ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 й. 177-сон "Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2022 й.

N 177



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЖИСМОНИЙ ШАХСНИНГ ШАХСИЙ

ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИНИ

АНИҚЛАШ ВА БЕРИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматларини кўрсатишда чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 ноябрдаги ПФ-5872-сон, "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон ва "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига мувофиқ жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда - шахсий идентификация рақами) барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланиши, солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисоби шахсий идентификация рақамидан фойдаланган ҳолда юритилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган барча шахсларга туғилганликни қайд этиш жараёнида шахсий идентификация рақамини бериш;

чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификация ID-картаси берилганда, шахсий идентификация рақамини бериш;

чет давлат фуқаросига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турганда ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётганда, шахсий идентификация рақамини бериш;

фуқаролиги бўлмаган шахсга биометрик ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштирилганда, шахсий идентификация рақамини бериш;

чет давлатда вақтинча ёки доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, уларнинг фарзандлари, чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга шахсий идентификация рақамини бериш;

жисмоний шахснинг электрон талабномасини шакллантириш.


3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2022 йил 1 июнга қадар:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда шахсий идентификация рақамини олиш тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш ҳамда тайёр бўлган шахсий идентификация рақамини бериш бўйича ахборот тизимлари интеграция қилинишини таъминласин;

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали чет давлатлар жисмоний шахсларининг маълумотларини онлайн равишда текшириш бўйича веб-сервис ишлаб чиқиб ва уни "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилиш чораларини кўрсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июндан бошлаб мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий давлатда доимий яшайдиган чет давлат фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет давлат фуқароларига шахсий идентификация рақамларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 апрелдаги

177-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш тартиби тўғрисида" 1996 йил 31 майдаги 200-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 19 ноябрдаги 934-сон қарорига илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 апрель



































Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск