Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2004 й. 560-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Инвестиция дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2004 й.

N 560


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2005 ЙИЛГИ ИНВЕСТИЦИЯ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Республика ялпи ички маҳсулотининг барқарор ўсишини таъминлаш, иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш, стратегик ижтимоий дастурларни тўлиқ кўламда амалга ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг жалб этилишини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2005 йил учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури капитал қўйилмаларининг асосий параметрлари ва ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш прогнози 1* ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

2005 йил учун давлат бюджети маблағлари ҳисобига марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 3-иловага мувофиқ;

2005 йил учун бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 3а-иловага мувофиқ;

2005 йил учун бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси маблағалари ҳисобига марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 3б-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида хорижий кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2005 йил учун инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар:

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2005 йил учун инвестиция лойиҳаларининг аниқ йўналтирилган дастури 5-иловага мувофиқ;

устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхати 6-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, 6-иловага киритилган инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан биргаликда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун потенциал инвесторларни танлов асосида қидириб топишни таъминласинлар;

инвестиция лойиҳалари ижрочилари билан биргаликда, кейинчалик ушбу қарорга 4 ва 5-иловаларга ўтказиш учун 6-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича ишларни ташкил этсинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ҳамда буюртмачи хўжалик бирлашмалари:

марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бўйича 2005 йил учун қурилишларнинг мўлжалланаётган аниқ рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига келишиш учун бир ҳафта муддатда тақдим этсинлар;

2005 йил 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда қурилиши янгидан бошланадиган объектлар бўйича танлов савдолари ўтказишни ва йилдан-йилга ўтувчи объектлар бўйича қурилишнинг қолдиқ қийматини 2005 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта ҳисоблаб чиқишни тугалласинлар;

танлов савдолари натижалари тасдиқлангандан кейин бир ҳафта муддатда қурилишларнинг титул рўйхатларини тасдиқласинлар, қурилиши янгидан бошланаётган объектлар бўйича пудрат шартномалари тузилишини таъминласинлар ҳамда уларни расмийлаштириш ва молиялаштиришни очиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва унинг жойлардаги органларига, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкларга тақдим этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бўйича 2005 йил учун қурилишларнинг аниқ рўйхатларини буюртмачилар томонидан тақдим этилгандан кейин ўн кун муддатда белгиланган тартибда келишиб олсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилган шартномаларга ҳамда молиялаштиришнинг келишилган жадвалларига мувофиқ молиялаштиришнинг расмийлаштирилишини ва аванс тўловларининг ўтказилишини 2005 йил 1 февралгача амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида битта ўқувчи ўрнига харажатларни:

намунавий лойиҳаларда ўқув синфлари, ўқув устахоналари ва лабораторияларидан фойдаланишни мақбуллаштириш, ўқув ва ёрдамчи қувватларнинг оқилона юкламаси;

ётоқхоналарни блок методи билан қуришга ўтиш, заруриятга қараб кейинчалик уларнинг қувватини босқичма-босқич кўпайтириш;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини лойиҳалаштириш ва қуришда қиммат турадиган қурилиш материаллари, шу жумладан пардозлаш материаллари қўллашни тақиқлаш ҳисобига қисқартириш бўйича таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда харажатларни қисқартиришга доир юқорида кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва реконструкция қилиш учун базавий лойиҳаларнинг амалдаги норматив ҳужжатларини уч ой муддатда қайта кўриб чиқсин.

Белгилансинки, тасдиқланган лойиҳа ечимларидан барча чекинишлар, харажатларни белгиланган тартибни бузган томон ҳисобига ўтказган ҳолда, ишларнинг бажарилган ҳажмидан чиқариб ташланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, ваколатли банклар объектлар ва қурилишларни молиялаштиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида Низомга амал қилсинлар.

8. Белгилаб қўйилсинки, марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида лойиҳалаш ва эксперт ташкилоти айби билан йўл қўйилган қўшимча ишлар ва харажатлар ҳажми аниқланган тақдирда ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш ёки экспертизадан ўтказиш учун тўланган сумманинг ҳаммаси кўрсатиб ўтилган ташкилотлардан давлат бюджети даромадига олиб қўйилади.


9. Қуйидагиларга:

Хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокида йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг биргаликдаги тақдимномаси бўйича тасдиқланган Инвестиция дастурининг умумий параметрлари доирасида инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига ва алоҳида буюртмачилар бўйича капитал қўйилмалар лимитларига 2005 йил мобайнида аниқлаштиришлар киритиш, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини йиғма рўйхатдан дастурнинг аниқ қисмига ёки аниқ қисмдан йиғма рўйхатга ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, ўтказилган танлов савдоларини ҳамда алоҳида қурилишлар ва объектлар бўйича маблағларнинг амалда ўзлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда буюртмачилар қурилишларининг аниқ йўналтирилган рўйхатига тасдиқланган лимитлар доирасида тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан биргаликда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида танлов савдолари ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини таъминласин ҳамда иккинчи ва кейинги йилларда қурилишнинг шартномавий жорий нархларини аниқлаштирсин;

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида лойиҳа ва қурилиш ишлари сифати ва объектлар қурилиши муддатларига риоя этилиши устидан доимий назоратни амалга оширсин;

йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига шартнома мажбуриятларининг бажарилиши, лойиҳа ва қурилиш ишлари сифати мониторинги натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига амалга ошириладиган капитал қурилишда нархлар шакллантирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.




































Время: 0.1479
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск