Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.12.2004 й. 561-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 декабрдаги

561-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё,

металлургия ва машинасозлик масалалари

ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департаментнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини ёқилғи-энергетика комплекси; геология, қидирув-геология ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; энергетика; рангли ва қора металлургияни ривожлантириш, кимё саноатини ривожлантириш; машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш; ҳарбий - саноат комплекси корхоналарини ривожлантириш; сафарбарлик ва давлат захиралари; стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича ахборот ва таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса - Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.


5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) ёқилғи-энергетика комплекси соҳасида:

ёқилғи-энергетика комплексида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашни ўрганиб чиқиш ва у бўйича таклифлар тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

ёқилғи-энергетика комплексида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат қилиш;

Молия вазирлиги ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа манфаатдор органлари билан биргаликда ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлари ва дастурлари, ёқилғи-энергетика ресурслари ва бирламчи энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланслари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, республиканинг ёқилғи-энергетика тармоғида рақобат учун шартшароитлар яратиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

кўмир саноати корхоналарини замонавий асбоб-ускуналар ва илғор технологиялар негизида реконструкция қилиш, замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш ишлари мониторингини олиб бориш ва мувофиқлаштириш;

б) геология, қидирув-геология ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

геология соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, қидирув-геология ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

геологик ўрганиш, ер бағридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, моддий-хом ашё базани қайта тиклаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

геология, қидирув-геология ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат қилишни ташкил этиш;

Устюрт минтақасида ва республиканинг бошқа истиқболли нефть-газ вилоятларида қидирув ва разведка ишларини жадал олиб бориш масалалари бўйича ишларнинг аҳволи мониторинги ва таҳлилини таъминлаш, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;

кўмир қазиб олиш учун геология-разведка ишлари мониторинги ва уларни мувофиқлаштириш, кўмир конларини қазишнинг самарали тизимлари ва усулларини жорий этиш;

в) энергетика соҳасида:

энергетикада ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

энергетикада ишларнинг аҳволи мониторинги ва таҳлилини таъминлаш ҳамда энергетика соҳасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан энергетикани ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат қилиш;

электр энергетикасини ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлари ва мақсадли дастурлари, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланслари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

генерацияловчи қувват ва электр тармоқларини илғор технологиялар негизида, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобига реконструкция қилиш, замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

г) қора ва рангли металлургияни ривожлантириш соҳасида:

металлургия тармоғида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

қора ва рангли металлургия тармоқларида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, бозор иқтисодиётининг принциплари ва механизмларини кенг жорий этишни таҳлил этиш ва улар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қора ва рангли металлургияни ривожлантириш соҳасида қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши назорат қилинишини таъминлаш;

қора ва рангли металлургия корхоналарини замонавийлаштириш ва технология билан қайта жиҳозлаш ишларининг ҳолати мониторинги, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни жалб этиш;

қора ва рангли металлургия корхоналари маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларга кириб бориши маркетинг тадқиқотлари ва таҳлилини ташкил этиш;

д) кимё саноатини ривожлантириш соҳасида:

кимё саноатида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга қаратилган ягона техника сиёсатини ўтказишга доир таклифларни таҳлил этиш ва тайёрлаш, ресурсларни тежайдиган самарали технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш;

кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат қилиш;

кимё саноатини барқарор ривожлантиришга, рақобатга бардошли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, экспорт салоҳиятни кенгайтиришга қаратилган ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурлар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалигининг минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларига бўлган эҳтиёжи маркетинг тадқиқотлари олиб борилиши ҳамда уларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларни аниқлаш ишларини мувофиқлаштириш;

е) машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш соҳасида:

машинасозлик ва электротехника саноатида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

машинасозлик ва электротехника саноати корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлашга, ресурсларни тежайдиган самарали технологияларни жорий этишга, тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантиришга, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этишга қаратилган давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни таҳлил этиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;

илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда машинасозлик ва электротехника саноати корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг истиқболли стратегияси ишлаб чиқилишини таъминлаш;

машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш соҳасида мониторинг олиб бориш ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилиш;

маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, ички ва ташқи рақобатга бардошли маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига чиқиши ишларини мувофиқлаштириш;

ж) ҳарбий-саноат комплекси корхоналарини ривожлантириш соҳасида:

ҳарбий-саноат комплекси корхоналарида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

ҳарбий-саноат комплекси корхоналарини барқарор ривожлантириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик замонавийлаштириш, республика корхоналарида ҳарбий-техник маҳсулотлар ишлаб чиқаришни, қурол-яроғ, техника ва ҳарбий мақсаддаги бошқа мол-мулкни таъмирлашни ўзлаштиришни таҳлил этиш ва улар бўйича дастурий чора-тадбирларни шакллантиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

ҳарбий-саноат комплекси корхоналарини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ва давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

ҳарбий-саноат комплекси корхоналарининг маҳсулотлари ташқи бозорларга етказиб берилишини кенгайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

з) сафарбарлик ва давлат захиралари соҳасида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, иқтисодиёт тармоқларининг сафарбарлик ва давлат захираларини жамлаш масалаларига тайёрлигини тизимли ўрганиш ва ҳолатини таҳлил этиш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан олинган товарлар ва маҳсулотларнинг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш бўйича мониторинг олиб борилишини ва ишларнинг аҳволи таҳлил этилишини таъминлаш;

сафарбарлик ва давлат захиралари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ва давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилишини, шу жумладан уларнинг тўпланиши, сақланиши ва янгиланишини, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга доимий тайёрликни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

и) стандартлаштириш ва метрология соҳасида:

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш тизимларининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, халқаро стандартларни қўллаш асосида, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини оширишни таҳлил этиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;

"Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматлар сертификатланиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини ва стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш соҳасида бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалда рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва ишларни мувофиқлаштириш;


7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;

тегишли тармоқларни ривожлантириш, шунингдек тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини шунингдек ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ўз юритишига кирувчи масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.

9. Департамент:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.



IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, ёқилғи-энергетика комплекси; геология, қидириш-геология ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; энергетика; рангли ва қора металлургияни ривожлантириш, кимё саноатини ривожлантириш; машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш; ҳарбий-саноат комплекси корхоналарини ривожлантириш; сафарбарлик ва давлат захиралари; хавфли юклар транзити; стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.

Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.


12. Департамент мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Департамент иши "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг чораклик иш режаси, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг чораклик иш режаси, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг тегишли ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.


14. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;

Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Департамент ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Бош вазирнинг тегишли ўринбосарига тақдим этади.


15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


16. Департаментнинг бош мутахассиси:

ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг уларга биркитилган масалалар бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;

тегишли тармоқ бўйича туркумланган маълумотлар базасини яратишни ва юритишни, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;

материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига ахборот беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек иқтисодиётнинг тегишли тармоқларидаги ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Департамент мудирига тақдим этади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.


17. Департаментнинг етакчи мутахассиси:

материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни, Департамент мудири ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаришни амалга оширади, материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

тегишли тармоқ бўйича туркумланган маълумотлар базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;

материалларни Департамент мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига тақдим этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.


18. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 495-модда.






























Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск