ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.04.2022 й. ПФ-128-сон "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.04.2022 й.

N ПФ-128



ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ

АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИНИ МОДДИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадларини инфляция даражасига қараб индексациялаб бориш ҳамда тегишли ижтимоий тўловлар миқдорининг минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаслигини таъминлаш мақсадида:


1. 2022 йил 1 майдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилсин.


2. 2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 324 000 сўм;

ёшга доир энг кампенсия миқдори - ойига 633 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори - ойига 698 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 698 000 сўм;

1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда - ойига 3 080 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (633 000 сўмдан) 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори - ойига 698 000 сўмэтиб белгилансин.


3. Пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорларда белгилаш мақсадида 2022 йил 1 майдан бошлаб:

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 500 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда - ойига 500 000 сўм;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори - ойига 500 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун - 185 000 сўмдан қўшилсин;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори - ойига 500 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўлансин.


4. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўшимча қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғирлашишининг олдини олиш мақсадида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали 2022 йил 1 апрелга қадар нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш учун маълумотларнинг хато тақдим этилиши, киритилиши ва техник сабаблар туфайли фуқароларга ортиқча тўланган суммалар ҳисобдан чиқарилсин.


5. Пенсиялар ва нафақаларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.


6. Молия вазирлиги (Т.Ишметов):

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлашда минимал истеъмол харажатлари қийматининг мезон сифатида белгиланиши, мазкур турдаги тўловларни олувчилар сонининг кўпайиши ҳисобига Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини таъминласин;

2022 йил 1 ноябрга қадар давлат пенсиялари миқдорларини ҳар йиллик инфляция даражасида қайта ҳисоблаш (ошириб бориш) тизимини жорий этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу Фармоннинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.


9. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 апрелдаги

ПФ-128-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига 2022 йил 1 майдан киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-5765-сон Фармонининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки, 2019 йил 1 августдан бошлаб II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар - пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6224-сон Фармонининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. 2022 йил 1 майдан бошлаб 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда - 3 080 000 сўм этиб белгилансин".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 августдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-6279-сон Фармонининг 2-бандидан тўртинчи - ўн иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-74-сон Фармонининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. 2022 йил 1 майдан бошлаб ногиронлик пенсиялари, шу жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақасининг энг кам миқдори 698 000 сўм этиб белгилансин".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги 107-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъий назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 1-иловада:


9-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин нафақа тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга нафақа уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланади";

иккинчи - бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


15-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


в) 2-иловада:


номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъий назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом";


1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъий назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга (кейинги ўринларда - меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар), болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга ҳар ойлик нафақаларни (кейинги ўринларда - нафақа) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди";


2-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"парваришлаш нафақаси";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Саховат" уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатларида яшовчи давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, уларнинг шахсий сарф-харажатлари учун тегишли ёшга доир ёки ногиронлик нафақасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағ тўлаб борилади.";


қуйидаги мазмундаги III-1-боб билан тўлдирилсин:


"III-1. Парваришлаш нафақаси


13-1. Парваришлаш нафақаси ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тайинланади. Бунда, парваришлаш нафақаси ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган муддатга тайинланади.

Қонуний вакилга ҳар бир ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши учун алоҳида парваришлаш нафақаси тайинланади.

13-2. Парваришлаш нафақаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан берилган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги электрон маълумотга асосан тайинланади.

13-3. Парваришлаш нафақаси қонуний вакилга (отаси, онаси, васийси, ҳомийси, оилага тарбияга олувчиси (патронат) ва фарзандликка олувчиси) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлгунига қадар тайинланади";


17-1-банддаги "нафақа" сўзидан кейин "(парваришлаш нафақаси бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин;


қуйидаги мазмундаги 17-2-банд билан тўлдирилсин:

"17-2. "Саховат" уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатларида яшовчи шахсларга нафақа тайинлаш тўғрисида мазкур ташкилотлар маъмурияти томонидан ташкилот жойлашган ердаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади.";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Ёшга доир нафақа тайинлашни сўраб ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ёшга тўлгандан сўнг олтмиш кун ичида;

ногиронлик нафақасини тайинлашни сўраб ногиронлик гуруҳи белгиланганидан сўнг олтмиш кун ичида;

боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлашни сўраб нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс вафот этган кундан бошлаб олти ой ичида;

парваришлаш нафақасини тайинлашни сўраб ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтожлиги белгиланганидан сўнг олтмиш кун ичида мурожаат этилган бўлса, нафақа уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан эътиборан тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин нафақа тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга нафақа уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланади.

Қолган барча ҳолатларда нафақа мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади";


25-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нафақалар ногиронлик муддати белгиланган сўнгги ой учун, меҳнатга лаёқатли бўлмаган оила аъзосининг 18 ёшга тўлган ой учун, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади";


26-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, "Саховат" уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатларида яшовчи шахсларга, Давлат хизматлари марказига қилган мурожаатларига асосан нафақанинг 20 фоизи тўланади.";


29-банд ", парваришлаш нафақаси бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 апрель


"Халқ сўзи", 2022 йил 30 апрель



















































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск