ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.04.2022 й. ПҚ-230-сон "Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2022 й.

N ПҚ-230



ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА ВА ЁРДАМГА

МУҲТОЖ АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИНИ МОДДИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатишни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг оилавий ва бошқа муқобил шаклларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

а) оилавий болалар уйларига Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

оилавий болалар уйларининг сақлаш харажатлари учун Давлат бюджетидан маблағ ажратишда бир нафар тарбияланувчига тўғри келадиган харажатлар миқдори ҳамда болалар сонидан келиб чиқиб, зарур маблағлар ота-оналар номига очилган банк пластик карталарига ўтказиб берилади;

оилавий болалар уйларида бир нафар тарбияланувчи учун Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ойлик харажатлар таркибига коммунал харажатлар ҳам киритилади;

б) оилавий болалар уйлари томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар учун тўловлар жисмоний шахслар учун белгиланган нархларда амалга оширилади;

в) кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ҳамда ногиронлиги бўлган болалар касб-ҳунар мактабларида ишловчи мутахассис, ишлаб чиқариш, ўқув ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорда устамалар тўланади.

Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов) Молия вазирлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда оилавий болалар уйларига Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин;

жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар кутубхона фондини хатловдан ўтказсин, ушбу муассасаларни Республика мақсадли китоб жамғармаси орқали бадиий адабиётлар билан мунтазам таъминлаш учун ҳар йили 5 миллиард сўм йўналтирсин;

жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар ўқувчилари ўртасида босқичма-босқич барча фанлардан фан олимпиадаларининг ташкил этилишини таъминласин.


2. Қуйидагилар:

2021 йилда эшитиш қобилияти заиф болаларнинг одатий ҳаётга мослашувини осонлаштириш учун халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда 4 минг дона замонавий эшитиш мосламалари ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган заиф эшитувчи болаларга етказиб берилиши натижасида уларнинг эшитиш қобилияти яхшиланиб, умумтаълим фанларини ўзлаштириш даражаси ошганлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида мактабгача ёшдаги ногиронлиги бўлган болаларга таълим бериш билан биргаликда, реабилитация хизматларини кўрсатиш имкониятига эга бўлган биттадан "Имкон" кўп тармоқли ихтисослашган мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров), Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев) ва Молия вазирлиги (Т.Ишметов) заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларини 2022 йил якунига қадар замонавий эшитиш мосламалари билан тўлиқ таъминласин, 2023 йилдан бошлаб эса, эҳтиёждан келиб чиқиб, замонавий эшитиш мосламаларини мунтазам равишда харид қилиш амалиётини жорий қилсин.

Вазирлар Маҳкамаси 2023-2025 йилларда қолган 10 та ҳудудда реабилитация марказига эга бўлган "Имкон" кўп тармоқли ихтисослашган мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ва мактабгача ёшдаги ногиронлиги бўлган болаларни ушбу муассасалар билан қамраб олиш чораларини кўрсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уларга давлат томонидан иккиламчи бозордан олиб берилган уй-жойларни мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўз номига расмийлаштиришда нотариус ва кадастр хизматлари учун (олди-сотди шартномаси ва кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш) давлат божи тўлашдан озод этилади;

б) етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга давлат олий таълим муассасаларида озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария воситалари харид қилиш учун маблағ ажратиш амалиёти нодавлат олий таълим муассасалари талабаларига ҳам татбиқ этилади.

Бунда, ушбу мақсадлар учун маблағлар Давлат бюджети параметрларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратилган ресурсларда назарда тутилади ва нодавлат олий таълим муассасаларининг сўровига асосан ажратиб борилади;

в) 2022 йил 1 июндан бошлаб "Ишга марҳамат" мономарказларида инклюзив таълим асосида касб-ҳунарга ўқитилаётган ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақаси билан бир вақтда, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб берилади.


4. 2022 йил 1 майдан бошлаб "Саховат" уйларида яшовчи зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга шахсий сарф-харажатлари учунҳар ойда тегишли нафақа миқдорининг 20 фоизини тўлаш тартиби жорий қилинсин.


5. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон "Veteran" жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг Афғон урушида иштирок этган ногиронлиги бўлган жангчи-фахрийларни индивидуал ўлчовлар асосида тайёрланадиган тегишли замонавий протез-ортопедия мосламалари билан таъминлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А.Инаков), Ўзбекистон "Veteran" жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси икки ой муддатда Афғон урушида иштирок этган ногиронлиги бўлган жангчи-фахрийларни протез-ортопедия мосламалари билан таъминлаш режа-графигини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Молия вазирлиги (Т.Ишметов) мазкур бандда назарда тутилган тадбирлар учун Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан 2022 йилда Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратсин.


6. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги учун пенсия тайинлангандан кейин ишлаган фуқароларнинг иш стажи ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда, ногиронлик пенсияси миқдорларини ҳар икки йилда қайта ҳисоблаш тартиби жорий этилади.

Молия вазирлиги (Т.Ишметов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда мазкур бандда кўрсатилган тартибни жорий этиш бўйича "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари (кейинги ўринларда - ҳудудий жамоат фондлари) ҳисобидан Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти ҳамда Ўзбекистон ногиронлар ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилади.

Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти ва Ўзбекистон ногиронлар ассоциациясининг ўз ҳудудий бўлинмалари томонидан 2023 йил 1 январдан бошлаб тегишли ҳудудлардаги ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш, жамиятда ўз ўрнини топишида кўмаклашиш борасида амалга оширилган ишлар натижаси бўйича ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларига ҳисобот бериш амалиётини йўлга қўйиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда, икки ой муддатда Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти ва Ўзбекистон ногиронлар ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари учун тавсиявий штатлар меъёрларини ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш ва ҳудудий жамоат фондларига етказиш тавсия этилсин.

Молия вазирлиги 2023 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида ҳудудий жамоат фондлари учун тегишли маблағлар кўзда тутилишини таъминласин.


8. Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2022-2023 йилларда давлат ижтимоий муассасаларининг қуриш ва таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 600 миллиард сўм йўналтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев):

Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2022-2023 йилларда давлат ижтимоий муассасаларининг қурилиш ва таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

қурилиш-таъмирлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишлари ўрнатилган тартибда 2023 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилишини таъминласин.

Молия вазирлиги (Т.Ишметов) давлат ижтимоий муассасаларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 2022 йилда Давлат бюджети параметрларида аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш учун кўзда тутилган маблағларнинг йил якунига қадар иқтисод қилиниши кутилаётган қисми ҳисобидан 150 миллиард сўм ажратсин, 2023 йилда эса қурилиш-таъмирлаш ишларини ўрнатилган тартибда 2023 йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида кўзда тутсин.


9. Молия вазирлиги (Т.Ишметов) мазкур қарорда кўзда тутилаётган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун асосланган ҳисоб-китобларга асосан Давлат бюджетидан маблағ ажратилишини таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков, халқ таълими вазири Б.О. Саидов ва соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 апрель


"Халқ сўзи", 2022 йил 30 апрель














































Время: 0.0473
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск