Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2022 й. ПҚ-232-сон "Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2022 й.

N ПҚ-232



ИЧКИ ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ

ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШГА ОИД

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин кўпайтириш, фуқароларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тақдим этилаётган туризм хизматлари сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, замонавий хизматлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромад манбаини кенгайтириш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 июндан бошлаб "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида:

жамоа шартномаларига иш берувчилар томонидан ходимлар учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш имконини яратиш қоидалари киритилади;

саёҳат харажатларининг бир қисми иш берувчиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб берилади.


2. Қуйидагилар "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида ички туризмни ривожлантириш учун масъул этиб белгилансин:

ёшлар, айниқса, таълим муассасалари ўқувчи-талабалари учун туризмнинг тарихий билим берувчи, маданий-кўнгилочар, экстремал, экологик, этно- ва пляж туризми турлари бўйича - Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги;

меҳнат, маҳаллалар жамоалари учун туризмнинг ишбилармонлик, экстремал, экологик, агро-, этно- гастрономик турлари бўйича - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги;

хотин-қизлар учун туризмнинг зиёрат, маърифий, ижтимоий, маданий-кўнгилочар, экологик, этнотуризм турлари бўйича - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги;

фахрийлар, нуронийлар ва пенсионерлар учун туризмнинг зиёрат, тиббиёт, соғломлаштириш туризми турлари бўйича - Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва "Нуроний" жамғармаси.

Мазкур масъул ташкилотлар ўз йўналишлари бўйича ҳар йили иш берувчилар билан биргаликда ходимлар республика бўйлаб саёҳатга чиқиши учун саёҳат графикларини тасдиқлашни ҳамда саёҳатни амалга оширишни таъминласин.


3. "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида ички туризмни ривожлантиришни мувофиқлаштириб бориш учун масъул этиб Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилансин.


4. Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (кейинги ўринларда - маҳаллий туристлар) учун "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш ("Cashback") (кейинги ўринларда - Саёҳат харажатларини қайтариш) тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Саёҳат харажатларини қайтариш ички саёҳатларни режалаштириш ва маблағларни қайтариш ҳамда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида тақдим қилинадиган чегирмалар, тайёр туристик пакетларни мустақил шакллантиришни назарда тутувчи электрон платформа, шу жумладан унинг мобиль иловаси (кейинги ўринларда - Платформа) орқали амалга оширилади;

б) Саёҳат харажатларини қайтариш саёҳат қилиш давомида бир вақтнинг ўзида қуйидагилар назарда тутилганда амалга оширилади:

авиа, темир йўл ва (ёки) автомобиль транспортидан фойдаланиш;

жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланиш;

маданият ташкилотларига ташриф буюриш;

в) Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

г) саёҳат харажатлари фақатгина Платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристларнинг банк карталарига қайтарилади;

д) Платформа Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобиль иловаси (SoliqUz) билан интеграция қилинган ҳолда, харажатлар ҳаққонийлиги мобиль илова ёрдамида текширилиб, харид чекининг матрицали штрих кодини (QR-код) ҳамда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.


5. Молия вазирлиги республика бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан саёҳат харажатларини қайтаришни молиялаштириш учун жорий йилда жами 10 миллиард сўм миқдоридаги маблағларнинг Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма) ажратилишини таъминласин.

Туризм ва маданий мерос вазирлигига Платформани ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи бўлиш, унга хизмат кўрсатиш, унинг фаолиятини такомиллаштириб бориш ва доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш функциялари юклатилсин.


6. Қуйидагилар:

а) Туризм ва маданий мерос вазирлиги (А. Абдухакимов):

2022 йил 1 сентябрга қадар Платформани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;

2022 йил 1 октябрга қадар жойлаштириш воситалари, туроператор ва турагентлар, гид (гид-таржимон), йўриқчи-йўл бошловчи ва экскурсия етакчилари Платформа орқали ўз хизматларини йўлга қўйишлари учун барча шароитларни яратиш;

туризм соҳаси субъектлари ўртасида Платформа имкониятларини доимий тарғиб қилиб бориш;

Платформага хизмат кўрсатиш ва кейинчалик модернизация қилиш ҳамда доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;

б) Транспорт вазирлиги (И. Махкамов):

Транспорт вазирлигининг "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизими, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan airways" АЖ ва бошқа йўловчи ташиш лицензиясига эга ташкилотларнинг электрон чипталарни харид қилиш порталларини Платформага интеграция қилиш ва доимий равишда узлуксиз фаолият олиб боришини таъминлаш;

темир йўл қатновлари сонини кўпайтириш ва аҳолининг саёҳат қилиши учун уларнинг қулай логистикасини яратиш;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда туроператор ва турагентлар таклифларига асосан туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларни ўзаро боғловчи темир йўл ва автобус қатновларини тезкорлик билан йўлга қўйиш;

в) Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) ва Маданий мерос агентлиги (Ш. Нуруллоев) маданият ташкилотлари, шу жумладан моддий-маданий мерос объектлари чипта чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали Платформада рўйхатдан ўтказиш учун шароит яратиш;

г) Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) махсус мобиль илова (SoliqUz)ни Платформа билан интеграция қилиш, шунингдек, унинг узлуксиз фаолият олиб бориши ҳамда хизмат кўрсатиладиган объектларда чипта чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали Платформада рўйхатдан ўтказиш учун шароитлар яратилганлиги ҳолатини ўрганиш мақсадида мунтазам профилактика ишлари олиб борилишини ташкил этиш;

д) Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг ягона электрон архиви" ахборот тизимини Платформага интеграция қилиш ва узлуксиз фаолият олиб бориши юзасидан шахсан масъул этиб белгилансин.


7. Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридори (кейинги ўринларда - Туризм транспорт коридори) бўйлаб автомагистраль йўллари ва йўл бўйидаги инфратузилма ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи таклифларига мувофиқ, белгиланган тартибда Туризм транспорт коридори бўйлаб ер участкаларини реализация қилиш ва автомагистраль йўллари бўйлаб замонавий стандартларга жавоб берадиган "Карвонсарой"ларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


8. Белгилансинки, Туризм транспорт коридори бўйлаб туризм хизматлари йўлга қўйиладиган объектлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилади. Бунда:

ҳар бир "Карвонсарой"нинг ташқи кўриниши анъанавий архитектура ва ушбу ҳудуднинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиши;

ҳар бир "Карвонсарой"да туризм хизматлари, ҳунармандчилик ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, автомобилларга, шу жумладан электромобилларга хизмат кўрсатиш шохобчалари, автотураргоҳ ҳамда замонавий санитария-гигиена шохобчаларининг мавжуд бўлиши;

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир "Карвонсарой" атрофида дарахт ва бута кўчатларини экиш назарда тутилади.


9. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда замонавий "Карвонсарой"ларни ташкил этиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тегишлича Ақчакўл, Ашши кўл, Зикри кўли, Айдаркўл, Тузкон кўли ва Тўдакўл ҳудудларида ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг яшаш муҳити, хусусан, асосий тўпланиш жойи сифатида белгиланган ҳудудларга кирмайдиган ер майдонларида пляж зоналарини ташкил қилиш учун ер участкаларини 10 йилгача бўлган муддатга белгиланган тартибда ижарага бериш чораларини кўрсин.

Белгилансинки, пляж зоналари ҳудудида экологик ва санитария талабларига жавоб берадиган енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини реализация қилишда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ер майдони ажратиб бериладиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қопланишини таъминласин.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда пляж зоналарининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқсин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари туризм соҳасини ривожлантиришга доир лойиҳаларни самарали амалга ошириш мақсадида:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда инвесторлар билан музокаралар ўтказиш чораларини кўрсин;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур ер участкаларини белгиланган тартибда инвесторларга ажратиб бериш масаласини кўриб чиқсин;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда 2023-2024 йилларда ички туризм йўналиши бўйича ҳудудларда бошланадиган йирик туризм лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон рестораторлари ва отельерлари уюшмасининг туризм хизматларини диверсификация қилиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи тунги вақтда (соат 18:00 дан 06:00 га қадар) амал қиладиган механизмларни жорий қилиш ва ривожлантириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

махсус ташкил этиладиган "туризм кўчалари"да жойлашган умумий овқатланиш корхоналари, кўнгилочар ва савдо объектлари, маданият ташкилотлари (кейинги ўринларда - туризм намойиши объектлари) фаолиятини жамоат хавфсизлиги ва аҳоли осойишталигини таъминлаган ҳолда тўсқинликсиз амалга ошириш;

туризм намойиши объектларининг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш учун зарур инфратузилма ва муҳандислик-коммуникациялар тизимини янада яхшилаш;

маданий-кўнгилочар ва концерт томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур шароитлар яратиш;

махсус автобуслар (shuttle-bus) қатновини йўлга қўйиш;

туризм намойиши объектларининг фаолият олиб боришига рухсат беришнинг ягона тартибини жорий қилиш ва туризм намойиши объектларини қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш.


13. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) тунги вақтда фаолият олиб борувчи туризм намойиши объектларининг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш учун давлат томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

фаолият юритаётган туризм намойиши объектлари атрофи узлуксиз ёритилиши таъминланади, шу жумладан мазкур ҳудудлар энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари билан жиҳозланади;

туризм намойиши объектлари "Хавфсиз шаҳар" концепциясига интеграция қилинади;

"туризм кўчалари"да жамоат хавфсизлиги нормалари ва талаблари доирасида "хавфсизлик чақирув тугмалари" ўрнатилади ҳамда "Wi-Fi" зоналари ташкил этилади;

б) тунги вақтда фаолият олиб бораётган туризм намойиши объектларига:

объектларнинг ички қисми, хизмат кўрсатиш хоналари, кириш ва чиқиш, шу жумладан фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда ҳаракатланиш ва фуқароларни эвакуация қилиш жойларида маълумотларни камида ўттиз кун давомида сақлаш имконини берувчи видеокузатув тизимини ўрнатиш ва "Хавфсиз шаҳар" концепциясига интеграция қилиш;

биноларнинг ён-атрофи, автотураргоҳ ва уларга тегишли бошқа ҳудудларни камида 10 метр масофада ёритиш;

объектларни тўлиқ товуш ўтказмайдиган тарзда жиҳозлаш. Бунда, тунги вақтда мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоб-ускуналаридан аҳолининг тинчлигини бузмаган ҳолда фойдаланилади;

объектларни ёнғин ўчириш воситалари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар тўпламига эга тиббий ёрдам қутичалари билан таъминлаш;

бинонинг барча учун кўринарли жойларида ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда ҳаракатланиш ва фуқароларни эвакуация қилиш чизмаси ҳамда тезкор ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари экс эттирилган маълумотларни акс эттириш талаби белгиланади.

Давлат органларига белгиланган тартибда тунги вақтда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиш, улар фаолиятига бюрократик тўсиқлар қўйиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳаракатлар тақиқлансин.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда заруратга қараб, ҳар бир ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарори билан тасдиқланган Махсус хизмат кўрсатиш кўчаларига айлантириладиган марказий кўчалар рўйхатида келтирилган айрим кўчаларда махсус "туризм кўчалари"ни ташкил этсин ва ушбу кўчаларда тунги вақтда туризм намойиши объектларининг фаолият олиб боришини таъминласин.


14. Ички туризмни диверсификация қилиш дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармони билан тасдиқланган Транспорт-логистика масалаларини тезкор кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия (А. Абдухакимов, С. Умурзаков) икки ҳафта муддатда:

Фарғона ва Самарқанд, Фарғона ва Бухоро, Фарғона ва Термиз ҳамда Фарғона ва Урганч шаҳарлари орасида авиақатновларни қайта йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилишини;

Фарғона-Мўйноқ-Фарғона йўналишида авиақатновлар ташкиллаштирилишини таъминласин.


16. 2022 йилдан бошлаб июль ойида "Ёшлар туризми ойлиги", 2023 йилдан бошлаб эса январь ойининг биринчи декадаси ва март ойининг учинчи декадасида - "Ёшлар туризми ҳафталиги"ни ўтказиб бориш йўлга қўйилсин.

Белгилансинки:

а) "Ёшлар туризми ойлиги" ва "Ёшлар туризми ҳафталиги" доирасида ўқувчи, талаба ва ёшларнинг саёҳат гуруҳларини ташиш махсус жиҳозланган хизмат автомобилларида ички ишлар органлари ҳамроҳлигида Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

б) "Ёшлар туризми ойлиги" доирасида "Ёшлар туризми" қурултойи ташкил этилади. Бунда:

республиканинг ҳар бир ҳудудидан 50 нафар иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан ногиронлиги бўлган ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ўқувчи, талаба ва ёшлар жалб қилинади;

китобхонлик кунлари, миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари ҳамда маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади;

юқори натижаларга эришган ҳамда ёшларга ўрнак кўрсатадиган спортчилар ва мураббийлар ҳамда санъат ва маданият, илм-фан ва бизнес соҳаларининг намояндалари иштирокида "маҳорат дарслари" ўтказилади;

ёшлар учун бизнесни ташкил қилиш, ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича давра суҳбатлари ташкил этилади;

ёшлар билан таниқли театр ва кино ижодкорларининг ижодий мулоқотлари уюштирилади;

"Ёшлар туризми" қурултойи ташкил этиладиган ва унга яқин ҳудуддаги (вилоят, шаҳар) туризм намойиши объектларига саёҳатлар ташкил этилади;

"Ёшлар туризми" қурултойини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

в) Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ёшлар туризми" қурултойини юқори савияда ўтказишга масъул ҳисобланади.


17. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда уч ой муддатда ташкилот ва идораларга бириктирилган муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни динлар таснифи бўйича (исломий обидалар, яҳудийлик, христианлик, буддавийликка оид зиёратгоҳлар ва бошқалар) тўлиқ хатловдан ўтказсин;

моддий маданий мерос объектларини халқаро стандартлар асосида хатловдан ўтказсин;

2022 йил 1 сентябрга қадар республикадаги Муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларнинг рўйхатини шакллантирсин ва "Uzbekistan.travel" ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирсин;

Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси билан биргаликда Муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳлар рўйхатидаги объектларнинг республика ҳудудларининг "чорлов нуқтаси" сифатида туризм йўналишларига киритилишини ва кенг тарғиб қилинишини таъминласин.


18. Вазирлар Маҳкамаси:

а) бир ой муддатда Тошкент шаҳрининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш орқали, уни минтақавий туристик марказга айлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини таъминласин:

йирик кўнгилочар ва туризм объектларини (аквапарк, сафари парк, астрономия ва гул боғи) қуриш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан уларнинг молиявий манбаини аниқлаш;

Тошкент шаҳридаги йирик музейлар ва Ўзбек давлат циркини реконструкция қилиш, замонавий ахборот технологиялари асосида интерактив хизматларни йўлга қўйиш, музейларнинг архив фондини тартибга солиш;

Тошкент шаҳрида 2022-2024 йилларда ташкил этиладиган маданий-кўнгилочар тадбирлар ва фестиваллар, шу жумладан халқаро тадбирлар календарь режасини белгилаш;

Тошкент шаҳрининг замонавий ва таниқли туристик брендини ишлаб чиқиш ва уни тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш;

б) икки ой муддатда республикада янги дор йўлларини тегишли хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда қуриш ва жиҳозлашни жадаллаштириш бўйича дастурни тасдиқласин. Бунда, дор йўлларини қуриш учун юқори салоҳиятга эга ҳудудларни аниқ белгилаш ва ташаббускорларга кредит маблағлари ажратиш назарда тутилсин.


19. Туризм ва маданий мерос вазирлиги (А. Абдухакимов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов) билан биргаликда махсус солиқ режими жорий этилган 28 та туман ва шаҳарнинг 135 та маҳалласи кесимида туризмни ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни тасдиқлаб, уларнинг ижроси бўйича ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин. Бунда:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ушбу туман ва шаҳарларнинг маҳаллаларида инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширсин;

Молия вазирлиги (Т. Ишметов) жорий йилда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун республика бюджетидан 250 миллиард сўм ажратсин.


20. Белгилансинки:

2022 йил 1 июлдан бошлаб "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақоми берилган фуқаролар йиғинлари ҳудудларида меҳмон уйлари, овқатланиш, кўнгилочар жойлар ташкил этган тадбиркорлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-104-сон қарори 2-бандининг "а" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва қоидалари татбиқ этилади;

оилавий меҳмон уйларини таъмирлашга 100 миллион сўмгача, мебель, маиший техника ва бошқа буюмлар билан жиҳозлашга 50 миллион сўмгача ҳамда сузиш ҳавзаларини ташкил этишга 200 миллион сўмгача лойиҳаларни молиялаштириш учун тадбиркорларга кредитлар берилади.

21. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов) Марказий банк (Б. Зохидов) ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров) билан биргаликда туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан жойлаштириш воситалари ва йирик овқатланиш шохобчалари ҳудудларида замонавий сузиш ҳавзаларини барпо этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 апрелдаги "Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-212-сон қарорида назарда тутилган маблағларнинг 50 миллион АҚШ долларини йўналтирсин.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда жойлаштириш воситалари ва йирик овқатланиш шохобчалари ҳудудларида замонавий сузиш ҳавзаларини барпо этиш бўйича манзилли лойиҳаларни шакллантириб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


22. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 2022 йил 1 декабрга қадар ов туризмини ривожлантириш мақсадида ташаббускорларни жалб қилган ҳолда ов хўжалигининг тегишли инфратузилмасини (қирғовулхона, ҳайвонлар боқиш жойи) биринчи навбатда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жорий қилиш чораларини кўрсин.


23. Туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун:

Марказий банк (Б. Зохидов) тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда 1 триллион сўм миқдорида кредит ресурсларининг;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафоев) 2022 йилнинг якунига қадар 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларнинг жалб қилинишини таъминласин.


24. Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосарлари:

Б. Шахриёров - инвестиция дастури ижросини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш, туризм инфратузилмасини, туристик-рекреацион зоналар ва кластерларни ривожлантириш, Саёҳат харажатларини қайтариш тартибини жорий этиш, вазирликнинг молия ва бухгалтерия масалалари;

Б. Ибрагимов - ташқи, зиёрат ва ички туризм оқимларини ошириш, оммавий тадбирларни ташкил этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари;

Н. Зикриллаев - таълим, туризм соҳасини рақамлаштириш, методология ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлаш, лицензиялаш, сертификатлаштириш ва стандартлаштириш масалалари бўйича масъул этиб белгилансин.

Бош вазир ўринбосари А. Абдухакимов уч кун муддатда туризм ва маданий мерос вазири ўринбосарларининг ўзларига юклатилган вазифалари бўйича 2022 йил давомида ойма-ой амалга ошириладиган тадбирларни назарда тутувчи иш режаси ва мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланишини таъминласин.


25. Ҳисоб палатаси маданий мерос объектларининг хатловдан ўтказилиши ва мазкур қарорга мувофиқ бериладиган имтиёз ва кредитларнинг белгиланган тартибда ажратилишини назорат қилиб борсин.

26. Туризм ва маданий мерос вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


28. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 апрелдаги

ПҚ-232-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ички туризмни диверсификация қилиш

ДАСТУРИ


Т/р

Чора-тадбир номи

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

Назорат учун масъуллар

I. ИЧКИ ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ

ВА ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

1.

"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш ("Cashback") тартибини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Н. Зикриллаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

2.

Ички саёҳатлар учун харажатларнинг бир қисмини қайтаришни назарда тутувчи платформани ишга тушириш ҳамда уни тизимли равишда такомиллаштириб бориш. Бунда, мазкур платформани ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтказилади ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар саёҳат харажатларини қайтариш учун Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил август

Давлат бюджети маблағлари

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Н. Зикриллаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

3.

Ўқувчи, талаба ва ёшлар (7-30 ёш) ўртасида "Ёшлар туризми ойлиги" ва "Ёшлар туризми ҳафталиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш. Бунда:

таътил вақтида республиканинг диққатга сазовор жойларига мавсумий имтиёзли саёҳат пакетларини ташкил этишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;

олий таълим муассасалари талабалари харажатларининг бир қисмини олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, мактаб ўқувчилари ва маҳаллалардаги аҳоли ва ёшлар ташрифлари харажатларининг бир қисмини (ёки транспорт харажатини тўлиқ) маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш;

ногиронлиги бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларнинг республикамиз бўйлаб саёҳат қилишлари учун зарур ташкилий ва амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;

маданий мерос объектлари, музейлар, театр ва кинотеатрларга ёшларнинг жамоавий ташрифларини ташкил қилиш;

ёшларнинг маданий мерос объектлари ва музейларга ташрифи давомида маҳорат дарсларини ташкил қилиш ва ўтказиш, тарихимизни жонли кўрсатувчи театрлаштирилган томошалар намойишини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Амалга ошириш шакли: комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йилдан бошлаб

доимий равишда

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),

Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

4.

"Ёшлар туризми ойлиги" доирасида "Ёшлар туризми" қурултойини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилаш.

Қурултойни ташкил этиш ва ўтказиш учун вазирлик ва идораларнинг вазифаларини белгилаш.

Амалга ошириш шакли: Тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил

июль

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),

Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов, Қўчқоров)

5.

12 ёшли ўқувчилар ўртасида "Ёш сайёҳ" фахрий ёрлиғини таъсис этиш. Бунда:

ўқувчилар учун айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг экотуризмга рухсат этилган ҳудудларига қисқа муддатли саёҳатларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

саёҳатлар давомида ўқувчилар томонидан топширилиши лозим бўлган нормативларни (камида 4 марта пиёда юриш сафарларига чиқиш, ҳудуд бўйлаб йўналишни топиш, дам олиш учун жойни танлаш, олов ёқиш, чодир ўрнатиш ва бошқалар) ишлаб чиқиш;

нормативларни топширган ўқувчиларни фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш назарда тутилади.

Амалга ошириш шакли: Тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил июль

-

Ишлаб чиқиш учун - Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),

Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев),

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломуродов)

Амалга ошириш учун - Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),

Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев),

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

6.

"Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақоми берилган фуқаролар йиғинлари ҳудудларида яшайдиган 200 нафар ёшларни Туризм ва маданий мерос вазирлиги тизимидаги техникумларда давлат гранти асосида ўқитиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

ҳар йили

Республика бюджети маблағлари

Амалга ошириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

7.

Ўқувчи, талаба ва ёшларни мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, қадимий ёдгорликлар, муқаддас қадамжолар билан таништириш мақсадида "Ватанимнинг тарихини ўрганаман" ва "Мозийга саёҳат" лойиҳаларини амалга ошириш.

Ҳар бир ўқувчи, талаба ва ёшлар ташриф буюриши тавсия этиладиган туризм намойиши объектлари рўйхатини тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил июль

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),

Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

8.

Ўзбекистоннинг туризм харитасини чоп этиш ва республикадаги барча умумий ўрта таълим муассасаларини харита билан таъминлаш.

Амалга ошириш шакли: туризм харитасини ишлаб чиқиш.

2022 йил июль

Республика бюджети маблағлари

Чоп этиш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Н. Зикриллаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломуродов), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)

Амалга ошириш учун - Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),

Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

9.

Учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридори (кейинги ўринларда - Туризм транспорт коридори) бўйлаб туризм йўл бўйи инфратузилмаси жойлаштириладиган ер участкаларининг электрон харитасини ишлаб чиқиш. Бунда, олдиндан хабар қилиш тартибига амал қилган ҳолда "Ўзаэронавигация" марказига тўланадиган тегишли тўловлардан озод этиш.

Амалга ошириш шакли: ер участкаларининг электрон харитасини ишлаб чиқиш.

2022 йил

июль

Давлат бюджети маблағлари

Ишлаб чиқиш учун - Кадастр агентлиги (А. Аллаберганов),

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров),

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

10.

Туризм транспорт коридори бўйлаб замонавий "Карвонсарой"лар фаолияти йўлга қўйиладиган объектларнинг намунавий лойиҳалари ва пляж зоналарининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил июль

Ижрочилар маблағлари

Ишлаб чиқиш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

11.

Туризм намойиши объектларига олиб борадиган йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун уларни мақсадли давлат дастурларига киритиб бориш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил

1 июндан бошлаб доимий равишда

-

Рўйхатни шакллантириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров),

Маданий мерос агентлиги (Ш. Нуруллоев)

Мақсадли давлат дастурларига киритиш учун - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Автомобиль йўллари қўмитаси (А. Абдувалиев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов, Абдухакимов)

12.

Экстремал туризмни ривожлантириш мақсадида шакллантирилган рўйхатга асосан қояларга чиқиш нуқталарини аниқлаш ва тегишли белгилар ўрнатган ҳолда кемпинг учун жойларни белгилаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил сентябрь

-

Рўйхатни шакллантириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов)

Амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

13.

Хорижий туристларга саёҳатнинг барча босқичларини ташкиллаштиришга кўмаклашувчи веб-сайтлар, мобил иловаларни яратиш.

Бунда, танлов эълон қилиб, энг яхши веб-сайт ва мобил иловалар учун грант ажратиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил август

Республика бюджети маблағлари

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Н. Зикриллаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

14.

Тошкент шаҳрида май ойининг биринчи декадасида "Тошкент гуллар фестивали" ва "Тошкент симфоника фестивали" ҳамда июнь ойида "Гастрономик фестиваль" ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил май-июнь

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

15.

Республика ҳудудларида ўтказиладиган фестивалларнинг медиа-режасини тасдиқлаш ва ушбу фестивалларни хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот қилиш.

Тарғибот ишларини амалга ошириш учун 5 миллиард сўм ажратиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.


2022 йил май

Республика бюджети маблағлари

Ишлаб чиқиш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев)

Амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

16.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, жумладан қўриқхоналар ва буюртма қўриқхоналарда ўрнатилган тартибда туристлар ҳаракатланиши учун йўлакларни белгилаш, ушбу йўлакларда кўрсаткичлар ва бошқа навигация белгиларини ўрнатиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил октябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломуродов),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

17.

Маданий мерос объектлари ва уларнинг атрофидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда, маданий мерос объектлари ҳудудларига беш тоннадан юқори вазнга эга катта ҳажмли автотранспорт воситалари киритилмаслигини назарда тутиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

-

Ишлаб чиқиш ва киритиш учун - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломуродов),

Маданий мерос агентлиги (Ш. Нуруллоев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

18.

Ташкилот ва идораларга бириктирилган маданий мерос объектлари, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ахборот-таҳлилий маълумот тайёрлаш.

2022 йил ноябрь

-

Ишлаб чиқиш ва киритиш учун - Маданий мерос агентлиги (Ш. Нуруллоев),

Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев),

"Вақф" хайрия жамғармаси (Я. Абдурахмонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

19.

Чехиянинг Карлови Вари, Мариан Лазни, Словакиянинг Пиештянь, Озарбайжоннинг Нафталан каби санаторий-курорт шаҳарлари тажрибаси асосида республикадаги санаторийлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, табиий ҳудуд ва ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда қўшимча туризм хизматларини ташкил этишни назар тутиш.

Амалга ошириш шакли: таҳлилий маълумот тайёрлаш.

2022 йил июнь

-

Ишлаб чиқиш ва киритиш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов, Б. Шахриёров),

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев),

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси (Қ. Рафиқов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

20.

Бўстонлиқ туманининг Бош режаси ва ҳудудларнинг мастер режалари асосида Бўстонлиқ тумани "Новобод", "Ғазалкент" ва "Чимён" МФЙлар ҳудудида жаҳон стандартларига мос 7 та замонавий осма дор йўлини барпо этиш.

Бунда:

1 та дор йўли Бақачўл тоғ мажмуасидан Чорвоқ оромгоҳигача;

1 та дор йўли Чотқол мажмуаси ҳудудида;

1 та дор йўли хусусийлаштирилган Белдирсой оромгоҳи ҳудудидаги эски дор йўлини қайта реконструкция қилиш орқали;

4 та дор йўли барча мавсумларда фаолият кўрсатувчи "Белдирсой-Чимён-Нанай" халқаро курортини қуриш доирасида барпо этилиши назарда тутилади.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022-2025 йилларда

Ташаббускорлар маблағлари

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов, Б. Шахриёров),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

21.

Босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ўртасида оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш лойиҳалари учун кредит маблағлари ажратилиши тўғрисида мунтазам ҳамда батафсил маълумот бериб бориш.

Амалга ошириш шакли: медиа-режа ишлаб чиқиш.

2022 йил апрелдан бошлаб

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

22.

Республикадаги ҳар бир ҳудуднинг туризм салоҳиятини тўлиқ намойиш этувчи туризм хариталарини (Guidebook) ишлаб чиқиш, чоп этиш ва бепул тарқатиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022-2023 йиллар

Республика бюджети маблағлари

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

23.

Ақчакўл, Ашши кўл, Зикри кўл, Айдаркўл, Тузкон кўли ва Тўдакўл ҳудудларини шаҳар ва туманлар билан боғловчи автобус, шу жумладан "shutlle bus"лар қатновини йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил

1 июндан бошлаб, ҳар мавсумда

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоятлар ҳокимликлари,

ташаббускор тадбиркорлик субъектлари

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов, Абдухакимов)

24.

Сафари (экстремал) туризмини ташкил қилиш учун ташриф объектлари рўйхатини шакллантириш ва ташриф объектлари ҳудудида сайёҳларнинг ҳаракатланиш йўналишларини белгилаш.

Сафари туризми объектлари тўғрисидаги ахборотларни туристик порталларга жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш, сафари туризмини ташкил қилишда тадбиркорларни жалб қилиш чораларини назарда тутиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил июндан бошлаб

-

Рўйхатни шакллантириш ва амалга ошириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

25.

Туризм ахборот марказларини ташкил этиш.

Бунда, туризм ахборот марказларини:

халқаро аэропортлар, республиканинг чегара ўтказиш пунктлари, маданий мерос объектлари атрофида ташкил этиш;

ташкил қилиш истагида бўлган ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш;

республиканинг туризм салоҳиятини намойиш этувчи тарғибот материаллари билан таъминлаб бориш чораларини кўриш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси.

2022 йил

июнь

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

ташаббускор тадбиркорлик субъектлари


Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

26.

Андижон вилоятининг туризм салоҳиятини янада кучайтириш. Бунда:

Хонобод шаҳрида 2022 йил октябрь ойида "Hanabad-wellness resort" 1-чи Халқаро экотуризм форумини ўтказиш;

Хўжаобод туманидаги Имом ота қишлоғини "туризм қишлоғи"га айлантириш ҳамда бу ерда оилавий меҳмон уйларини кўпайтириш, миллий маҳсулотлар, сувенир дўконлари ва умумий овқатланиш шохобчалари фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси.

2022 йил октябрь

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари

Амалга ошириш учун - Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдурахманов),

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

27.

"Андижон полкаси" рақсининг 100 йиллик юбилейини турли фестиваллар ўтказиш орқали кенг нишонлаш ва ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритиш юзасидан ЮНЕСКОга таклифлар юбориш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар киритиш.

2022 йил октябрь

-

Амалга ошириш учун - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдурахманов),

ЮНЕСКО ишлари бўйича

миллий комиссия (Г. Умерова)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

28.

Республика ҳудудларида фаолият олиб бораётган туроператор ва турагентлар ўртасида B2B учрашувларни ташкил қилиш ҳамда туризм соҳасининг субъектлари томонидан тақдим этиладиган чегирмаларни ўз ичига олган ҳамёнбоп турпакетлар ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси.

2022 йил май ойидан бошлаб

доимий

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари

Амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),

Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси (Г. Исраилова), ташаббускор тадбиркорлик субъектлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

29.

"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида саёҳат қилиш тартиби ва одобини назарда тутувчи, шу жумладан таълим муассасаларининг ўқувчилари ва талабалари учун "Саёҳат одоби" ва "Зиёрат одоби" каби тавсиявий қўлланмалар ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: қўлланма ишлаб чиқиш.

2022 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Амалга ошириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),

Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

30.

Ички ва зиёрат туризмини барқарор ривожлантирган ҳолда ҳудудлараро саёҳатларни ташкил этиш ва саёҳатчиларни юбориш юзасидан икки томонлама меморандумлар имзолаш ҳамда уларни амалга ошириш.

Амалга ошириш шакли: икки томонлама меморандумлар имзолаш.

2022 йил май,

2023 йилдан бошлаб,

ҳар йили январь


-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

31.

Ангрен туманидаги Лашкарак, Паркент туманидаги Кумушкон, Шаҳрисабз туманидаги Ғелон, Сув-тушар, Китоб туманидаги Жовуз, Варганза ва Башир, Чироқчи туманидаги Тарағай ва Лангар, Нурота туманидаги Сентоб, Зоминдаги Дуоба, Фарғона туманидаги Саткак қишлоқларида туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022-2023 йиллар

-

Амалга ошириш учун - Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

32.

Маданий мерос объектлари ва музейлар, туризм намойиши объектлари, шунингдек, санаторий ва пансионатлар ҳамда жойлаштириш воситалари томонидан кўрсатилаётган туризм хизматлари сифати мониторинги ва бошқарувини назарда тутувчи "Tourist hospitality" дастурини амалга ошириш. Бунда:

маданий мерос объектлари ва музейлар, туризм намойиши объектлари, санаторий ва пансионатлар ҳамда жойлаштириш воситаларининг ташриф буюрувчиларга хизматлар кўрсатувчи раҳбар ва ходимлари малакаси оширилади;

ушбу тадбирлар маданий мерос объектлари ва музейлар, туризм намойиши объектлари, санаторий ва пансионатларнинг ўз маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

малака ошириш курслари туризм соҳасидаги давлат ва нодавлат таълим муассасалари томонидан шартнома асосида ҳар бир раҳбар ва ходимлар учун 24 академик соатдан кам бўлмаган муддатга ташкил этилади.

Тадбиркорлик субъектлари, нодавлат санаторий ва пансионатлар ҳамда хусусий музейларнинг "Tourist hospitality" дастурида иштироки ихтиёрий ҳисобланади.

Амалга ошириш шакли: режа-график тасдиқлаш.

2022 йил

май

-

Режа-график ишлаб чиқиш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси (Қ. Рафиқов),

Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги (А. Инаков)


Амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

33.

Ички туризмни ривожлантиришга кўмаклашувчи "Кинокарвон" лойиҳаси ҳамда хорижий кинокомпанияларни Ўзбекистон ҳудудида суратга олиш ишлари учун жалб этишга қаратилган "rеbate" тизими жорий этилганини инобатга олган ҳолда, "Кинематография тўғрисида"ги қонун лойиҳасини қайта ишлаш.

Амалга ошириш шакли: Қонуни лойиҳаси.

2022 йил ноябрь

-

Ишлаб чиқиш учун - Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

34.

Хорижий ва ички сайёҳларнинг авиақатновларга бўлган талабини қондириш мақсадида:

2022 йил 1 июлдан бошлаб "Зиёрат туризми" дастури доирасида йўловчиларни ташиш бўйича хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари учун эълон қилинган тарифларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилиш;

2022 йил якунига қадар маҳаллий авиақатновлар сонини ҳафтасига 48 тадан 60 тага ҳамда туташувчи қатновлар сонини 4 тадан 6 тага кўпайтириш;

маҳаллий ҳудудлараро авиақатновларга мўлжалланган янги "Silkavia" авиакомпаниясини ташкил этиш;

авиаташиш харажатларини камайтириш мақсадида 9 та самолётни тўлиқ эконом-классга ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил давомида

-

Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), "Uzbekistan Airways" АЖ

(У. Хусанов),

"Uzbekistan Airports" АЖ

(Р. Джураева)

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов)

35.

"Афросиёб" тез юрар поездининг Шаҳрисабз шаҳригача ҳаракатини қайта тиклаш.

Бунда, чипталарга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилишни таъминлаш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил май

-

Амалга ошириш учун - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Х. Хосилов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М. Азимов)

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов)

36.

Ҳар куни 2 мингдан зиёд сайёҳларга тарихий масканларни айланиб чиқиш имконини берадиган икки қаватли (дабл-декер) туристик автобусларнинг мунтазам қатновини йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов)

37.

Бухоро ва Самарқанд, Бухоро ва Хива, Бухоро ва Термиз шаҳарлари ўртасида замонавий автобус ва микроавтобуслар қатновларини йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил июнь

-

Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов)

38.

Қамчиқ довонида жойлашган Арашан кўллар тизимидаги ҳамда Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпир туманларидаги термал булоқлар ҳудудида туризм соҳасидаги объектларни ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил ноябрь

-

Амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев),

Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

39.

Табиий муҳофаза қилинадиган, тоғ ва тоғолди ҳудудларда табиий қурилиш материалларидан (ёғоч, тош, лой сувоқ ва бошқалар) фойдаланган ҳолда енгил конструкцияли объектларни барпо этиш тартибини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: Тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил ноябрь

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломуродов),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов, Абдухакимов)

40.

Туризм салоҳияти юқори бўлган туман (шаҳар)лар ва туризм намойиши объектларининг архитектура-дизайн кодларини ишлаб чиқиш. Бунда, ҳудуддаги объектларнинг ташқи фасадлари ва қурилиш материалларининг ўзига хослиги белгиланади.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил

ноябрь

-

Амалга ошириш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Н. Зикриллаев),

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

II. ТУНГИ ВАҚТДА АМАЛ ҚИЛАДИГАН МЕХАНИЗМЛАРНИ

ЖОРИЙ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

41.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказий шаҳарларида ва Тошкент шаҳрининг камида 3 та туманида узунлиги 200 метр, эни 30 метрдан кам бўлмаган кўчаларда "Тунги мобил бозор" (кейинги ўринларда - мобил бозор)лар фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда, мобил бозорлар жойлашадиган кўчаларда:

ҳар жума, шанба ҳамда байрам (ишланмайдиган) кунларида мобил бозорлар фаолияти давомида унинг ҳудудидаги кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракатини чеклаш;

кўчаларни пиёдалар ҳаракатланишига мослаштириш, мобил санитария-гигиена шохобчалари ва чиқинди қутиларини ўрнатиш, ёнғин хавфсизлиги, тез тиббий ёрдам хизматлари билан таъминлаш;

кўчаларда мобил савдо расталари жойлашуви схемасини яратиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил

июнь

Ижрочилар маблағлари

Ишлаб чиқиш учун - Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Қулдошев), Миллий гвардия (Р. Джураев)


Амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

42.

Ҳудудларда ташкил этиладиган "туризм кўчалари"ни боғловчи, тунги вақтда ҳаракатланадиган жамоат транспортини йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил майдан бошлаб

Маҳаллий бюджет маблағлари

Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов, Абдухакимов)

43.

Тунги вақтларда фаолият олиб борувчи маданият ташкилотлари ва кинотеатрлар рўйхатини шакллантириш.

Туристларга кўрсатиладиган янги хизмат турлари (театр шоулари, ҳаво шарида экскурсия, мажмуа тарихи ҳақида қисқа метражли фильмлар намойиши ва бошқалар)ни ташкил этиш чораларини кўриш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил июлдан бошлаб доимий равишда

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Маданий мерос агентлиги (Ш. Нуруллоев),

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов),

Савдо-саноат палатаси (И. Жасимов)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

44.

Тошкент шаҳрида:

кечаю кундуз ишлайдиган камида 5 та гастрономик ва савдо кўчасини ташкил этиш;

ресторан ва меҳмонхоналар, жамоат жойларида жонли ижро концертларини йўлга қўйиш;

очиқ осмонда шоу (дорбозлик, мусиқа ва рақс дастурлари) ва фестиваллар (гуллар, гастрономик, музқаймоқ, опера) ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Амалга ошириш учун - Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев),

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров),

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)


Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

45.

Хорижий мамлакатларнинг илғор ва синовдан ўтган тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, тунги вақтда фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳоли осойишталигини (рухсат берилган шовқин даражасида) таъминлаш талаблари ва тартибини тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат.

2022 йил

июль

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б. Юсупалиев),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

46.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг тунги вақтда фаолият юритишини йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил

сентябрь

-

Амалга ошириш учун - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

47.

Тунги вақтда оммавий ва маданий-кўнгилочар, шу жумладан гастрономик туризм йўналишидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш. Бунда:

тадбирларни очиқ майдонлар, маданият ва истироҳат боғлари ҳудудларида маданий-томоша ташкилотлари, маҳаллий ва хорижий санъаткорларнинг чиқишлари шаклида ташкил этишни назарда тутиш;

тадбирларни тўлиқ санитария-эпидемиология талаблари асосида ташкил этиш;

тадбирларда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва китоблар савдоси, кўча рассомлари фаолияти ҳамда кўчма овқатланиш (food truck) шохобчалари, мобил санитария-гигиена шохобчалари фаолиятини ташкил этишни назарда тутиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 йил майдан бошлаб доимий равишда

Ижрочилар маблағлари

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)

48.

Замонавий туристик классдаги автобусларни харид қилган тадбиркорлик субъектлари харажатларининг бир қисмини субсидиялаш тартибини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат.

2022 йил июль

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов,

Қўчқоров)




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 апрелдаги

ПҚ-232-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3219-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошисидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3514-сон қарорида:


а) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "2023 йил 31 декабрга" сўзлари "2025 йил 1 январга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги "2020" рақами "2025" рақами билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги "Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4755-сон қарорига 2-илованинг 3-банди чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4819-сон қарорига 8-илованинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ш.А. Нуруллоев

-

Маданий мерос агентлиги директори".

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги "Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5270-сон қарорининг 7-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "2022" рақами "2023" рақами билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-55-сон қарорининг 1-банди "б" кичик бандида:


а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун - 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга";


б) бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 апрель


"Халқ сўзи", 2022 йил 4 май














































Время: 0.2001
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск