Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Национальные стратегии и программы /

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси (ЎзР Президентининг 28.01.2022 й. ПФ-60-сон Фармонига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 январдаги

ПФ-60-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ


I. ИНСОН ҚАДРИНИ ЮКСАЛТИРИШ ВА ЭРКИН ФУҚАРОЛИК

ЖАМИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ

ХАЛҚПАРВАР ДАВЛАТ БАРПО ЭТИШ


1-мақсад: Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш.

Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида маҳаллалар ваколатларини кенгайтириш, уларнинг молиявий мустақиллигини кучайтириш.

Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқани таъминлаш, маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштириш.

Маҳалладан туриб барча давлат идораларига мурожаат қилиш тизимини яратиш, давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш.

Маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари" ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш.

Маҳаллалар учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш, барча маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчиларида бошқарув асослари, бандликни таъминлаш, банк-молия, томорқа, ер, чорвачилик ва паррандачилик бўйича кўникмаларни шакллантириш.

Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси институтининг самарали фаолиятини йўлга қўйиш.


2-мақсад: Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш.

Халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ва уларнинг ваколатларини кенгайтириш орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш.

Халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва назорат қилиш бўйича уларнинг масъулиятини кучайтириш.

Маҳаллаларнинг жойлардаги вакиллик органлари билан, халқ депутатлари Кенгашларининг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш.

Маҳаллий кенгашларнинг котибиятлари фаолиятини янада кучайтириш чораларини кўриш.


3-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш.

Жойлардаги масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимликларнинг молиявий имкониятларини янада кенгайтириш ва ҳар бир вазифа ижроси, шунингдек сарфланаётган маблағлар юзасидан жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантириш, шу жумладан ҳокимларни сайлаш тизимини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳудудий ижро органларининг штат бирлиги ва тузилмаларини белгилаш амалиётини босқичма-босқич кенгайтириш, ҳудудларда амалга ошириладиган вазифалар бўйича "ваколатлар реестри"ни шакллантириш.

Маҳаллий бошқарув фаолиятига ахборот технологияларни кенг жорий қилиш, ҳудудларнинг 40 дан ортиқ, жумладан транспорт, инфратузилма, ижтимоий ва бошқа соҳалар бўйича маълумотларни жамловчи таҳлилий геопорталларини ишга тушириш.


4-мақсад: Давлат бошқаруви органлари фаолиятини "фуқароларга хизмат қилишга йўналтириш" тамойили асосида трансформация қилиш.

Вазирлик ва идораларни ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ тартиби, уларни бир-биридан фарқловчи мезонларни назарда тутувчи ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиб, амалдаги давлат бошқаруви тизимини қайта кўриб чиқиш.

Давлат бошқаруви органларининг штат бирликларини оширишга чеклов ўрнатишнинг тартибини ҳамда кадрлар ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ мезонларни белгилаш.

Давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш, мазкур жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш.

Вазирлик ва идоралар фаолиятининг барча йўналишларини "Давлат - халқ хизматчиси" тамойили асосида фуқарога хизмат қилишга йўналтириш.


5-мақсад: Ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш.

Вазирлик ва идоралар раҳбарларига ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўзлари мустақил ҳал этиши учун зарур шароитларни яратиш, қабул қилинаётган қарорларнинг улар томонидан самарали ижро этилишини таъминлаш.

Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш.

Вазирлик ва идораларда иш юритиш ва маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини ошириш.


6-мақсад: Давлат бошқаруви тизимида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштириш.

Хусусий секторга ўтказиладиган айрим давлат функциялари сонини 3 баробарга ошириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этиш.

Давлат бошқарувини номарказлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.

Ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг самарали ишини ташкил этиш.


7-мақсад: Мамлакатимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш.

Олий Мажлис палаталарининг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг ички ва ташқи сиёсатга оид муҳим вазифаларни ҳал этишдаги ваколатларини кенгайтириш.

Барча соҳаларда вазиятни ҳар томонлама ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун таъсирчан чоралар ишлаб чиқишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада кучайтириш, қабул қилинган қонунларнинг амалиётда сўзсиз ва тўлиқ ижро этилишини таъминлашда парламентнинг иштирокини кенгайтириш.

Қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга оширишнинг амалдаги механизмларини самарадорлик нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш, мазкур жараёнларда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш орқали жамоатчиликнинг давлат бошқарувидаги ташаббускорлигини ошириш.

Давлат бюджетини тасдиқлаш ва унинг ижросини назорат қилиш доирасида парламент томонидан масъул ташкилотларга аниқ стратегик вазифаларни қўйиш ва натижага қараб уларга сўров юбориш амалиётини жорий қилиш.

Олий Мажлис палаталарида ҳудудлар билан тўғридан-тўғри, шу жумладан масофавий ишлаш амалиётини кенг жорий қилиш, ҳудудларни ривожлантириш ва инвестиция дастурлари муҳокамасида тегишли ҳудуддан сайланган депутат ва сенаторларнинг иштирокини кучайтириш.

"Электрон парламент" доирасида депутатларни ўз сайловчилари билан, сенаторларни ҳудудлардаги фуқаролар билан боғлаш, улар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш, сайловчиларни қийнаётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш жараёнини рақамлаштириш.

Қонунчилик палатаси бошқарув тизимининг самарадорлигини ошириш, парламент сайловларини илғор хорижий тажриба асосида янада такомиллаштириш.


8-мақсад: Норма ижодкорлиги жараёнини модернизация қилиш, қонунчилик ҳужжатларининг қатъий ижросини таъминлаш.

Қонун ижодкорлиги жараёнида фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини такомиллаштириш.

Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлиги, сифати ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида "ақлли тартибга солиш" модели элементларини қўллаш доирасида қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ривожлантириш ва кенгайтириш.

Ҳуқуқ тизимининг рақобатбардошлигини ошириш ва иқтисодиётнинг янги драйверларини ҳаракатга келтириш доирасида замонавий технологияларга ва рақамли фаолиятга бўлган талабларни қайта кўриб чиқиш.

Соҳаларда "тартибга солиш юки"ни камайтириш доирасида қонунчилик ҳужжатларини қисқартириш, давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга давлат органлари доирасини қисқартириш, шунингдек ушбу ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш ишларини давом эттириш.


9-мақсад: "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этиш.

Давлат хизматларини мобил иловалар орқали кўрсатишни кенгайтириш.

Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID тизимини жорий қилиш.

"Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали давлат органлари ҳамда хусусий тижорат ташкилотлари ўртасида маълумот алмашинувини йўлга қўйиш асосида бюрократик жараёнларни қисқартириш.

Шахсга доир маълумотларнинг ҳимоясини таъминлайдиган рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тизимини жорий этиш.

Фуқароларга муддатли, муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш ва алмаштиришни ҳамда композит давлат хизматларини уларнинг мурожаатини кутмасдан туриб таклиф этиш амалиётини йўлга қўйиш.

Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, уларга қулайликлар яратиш.

"Рақамли идора" лойиҳаси доирасида давлат органларида иш юритувини рақамлаштириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштириш.

"Фуқароларнинг рақамли паспорти" лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян

...
Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск