Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Национальные стратегии и программы /

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури (ЎзР Президентининг 28.01.2022 й. ПФ-60-сон Фармонига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 январдаги

ПФ-60-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг

Тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва

фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид

ДАВЛАТ ДАСТУРИ


Т/р

Устувор йўналишлар,

мақсадлар ва

вазифалар

Амалга ошириш

механизмлари

Амалга ошириш

шакли

Муддати

Амалга ошириш

харажатлари

(молиялаштириш

манбалари)

Назорат

қилувчилар

Масъул

ижрочилар

I. ИНСОН ҚАДРИНИ ЮКСАЛТИРИШ ВА ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ХАЛҚПАРВАР ДАВЛАТ БАРПО ЭТИШ

(Масъуллар - Т.Нарбаева ва Н.Исмоилов)

1-мақсад. Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик

бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш

1.

Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда маҳаллаларнинг ваколатларини кенгайтириш.

1. Маҳаллалар томонидан ҳал қилинадиган ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг рўйхатини тузиш амалиётини йўлга қўйиш.


2. Маҳалланинг молиявий имкониятларини кенгайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

Ҳисоб-китобларга асосан

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

О.Салиев

Молия вазирлиги Т.Ишметов,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Р.Маматов, Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов

2.

Маҳалладан туриб барча давлат органларига мурожаат қилиш ҳамда уларнинг  раҳбарлари билан мулоқот қилиш тизимини яратиш.

1. Аҳолининг давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиш ҳамда уларнинг раҳбарлари билан видеоалоқа орқали мулоқотни босқичма-босқич ташкил этиш.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг маҳаллалар билан самарали алоқаларини йўлга қўйиш.


2. Давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш.


3. Маҳалла фаолиятида қоғозбозликни камайтириш мақсадида тақдим этилиши лозим бўлган ҳисоботлар хатловдан ўтказилиб, кескин камайтириш ҳамда уларнинг тугал рўйхатини тасдиқлаш, шунингдек, уларни тўлдириш ва тақдим этиш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О.Салиев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усманов, Бош вазир маслаҳатчиси - IТ-технологиялар телекоммуни-

кациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)

Вазирлар Маҳкамаси,

Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Р.Маматов,

Адлия вазирлиги Р.Давлетов,

3. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида аризаларни электрон кўринишда онлайн режимида 2023 йил якунига қадар 70-80 фоиз қабул қилишни таъминлаш бўйича чораларни кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

Ҳисоб-китобларга асосан

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров,

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О.Салиев

Молия вазирлиги

Т.Ишметов,

Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов,

Адлия вазирлиги

Р.Давлетов

4. Маҳалла орқали расмийлаштириладиган ва олинадиган барча турдаги ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш бўйича ҳужжатларни онлайн (электрон) тарзда тақдим этиш тизимини жорий этиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2022 йил июнь

Ҳисоб-китобларга асосан

3.

Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни таъминлаш.

1. Маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштириш орқали "Ижтимоий маҳалла" тизимини яратиш.


2. "Ижтимоий маҳалла" тизими доирасида маҳаллалардаги шарт-шароитлар, инфратузилма ва объектлар аҳволи, қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг бориши, экологик вазият ва бошқа масалаларни фуқаролар томонидан виртуал мониторинг (мобил илова, ижтимоий тармоқлар ва ҳ.к.) қилиш амалиётини жорий этиш.


3. "Ижтимоий маҳалла" тизими орқали маҳаллада аҳволни ўрганиш юзасидан ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.


4. Маҳаллаларнинг ўз ҳудудларида жойлашган коммунал, бандлик, солиқ, ободонлаштириш соҳалари ва таълим муассасалари билан алоқалар самарадорлигини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари















2022 йил май

















Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О.Салиев,

Бош вазир маслаҳатчиси - IТ-технологиялар телекоммуни-кациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Р.Маматов,

Адлия вазирлиги Р.Давлетов, Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов








4.

Маҳаллаларнинг жамоатчилик билан алоқаларини кучайтириш чораларини кўриш.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва мессенджерларда маҳалла юзасидан билдирилаётган танқидий ахборотлар билан ишлаш, шу жумладан кўтарилаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чоралар кўриш, мутасадди вазирлик ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашиш тизимини такомиллаштириш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2022 йил июнь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О.Салиев,

Бош вазир маслаҳатчиси - IТ-технологиялар телекоммуни-кациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Р.Маматов,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Д.Саиджонов

5.

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашиш.

Маҳалла ҳудудида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида спорт ва маданий иншоотлар, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш ва ўқитиш марказлари, тадбиркорлик объектлари каби инфратузилмани яратишни назарда тутувчи ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган намунавий концепциясини тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О.Салиев,

Бош вазир маслаҳатчиси - IТ-технологиялар телекоммуни-кациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И.Норқулов

6.

Маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари" ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларда истиқомат қилиб, фаолият юритувчи аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш.

1. Маҳаллада бир турдаги ихтисослашувда фаолият юритаётган аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаларидан бири сифатида йил давомида маҳаллани ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида уни ўрта ва қисқа муддатда ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2022 йил август

Ҳисоб-китобларга асосан

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров,

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.Гулямов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О.Салиев

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги С.Холхўжаев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Р.Маматов,

Молия вазирлиги Т.Ишметов,

Савдо-саноат палатаси А.Икрамов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Маҳаллаларнинг институционал асосларини такомиллаштириш, мазкур тизим учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш.

1. Фуқароларнинг камида учдан бир қисми ташаббуси билан маҳалла раисига нисбатан ишончсизлик билдириш тартибини жорий этиш.


2. Маҳаллалар жойлардаги вакиллик органлари билан доимий алоқаларининг ҳуқуқий асосларини яратиш.


3. Маҳалла тизими учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш тизимини ташкил этиш.

Қонун лойиҳаси








Амалий чора-тадбирлар

2022 йил апрель








2022 йил давомида

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов (келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О.Салиев

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Р.Маматов,

Адлия вазирлиги Р.Давлетов,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

А.Тошқулов

2-мақсад. Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни

ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш

8.

Халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ҳамда уларнинг ваколатларини кенгайтириш ва аниқ белгилаш орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш.

1. Туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида айрим депутатларнинг доимий асосда ишлаши тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил

май

Ҳисоб-китобларга асосан

Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева (келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Олий Мажлис Сенати сенаторлари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги Р.Давлетов

2. Маҳаллий кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган "Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари регламенти тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил

июль

-

3. Маҳаллий Кенгашларнинг назорат функцияларини кенгайтириш, уларни тизимлаштириш мақсадида "Халқ депутатлари Кенгашлари назорати тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил

сентябрь

-

9.

Халқ депутатлари Кенгашларининг ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдаги ваколатларини янада кенгайтириш.

1. Ичимлик ва оқова сув, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, бандлик дастурларини тасдиқлаш каби масалаларни туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари ваколатига ўтказиш.


2. Ҳудудларда давлат таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва таъмирлашга ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ваколатини вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига ўтказиш.


3.Ҳудудларни комплекс ижтимоий ривожлантиришга масъул бўлган давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тизимини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил май

-

Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева (келишув асосида),

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги А.Бобоев,

Молия вазирлиги Т.Ишметов,

Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Н.Назиров,

Транспорт вазирлиги А. Мўминов,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Э. Муҳитдинов

3-мақсад. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал

асосларини замон талабларига мослаштириш

10.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.

1. Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод илгари сурилиши тартибини қайта кўриб чиқиш.


2. Ҳокимликка номзод маҳаллий Кенгашда ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилиб, лавозимга тасдиқланиши тартибини жорий этиш.


3. Маҳаллаларнинг жойлардаги вакиллик органлари билан, маҳаллий Кенгашларнинг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил

март

-

Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева (келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Адлия вазирлиги Р.Давлетов,

Олий Мажлис Сенати сенаторлари (келишув асосида),

Давлат бошқаруви академияси А.Бекмуродов

4. Ҳудудларда амалга ошириладиган давлат органларининг вазифалари бўйича "ваколатлар реестри"ни шакллантириш, такрорланадиган 500 дан ортиқ функцияларни мақбуллаштириш.


5. Маҳаллий ҳокимликларнинг ҳар бир вазифа ижроси, шунингдек сарфланаётган маблағлар юзасидан жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Адлия вазирлиги Р.Давлетов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Эксперимент тариқасида 28 та туман ва шаҳарда ҳудудни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳокимликлар ваколат ва имкониятларини кенгайтириш.

1. Эксперимент амалга ошириладиган туман ва шаҳарларни белгилаш.


2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз туман (шаҳар) ҳокимликларининг ҳамда ҳудудий ижро идораларининг штат бирлиги ва тузилмаларини маҳаллий Кенгашлар билан келишилган ҳолда белгилаш амалиётини жорий қилиш.


3. Ҳудудни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилишда ҳокимликларга қўшимча ваколат ва имкониятлар яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров,

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Молия вазирлиги Т.Ишметов,

Адлия вазирлиги Р.Давлетов

12.

Маҳаллий Кенгашлар ҳамда ҳокимларнинг ваколатларини аниқ белгилашга оид қонуний асосларни яратиш орқали алоҳида қонунларни қабул қилиш.

1. Маҳаллий Кенгашлар ҳамда ҳокимларнинг ваколатларини аниқ белгилаш.


2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармалари (бўлинмалари) билан ўзаро муносабатларининг аниқ механизмларини белгилаш.


3. Ҳокимликлар ва маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар турларини аниқлаштириш.

Қонун лойиҳалари

2022 йил декабрь

-

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида)

Адлия вазирлиги Р.Давлетов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги М.Убайдуллаев,

Молия вазирлиги Т.Ишметов

13.

Маҳаллий бошқарув фаолиятига ахборот-технологияларини кенг жорий қилиш.

1. Ҳудудлар кесимида тизимлаштирилувчи 40 дан ортиқ соҳалар бўйича маълумотларни аниқлаштириш.


2. Ушбу маълумотларни жамловчи таҳлилий геопорталларни ишга тушириш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров,

Бош вазир маслаҳатчиси - IТ-технологиялар телекоммуни-кациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

С.Холхўжаев ,

Статистика қўмитаси Б.Бегалов

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш.Шерматов

3. "Рақамли халқ депутатлари Кенгаши" лойиҳаси доирасида маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш.

Бунда:

маҳаллий Кенгашларнинг йиғилишларини ўтказишда ортиқча сансалорликларни бартараф этиш;

маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудудий ижро органларини назорат қилиш доирасидаги ҳисоботлар, қарорлар, сўровлар ва бошқа ҳужжатлар ҳамда уларнинг бажарилиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4-мақсад. Давлат бошқаруви органлари фаолиятини "фуқароларга хизмат қилишга йўналтириш"

тамойили асосида трансформация қилиш

14.

Давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш, мазкур жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш.

1. Барча турдаги давлат назоратини тизимлаштириш ва уларни амалга оширишнинг аниқ механизм ва тартиб-таомилларини белгилаш мақсадида "Давлат назорати тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси


2022 йил декабрь


-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов (келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Адлия вазирлиги Р.Давлетов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги А. Бурханов,

Бош прокуратура Н.Йўлдошев

2. Давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги инспекциялар фаолиятида манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш чораларини кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2022 йил декабрь

-

15.

Давлат бюджети харажатлари самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Давлат молиявий назорати органлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш.


2. Бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикаси ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш.


3. Бюджет ташкилотларидаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўғри ҳисобланиши таъминлашга қаратилган ахборот тизимларини такомиллаштириш.


4. Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш объектларида бажарилаётган иш ҳажмлари ҳамда белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш тизимини жорий этиш.


5. Ички аудит хизмати ходимларини малакасини ошириш ва сертификатлаш тизимини яратиш.


6. Давлат харидлари соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларни олдини-олиш чораларини кўриш.


7. Давлат томонидан субсидия ажратишни мувофиқлаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва уни такомиллаштириб бориш бўйича ягона давлат органини белгилаш.


8. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформаси орқали амалга ошириш тизимини жорий этиш.


9. Ажратилган субсидия ва улардан эришилган натижалар тўғрисидаги маълумотларни очиқ эълон қилиш тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳалари

2022 йил февраль


Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.Гулямов

Молия вазирлиги Т.Ишметов,

Ҳисоб палатаси Б. Турабов

5-мақсад. Ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат

қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш

16.

Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўзлари мустақил ҳал этиши ва ташаббус кўрсатиши учун зарур шароитларни яратиш.

1. Вазирлик ва идоралар штат бирликлари сонини Молия вазирлиги томонидан белгиланган чеклов доирасида уларнинг раҳбарлари томонидан мустақил белгилаш, ходимларга иш ҳажми ва самарадорлигига қараб маош тўлаш тартибини жорий қилиш.


2. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан мустақил ҳал этиладиган ташкилий-ҳуқуқий масалалар доирасини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2022 йил октябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев,

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров

Молия вазирлиги Т.Ишметов,

Адлия вазирлиги Р.Давлетов

17.

Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш.

1. Барча бўғиндаги давлат бошқаруви органларининг бир йиллик иш дастурини, шу жумладан жамоатчилик иштирокида ишлаб чиқиш, уларнинг ижро ҳолатини доимий эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.


2. Давлат органларида мурожаатларни таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб, ҳудудлар (туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла) кесимида ўз тузилмаларининг фаолияти бўйича очиқ дастурлар ишлаб чиқиш.


3. Давлат бошқаруви органлари ҳудудлар бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлашга қаратилган ягона назорат тизимини яратиш.


4. Давлат бошқаруви органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг ижро этилиши жараёнини жамоатчилик томонидан кузатиб бориш тизимини яратиш.


5. Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан раҳбарларнинг ҳисобот бериш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил

май

-

Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева (келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги Р.Давлетов,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О.Хасанов,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги А.Бурхонов,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А.Ходжаев,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

И.Норқулов

6. Муҳим ижтимоий-масалалар бўйича очиқ маълумотларнинг доирасини янада кенгайтириш ва мазкур маълумотлардан тўсиқларсиз фойдаланишни таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил ноябрь

-

Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаева (келишув асосида)

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

А.Бурханов,

Адлия вазирлиги Р.Давлетов

18.

Вазирлик ва идораларда иш юритиш ва маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини такомиллаштириш.

Вазирлик ва идоралар фаолиятига сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ISO: 9001) жорий қилиш.

Бунда, ушбу тизимни 2022 йилнинг якунига қадар вазирлик ва идораларнинг 30 фоизида жорий қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

-

Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Д. Сатторов,

вазирлик ва идоралар

6-мақсад. Давлат бошқаруви тизимида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш

ва иш жараёнларини мақбуллаштириш

19.

Айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш.

Хусусий секторга ўтказиладиган ва уларни жалб қилиш мумкин бўлган айрим давлат функцияларини ошириш.

Бунда:

айрим соҳалардаги давлат назорати, шу жумладан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, дори воситаларини сертификатлаштириш каби функцияларга хусусий сектор вакилларини жалб қилиш;

хусусий секторни жалб қилиш самарадорлиги юқори бўлган соҳаларни аниқлаб, айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил декабрь

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов (келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

И.Норқулов,

Адлия вазирлиги Р.Давлетов

20.

Давлат бошқарувини номарказлаштириш ишларини жадаллаштириш.

1. Давлат бошқарувини номарказлаштириш ҳисобига маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва ҳудудий давлат бошқаруви органларининг жойларда масалаларни ҳал қилишдаги ролини ошириш.


2. Республика давлат бошқаруви органларининг функция ва ваколатларини ҳудудий давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказишнинг тартибини ишлаб чиқиш.


3. Ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг самарали ишини, шу жумладан рақамли технологияларни жорий қилган ҳолда ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил декабрь


-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов (келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Адлия вазирлиги Р.Давлетов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И.Норқулов,

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш.Шерматов

7-мақсад. Мамлакатимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис

палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш

21.

Олий Мажлиснинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш.

1. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари сонини кўпайтириш орқали қонунчиликдаги муаммоларини вақтида олдини олиш тизимини яратиш.


2. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг Олий Мажлисдаги доимий вакили институтини амалдаги штат бирликлари доирасида таъсис этиш.


3. Доимий вакилларнинг ҳуқуқий мақоми, ваколат ва мажбуриятларини қонунчиликда белгилаш.


4. Бюджетноманинг Ҳукумат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига киритилиши муддатини қатъий белгилаш. Бунда Бюджет кодексининг тегишли моддасидан "қоида тариқасида" сўзларини чиқариш назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил

ноябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ва Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаева (келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги Р.Давлетов

22.

Олий Мажлис палаталарининг мамлакатнинг ички сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этишдаги ваколатларини кенгайтириш ишларини давом эттириш.

1. Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижроси боришини назорат қилиш доирасида парламент томонидан масъул ташкилотларга аниқ стратегик вазифаларни қўйиш ва улардан натижага қараб сўров қилиш амалиётини жорий қилиш.


2. Ҳудудларни ривожлантириш ва инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда ҳудуддан сайланган депутат ва сенаторларнинг иштирокини кучайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил июнь

-

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаева (келишув асосида)

Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари

(келишув асосида)

23.

Қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга оширишнинг амалдаги механизмлари самарадорлигини ошириш.

1. Қонун ижодкорлиги ва парламент назорати жараёнларида фуқароларнинг иштирокини таъминлаш орқали жамоатчиликнинг давлат бошқарувидаги ташаббускорлигини ошириш.


2. Парламент назоратини биргаликда амалга ошириш бўйича Олий Мажлис палаталари томонидан келишилган ҳолда қарорлар қабул қилиш ҳамда уларнинг ижросини жойларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда таъминлаш амалиётини жорий этиш.


3. "Ҳукумат соати"ни ўтказиш доирасида давлат бошқаруви органи раҳбариятига депутатлар томонидан онлайн равишда фуқаролардан келиб тушаётган тизимли муаммолар бўйича саволлар бериш тартибини жорий этиш.


4. Олий Мажлис палаталари расмий веб-сайтларида парламент назорати тадбирларининг якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириб бориш амалиётини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил июль

-

Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари

(келишув асосида)

24.

Олий Мажлис палаталарининг маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлигини кучайтириш.

1. Парламентнинг маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича йиллик "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш.


2. "Қонунчилик палатаси депутати - унинг ёрдамчиси - маҳаллий Кенгаш депутати" тизими асосида қонун лойиҳалари бўйича фикр ва таклифларни олиш, амалиётдаги муаммоларни таҳлил қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.


3. Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида, парламент назорати тадбирларида маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари вакилларининг иштирок этиши, уларнинг фикрларини олиш амалиётини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил июнь

-

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаева (келишув асосида)

Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари

(келишув асосида),

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

25.

Қабул қилинган қонунларнинг сўзсиз ва тўлиқ ижро этилишини таъминлашда парламентнинг иштирокини кенгайтириш.

1. Парламент палаталарида қонунларнинг амалиётдаги ижросини доимий мониторингни олиб боришда, парламент ҳузуридаги махсус тузилмалар, шу жумладан Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти салоҳиятидан кенг фойдаланиш.


2. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш. Бунда:

институт томонидан депутат ва сенаторларни қонунларнинг ижроси бўйича ахборот-таҳлилий таъминлаш амалиётини кенгайтириш;

институтни парламентнинг истиқболли режа ва дастурларини ишлаб чиқадиган, турли таклифларни таҳлил қиладиган ва зарур тавсия берадиган илмий марказга айлантириш назарда тутилмоқда.

Ташкилий-ҳуқуқий чоралар

2022 йил якунига қадар

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаева (келишув асосида)

Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари (келишув асосида)

26.

"Электрон парламент" лойиҳаси доирасида депутатларни ўз сайловчилари билан, сенаторларни ҳудудлардаги фуқаролар билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш, аҳоли билан очиқ мулоқотни амалга ошириш учун рақамли платформа яратиш.

1. Парламент палаталари аъзоларининг сайловчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориши, сайловчиларни қийнаётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиши жараёнини рақамлаштириш.


2. Депутатларни ўз сайловчилари билан боғлаш, улар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, фуқаролар парламентда муҳокама бўлаётган ҳар бир масаладан хабардор бўлишини таъминлаш, сайловчилар билан "қайта алоқа" қилиш имкониятларини янада кенгайтириш.


3. Парламентнинг ҳудудлар билан тўғридан-тўғри, жумладан, масофавий ишлаш, шу жумладан, парламент томонидан республика бўйича мурожаатлар билан ишлаш ҳолати назоратга олиниш ва ҳудудий ижро органлари раҳбарлари ҳисоботини эшитиш ҳамда унинг натижасига мувофиқ, уларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш амалиётини жорий этиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чоралар


2022 йил

декабрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаева (келишув асосида),

Бош вазир маслаҳатчиси - IТ-технологиялар телекоммуни-кациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)

Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари (келишув асосида),

Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов

27.

Сайловчилар ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш.

1. Сайловчилар тўғрисида аниқ маълумотларни Сайловчилар ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизимига киритилишини ҳамда улардаги маълумотларни доимий долзарблигини таъминлаш мақсадида идоралараро маълумот алмашиш механизмлари ва тартиб-тамоилларини такомиллаштириш.

Вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил июнь

Ҳисоб-китобларга асосан

Марказий сайлов комиссияси раиси

З.Низам-ходжаев

(келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Кадастр агентлиги Ф.Умаров, Молия вазирлиги Т.Ишметов

2. Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда Сайловчилар ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизими самарадорлигини ошириш мақсадида уни бошқариш тизимини марказлаштириш, бу борада Марказий сайлов комиссияси ваколатларини кенгайтириш ва тузилмасини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил июнь

Ҳисоб-китобларга асосан

Марказий сайлов комиссияси раиси

З.Низам-ходжаев

(келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

28.

Сайлов тизими нуфузини янада ошириш.

1. Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил

июнь

-

Марказий сайлов комиссияси раиси

З.Низам-ходжаев

(келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида),

Молия вазирлиги Т.Ишметов

2. Сайлов комиссиялар тизимини мақбуллаштириш ва марказлашган сайлов органлари тизимини шакллантириш, уларнинг профессионал тайёргарлигини таъминлаш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил

август

-

Марказий сайлов комиссияси раиси

З.Низам-ходжаев

(келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида),

Адлия вазирлиги Р.Давлетов,

Молия вазирлиги Т.Ишметов

8-мақсад. Норма ижодкорлиги жараёнини модернизация қилиш, қонунчилик

ҳужжатларининг қатъий ижросини таъминлаш

29.

Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш.

қлли тартибга солиш" модели элементларини қўллаш доирасида қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ривожлантириш ва кенгайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил

сентябрь

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов,

Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаева (келишув асосида),

Бош вазир маслаҳатчиси - IТ-технологиялар телекоммуни-кациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)

Адлия вазирлиги Р.Давлетов,

Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари (келишув асосида)

Олий Мажлис палаталари томонидан қонун ижодкорлиги бўйича миллий фаолият дастурини қабул қилиш.

Палаталарнинг қўшма қарори лойиҳаси

2022 йил

сентябрь

-

Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари (келишув асосида)

30.

Ҳуқуқ тизимининг рақобатбардошлигини ошириш ва иқтисодиётнинг янги драйверларини ҳаракатга келтириш доирасида замонавий технологияларга, масофавий тадбиркорлик ва рақамли фаолиятга бўлган талабларни қайта кўриб чиқиш.

Қонунчилик ҳужжатларида замонавий технологияларга, масофавий, рақамли ва бошқа замонавий шаклларда амалга оширилаётган фаолиятга тўсқинлик қилаётган талаб ва шартларни қайта кўриб чиқиш ва тегишли соҳаларда фаолиятни амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий шароитларни яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

-

Адлия вазирлиги Р.Давлетов,

Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И.Норқулов,

Электрон технологияларни ривожлантириш маркази

(келишув асосида)

9-мақсад. "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг

улушини 100 фоизга етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этиш

31.

Электрон давлат хизматларининг улушини ошириш.

1. "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали давлат органлари ҳамда хусусий тижорат ташкилотлари ўртасида маълумот алмашинуви йўлга қўйиш асосида бюрократик жараёнларни қисқартириш.


2. Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID тизимини жорий қилиш.


3. Шахсга доир маълумотларни ҳимояланишини таъминлайдиган рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тизимини жорий этиш.


4. Фуқароларга муддатли, муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш ва алмаштиришни ҳамда композит давлат хизматларини уларнинг мурожаатини кутмасдан туриб таклиф этиш амалиётини йўлга қўйиш.


5. Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, уларга қулайликлар яратиш.


6. Давлат хизматларини рақамлаштириш ва уларни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш чораларини кўриш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Бош вазир маслаҳатчиси - IТ-технологиялар телекоммуни-кациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)

Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов, Адлия вазирлиги Р.Давлетов, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази (келишув асосида)

32.

"Рақамли идора" лойиҳаси доирасида давлат органларида аҳоли билан ҳужжат алмашиш ва иш юритишнинг 90 фоиздан ортиғини рақамлаштириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштириш.

1. "Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади" тамойили асосида давлат органларида аҳоли билан ҳужжат алмашиш ва иш юритишни электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев,

Бош вазир маслаҳатчиси - IТ-технологиялар телекоммуни-кациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)

Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов, Адлия вазирлиги Р.Давлетов,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О.Хасанов


2. Давлат бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг қуйи бўлинмаларининг бухгалтерия, кадрлар билан ишлаш ва девонхона каби йўналишлардаги иш фаолиятини рақамлаштириш ишларини олиб бориш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан

33.

"Фуқароларнинг рақамли паспорти" лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш.

1. Ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ гувоҳномаси, диплом олганлик каби фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни текширишнинг ягона электрон тизимини яратиш.


2. Ягона электрон тизимининг ишга туширилишини ва тегишли ташкилотлар билан интеграция қилинишини таъминлаш.


3. Давлат хизматларидан идентификация ID карта орқали фойдаланилганда, бошқа ҳужжатларни талаб қилмаслик амалиётини йўлга қўйиш.

Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

Ҳисоб-китобларга асосан

Бош вазир маслаҳатчиси - IТ-технологиялар телекоммуни-кациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)

Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов, Адлия вазирлиги Р.Давлетов, Давлат персоналлаштириш маркази У.Ташходжаев, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази (келишув асосида)

10-мақсад. Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий

стандартлар асосида ташкил этиш

34.

Давлат хизматида коррупция омилларини бартараф этиш, кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини холисона баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

1. Давлат фуқаролик хизмати тизимига кирувчи давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни ишга қабул қилишда очиқ мустақил танлов орқали саралаб олишнинг ягона қоидаларини ишлаб чиқиш.


2. Давлат хизматига кириш ва уни ўташ, кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни баҳолаш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштиришни назарда тутувчи "Рақамли давлат хизмати" лойиҳасини амалга ошириш.


3. Давлат хизматида соҳалар кесимида юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.


4. Давлат хизматчилари ва давлат органлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил

сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О.Хасанов,

Адлия вазирлиги Р.Давлетов,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Н.Хусанов,

Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов

35.

Давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш.

1. Барча даражадаги раҳбар кадрлар ва ходимларнинг "ҳаёт давомида таълим олиш" (Life Long Learning) тамойили асосида бутун фаолияти давомида ўзларига зарур бўлган кўникмаларини ривожлантириб боришга қаратилган малака ошириш тизимининг ягона қоидаларини белгилаш.


2. Давлат фуқаролик хизматчисининг узлуксиз малакасини ошириш ва касбий ривожланиши - давлат фуқаролик хизматини ўташнинг муҳим шарти этиб белгилаш.


3. Давлат фуқаролик хизматчиларининг кўникмаларини оширишда давлат буюртмасини шакллантириш тизимини ишлаб чиқиш.


4. Давлат фуқаролик хизматчиларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг интерфаол шакллари, шунингдек уларнинг янги билим ва кўникмаларни эгаллаши учун барчага очиқ бўлган электрон ўқув дастурлари ҳамда платформаларни ишлаб чиқиш.


5. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг реестрини юритиш.


6. Вазирлик ва идоралар ҳузуридаги малака ошириш марказларида давлат фуқаролик хизматчиларини ўқитиш жараёнида умумий илмий-услубий тизимни йўлга қўйиш ва мониторинг қилиш.


7. Давлат фуқаролик хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил

октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев,

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги О.Хасанов,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Н.Хусанов,

Молия вазирлиги Т.Ишметов, Давлат бошқаруви академияси А.Бекмуродов

36.

Раҳбарлик лавозимлари учун муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида Миллий кадрлар захирасини шакллантириш.

1. Республика миқёсида захира кадрларни саралаш амалиётини йўлга қўйиш.


2. Захира кадрларнинг билим ва кўникмаларини доимий равишда ошириб бориш чораларини кўриш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022

сентябрь


-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О.Хасанов, Давлат бошқаруви академияси А.Бекмуродов

37.

Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича талабларни қайта кўриб чиқиш ва уларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш.

1. Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти стандартлари асосида такомиллаштириш.


2. Давлат фуқаролик хизматида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид самарали механизмларни ишлаб чиқиш.


3. Давлат фуқаролик хизматида меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқбузарликлар учун таъсирчан чораларни белгилаш.


4. Мослашувчан иш режими ва фаолиятни масофавий ташкил этиш механизмларини белгилайдиган тартиб ишлаб чиқиш.


5. Давлат фуқаролик хизматида меҳнатни муҳофаза қилишда мониторинг фаолиятини жорий этиш.


6. Мониторинг фаолиятида давлат органлари, хусусан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ваколатлари ҳамда функцияларининг аниқ чегарасини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги О.Хасанов,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Н.Хусанов,

Адлия вазирлиги Р.Давлетов

11-мақсад. Халқ билан мулоқотнинг механизмларини

такомиллаштириш

38.

"Давлат халққа хизмат кўрсатиши шарт" ғоясини татбиқ этишни назарда тутувчи "Халқчил давлат" миллий дастурини ишлаб чиқиш.

Илғор хорижий давлатларнинг тажрибасини инобатга олган ҳолда Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Миллий дастур

2022 йил октябрь

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари А.Саидов (келишув асосида)

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ М.Тиллабоев,

Адлия вазирлиги Р.Давлетов, манфаатдор вазирлик ва идоралар

39.

Давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган мурожаатларнинг Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформасида юритилишини таъминлаш.

1. Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг қуйи ташкилотларига турли воситалар орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилиш, барча келиб тушган мурожаатларни ягона тизим доирасида рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш ҳамда марказлашган ҳолда "маҳаллабай" мониторинг ва таҳлил қилиш имкониятини таъминлаш.


2. Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари орқали келиб тушган мурожаатларнинг Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформасида рўйхатдан ўтказилиши тартибини жорий қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил охирига қадар

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усманов,

Бош вазир маслаҳатчиси - IТ-технологиялар телекоммуни-кациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)

Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов

3. Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформасини вазирлик ва идораларнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича идоравий тизимлари билан босқичма-босқич интеграциялаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил охирига қадар

Ҳисоб-китобларга асосан

40.

Мурожаатларнинг давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши муддати ва сифати устидан "рақамли назорат" ўрнатиш.

Мурожаатлар билан ишлаш муддати бузилганда, автоматик тарзда юқори турувчи инстанцияни электрон хабардор қилиш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усманов,

Бош вазир маслаҳатчиси - IТ-технологиялар телекоммуни-кациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича)

Ахборот технологиялари вазирлиги Ш.Шерматов

41.

Халқ қабулхоналарининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш.

Халқ қабулхоналари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва уларнинг давлат бошқаруви тизимидаги мақомини мустаҳкамлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил ноябрь

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари А.Саидов (келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усманов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги Р.Давлетов

12-мақсад. Таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг

ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

42.

Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини жорий этиш.

1. Ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурлари лойиҳаларини очиқ эълон қилиб, кенг жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш.


2. Ижтимоий соҳа объектларини қуриш, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла", ҳудудий инфратузилма дастурлари доирасидаги лойиҳалар очиқ эълон қилиниб, кенг жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқиладиган тизимни яратиш.


3. Давлат, жамият ва маҳалла ҳаётида фаол иштирок этган фуқаролар танловини ўтказиш ва уларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш, шу жумладан, ҳар йили ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида фаол иштирок этган ҳамда ташаббус кўрсатган фуқароларни мукофотлаш тизимини жорий этиш.


4. Жамоатчилик фикрини доимий, профессионал ва тизимли равишда илмий таҳлил қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш, ижтимоий психологияни тадқиқ этиш бўйича зарур чораларни кўриш.


5. "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази фаолиятини қайта кўриб чиқиб, Социология ва ижтимоий психология институтини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари















Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил октябрь

















2022 йил апрель


-


















Ҳисоб-китобларга асосан

Бош вазир ўринбосарлари А.Раматов, Ж.Қўчқоров,

Бош вазир маслаҳатчиси - IТ-технологиялар телекоммуни-кациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усманов

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

А.Бобоев,

Адлия вазирлиги Р.Давлетов,

Молия вазирлиги Т.Ишметов








Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

О.Хакимов,

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Э. Арипов,

"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Н.Рахимова

...
Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск