Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.04.2022 й. 206-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 апрелдаги

206-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал

қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни молиялаштириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари бошқа манбалардан молиялаштириладиган объектлар учун тавсиявий хусусиятга эга.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


буюртмачи - объектлар бўйича лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилган юридик шахс;


бюджет тизими бюджетлари - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;


етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи) - объектни барпо этишда фойдаланиладиган моддий-техник ресурсларни, товарларни (ишларни, хизматларини), асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи ва (ёки) етказиб берувчи юридик ёки жисмоний шахс;


иш ҳужжатлари - алоҳида бинолар (иншоотлар) ва иш турлари учун тузиладиган иш чизмаларининг комплекси;


лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхати - лойиҳа ҳужжатларини (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) ишлаб чиқиш муддатларини, ишлар ҳажмини (қувватини), умумий ва қолдиқ қийматларини, объект учун жорий молия йилда ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорини, лойиҳа ташкилотларининг номини ўзида акс эттирувчи молиявий ҳужжат;


лойиҳа ва пудрат ташкилоти - объектлар бўйича лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ танлаб олинган ташкилот;


қурилишларнинг манзилли рўйхати - ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда - дастур) доирасида ҳар бир объектда қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш муддатини, уларнинг ҳажми ва қувватини, умумий ва қолдиқ қийматларини, жорий молия йилида ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорини, фойдаланишга топшириладиган қувватларини, объект бўйича олинган экспертиза хулосаси тўғрисидаги маълумотлар ҳамда пудрат ташкилотининг номини ўзида акс эттирувчи молиявий ҳужжат.



2-БОБ. ШАРТНОМАЛАРНИ ТУЗИШ

ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


3. Объектни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (кейинги ўринларда - қурилиш) бўйича шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига асосан аниқланадиган лойиҳа ташкилоти, етказиб берувчи ва (ёки) пудратчилар (кейинги ўринларда -пудратчи) билан қурилишнинг бутун даврига тузилади.

Шартнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда қурилиш соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилади.


4. Объектларнинг қурилишига шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ва тузилган шартноманинг шартларига мувофиқ қурилиш ишларини бажаришга қодир бўлган пудратчи - юридик шахслар билан тузилади.

Зарурат бўлганда, қўшма фаолият тўғрисидаги шартномага мувофиқ иш кўрувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахсларнинг бирлашмаси қурилиш шартномаси бўйича бош пудратчи бўлиши мумкин.


5. Буюртмачи ва пудратчи, буюртмачи ва лойиҳа ташкилоти, пудратчи ва субпудратчилар, асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномалар воситачи ташкилотлар ва бошқа оралиқ бўғинларнинг иштирокисиз амалга оширилади.

Бунда пудратчилар томонидан қурилиш ишларига субпудратчиларнинг жалб этилиши, шу жумладан уларни шартномага биноан бу ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти асосида жалб этилиши воситачилар иштироки деб баҳоланмайди.

Агар шартномага биноан қурилиш ишларини материаллар билан таъминлаш мажбурияти буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, буюртмачи томонидан берилган материаллар қиймати солиқ базасига киритилмайди.


6. Пудратчи билан шартнома, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, тендер (танлов) ҳужжатларида ва давлат харидлари тартиб-таомиллари натижасида аниқланган нархларда давлат харидларининг тартиб-таомиллари якунлангандан сўнг уч кун ичида тузилади.


7. Тендер (танлов) ҳужжатларининг шартларига мувофиқ қурилиш муддати бир календарь йил доирасидан ташқарига чиқадиган объектлар бўйича иккинчи ва кейинги йиллар учун қолдиқ ишлар қиймати белгиланган тартибда аниқлаштирилади. Қолдиқ қийматнинг аниқлаштирилиши шартномага қўшимча келишувлар ва битим билан расмийлаштирилади.


8. Шартномага ишлар ҳажмини кўпайтириш ёки объект лойиҳасини ўзгартириш билан боғлиқ ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилишига йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Шартнома шартларида белгиланган мажбуриятларни тўлиқ бажариш учун йилдан-йилга ўтувчи ҳамда ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган объектлар бўйича буюртмачи ва пудратчи ўртасида қўшимча келишувлар тузилади.


9. Шартномани бекор қилиш вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар, шунингдек, етказилган зарарни қоплаш қонунчилик ҳужжатларида ва (ёки) шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.


10. Субпудратчилар ва етказиб берувчилар (ишлаб чиқарувчилар)ни танлаш буюртмачи билан тузилган шартномадаги мажбуриятлар сақланиб қолиш шарти билан пудратчи томонидан мустақил равишда амалга оширилади.


11. Танлов (тендер) ғолиби деб топилган, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига асосан қурилиш ва лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этилган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари шартномага асосан бажарилиши лозим бўлган ишларнинг камида 30 фоизини ўз кучи билан бажариши лозим.


12. Объектлар қурилишига шартнома тузиш ва (ёки) шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ кафиллик, кафолат ва бошқалар билан таъминланади.


13. Объект қурилиши шартномасида акс эттириладиган ўзаро ҳисоб-китоб шартлари қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади.



3-БОБ. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Буюртмачи томонидан қуйидагилар таъминланади:

ер участкасини танлаш ва ажратиш, бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни ва қурилиш ҳудудини тайёрлаш, лойиҳаолди ишларини ташкил этиш, лойиҳанинг иш ҳужжатлари (объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ҳолларидан ташқари) ва танлов (тендер) ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда уларни экспертизадан ўтказиш;

давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ лойиҳа ташкилоти ва пудратчини аниқлаш;

пудратчи билан қурилиш ишларини бажариш графиги ва молиялаштириш жадвалларини кўрсатган ҳолда шартнома тузиш;

қурилиш объектини давлат архитектура-қурилиш назорати органида рўйхатдан ўтказиш;

пудратчига қуриш учун бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни тақдим этиш;

бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган биноларда, шунингдек, объект қурилиши ҳудудида яшаётган шахсларни кўчириш ишларини ташкил этиш;

пудратчилар билан тузилган шартномаларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш;

объектлардаги қурилиш ишларини молиялаштириш, шартнома бўйича пудратчига юклатилган мажбуриятларга риоя этилишини назорат қилиш;

техник кузатиш ва объект қурилиши бўйича техник назоратни ташкил этиш;

қурилиши тугалланган объектни белгиланган тартибда фойдаланиш учун қабул қилиш;

кафолат муддати даврда аниқланган нуқсонлар бартараф этилишини назорат қилиш.

Буюртмачи қонунчилик ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.


15. Пудратчи томонидан қуйидагилар таъминланади:

технологик қисмни буюртмачи билан келишган ҳолда иш ҳужжатларини (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) ишлаб чиқиш ва қурилиш жараёнида уни эксперт тарзида кузатиш;

иш ҳужжатларини (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) технологик изчиллик ва объект қурилишининг аниқ шартлари билан боғлаган ҳолда тўлиқ ҳажм ва белгиланган муддатларда ишлаб чиқаришга бериш;

тасдиқланган лойиҳада назарда тутилган қурилиш ишларини ишларни бажариш графиги, стандартлар ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда бажариш;

объектни шартнома шартларига мувофиқ асбоб-ускуна, конструкция ва қурилиш материаллари билан бутлаш;

қурилиш-монтаж, махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини лойиҳа ечимлари, қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш;

объектнинг ижро ҳужжатларини, сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар бўйича уларнинг мувофиқлик сертификатларини, фойдаланилган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарга техник паспортларни буюртмачига тақдим этиш;

объектни тасдиқланган лойиҳалар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда шартнома шартларига мувофиқ буюртмачига топшириш.

Пудратчи қонунчилик ҳужжатларига ва шартнома шартларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.


16. Буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги вазифалар тақсимоти, шунингдек, уларнинг мулкий жавобгарлиги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир пудрат шартномасини тузишда аниқлаштирилади.


17. Объектни фойдаланишга қабул қилиш Қурилиш вазирлигининг хулосаси асосида ҳамда белгиланган сифат стандартлари ҳисобга олинган ҳолда буюртмачи томонидан амалга оширилади.


18. Буюртмачи қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ:

ишларни бажаришга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини кечиктирилганлиги;

геодезия - ер ажратиш асослари ҳамда қурилиш ҳудудига бириктирилган пунктлар ва белгилар берилиши кечиктирилганлиги;

шартнома шартларига мувофиқ ишлаб чиқаришга ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган қурилиши тугалланган объект, унинг алоҳида навбатлари, ишга тушириш мажмуи ҳамда бино ва иншоотларни қабул қилиб олишни асоссиз равишда кечиктирилганлиги;

молиялаштиришни, шунингдек, бажарилган ишларни тасдиқлаш ва ҳисоб-китоб қилишни белгиланган муддатларда амалга оширмаслик;

шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлади.


19. Пудратчи қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ:

иш ҳужжатлари ишлаб чиқилмаганлиги ёки сифатсиз ишлаб чиқилганлиги (объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда);

лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилганлиги;

объектда қурилиш-монтаж ишлари ва (ёки) унинг навбати ва босқичи белгиланган вақтда тугалланмаганлиги;

буюртмачи билан тузилган шартнома бўйича монтаж ишларини бажараётган монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотларга асбоб-ускуналарни монтаж қилишга мўлжалланган майдонларни топшириш муддатлари бузилганлиги (агар бу шартнома ва танлов (тендер) ҳужжатларида назарда тутилган бўлса);

буюртмачи билан тузилган шартномага кўра алоҳида шартларда берилган ерларни рекультивация қилиш бўйича белгиланган муддатларнинг бузилганлиги ва (ёки) тўлиқ ҳажмда амалга оширилмаганлиги;

қурилиш жараёнида ва (ёки) оралиқ қабул қилиш жараёнида буюртмачи, муаллифлик назоратини амалга оширувчи ташкилот ва назорат органлари томонидан қурилиш ишлари ва конструкцияларда йўл қўйилган ва аниқланган чала ишлар ҳамда нуқсонларни бартараф этишнинг кечикканлиги;

шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлади.


20. Пудратчи томонидан қурилиш ишлари шартнома шартларини бузган ҳолда ёки бошқа нуқсонларга йўл қўйган ҳолда бажарилганда буюртмачи, агар қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, пудратчидан:

нуқсонлар оқилона муддатда пудратчининг маблағлари ҳисобидан бартараф этилишини;

қурилиш қиймати иш учун белгиланган нархга мутаносиб миқдорда камайтирилишини;

агар шартномада буюртмачининг нуқсонларни бартараф этиш ҳуқуқи назарда тутилган бўлса, нуқсонларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.


21. Пудратчи нуқсонларни бартараф этиш ўрнига қурилиш ишларини ўз ҳисобидан қайтадан бажариш ҳуқуқига эга. Бунда пудратчи томонидан қурилиш ишларининг бажариш муддати кечиктирилиши туфайли етказилган зарарларни буюртмачига қоплаб берилиши керак.


22. Пудратчи томонидан нуқсонлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган ҳолларда, буюртмачи ёки фойдаланувчи ташкилот нуқсонларни ўз маблағлари ҳисобидан ва (ёки) ўз кучи билан бартараф этиши мумкин. Бунда нуқсонни бартараф этиш ишларининг қиймати ва нуқсон ўз вақтида бартараф этилмаганлиги натижасида кўрилган зарар пудратчидан ундириб олиниши лозим.


23. Бажарилган қурилиш ишлари (хизматлари) ва етказиб берилган товарлар (материаллар) учун белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаган тақдирда, буюртмачи пудратчига қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда ҳамда миқдорда неустойка (жарима, пеня) тўлайди.


24. Мазкур Низомда кўзда тутилган неустойка (жарима, пеня) тўлаганлигидан қатъи назар, шартнома мажбуриятларини бузган тараф иккинчи тарафга ана шу зарар оқибатида ўзи етказган зарар қисмини ҳам қоплайди.


25. Муддатини ўтказиб юбориш ёки шартнома мажбуриятларини ўзгача тарзда лозим даражада бажармаслик ҳоллари учун мазкур Низомда белгиланган неустойкани (жаримани, пеняни) тўлаш ҳамда шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаслик оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тарафларни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод этмайди, қонунчиликда ва шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



4-БОБ. ОБЪЕКТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁР

ҲОЛДА ТОПШИРИШ ШАРТЛАРИ АСОСИДА

ҚУРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


26. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари пудратчининг лойиҳада назарда тутилган ишларнинг бутун ҳажмини, шу жумладан, махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, объектни технология ва муҳандислик асбоб-ускуналари билан бутлаш бўйича мажбуриятларни назарда тутади ҳамда тайёр қурилиш маҳсулоти яратишнинг ягона узлуксиз комплекс жараёни сифатида амалга оширилади.


27. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қуриш бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан молиялаштириладиган қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширишда мажбурий ҳисобланади.


28. Бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари томонларнинг келишуви бўйича ёки танлов (тендер) савдоларининг шартларидан келиб чиқиб қўлланилиши мумкин.


29. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришга пудратчи томонидан субпудрат ташкилотлари жалб этилиши мумкин.


30. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган хомашё, конструкциялар ва буюмлар, асбоб-ускуналар ва техникалар, технологик ва энергетик асбоб-ускуналар ҳамда махсус материаллар билан таъминлаш ишлари пудратчининг мажбурияти ҳисобланади.


31. Пудратчи шартномада белгиланган кафолат даврида объектдан лойиҳада назарда тутилган параметрларда фойдаланилиши учун буюртмачи олдида мулкий жавобгар ҳисобланади.


32. Пудратчи билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш қурилиш ишлари якунланиб, объект фойдаланишга топширганидан кейин буюртмачи томонидан амалга оширилади.


33. Объектлар фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қурилаётганда, объектда бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг қиймати объект фойдаланишга топширилгунга қадар пудратчининг балансида бўлади. Қурилиши тугалланмаган объектларни солиққа тортиш солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.



5-БОБ. ОБЪЕКТЛАР ҚУРИЛИШИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


34. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни қабул қилиниб, Дастур тасдиқлангандан кейин:

Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан;

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан қурилиш ишларини амалга ошириш учун ажратиладиган капитал қўйилмалар ҳажмлари чораклар ва соҳалар кесимидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотни ўн кун ичида (агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса) буюртмачиларга етказилади.

Бунда буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни Молия вазирлиги учун ажратилган маблағлар сифатида акс эттирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қайта тақсимланади.


35. Капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари буюртмачиларга етказилгандан кейин беш иш куни ичида буюртмачиларга Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади ва унга капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари киритилади.

Молия органлари томонидан бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет даражаси, соҳалар ва йўналишлар бўйича белгиланган тартибда харажатлар ёйилмаси тузилади ва ажратилган маблағлар Молия вазирлигининг ахборот тизимида буюртмачиларга очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритилишини таъминлайди.


36. Дастур доирасида барпо этилаётган объектлар бўйича қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тартибда автоматлаштирилган электрон ахборот тизимида амалга оширилади, давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бундан мустасно.

Давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бўйича қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


37. Қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари тасдиқлангандан сўнг молия органлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир объект бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.

Тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан объектларнинг харажатлар сметаси буюртмачилар томонидан тузилади ва тасдиқланади.

Бунда:

2024 йил 1 июлдан бошлаб буюртмачилар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ҳар бир объект бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига харажатлар сметаси ва унга ўзгартириш (қўшимча)лар киритилади;

буюртмачиларга очилган ғазна ҳисобварағида (қайта тақсимланадиган) назарда тутилган маблағлар манзилли рўйхатларга асосан тасдиқланган ҳар бир объектнинг харажатлар сметасидан келиб чиқиб, буюртмачилар томонидан мустақил равишда қайта тақсимланади.

38. Харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва уларга ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.


39. Давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини, хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш тадбирлари доирасида барпо этиладиган объектларнинг қурилиши учун ажратиладиган маблағлар объектлар кесимида тақсимланмаган ҳолда шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали бир сатрда молиялаштирилади.


40. Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачи томонидан манзилли рўйхатлар тасдиқлангандан сўнг икки иш куни ичида махсус ахборот портали орқали ғазначилик бўлинмаларига қуйидагилар тақдим этилади:

белгиланган тартибда тасдиқланган қурилишларнинг ва (ёки) лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари нусхаси;

давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пудратчини (лойиҳа ташкилотини) аниқлаш бўйича харид комиссияси йиғилишининг баёни;

буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;

пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси нусхаси;

Қурилиш вазирлигининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга (қурилишнинг бутун даври учун берилган) рухсати нусхаси;

давлат экология экспертизаси хулосасининг нусхаси (зарур бўлганда);

агар қонунчилик ҳужжатларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилган бўлса, шартнома ва шартнома бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонасининг тегишли хулосаси (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).


41. Буюртмачи ва пудрат ташкилоти ўртасида объектни қуриш, реконструкция қилиш ёки мукаммал таъмирлаш юзасидан тузилган шартномада ва унга илова қилинадиган маблағ билан таъминлаш жадвалида қуйидагилар ҳисобга олиниши зарур:

а) қурилиши тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шартлари асосида қуриладиган объектлар бўйича:

қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда ажратилади;

ажратилган аванснинг молия йили мобайнида мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштирилади;

белгиланган тартибда тузилган шартномаларда назарда тутилган кафолатли муддат ўтгандан кейин амалга ошириладиган объект қийматининг 5 фоизи тўланади;

б) объектларни жиҳозлаш (технологик ускуналар бундан мустасно) бўйича:

жиҳозлаш ишларининг дастлабки ойи мобайнида аванс тўловлари жиҳозлаш ишларининг тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 15 фоизи миқдорида ажратилади;

аванснинг мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, етказиб берилган жиҳозларнинг 100 фоизи миқдорида жорий молиялаштирилади;

в) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича:

лойиҳа ишларининг дастлабки ойи мобайнида аванс тўловлари лойиҳа ишларининг тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 15 фоизи миқдорида ажратилади;

қолган маблағлар, шартномаларда кўрсатилган шартларда бажарилган ишлар қийматидан келиб чиқиб, ажратилган авансни ушлаб қолган ҳолда жорий молиялаштирилиши назарда тутилади.


41. Танлов натижалари бўйича шартномада белгиланган нархга нисбатан сифати ва ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда тежалган маблағлар пудрат ташкилоти тасарруфида қолдирилади.


42. Объектларини молиялаштириш қатъий равишда бюджет тизими бюджетларидан ҳар бир объект учун ажратилган капитал қўйилмаларнинг лимитлари доирасида амалга оширилади ҳамда маблағларни қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун сарфлаш тақиқланади.


43. Жорий молиялаштириш буюртмачилар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар ва тўлов топшириқномаларига асосан улар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилгандан сўнг уч иш кун ичида, бироқ қонунчилик ҳужжатларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар биринчи навбатда молиялаштирилишини инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.


44. Буюртмачининг сақлаш билан боғлиқ харажатлари объектнинг қурилиш қийматига киритилади ва Молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир объект бўйича алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварағи орқали бюджет таснифининг алоҳида харажатлар моддасида битта сатрда назарда тутилади.


45. Буюртмачиларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар сметаси ва штатлар жадвали белгиланган тартибда молия органларида рўйхатга олинади.


46. Бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни молиялаштириш мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


47. Буюртмачилар томонидан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар учун даврий молиявий ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш тўғрисидаги тартибига мувофиқ ҳисоботлар тақдим этилади.

Бунда бюджет тизими бюджетлари бўйича буюртмачилар томонидан тегишли ҳисоботлар тақдим этилмаганда, буюртмачи раҳбариятини ёзма хабардор қилган ҳолда молия органлари тегишли ҳисоботлар талаб даражасида тақдим этилгунга қадар бюджет маблағлари ҳисобидан харажатларни молиялаштиришни (тўлашни) чеклаб қўйишга ҳақли.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


48. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.




Низомга

1-ИЛОВА



Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини

ривожлантириш дастури доирасида қурилишларнинг

ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

ТАРТИБИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Тартиб ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда - дастур) доирасида қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Тартиб талаблари вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга ҳам татбиқ этилади.


2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича бир вақтнинг ўзида ҳам ташаббускор, ҳам буюртмачи бўлишлари мумкин.


3. Ташаббускорлар, буюртмачилар, шунингдек Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ўзларининг солиқ органлари томонидан берилган электрон рақамли имзоларидан (кейинги ўринларда - ЭРИ) фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган электрон ахборот тизимида (кейинги ўринларда - электрон тизим) рўйхатдан ўтиши талаб этилади.


4. Дастур доирасида қурилишларнинг ва кейинги йиллар учун лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

биринчи босқичда - пудрат (лойиҳа) ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов (тендер) савдолари ўтказишдан олдин қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг дастлабки манзилли рўйхатлари (кейинги ўринларда - дастлабки манзилли рўйхатлар) ишлаб чиқилиб, тасдиқланади;

иккинчи босқичда - пудрат (лойиҳа) ташкилотлари аниқлангандан кейин қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари (кейинги ўринларда - манзилли рўйхатлар) ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.


5. Манзилли (дастлабки манзилли) рўйхатлар буюртмачилар томонидан ҳар бир объектлар тўғрисида маълумотларни акс эттирадиган, мазкур Тартибга 1- ва 2-иловаларга мувофиқ шаклларда электрон тизим орқали Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига (кейинги ўринларда - ваколатли органлар) тақдим этилади.

Бунда давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилади.



2-БОБ. ДАСТЛАБКИ МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТЛАРНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ, КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ТАСДИҚЛАШ


6. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ва Дастур қабул қилингандан сўнг буюртмачилар томонидан уч иш куни ичида дастлабки манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритилади.


7. Дастлабки манзилли рўйхатларда қурилиш-монтаж ишларининг ҳамда буюртмачининг бошқа харажатлари (лойиҳа қидирув ишлари) учун талаб этиладиган маблағларнинг прогноз қийматлари кўрсатилади.


8. Прогноз қийматлар буюртмачилар томонидан асосланган ҳисоб-китобларга кўра ишлаб чиқилади ва харажатлар сметасини молия органларига рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади.


9. Янгидан бошланадиган лойиҳалар бўйича дастлабки манзилли рўйхатлар қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади:

капитал қўйилмалар учун ажратилган маблағларнинг ҳажми ва молиялаштириш манбаларининг белгиланганлиги;

тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича объектнинг лойиҳавий қуввати;

объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича давлат экспертизаси хулосаси;

объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонаси хулосаси;

лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш ишларини бажаришга рухсат берувчи ҳужжат (мавжуд бўлган ҳолларда).

Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг (маълумотларнинг) тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун буюртмачи жавобгар бўлади.


10. Буюртмачилар ишлаб чиқилган дастлабки манзилли рўйхатларни тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул раҳбарлар томонидан маъқуллангандан кейин мазкур Тартибнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда электрон тизим орқали ваколатли органларга тақдим этади.

Бунда маҳаллий ҳокимият органлари ҳузуридаги буюртмачилар томонидан шакллантирилган дастлабки манзилли рўйхатлар тегишли ҳудудий иқтисодиёт бош бошқармалари билан келишилади.


11. Молия вазирлиги дастлабки манзилли рўйхатларни ва уларга илова қилинган ҳужжатларни икки иш куни ичида кўриб чиқади ва келишади.


12. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги дастлабки манзилли рўйхатларни Молия вазирлиги билан келишилгандан сўнг икки иш куни ичида уни кўриб чиқади, келишади ва буюртмачиларга юборади.


13. Буюртмачилар ваколатли органлар билан келишилган дастлабки манзилли рўйхатларни зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки иш куни ичида молия органларига тақдим этади.


14. Молия органлари икки иш куни ичида объектлар учун ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ҳар бир объект учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритади.



3-БОБ. МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТЛАРНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


15. Буюртмачилар томонидан пудратчи (лойиҳа ташкилоти) билан шартнома тузилгандан кейин уч иш куни ичида манзилли рўйхатлар ишлаб чиқилади ва келишиш учун мазкур Тартибнинг 5-бандида белгиланган тартибда ваколатли органларга киритиш.


16. Манзилли рўйхатлар қуйидагилардан келиб чиқиб ишлаб чиқилади:

капитал қўйилмалар учун ажратилган маблағларнинг ҳажми ва молиялаштириш манбаларининг белгиланганлиги;

тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича объектнинг лойиҳавий қуввати;

объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича давлат экспертизаси хулосаси;

объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонаси хулосаси;

давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пудрат (лойиҳа ташкилотини) аниқлаш бўйича (йилдан йилга ўтувчи объектларни фойдаланишга топшириш муддатларини қайта кўриб чиқиш бўйича) харид комиссияси йиғилишининг баёни;

пудрат ва (ёки) лойиҳа ташкилоти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузилишига асос бўлган ҳужжат (мавжуд бўлган ҳолларда);

агар қонунчилик ҳужжатларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилган бўлса, шартнома ва шартнома бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонасининг тегишли хулосаси (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно);

лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш ишларини бажаришга рухсат берувчи ҳужжат (мавжуд бўлган ҳолларда);

ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган объектлар бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли Ҳукумат қарори (фармойиши);

йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича белгиланган тартибда амалга ошириладиган қайта ҳисоб-китоб маълумотлари;

пудрат ва лойиҳа ташкилоти билан ўзаро ҳисоб-китоб далолатномалари;

пудрат ва (ёки) лойиҳа ташкилоти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузилган объектларда лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг буюртмачилар томонидан ҳисобланган дастлабки қиймати.

Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг (маълумотларнинг) тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун буюртмачи жавобгар бўлади.


17. Манзилли рўйхатлар тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул раҳбарлар томонидан маъқулланган кейин мазкур Тартибнинг 16-бандида назарда тутилган ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда электрон тизим орқали, ваколатли органларга тақдим этилади.

Бунда маҳаллий ҳокимият органлари ҳузуридаги буюртмачилар томонидан шакллантирилган манзилли рўйхатларни тегишли ҳудудий иқтисодиёт бош бошқармалари билан келишилади.



4-БОБ. МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТЛАРНИ ВАКОЛАТЛИ

ОРГАНЛАР ТОМОНИДАН КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА КЕЛИШИШ


18. Молия вазирлиги манзилли рўйхатларни ва уларга илова қилинган ҳужжатларни, уч иш куни ичида қуйидагиларни кўриб чиқади ва келишади:

манзилли рўйхатларнинг дастурда кўзда тутилган маблағлар ҳажмига мослиги;

молиялаштириш жадвалларининг жорий йил учун ажратилган капитал қуйилмалар ҳажмларига мувофиқлиги;

объектнинг лойиҳа смета-ҳужжатлари бўйича давлат экспертизаси хулосасининг мавжудлиги ва манзилли рўйхатларга киритилган пудратчиларнинг (лойиҳа ташкилотлари) давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланган пудратчининг (лойиҳа ташкилотининг) мувофиқлиги.


19. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манзилли рўйхатлар Молия вазирлиги билан келишилгандан сўнг уч иш куни ичида қуйидагиларни кўриб чиқади ва келишади:

манзилли рўйхатларнинг Дастурнинг янги ишга тушириладиган қувватлар, капитал қуйилмалар ва асосий фондларни ошириш бўйича параметрларига мувофиқлиги;

йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича ишларнинг қолдиқ қиймати ва харажатлари тўғрисида тақдим этилган маълумотлар асослилиги;

манзилли рўйхатларда қурилиш-монтаж ишлари ҳажми, жиҳозлар (мебель, жиҳозлар) ва буюртмачининг сақлаш харажатлари учун прогноз қилинган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар тўғри акс эттирилиши;

объектлар бўйича пудрат (лойиҳа ташкилотлари) белгиланган тартибда аниқланганлиги, лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича экспертиза хулосасининг мавжудлиги, шунингдек қурилиш ишларини бажариш графигининг жорий йил учун ажратилган капитал қуйилмаларга мувофиқлиги;

объектнинг лойиҳа қийматини, шунга ўхшаш объектларнинг лойиҳа қиймати ва харажатларининг ўртача статистик қийматига мувофиқлиги.


20. Ваколатли органлар томонидан манзилли рўйхатларда камчиликлар аниқланган тақдирда уч иш куни ичида манзилли рўйхатлар камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари кўрсатилган хабарнома билан биргаликда электрон тизим орқали буюртмачиларга қайтарилади.

Бунда давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилади.


21. Буюртмачилар томонидан хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда киритилган манзилли рўйхатлар ваколатли органлар томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади ва келишилади.


22. Ваколатли органлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан киритилган манзилли рўйхатларни келишмасдан қайтаришга ҳақли. Бунда камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди, қўшимча равишда тақдим этилган материаллар билан боғлиқ камчиликлар бундан мустасно.


23. Манзилли рўйхатлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ва Молия вазири ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар томонидан имзоланади.


24. Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачилар икки иш куни ичида зарур ҳужжатларни, шу жумладан, ваколатли органлар билан келишилган манзилли рўйхатларни тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этадилар.


25. Ғазначиликнинг тегишли бўлинмалари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ юридик ва молиявий мажбуриятларни амалга оширади.


26. Манзилли рўйхатларга қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қўшимча капитал қўйилмалар ажратилганда ёки уларга ажратилган капитал қўйилмалар ҳажми камайтирилганда;

объектнинг қиймати ўзгарганда;

манзилли рўйхатларни шакллантириш учун асос ҳисобланган ва мазкур Тартибнинг 16-бандида келтирилган ҳужжатларга (талаблар, меъёрлар) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Тасдиқланган манзилли рўйхатлар электрон тизимда автоматик тарзда унификация қилинадиган рақам билан рўйхатга олинади.


28. Мазкур Тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.




Тартибга

1-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"



вазирлик ва идора раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар




(Ф.И.О.)



202___ йил "___" _________



202__ йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан

_________________________ объектларини қуриш, реконструкция

қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

(Асос: ______________________________________________)



(млн сўм, жорий нархда)

Объектлар номи ва манзили

Қури

лиш

бошла

ниш ва

фойда

ланишга топши

риш

йили

Лойи

ҳа

қув

вати

Объект

нинг

умумий қий

мати (шарт

нома асосида) жум

ладан, буюрт

мачи бошқа харажат

лари

01.01.

202__ й.

ҳола

тига

объект

қолдиқ

қий

мати

жум

ладан,

буюрт

мачи

бошқа хара

жат

лари

01.01.

202__ й., ҳола

тига йилдан йилга ўтувчи объект

нинг

(қайта ҳисоб

лаш

билан) қолдиқ қиймати жум

ладан,

буюрт

мачи

бошқа хара

жат

лари

01.01.202_ й.,

ҳолатига

объектнинг

молиялаш

тириш

қолдиғи

жумладан,

буюрт

мачи

бошқа

харажат

лари

202__ йил учун капитал

қўйилмалар лимити

202__

йилда фойда

ланишга

топши

рилади

ган

01.01.

202__ й.,

ҳолатига

йилдан

йилга

ўтувчи

объектнинг

(қайта

ҳисоб

лаш

билан)

қолдиқ

қиймати

жумладан,

буюртмачи

бошқа

харажат

лари

01.01.

202__ й., ҳолатига

йилдан

йилга

ўтувчи

объект

нинг

молия

лаш

тириш

қол

диғи

жум

ладан,

буюрт

мачи

бошқа харажат

лари

Экспер

тиза хуло

саси

ра

қами

ва са

наси

Тендер (танлов)

лар

нати

жасига бўйича баён

нома рақами ва санаси

Қури

лиш пудрат таш

килот но

ми

Жами капи

тал қўйил

малар

шу жумладан

Муд

дат/ қув

ват

Асо

сий фонд сум

маси

Қу

ри

лиш - мон

таж иш

лари

Жи

ҳоз

Буюртмачи

бошқа

харажат

лари

Ж

а

м

и

жумла

дан,

сақлаш хара

жат

лари

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

Жами капитал қўйилмалар, жумладан



















Аввалги йиллардан ўтувчи



















Янги қурилиш



















1.



















2.



















Реконструкция, модернизация



















1.



















2.



















Янгидан бошланувчи



















Янги қурилиш



















1.



















2.



















Реконструкция, модернизация



















1.



















2.



















Бошқалар


































"Киритилди"

Буюртмачи хизмати раҳбари


_____________________________

(Ф.И.О.)

202__ йил "___" _________

(имзо, муҳр)






"Келишилди"

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

_____________________________

(Ф.И.О.)

202__ йил "___" _________








"Келишилди"

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни

қисқартириш вазирлиги

_____________________________

(Ф.И.О.)

202__ йил "___" _________




Тартибга

2-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"



Вазирлик ва идора раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар




(Ф.И.О.)



202___ йил "___" _________




202__ йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан

_________________________ объектлари бўйича амалга

ошириладиган лойиҳа-қидирув ишларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

(Асос: ___________________________________________________________)

(млн сўм, жорий нархда)

Т/р

Объектлар номи ва

манзили

Ло

йиҳа

қув

вати

хос

бир

ликда

Қури

лиш бош

ланиш ва

фойда

ланишга

топ

шириш

йили

Объект

қурили

шининг

ҳисобий

(даст

лабки)

умумий

қий

мати

Лойиҳа босқичи

ДТИА, ДТИХ,

ТИА, ТИХ, Л,

ИҲ, ИЛ, ТҲ

Объект

нинг

лойиҳа-

қидирув

ишлари

қиймати

Лойиҳа

бошидан

01.01.

202___ йил

ҳола

тига бажа

рилган

лойиҳа-

қидирув

ишлари

01.01.

202___ йил ҳола

тига

лойиҳа-

қидирув

ишлари

қолдиқ

қий

мати

202___

йил учун

капи

тал қўйил

малар

лимити

Лойиҳа-смета

ҳужжат

ларини

буюртмачига

топшириш

муддати

(ой, йил)

Тендер

(танлов)

лар нати

жасига

бўйича

баён

нома

рақами

ва

санаси

Лойи

ҳачи

таш

килот

номи

х

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13


Жами лойиҳа-қидирув

ишлари, жумладан


























































































"Киритилди"

Буюртмачи хизмати раҳбари



_____________________________

(Ф.И.О.)

202__ йил "___" _________

(имзо, муҳр)




"Келишилди"

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги


_____________________________

(Ф.И.О.)

202___ йил "___" _________





"Келишилди"

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни

қисқартириш вазирлиги

_____________________________

(Ф.И.О.)

202___ йил "___" _________




Низомга

2-ИЛОВА

Капитал қўйилмалар кўринишидаги бюджет тизими

бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган

лойиҳаларни молиялаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари




I босқич


Молия органлари


Капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари буюртмачиларга етказилгандан кейин Молия вазирлигининг ахборот тизимида буюртмачилар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмларини киритиш.


5 иш куни ичида




II босқич


Буюртмачилар


Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ва Дастур қабул қилингандан сўнг Дастлабки манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритиш.


3 иш куни ичида




III босқич


Молия вазирлиги


Дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш.


2 иш куни ичида

IV босқич


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш, келишиш ва буюртмачига жўнатиш.


2 иш куни ичида




V босқич


Буюртмачилар


Ваколатли органлар билан келишилган дастлабки манзилли рўйхатларни ва зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки иш куни ичида молия органларига тақдим этиш.


2 иш куни ичида




VI босқич


Молия органлари


Объектлар учун ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ҳар бир объект учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритиш.


2 иш кун ичида







VII босқич


Буюртмачилар


Пудратчи (лойиҳа ташкилоти) билан шартнома тузилгандан кейин манзилли рўйхатлар ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритиш.


3 иш кун ичида




VIII босқич


Молия вазирлиги


Манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш.


3 иш куни ичида

IX босқич


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш, келишиш ва буюртмачига жўнатиш.


3 иш куни ичида




X босқич


Буюртмачилар


Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачилар зарур ҳужжатларни, шу жумладан ваколатли органлар билан келишилган манзилли рўйхатларни, тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиш.


2 иш кун ичида




XI босқич


Ғазначилик органлари


Буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ юридик ва молиявий мажбуриятларни амалга ошириш.


Қонунчилик ҳужжат-

ларида белгиланган муддатларда




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 апрель




































Время: 0.0090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск