Қурбонов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

34.

Фарзандликка олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишни бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларини (BPR) қўллаш орқали мақбуллаштириш, тартиб, муддатлар ва зарур ҳужжатларни максимал даражада қисқартириш.

Ушбу давлат хизматини кўрсатишни тўлиқ рақамлаштириш, мурожаатларни электрон қабул қилиш, ариза берувчиларнинг навбатларини очиқ онлайн шаклда кузатиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июнь

Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев),

Миллий гвардия (Р.Жўраев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

35.

Содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумотлар бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Қўлдошев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

36.

Импорт қилинаётганда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хомашёлар рўйхатида кўрсатилган "in bulk" маҳсулотлар турлари учун хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

III. СОҲАГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ

ЖОРИЙ ЭТИШ, ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШДА ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН

ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА МАВЖУД МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ

РАҚАМЛАШТИРИШ, ЭЛЕКТРОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИНГ

УЛУШИНИ ОШИРИШ

37.

Давлат, банк, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва бошқа маъмурий тартиб-таомиллардан ўтишда шахсни идентификация қилишнинг ягона стандартларини, муқобил усулларини жорий этиш. Бунда, давлат хизматларини кўрсатишда Мобил-ID тизими орқали шахсларни идентификация қилиш йўлга қўйилади.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

38.

ЯИДХПнинг мобил иловасини такомиллаштириш ва оммабоп хизматлардан ушбу илова орқали фойдаланишни кенгайтириш. Бунда:

энг кўп кўрсатилган давлат хизматлари танлаб олинади;

шахсни Мобил-ID тизими орқали идентификация қилишни йўлга қўйган ҳолда, ЯИДХПнинг мобил иловасида хизматлар кўрсатиш ҳажми кескин кенгайтирилади.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

39.

Давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни идентификация қилишнинг қўшимча имкониятларини яратиш мақсадида "Тасдиқланган фойдаланувчи" мақомини ва унинг амал қилиш муддатини белгилашни, фойдаланувчининг шахсини тасдиқлашнинг турли усуллари тавсифини, "Тасдиқланган фойдаланувчи" мақоми учун талаб этиладиган маълумотлар ва давлат хизматлари рўйхатини тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Давлат персоналлаштириш маркази

(У. Ташходжаев)

40.

"Электрон ҳукумат" тизими орқали давлат хизматларини кўрсатишда "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси тизимига тегишли ахборот тизимларини интеграция қилган ҳолда, вазифасидан озод қилинган ходимнинг давлат хизматлари кўрсатиладиган ахборот тизимларига кириш имкониятини чеклаш бўйича тегишли чоралар кўриш.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

41.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон ҳукумат хизматлари ҳақидаги маълумотларни имтиёзли тарифлар асосида мобил алоқа операторлари тармоқлари орқали SMS-хабар шаклида етказиш, бунда:

"Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси ҳамда мобил алоқа операторлари ўртасида SMS-хабарларни имтиёзли тарифлар асосида жўнатишни назарда тутувчи шартномалар расмийлаштирилади;

электрон ҳукумат хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизими давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли ахборот тизимлари билан босқичма-босқич интеграция қилинади.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил август




Заруратга кўра

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

42.

"Электрон ҳукумат" тизимининг ахборот ресурслари ва фойдаланувчиларини авторизациядан ўтказиш дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, бунда:

ахборот тизимининг техник топшириғи ишлаб чиқилади ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказилади;

ахборот тизими ишлаб чиқилади ва жорий қилинади.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь





2022 йил октябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

43.

Давлат хизматларини кўрсатувчи идоранинг расмий веб-сайтида давлат хизмати бўйича мурожаатнинг қабул қилинган вақти, масъул ижрочиси, ҳолати ва натижаси кабиларни қамраб олган очиқ маълумотлар реестрини юритишни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь

Давлат хизматларини кўрсатувчи барча вазирлик ва идоралар

44.

Давлат хизматларини кўрсатишда фойдаланиладиган барча ахборот тизимларида мажбурий тартибда бевосита ваколатли органлар томонидан ишлаб чиқилган классификаторлар ва идентификаторлардан фойдаланиш тартибини жорий этиш.

Бунда, барча вазирлик ва идораларда бугунги кунга қадар фойдаланиб келинаётган классификаторлар бирхиллаштирилади.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

45.

Давлат органларида мавжуд маълумотлар базаларининг долзарблигини ва статистик ахборотларнинг бир хиллигини таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳақидаги маълумотлар базаларини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

Мазкур маълумот базаларини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида қўлланилиши мажбурий бўлган электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари, маълумотномалар ва таснифлагичлар рўйхатларига киритилган маълумотлардан фойдаланишни йўлга қўйиш орқали юритиш ҳамда улардан бирига ўзгартириш киритилганда, ушбу ўзгартиришларни юқорида қайд этилган барча базаларда реал вақт режимида акс эттириш механизмини йўлга қўйиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил май-декабрь

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

46.

Фуқароларнинг шахсий ҳужжатлари маълумотлари (ҳайдовчилик гувоҳномаси, автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақидаги ва бошқа маълумотлар), жарималар, хорижга чиқишга чеклов, ижро ҳужжати бўйича қарздорлик ҳолатлари ҳамда тадбиркорлик субъектининг мавжуд барча рухсатнома ва лицензияларини уларнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетида акс эттириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Мажбурий ижро бюроси (Х. Кабирджанов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

47.

Марказларда давлат хизматларини кўрсатишда маълумотларни тасдиқлашнинг Finger Print воситаларини жорий қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил октябрь-декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

48.

Давлат божлари, йиғимларини ва давлат органлари томонидан қўлланиладиган жарима ва бошқа тўловларни ЯИДХПда онлайн тўлаш бўйича "Электрон тўловлар" саҳифасини очиш, бунда:

"Давлат хизматлари учун тўловлар" бўлимини яратиш ва тўлов сервислари жорий этилади;

давлат хизматлари учун тўланган тўловлар тўғрисидаги ягона квитанция шакли жорий этилади;

ЯИДХПда "Давлат хизматлари нархи" сервиси ишга туширилади;

ЯИДХПга жорий этилган тўлов тизимлари ҳужжатлари бўйича хатлов ўтказилади;

янги тўлов тизимлари билан музокаралар олиб борилади ва шартномалар тузилади;

ЯИДХПда янги тўлов тизимларини ишлатиш хизмати жорий қилинади.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил февраль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

49.

ЯИДХПда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча имкониятларга эга бўлим яратиш (контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овоз чиқариб ўқиш ва бошқа функциялар).

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил февраль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

50.

Жорий этилган хизматларни синовдан ўтказиш имкониятини яратиш, бунда:

ЯИДХПда "хизматларни тест қилиш" бўлими яратилади ҳамда янги ишга туширилаётган электрон давлат хизматлари фойдаланувчилар томонидан тест режимида синовдан ўтказилади ва таклифлар киритилади;

аризачилар ва хизмат кўрсатувчилар билан қайта алоқа йўлга қўйилади, таклиф ва эътирозлар кўриб чиқилади.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил февраль





доимий

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

51.

Айрим фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатларини бериш ҳамда аттестациядан ўтказишнинг ягона ахборот тизимини жорий қилиш, бунда:

ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатлар ишлаб чиқилади;

ахборот тизими ишлаб чиқилади ва унга малака сертификатларини бериш ҳамда аттестациядан ўтказиш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идоралар (тегишли ахборот тизими бўлмаган) белгиланган тартибда уланади;

ахборот тизими ЯИДХП билан интеграция қилинади.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил ноябрь



2022 йил декабрь





2023 йил январь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

52.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Психоневрологик касаллар ҳисобини юритиш" ва "Наркологик касаллар ҳисобини юритиш" ахборот тизимлари архив маълумотларини тўлиқ электрон кўринишга ўтказиш (рақамлаштириш) чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев)

53.

ҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизимини фойдаланувчиларга қулайлик яратиш, маълумот киритиш ва қидиришни осонлаштириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

54.

Давлат хизматларини кўрсатишда ариза берувчиларнинг "рақамли изи"ни жорий қилиш орқали келгусида талабгорларга айнан бир хизматни кўрсатишда такрорий сўровнома тўлдириш амалиётидан воз кечиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

55.

"Ҳужжатлар-телефонда" тамойили асосида мобил илова орқали давлат хизматларини кўрсатишни ривожлантириш. Бунда, пенсия гувоҳномаси, талабалик гувоҳномаси, ногиронлиги бўлган шахснинг гувоҳномаси каби ҳужжатларни, шу жумладан мобил иловага ўтказиш ва уларни QR-код орқали ҳам идентификациялашни йўлга қўйиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (А. Хайдаров),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

56.

Кўрсатилган давлат хизматининг натижасини ариза берувчиларнинг ихтиёрига асосан уларнинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига ёки мессенжерлардаги махсус ботлар орқали юборишни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

57.

Жисмоний ва юридик шахсларга "PadES" халқаро стандарти талабларига мос келадиган "RSA" ва "ECDSA" алгоритмларни татбиқ қилган ҳолда, электрон рақамли имзоларни тақдим этишни йўлга қўйиш.

Бунда, қуйидагилар амалга оширилади:

ривожланган давлатлар тажрибаси ҳамда халқаро стандартларни ўрганиш;

электрон рақамли имзоларда қўллаш учун халқаро стандарт талабларига мос келадиган алгоритмларни ишлаб чиқиш;

электрон рақамли имзонинг халқаро стандартларга мос шаклини ишлаб чиқиш;

хориждаги ватандошларга электрон рақамли имзолар орқали чет элдан туриб электрон давлат хизматидан фойдаланиш имкониятини яратиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил январь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)

58.

ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали кўрсатиладиган коммунал соҳа, кадастр, солиқ, божхона, пенсия ва бандликка оид давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил февраль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

59.

Давлат органлари ўртасида маълумот алмашинувини босқичма-босқич фақат "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга ошириш. Бунда, бошқа ахборот тизимлари орқали маълумот алмашинаётган ҳолатлар аниқланиб, мазкур идоралар "Электрон ҳукумат" тизимига интеграция қилинади.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил март

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

60.

Давлат органларининг маълумотлар базаларини фуқароларнинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда рақамлаштириш.

Бунда, ЯИДХПда ёки ваколатли органнинг ахборот тизимлари орқали жисмоний шахсларнинг ўзи томонидан маълумотлар киритилганда тегишли идора уни кўриб чиқиб, тўғрилигини тасдиқлайди.

Қуйидаги маълумотларни ахборот тизимларига фуқароларнинг ўзлари томонидан киритиш имконияти яратилади:

олий таълим олганлик;

ўрта махсус ва профессионал таълим олганлик;

уй-жойнинг кадастр маълумотлари;

умумий ўрта таълим муассасасида ўқиганлик ҳақидаги маълумотлар.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил апрель

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов),

Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),

Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов)

61.

Туман, вилоят ва республика кесимида фойдаланувчиларнинг Марказлар хизматларидан қаноатланганлиги бўйича умумий индексини аниқлаш механизмини жорий этиш. Бунда:

Марказлар орқали кўрсатилган хизматларни баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади;

ҳар бир Марказ кўрсатган хизматлар самарадорлигини баҳолаш, ахборот тизимларида ҳар бир ҳудуднинг рейтинг натижаларини эълон қилиб бориш йўлга қўйилади.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил июль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

62.

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида юзага келаётган масалалар юзасидан аҳолига маслаҳат ва тушунтиришлар беришда ахборот коммуникацияларини (чат, бот, ишонч телефони ва б.) кенг жорий қилган ҳолда 24 соат давомида ахборот беришни йўлга қўйиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

63.

Марказлар жойлашган биноларда босқичма-босқич бепул Wi-Fi ҳудудлар ташкил қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

64.

"Е-qaror" электрон тизимини "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" электрон тизимига интеграция қилиш ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг эмансипация бўйича қабул қилган қарорларини автоматик равишда ФҲДЁ органларига юбориш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

65.

Давлат хизматлари ягона реестридаги пуллик асосда кўрсатиладиган барча хизматлар бўйича тўловларни электрон кўринишда амалга ошириш имкониятини йўлга қўйиш. Бунда, тўловлар электрон кўринишда мавжуд бўлмаган давлат хизматларини аниқланади, ушбу хизматларни давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизимига улаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Комплекс чора-тадбирлар

режа-график асосида

2023 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

66.

Маълумотларни бошқариш жараёнларини жорий қилиш, уларни ҳимоя қилиш, кўрсатилган давлат хизматлари тўғрисидаги реестрларни рақамлаштириш.

Бунда, давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органларнинг давлат хизматлари тўғрисидаги реестрлари хатловдан ўтказилади. Хатлов натижалари бўйича рақамлаштирилиши керак бўлган ахборот базалари ҳамда уларга масъул ижрочилар белгиланади.

Комплекс чора-тадбирлар



Режа-график асосида

2022-2023 йиллар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

67.

Қуйидаги давлат хизматларидан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида фойдаланувчиларнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига манзилли хабарномалар юборишни йўлга қўйиш:

ҳар қандай фаолиятга тааллуқли лицензияларни уларнинг муддати тугаганлиги сабабли янгилаш билан боғлиқ хабарнома;

йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жарималарни чегирма билан тўлаш мумкинлигини қоидабузарга маълум қилиш билан боғлиқ хабарнома;

олий таълим муассасаларига қабул бўладиган йилда умумий ўрта,  ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларига ўқишга кириш учун аризаларни қабул қилиш билан боғлиқ хабарнома.

Комплекс чора-тадбирлар

режа-график асосида

2022-2023 йиллар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

68.

Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонунини қайта кўриб чиқиш, бунда проактив давлат хизматларини кўрсатиш, Мобил-ID тизимини юритиш юзасидан аниқ тартиботларни ўрнатиш ҳамда электрон ҳукумат лойиҳаларини барқарор молиялаштириш манбаларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

IV. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ЯНГИ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ,

ХИЗМАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚУЛАЙЛИГИНИ ОШИРИШ ВА КЎРСАТИЛАЁТГАН

ХИЗМАТЛАРНИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЖИҲАТДАН ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

69.

Марказларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва аҳолининг давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмасини ошириб бориш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

70.

Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоят марказларидаги Марказларда қуйидагиларни амалга ошириш:

эшитиш ва гапириш бўйича нуқсони мавжуд бўлган шахсларга сурдо-таржимон хизматларини йўлга қўйиш;

давлат хизматини кўрсатиш натижасидан норози бўлган шахслар ва оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволга тушган шахсларга руҳий кўмак ва маслаҳат берувчи Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси томонидан молиялаштириладиган психолог хизматини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

71.

Давлат органларининг ўз ташаббуси билан фуқароларга муайян вазиятда керакли хизматдан фойдаланишни таклиф қилишни назарда тутувчи проактив давлат хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйиш, бунда:

фуқаролар тиббий-ижтимоий экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс (бола) деб топилгандан кейин тегишли хулосалар асосида фуқароларга ногиронлик пенсиясини уларнинг қўшимча мурожаатларисиз тайинлаш;

фуқаро вафот этгандан сўнг унинг Халқ банкида жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги мавжуд маблағларини олиш бўйича вафот этган фуқаронинг яқин қариндошларига хабарнома юбориш;

фуқароларда ёшга доир пенсияларни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан бошлаб уларнинг алоҳида мурожаатларисиз Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан уларга ёшга доир пенсия тайинлаш;

фуқаронинг ID-картаси (паспорти), хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан уларни янгисига алмаштириш билан боғлиқ хабарномалар юборишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси






2022 йил ноябрь





2022 йил декабрь





2023 йил сентябрь




2023 йил октябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков),

Халқ банки (Ш. Отабоев)








Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

72.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига янги уланган истеъмолчиларга таъминот шартномаси билан бир вақтда абонентнинг шахсий рақамини тақдим этишни композит тарзда кўрсатишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил ноябрь

Энергетика вазирлиги (А. Ахмедхаджаев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

73.

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатномани аризачига ва бир вақтда ушбу объектнинг электр, сув ва газ тармоқлари бўйича маълумотларини ҳамда техник шартларини янгилаш учун тегишли муҳандислик-коммуникация тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларга юбориш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров)

74.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда ҳар бир шахс учун ягона далолатнома юритилишини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

75.

Жисмоний шахсларга бериладиган идентификация ID-картасидан фойдаланиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда давлат хизматларини кўрсатишда уни идентификация ва верификация воситаси сифатида кенг қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2022 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Давлат персоналлаштириш маркази (У. Ташходжаев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

76.

Туғилиши қайд этилмаган ва туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотномаси бўлмаган шахсларнинг туғилганлигини соддалаштирилган тартибда қайд қилиш бўйича бир марталик акция ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Давлат персоналлаштириш маркази (У. Ташходжаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

77.

Марказларда жорий қилинган хизматларни кўрсатиш учун талаб этиладиган вақтга қараб уларни алоҳида тоифа (йўлак)ларга ажратган ҳолда хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил май

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

78.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда инклюзив муҳитни яратиш чораларини кўриш (пандуслар ўрнатиш, ногиронлиги бўлган шахс (бола)ларга навбатсиз хизмат кўрсатиш).

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

79.

Марказларда хизмат натижасини автотранспорт воситасидан тушмаган ҳолда тезкор олиш имконини берувчи "DXМ drive" хизматини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

80.

"Давлат хизматларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси томонидан аҳолига масофадан туриб телефон алоқаси, видеоқўнғироқ орқали консалтинг ва айрим турдаги давлат хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил июнь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

81.

Қуйидагиларни назарда тутувчи "vakolat.uz" платформасини ишга тушириш:

давлат хизмати натижаларини олишга ваколат бериш;

айрим давлат хизматларини олишга мурожаат қилиш учун ваколат бериш;

юридик шахслар томонидан унинг ваколатли вакилларига ваколат берилиши;

адвокатлар билан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ваколат бериш;

нотариуслар томонидан берилган ишончномаларнинг амалда эканлигини текшириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

82.

Қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатиладиган давлат хизматлари турларини кўпайтириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШДА ВАКОЛАТЛИ ИДОРАЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ

ЯНАДА ОШИРИШ, АҲОЛИГА ЎЗ ВАҚТИДА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ

ТАЪСИРЧАН МЕХАНИЗМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

83.

Давлат хизматларини кўрсатишга ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш тартиблари (муддатлари, тартиботлари) бузилиши сабабларини таҳлил қилиш. Бунда, давлат хизматларини кўрсатишдаги тартиб-таомилларни қайта кўриб чиққан ҳолда, давлат хизматининг қулай шаклларини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

84.

ФҲДЁ органи мудирлигига қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш. Бунда, адлия органлари ва муассасаларида фаолият юритаётган ходимларнинг ФҲДЁ соҳасида тегишли иш стажини бир йилга қисқартириш ҳамда лавозим вазифаларини жиддий бузганлиги учун илгари адлия органлари ва муассасаларидан бўшатилган, шунингдек, аввалги иш фаолиятида жиддий қонунбузилишларига йўл қўйганлиги ўз тасдиғини топган шахсларнинг ФҲДЁ органи мудири лавозимига тайинланишини чеклаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

85.

Давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини мақбуллаштиришда бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларини (BPR) амалиётда самарали қўллаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимларига семинар-тренинглар ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июнь-сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

86.

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатлари судлар орқали ҳимоя қилинишини кенгайтириш. Бунда, фуқаролар томонидан давлат хизматларини кўрсатишга ваколатли идораларнинг хатти-ҳаракатлари устидан маъмурий судларга бериладиган аризалардан ундириладиган давлат божи миқдорлари камайтирилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил август

Олий суд (К. Камилов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

87.

Давлат органлари ҳамда идораларининг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказилган, жамият ҳаётининг турли йўналишларидаги маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш борасидаги вазифа ва функцияларини амалга ошириш тартибларини такомиллаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

88.

Давлат хизматлари бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш учун баъзи функцияларни давлат органлари ва давлат хизматларини кўрсатувчи бошқа ташкилотларнинг қуйи ва (ёки) юқори турувчи бўлинмаларига ўтказиш имкониятини ўрганиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил март-октябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

89.

Давлат хизматларини таҳлил қилган ҳолда давлат идоралари ҳамда ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган айрим хизматларни хусусий секторга ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш, бунда қуйидаги хизматларни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш чоралари кўрилади:

электр, табиий газ, сувни ҳисобга олиш асбобларини пломбалаш;

истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун рухсат бериш;

истеъмолчи балансида бўлган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш;

суюлтирилган газ баллонларга редуктор ўрнатиш;

жисмоний ва юридик шахсларни санитария бўйича курсларда ўқитиш, санитария маданиятини ошириш ва шахсий гигиена қоидаларига ўқитиш;

автотранспорт воситаларига ва қурилиш машиналарига ёнилғи сарфлаш меъёрларини белгилаш ва тасдиқлаш;

автотраспорт воситалари шиналарининг йўл босиш меъёрларини белгилаш ва тасдиқлаш;

контейнерларнинг техник брутто массасини тасдиқлаш;

контейнерларни техник кўрикдан ўтказиш;

араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги матнларни таржима қилиш ва ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларни тайёрлаб бериш;

экспорт ва импорт қилинаётган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация);

кемаларни техник кўрикдан ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил январь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С. Холхўжаев), Савдо-саноат палатаси (И. Джасимов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

VI. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХАЛҚАРО РЕЙТИНГЛАРДАГИ ЎРНИНИ ЯХШИЛАШ ВА

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

90.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (SDGs) рейтингида Ўзбекистон ўрнини яхшилаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

91.

Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторида (Worldwide Governance Indicators) доимий иштирок этиш ва унда Ўзбекистон ўрнини яхшилаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

92.

Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида Ўзбекистон ўрнини яхшилаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

93.

Қўшни давлатлар билан маълумотномалар ўзаро тан олиниши ва хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

94.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш бўйича Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Европа иқтисодий ҳудуди мамлакатларида, шунингдек, Марказий ва Шарқий Европанинг барча алоқадор мамлакатларидаги ягона тармоқни ташкил этувчи ENIC-NARIC ахборот марказларини таъсис қилиш учун Европа минтақасида олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги конвенцияга (Лиссабон, 1997 йил 11 апрель) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши мақсадга мувофиқлиги масаласини ишлаб чиқиш.

1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан Конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини "Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўғрисида"ги Қонунда белгиланган тартибда ўрганиш.

2. Умумлашган хулосани Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш.

2023 йил май












2023 йил июль

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

95.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш" лойиҳаси бўйича ҳамкорликнинг II фазасини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

96.

Давлат хизматлари соҳасида илғор давлатлар билан тажриба алмашишни йўлга қўйиш юзасидан халқаро форум ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

97.

Давлат хизматларини кўрсатишни ривожлантириш бўйича ходимлар учун халқаро экспертлар иштирокида хорижий амалиёт, семинар ва ўқув курсларини ташкил этиш ишларини кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

98.

Давлат хизматлари соҳасида илғор давлатларнинг ваколатли органлари билан икки томонлама алоқаларни кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 апрелдаги

ПФ-113-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2022 йил 1 июлдан айрим талаб ва шартлари бекор

қилинаётган лицензиялар ва рухсат этиш

хусусиятига эга ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат номи

Бекор қилинаётган талаб ва шартлар

1.

Тиббий фаолият учун лицензия

Тиббий фаолият йўналишида мобил иловалардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб тиббий консультация ва кўрикни ташкил этишда мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган бинолар, хоналар, асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг мавжуд бўлиши.

2.

Фармацевтика фаолияти учун лицензия (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш йўналишида)

Нархи харидор томонидан тўланган дори воситалари ва тиббий буюмлар дорихоналардан олиб харидорларга етказиб берилганда юридик шахсларнинг штатида фармацевт бўлиши лозимлиги;

алоқа воситалари орқали маслаҳат берилганда дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш учун дорихона ходими - фармацевтик маълумотга эга мутахассис бўлиши.

3.

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензия

Мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган бинолар, хоналар, асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг мавжуд бўлиши;

хориждан келган буюртмалар бўйича миллий стандарт ва талабларга риоя этилиши.

4.

Фискал хотирали назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкаси

Товар, ишлар ва хизматларни реализация қилишда нақд пул маблағлари ҳисобини юритишда фискал хотирали назорат-касса машиналаридан фойдаланиш йўналишида турғун шохобча мавжудлиги ҳамда нақд пул тушуми хизмат кўрсатувчи банк билан инкассация қилинганлиги тўғрисидаги шартноманинг мавжудлиги.

5.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома

Хорижда туриб масофавий (онлайн) шаклда фаолият кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олиниши.

6.

Заргарлик буюмларини ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолияти йўналишида онлайн-дўкон шаклидаги тадбиркорлик субъектлари учун мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларнинг мавжудлиги.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 апрелдаги

ПФ-113-сон Фармонига

4-ИЛОВА



2022 йил 1 июндан Ягона интерактив давлат хизматлари

порталида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш

талаб этилмайдиган давлат хизматлари

РЎЙХАТИ


1. Фуқаронинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома бериш.


2. Бино ва иншоотларнинг ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш.


3. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш.


4. Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш.


5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш.


6. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун).


7. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун).


8. Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш.


9. Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш.


10. Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш.


11. Хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун ариза юбориш.


12. Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш).


13. Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.


14. Совуқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.


15. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.


16. Иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.


17. Газ таъминоти лойиҳасини ҳудудий газ таъминоти корхонаси билан келишиш.


18. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш.


19. Электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш.


20. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш ускунасини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш.


21. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун рухсатнома бериш.


22. Иссиқлик таъминоти лойиҳасини иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишиш.


23. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш.


24. Иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш.


25. 1,2 МПа босимдан юқори бўлмаган газ тармоқларига уланишга техник шартларни олиш.


26. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш.


27.Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш.


28. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш.


29. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш.


30. Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш.


31. Баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш.


32. Риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш.


33. Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш.


34. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш.


35. Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш.


36. Гидрогеологик хулоса олиш.


37. Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумот.


38. Ҳарбий рўйхатга қўйиш ва ундан чиқариш.


Изоҳ: давлат хизматларидан фойдаланувчига фақат ўзига тегишли маълумотлар тақдим қилинади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 апрелдаги

ПФ-113-сон Фармонига

5-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" доирасида аҳоли ва тадбиркорлик

субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари

тўғрисида электрон хабардор қилиш тизимига

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот

тизимларини интеграция қилиш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Хабарнома тури

Жорий этиш муддати

Масъул вазирлик ва идора

1.

Мавжуд жарималар тўғрисида маълумот юбориш.

2022 йил май

Ички ишлар вазирлиги

2.

Коммунал тўловлар бўйича қарздорликлар мавжудлиги бўйича маълумот юбориш.

2022 йил июнь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

3.

Автомобилнинг суғурта полиси амал қилиш муддати якунланиши тўғрисида маълумот юбориш.

2022 йил июнь

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси

4.

Автомобилни техник кўрикдан ўтказиш вақти тўғрисида маълумот юбориш.

2022 йил июль

Ички ишлар вазирлиги

5.

Газ, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш муддати бўйича хабардор қилиш.

2022 йил июль

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

6.

Фуқаролик паспорти, идентификацияловчи ID-карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддати якунланиши тўғрисида хабардор қилиш.

2022 йил август

Ички ишлар вазирлиги

7.

Электрон рақамли имзо калитининг муддати тугаётганлиги тўғрисида хабардор қилиш.

2022 йил август

Давлат солиқ қўмитаси

8.

Якка тартибдаги тадбиркорлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаётганлиги тўғрисида хабардор қилиш.

2022 йил сентябрь

Адлия вазирлиги




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 апрелдаги

ПФ-113-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни

юритиш ва кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган давлат

органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар

базаларини Ягона биллинг тизимига

босқичма-босқич интеграция қилиш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Маъмурий жарималар номи

Муддат

Масъул органлар

1.

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жарималар.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

2.

Фавқулодда вазиятлар соҳасида:

ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик талабларини бузганлик учун жарималар.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

3.

Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

4.

Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар тўғрисидаги маълумотларни хабар қилмаганлик, ҳарбий ҳисобдан ўтиш қоидаларини бузганлик учун жарима.

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

5.

Кон-геология соҳасида:

ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини бузганлик;

ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари ва талабларини бузганлик;

сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жарима.

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

6.

Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузганлик учун жарима.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

7.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги жарималар.

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

8.

Жамоат тартибини сақлаш соҳасида:

фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузганлик;

фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилганлик учун жарима.

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

9.

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлик учун жарима.

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

10.

Ҳарбий соҳада:

Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаганлик;

Ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини қасддан яроқсизлантириш ёки уларни бепарволик туфайли йўқотганлик учун жарима.

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

11.

Санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида:

санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик;

санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик;

эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жарима.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

12.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги объектларда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун жарима.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

13.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида:

ер бериш тартибини бузганлик;

вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирмаслик.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

14.

Божхона соҳасида:

божхона назорати зонаси режимини бузиш;

божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига хабар бериш тартибини бузиш;

фалокат юз берган ёки енгиб бўлмас куч таъсир этган ҳолда чора кўрмаслик учун жарима.

2022 йил июль

Давлат божхона қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

15.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қоидаларни бузганлик учун жарима.

"Ўзкомназорат" давлат инспекцияси,

Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

16.

Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш тартибини бузганлик учун жарима.

Давлат солиқ қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

17.

Техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этмаслик ва мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун жарима.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

18.

Кадастр соҳасида:

ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш;

хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш;

чегара ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантирганлик учун жарима.

Кадастр агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

19.

Ичимлик сув соҳасида:

ичимлик эҳтиёжлари учун сув қудуқлари қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузиш;

ичимлик сув олишнинг белгиланган лимитларини бузиш;

ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш;

водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ва ичимлик сув таъминоти водопроводидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш;

уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олганлик учун жарима.

Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси,

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

20.

Монополияга қарши курашиш соҳасида:

рақобат, табиий монополиялар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаш, ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик;

тайёрловчининг товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаши, уларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик учун жарима.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

21.

Давлат статистик ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузганлик учун жарима.

Давлат статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 апрелдаги

ПФ-113-сон Фармонига

7-ИЛОВА



2022-2026 йилларда давлат хизматлари

кўрсатиш тизимини жадал ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ (ИНДИКАТОРЛАРИ)

Т/р

Мақсадли кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллик кўрсаткичлар

Жорий ҳолат

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

1.

Кўрсатиладиган давлат хизматлари сони

сони

14 млн

16 млн

19 млн

20 млн

21 млн

22 млн

2.

Электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улуши*

%

30

35

40

50

60

70

3.

Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сони

сони

172

200

225

250

275

300

4.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар сони*

сони

300

340

380

400

430

450

5.

"Лицензия" ахборот тизими орқали кўрсатиладиган хизматлар сони

сони

17 000

20 000

25 000

28 000

30 000

35 000

6.

Ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказларида қулай муҳит яратиш

марказлар сони

2

10

15

20

25

30

7.

Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сони*

сони

60

100

130

180

200

250

8.

Давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини бизнес жараёнларини реинжиниринг қилиш (BPR) усулларини қўллаган ҳолда оптималлаштириш

сони

100

110

115

120

125

130

9.

Давлат хизматлари марказларида бепул Wi-Fi ҳудудлар ташкил қилиш

сони

0

14

30

40

50

60

10.

Ҳар бир давлат хизматининг муҳимлиги, фойдаланиш доираси ҳамда муаммоларини илмий таҳлил қилиш

сони

5

10

20

25

30

35

    

Изоҳ:

2-4, 6, 7-9-бандлардаги мақсадли кўрсаткичлар йилдан-йилга қўшилиб боради (ўсиб борувчи);


*) 2, 4, 7-бандлардаги мақсадли кўрсаткичларга эришишга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул ҳисобланади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 апрелдаги

ПФ-113-сон Фармонига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5409-сон Фармони 1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг" сўзлари "Адлия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги "Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5719-сон Фармони 11-бандининг саккизинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясининг 1-бандида:

саккизинчи хатбошидаги "давлат хизматлари агентлиги," сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн учинчи хатбошидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5930-сон Фармонида:


а) 1, 11 ва 12-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-банддаги "Агентликка" сўзи "Адлия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Агентлик," сўзи чиқариб ташлансин;


г) 10-банддаги "Агентликнинг" сўзи "Адлия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 14-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси" сўзлари "Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Агентликда" сўзи "давлат хизматлари марказларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 18-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов - маҳаллаларнинг эҳтиёжини, аҳоли сони ва марказлардан узоқлигини инобатга олган ҳолда уларда филиаллар ташкил этилиши ва кейинчалик фаолият юритиши, уларнинг юқори малакали кадрлар билан тўлдирилиши, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими узлуксиз ишлаши ва доимий такомиллаштириб борилиши, Вазирлик тизими учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий стандартлари жорий этилишини таъминласин".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сон Фармонининг 23-бандидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5997-сон Фармонида:


9-банднинг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


3-илованинг 43-позицияси "Мақсадли кўрсаткичлар" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-илованинг 9 ва 11-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-6012-сон Фармонига 2-илованинг 30-позицияси "Муддати" устунидаги "2022 йил" сўзлари "2023 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6079-сон Фармонига 15-илованинг 43-позицияси "Ижрочилар" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги (У. Муҳаммадиев)" сўзлари "Адлия вазирлиги Р. Давлетов" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6191-сон Фармонида:


а) 1-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар, шунингдек, давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш учун қўшимча тўланган йиғимлар суммаси (тезлаштирилган тартибда кўрсатилмаган тақдирда) соддалаштирилган тартибда Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир иш куни ичида қайтарилади. Бунда қайтариб берилган маблағлар Вазирлик томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан регресс тартибида ундириб олинади";


б) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Агентлик" сўзи "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги "Агентлик" сўзи "Адлия вазирлиги" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги ", адлия вазири Р.К. Давлетов ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директори У.И. Мухаммадиев" сўзлари "ҳамда адлия вазири Р.К. Давлетов" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 1-илованинг 18-позицияси "Маълумот ва ҳужжатларни бериш учун масъул ваколатли органлар" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6199-сон Фармони 11-бандининг биринчи хатбошисидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги "Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6202-сон Фармони 14-бандининг биринчи хатбошисидан "Интеллектуал мулк агентлиги," сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6207-сон Фармонига 3-илованинг 8-позицияси "Амалга ошириш механизми" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6218-сон Фармонига 5-илованинг 15-позицияси чиқариб ташлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-6252-сон Фармонига 4-илованинг 22-25-позициялари "Маълумотларни тақдим этадиган ташкилотлар" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 132-позицияси "Амалга ошириш механизмлари" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-3454-сон қарорига 21-иловага изоҳнинг 2-бандидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3662-сон қарорида:


2-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Агентлик" сўзи "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Агентлик бюджетдан ташқари жамғармаси" сўзлари "Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги ва 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "Агентлик" сўзи "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банддаги "Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси" сўзлари "Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3701-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Агентликнинг" сўзи "Адлия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Адлия вазирлигига Халқ қабулхоналари биноларидаги фойдаланилмаётган хоналарни ижарага бериш тўғрисида икки томонлама шартномаларни мустақил равишда келиб тушаётган маблағларни кейинчалик Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказган ҳолда тузиш ҳуқуқи берилсин";


б) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Агентлик" сўзи "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-банднинг олтинчи хатбошисидан "Агентликнинг," сўзи чиқариб ташлансин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги "Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3741-сон қарорига 1-илованинг 5-позицияси "Маълумотлар берувчи ваколатли идора" устунидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3946-сон қарорининг 10-банди "а" кичик бандидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг" сўзлари "Адлия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида"ги ПҚ-4193-сон қарорида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона портал орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари учун давлат божлари ва йиғимларнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган қисми 20 фоиздан 10 фоизга камайтирилади ва бўшайдиган маблағлар қолган олувчилар орасида мутаносиб равишда тақсимланади";


б) 2-банддаги "Агентликка" сўзи "Вазирликка" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Агентлик" сўзи "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 7-банддаги "Агентликка" ва "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" сўзлари тегишинча "Вазирликка" ва "ўзи" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Агентликни" сўзи "Вазирликни" сўзи билан алмаштирилсин;


е) 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 13-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


з) 3-иловага изоҳнинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4235-сон қарорига 2-илованинг 7-позицияси "Маълумотларни шакллантириш учун масъул орган" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 апрелдаги "Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4671-сон қарорининг 10-банди "б" кичик бандидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4702-сон қарори билан тасдиқланган Рейтинг кўрсаткичлари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомда:


2-илованинг 29, 30 ва 32-позициялари "Масъул орган*" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2а-илованинг 14-позицияси "Масъул орган*" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илованинг 38-40 ва 42-позициялари "Масъул орган*" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3а-илованинг 14-позицияси "Масъул орган*" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 майдаги ПҚ-4732-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низомнинг 10-банди тўққизинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг" сўзлари "Адлия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4913-сон қарорида:


а) 6-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Давлат хизматлари агентлигининг" сўзлари "Адлия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 5-позицияси "Амалга ошириш механизмлари" устунидаги "Давлат хизматлари агентлигининг" ва "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари тегишинча "Адлия вазирлигининг" ва "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 декабрдаги "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4921-сон қарорининг 6-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, почта алоқаси хизмати ҳақи кўрсатилган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлари ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдорида белгиланади ва Адлия вазирлиги томонидан маблағларнинг ўзига йўналтириладиган қисми ҳисобидан тўлаб берилади".


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4951-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


2-илованинг 1.2. ва 7.2. позициялари "Маълумотларни шакллантириш ва киритишга масъул идора ва ташкилотлар" устунидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илованинг 1.2. позицияси "Масъуллар" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғи" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги "Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4965-сон қарорига 1-илованинг 2-позицияси "Ижро муддати" устунидаги "2021 йил 10 июнь" сўзлари "2022 йил май" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5241-сон қарорига 2-илованинг 104-позицияси "Амалиёт ўташ ва келгусида ишга жойлаштириш учун келишув асосида бириктирилган корхона ва ташкилотлар" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси" сўзлари "Самарқанд вилоят адлия бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5263-сон қарорига 2-илованинг 10-позицияси "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-105-сон қарорига 2-илованинг 5-позициясида:

"Тадбир номи" устунидаги "Давлат хизматлари агентлигининг" сўзлари "Адлия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-168-сон қарорига 2-илованинг 1233-позициясида:

"Балансда сақловчи (Мулкдор номи)" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси" сўзлари "Тошкент вилоят адлия бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

қори турувчи орган ёки ташкилот" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 апрелдаги

ПФ-113-сон Фармонига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5159-сон Фармонига 1-илованинг 6 ва 13-бандлари.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, баъзиларини эса ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5187-сон Фармонига 1-илованинг 19-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5209-сон Фармонига илованинг 2 ва 3-бандлари.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3430-сон қарорининг 1-3 ва 5-бандлари, шунингдек қарорга 1-3-иловалар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 апрель


"Халқ сўзи", 2022 йил 21 апрель



































Время: 0.0345
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск