Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.12.2004 й. 561-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 декабрдаги

561-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ташқи алоқалар масалалари

ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департаментнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини халқаро ҳамкорликда устуворликларни амалга ошириш; жалб этиладиган хорижий инвестициялар амалга оширилиши устидан назорат қилиш; экспорт салоҳиятни кенгайтириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини амалга ошириш; халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатлар билан алоқалар мониторингини олиб бориш; Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш; ташқи савдо ва транспорт компаниялари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ахборот ва таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса - Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.


5. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) халқаро ҳамкорликда устуворликларни амалга ошириш мониторинги бўйича:

халқаро ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши мувофиқлаштирилишини таъминлаш ва уни ривожлантириш стратегиясини шакллантиришда қатнашиш;

миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлилигини ошириш ҳамда унинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграцияси бўйича шарт-шароитлар яратилишида иштирок этиш ва улар бўйича чора-тадбирлар бажарилиши мониторинги;

хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги ривожлантирилишини таъминлаш;

ташқи иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ва уларнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;

ташқи иқтисодий алоқалар ва уларнинг бажарилиши мониторинги олиб борилиши соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тайёрланиши жараёнини мувофиқлаштириш;

энг муҳим ташқи иқтисодий, ташқи савдо шартномалари (битимлар, контрактлар, протоколлар ва бошқалар) тайёрлаш, тузиш ва амалга ошириш жараёнини ҳуқуқий таъминлаш;

б) жалб этиладиган хорижий инвестициялар амалга оширилиши устидан назорат қилиш соҳасида:

инвестиция дастурлари ва устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий кредитлар ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши назорат қилинишини таъминлаш;

жорий инвестиция муҳити таҳлили ва Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестициялар, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестициялар оқими жалб этилиши учун шарт-шароитларни янада такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;

инвестиция қўйиш жараёнини, хорижий инвесторлар ва улар иштирокидаги корхоналар фаолияти шарт-шароитларини, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;

хорижий инвесторлар билан инвестиция шартномалари шартлари ва энг муҳим инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланиши параметрлари тузилиши ва уларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш;

потенциал инвесторларни Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция муҳити тўғрисида, шу жумладан инвестиция қўйиш жараёнининг асосий тартиб-қоидалари масалалари, шунингдек таклиф этилаётган инвестиция ҳажмлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

хорижий инвестициялар жалб этилган корхоналар барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш жараёнини мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвесторларни жалб этишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;

Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда алоҳида йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, молиялаштириш схемаларини, экспертиза ташкил этилишини кўриб чиқиш;

энг муҳим инвестиция шартномалари (битимлар, контрактлар, протоколлар ва бошқалар) тайёрлаш, тузиш ва амалга ошириш жараёнини ҳуқуқий таъминлаш, шунингдек энг муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича шартномалар (контрактлар, битимлар)ни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни мувофиқлаштириш;

энг муҳим инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг барча босқичларининг тизимли юридик мониторингини ташкил этиш;

в) экспорт салоҳиятини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини амалга ошириш соҳасида:

республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

товарларнинг жаҳон бозорларини комплекс маркетинг тадқиқ этиш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда экспорт ҳажмини янада кўпайтириш ва унинг тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ҳар йили товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнозини тузиш ва унинг бажарилиши таъминланишини назорат қилиш;

ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ўстириш ва ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг айрим турлари бўйича импортнинг ўрнини босувчи тармоқ дастурларини шакллантириш ишларини ташкил этиш;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва уни амалга ошириш мониторинги дастурини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш;

хорижий мамлакатлар билан ҳарбий-техник ҳамкорлик дастурларни амалга ошириш бўйича республика вазирликлари ва идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш;

г) халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатлар билан алоқалар мониторинги бўйича:

ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининнг халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар билан алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

мамлакат қонун ҳужжатларини Жаҳон савдо ташкилотининг принциплари ва қоидалари билан уйғунлаштириш жараёнини мувофиқлаштириш;

Жаҳон савдо ташкилотига кириш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштириш;

устувор йўналишларни ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари ва грантларини, техник кўмаклашиш маблағларини жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар ҳамда донор мамлакатлар билан молиявий ва техник ҳамкорлиги дастурлари амалга оширилиши мониторинги;

д) Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлик соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама иқтисодий ҳамкорлик шартномалари ва битимларини тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш;

минтақавий ҳамкорлик соҳасида Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан битимлар бажарилиши масалаларида вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

МДҲга аъзо давлатлар иштирокида иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

е) ташқи савдо ва транспорт компаниялари фаолияти назорат қилинишини таъминлаш:

ташқи савдо ва транспорт компаниялари фаолияти масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ишини мувофиқлаштириш;

давлат экспорт дастурлари ва импорт бўйича топшириқлар ташқи савдо ва транспорт компаниялари томонидан амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, улар томонидан амалга ошириладиган энг йирик контрактларнинг самарадорлигини баҳолаш.


7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Раҳбариятини ва Вазирлар Маҳкамасини ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ахборот билан таъминлайди;

Департамент ваколатига кирадиган соҳаларда ишларнинг аҳволини ўрганади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро ва Ҳукумат ташкилотлари билан ташқи иқтисодий ҳамкорлиги стратегиясини шакллантиришда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти ҳолатини, шунингдек ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ислоҳотларни янада шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;

Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини такомиллаштиришга, Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг хорижий давлатларга давлат ташрифлари ва сафарлари билан боғлиқ тадбирларни ахборот-таҳлилий, шартномавий-ҳуқуқий, ташкилий таъминлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

тегишли тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари ёрдамида хорижий инвестициялар жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган алоҳида инвестиция лойиҳалари бўйича Ҳукумат қарорларини тайёрлаш, қабул қилиш ва бажаришни назорат қилиш жараёнини таъминлайди;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятининг муаммоли масалалари ўз вақтида ҳал этилиши жараёнини мувофиқлаштиради ва мониторингини олиб боради;

ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида, шу жумладан савдо-иқтисодий, инвестиция, молия ва транспорт-коммуникация ҳамкорлиги соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тайёрланишини назорат қилади;

энг муҳим ташқи иқтисодий, ташқи савдо ва инвестиция шартномалари (битимлар, контрактлар, протоколлар ва бошқалар)нинг ҳуқуқий экспертизасини ўтказади ва уларни амалга ошириш барча босқичларининг тизимли мониторингини ташкил этади;

экспорт прогнозларини, Инвестиция дастурини ва Маҳаллий хом ашё негизида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш, шакллантириш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ишини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари лойиҳаларининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;

Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ўз ваколатлари доирасида ташқи иқтисодий фаолият соҳасида қонун ҳужжатларини шарҳлайди ва улар бўйича тушунтиришлар беради;

фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;

идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини амалга ошириш мониторингини олиб боради;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича материалларни Вазирлар Маҳкамасининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш;

ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек давлат-тижорат банкларининг ҳисоботларини эшитиш ва ўз ваколатлари доирасида уларга топшириқлар бериш;

Вазирлар Маҳкамасида кўриладиган масалаларни пухта ишлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари вакилларини зарурат бўлганда белгиланган тартибда жалб этиш;

ташқи алоқалар соҳасида энг муҳим муаммолар бўйича маслаҳатлашиш, уларни ўрганиш ва ҳал этиш, ушбу соҳада таклифлар тайёрлаш учун вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси олимлари ва мутахассисларини, шунингдек хорижий экспертларни жалб этиш;

молиявий ва техник кўмаклашиш бўйича халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотларга ҳамда хорижий агентликларга сўровлар юбориш;

халқаро, хорижий молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг, хорижий ҳукумат муассасаларининг вакиллари билан олиб бориладиган музокараларда қатнашиш;

халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва кенгашлар ишида, давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалалари бўйича музокараларда келишув бўйича белгиланган тартибда қатнашиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

ташқи иқтисодий ва инвестиция фаолиятига тегишли қисм бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш;

ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, шунингдек халқаро, хорижий молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, хорижий ҳукумат муассасалари билан мустақил ёзишмалар олиб бориш;

ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг ахборотлари ва электрон маълумотлар базаларидан фойдаланиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни зарурат бўлганда қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.

9. Департамент:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;

халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, хорижий ҳукумат муассасалари ва йирик инвесторларнинг ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги таклифлари ишлаб чиқилиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.



IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, халқаро ҳамкорликда устуворликларни амалга ошириш; жалб этиладиган хорижий инвестициялар амалга оширилиши устидан назорат қилиш; экспорт салоҳиятни кенгайтириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини амалга ошириш; халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатлар билан алоқалар мониторингини олиб бориш; Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш; ташқи савдо ва транспорт компаниялари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради. Департамент тузилмасига шунингдек Экспорт салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгашининг котиби ҳам киради.

Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


11. Департамент ишига мудир раҳбарлик қилади.


12. Департамент мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Департамент иши "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси, Департаментнинг чораклик иш режаси, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг чораклик иш режаси, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.


14. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Департамент ишини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, Департамент мутахассислари малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига тақдим этади.


15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


16. Департаментнинг бош мутахассиси:

ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;

тегишли туркумланган маълумотлар базалари яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;

материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек иқтисодиётнинг тегиши тармоқларидаги ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Департамент мудирига тақдим этади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.


17. Департаментнинг етакчи мутахассиси:

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Департамент мудири ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

тегишли туркумланган маълумотлар базаларини шакллантиради, уларнинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;

материалларни Департамент мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига тақдим этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.


18. Департаментнинг етакчи мутахассиси (юрист):

ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида норматив ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши, келишилишини ташкил этади, уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини юридик экспертизадан ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари бўйича юридик хулосаларни бош мутахассис ва Департамент мудирининг кўриб чиқиши учун киритади;

ташқи савдо фаолиятини ривожлантиришни ҳуқуқий таъминлайди;

ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;

давлат бошқаруви органлари ва ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўрганади, уларнинг қўлланилиши амалиёти ва самарадорлигини умумлаштиради;

ташқи иқтисодий алоқаларни ҳуқуқий таъминлаш масалалари бўйича хорижий давлатлар ҳукуматлари, фирмалар, компаниялар ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан олиб бориладиган музокараларда қатнашади;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш масалалари бўйича мамлакатимиз юридик ва жисмоний шахслари ҳамда хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан кенгашлар ва маслаҳатлашувларни белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади;

ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида халқаро шартномаларни тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштиришда ва уларнинг бажарилиши мониторингида қатнашади;

энг муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича шартномалар (контрактлар, битимлар)ни ўрганади ва уларнинг ҳуқуқий экспертизаси натижаларига баҳо беради;

энг муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичлари мониторингини мустақил амалга оширади ва уни ташкил этишда қатнашади;

ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари бўйича юридик хулосалар беради;

материалларнинг ишланиши сифати, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш ва ўзига юкланган функциялар бажарилиши учун жавоб беради.


19. Етакчи мутахассис - Экспорт салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгаши котиби:

Экспорт салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгаши мажлислари ўтказилишини ташкилий таъминлайди;

Экспорт салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгаши мажлисларини ўтказиш учун материаллар тўпланиши, таҳлил этилиши, умумлаштирилиши ва тайёрланишини таъминлайди;

Экспорт салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгаши қарорлари тегишлича расмийлаштирилишини амалга оширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ишини мувофиқлаштиради ва Экспорт салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгаши қарорлари бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди.


20. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 495-модда.































Время: 0.2252
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск