ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

"Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси" клуби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.04.2022 й. 212-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 апрелдаги

212-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси"

клуби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари (кейинги ўринларда - таълим муассасалари) ўқувчиларининг "Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси" клуби (кейинги ўринларда - клуб) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Клуб юридик шахс бўлмаган, таълим муассасаларида ташкил этиладиган, ўқувчи-ёшлар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг профилактикаси ҳамда уларда йўл ҳаракати хавфсизлиги борасида фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга қаратилган бирлашма ҳисобланади.


3. Клубнинг асосий мақсади ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда қонунга ҳурмат, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик туйғусини сингдириш орқали йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантириш, қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришдан иборат.


4. Клуб ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


5. Клуб ўзининг номи ёзилган ҳамда фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирган ва ушбу Низомга иловага мувофиқ тасдиқланган рамзига эга бўлади.


6. Клубни ташкил этиш ва унинг фаолиятини назорат қилиш умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари маъмуриятига юкланади.


7. Клубнинг тўлиқ номи:

давлат тилида - "Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси" клуби;

рус тилида - Клуб "Юный пропагандист правил дорожного движения";

инглиз тилида - Club "Young propagandist of traffic rules".



2-БОБ. КЛУБНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


8. Клубнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

вояга етмаганлар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича кўникмаларни шакллантириш борасидаги тадбирларни ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;

ўқувчи ёшларнинг йўл ҳаракати қоидаларга оид олган билимларини амалда татбиқ этишига кўмаклашиш;

умумий ва ўрта махсус таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб этиш ишларига ўқувчи ёшларни жалб қилиш;

ўқувчи ёшларда ҳаракатланиш маданияти ва йўл ҳаракати иштирокчиси масъулияти ҳиссини шакллантириш;

йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилишда амалий кўникмаларга эга бўлиш;

оромгоҳларда йўл ҳаракати хавфсизлигига оид мусобақаларда иштирок этиш, ўқувчи ёшларнинг мазкур йўналишдаги билим ва кўникмаларини янада ошириб боришга қаратилган оммавий тадбирларни ташкил қилиш;

йўл ҳаракати хавфсизлигига оид мусобақаларга клуб аъзоларини ҳам ўқувчи ёшларни тайёрлаб бориш;

ўқувчи ёшлар ва вояга етмаганларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига оид саводхонлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига таклифлар киритиш.


9. Клуб:

клуб фаолияти тўғрисидаги маълумотларни оммалаштириш ва ўқувчи ёшларни йўлларда тўғри ҳаракатланишлари юзасидан тарғибот материаллари тайёрлайди, ўқувчи ёшлар ўртасида амалий-кўргазмали машғулотлар ўтказади, клуб аъзолари учун ўқув семинарлари ва амалий машғулотларни ташкил этади, мавзуга оид конкурслар, викториналар ўтказиш борасида тарғибот фаолиятини олиб боради;

туман (шаҳар) миқёсида ҳаракат хавфсизлиги бўйича акцияларда иштирок этади, ўқувчилар учун мактабга олиб борадиган энг хавфсиз йўналишларни белгилашда ҳамда аҳоли яшаш ҳудудида йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтишда хавфли жойларни аниқлашда кўмаклашади, ўқувчи ёшлар томонидан умумтаълим мактаблари атрофидаги ҳудудларда йўл ҳаракати қоидалари бузилишининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ўқувчилар ҳақидаги маълумотларни клуб раҳбарига тақдим этиш учун патруллик фаолиятини амалга оширади;

йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича деворий газета, тарқатма варақалар, ижодий конкурслар ташкил этилишида ёрдам кўрсатиш мақсадида ахборот фаолиятини олиб боради;

йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботини омма диққат эътиборига етказиш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида "Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси" электрон журналини ташкил этади.



3-БОБ. "ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ ЁШ

ТАРҒИБОТЧИСИ" ФАОЛИЯТИНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


10. "Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси" фаолиятининг мақсади - ўқувчи ёшлар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, шунингдек, уларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини ҳосил қилиш ҳамда "йўл ҳаракати қоидалари" бўйича олаётган билимларини мустаҳкамлашдан иборат.


11. "Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси"нинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

клуб фаолиятини ташкил этишда клуб раҳбарига ёрдам бериш;

умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича кўникмаларни шакллантириш;

ўқувчи ёшларда ҳаракатланиш маданияти ва йўл ҳаракати иштирокчиси масъулияти ҳиссини шакллантириш;

ўқувчи ёшларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириб бориш мақсадида умумий ўрта таълим муассасаларида йўл ҳаракати хавфсизлигига оид мусобақалар ташкил этишда клуб раҳбарига кўмаклашиш.



4-БОБ. КЛУБ АЪЗОЛИГИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА

АЪЗОЛИКДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


12. Клубга умумий ўрта таълим мактабларининг 9 - 11-синф ўқувчилари бадал тўловларисиз кўнгилли равишда аъзо бўлишади.

Клуб аъзолари сони таълим муассасасидаги умумий ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда таълим муассасаси раҳбари томонидан белгиланади.


13. Клубга аъзолик таълим муассасаси раҳбари номига ёзилган ариза орқали амалга оширилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

қонуний вакилларининг (ота-онаси ёки уларнинг 5фнини босувчи шахслар) розилик хати;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки фуқаролик паспорти (идентификация ID-картаси) нусхаси;

3x4 ҳажмдаги фотосурат (4 дона).


14. Клуб аъзолигидан қуйидаги ҳолатларда чиқарилади:

ўз хоҳишига кўра клуб аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги аризага асосан;

клуб аъзосининг раҳбар органлар қарорлари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини мунтазам ёки қўпол равишда бузганлиги учун;

клуб аъзоси таълим муассасасини битирганда ёки бошқа таълим муассасасига ўтганда.



5-БОБ. КЛУБ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


15. Клуб аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

клубнинг йиғилишларида ва оммавий ахборот воситаларида унинг фаолияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш;

клуб фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қарорларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

клубдан зарур бўлган маълумотлар ва қўлланмалар олиш;

клубнинг гуруҳ сардорлигига номзодлар кўрсатиш, сайлаш ва сайланиш;

клубнинг барча тадбирлари, дастурлари ва лойиҳаларида иштирок этиш;

ихтиёрий равишда клуб аъзолигидан чиқиш.


16. Клуб аъзолари:

ушбу Низом талабларига тўлиқ риоя қилиши;

клубнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этиши;

клуб фаолиятини тарғиб қилиши ва қўллаб-қувватлаши;

клуб машғулотларига мунтазам қатнашиши;

йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишда бошқа ўқувчи ешларга ўрнак бўлиши;

ёшлар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришни тарғиб қилиши;

йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганда, тезкор ҳаракат қилиш учун зарур билимларни эгаллаши;

клуб раҳбари томонидан берилган топшириқларни масъулият билан бажариши;

клуб фаолияти тўғрисида клуб раҳбарига ҳисобот бериб бориши шарт.



6-БОБ. КЛУБ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Клуб таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан таълим муассасасининг ходимлари орасидан тайинланган раҳбар томонидан бошқарилади.


18. Клуб раҳбари:

мазкур Низом асосида клубни тузиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш;

бошқа таълим муассасаларида ташкил этилган клублар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

клублар ўртасида ташкил этиладиган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрилишини ташкил этиш;

клуб аъзолари учун машғулотлар олиб бориш ёки малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўриш;

клубни ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш, унинг моддий-техник базасини ривожлантириш юзасидан таълим муассасаси раҳбарига таклифлар бериб бориш;

клуб аъзолари томонидан вазифаларнинг аниқ бажарилишини назорат қилиш;

клублар ўртасида ташкил этиладиган "Яшил ранг", "Йўл ҳаракати қоидалари билимдони", "Энг намунали йўловчи" каби викторина ҳамда "Яшил чироқ" мусобақасига пухта тайёргарлик кўриш.


19. Клуб аъзолари баҳолаш, жиҳозлаш, тарғибот, навбатчилик, бадиий, пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш, тиббий ёрдам ва гуруҳлар бўйича фаолият юритиши мумкин.


20. Клуб фаолиятини ташкил этишда таълим муассасаси раҳбари қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:

таълим муассасаси ҳудудида клуб учун хона ажратиш ҳамда уни зарур жиҳоз ва махсус анжомлар билан таъминлаш чораларини кўриш;

таълим муассасаси ҳудудида клуб учун ажратилган хона ёки бурчакларни зарур жиҳоз ва махсус анжомлар билан таъминлаш юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқарма ва бўлими раҳбарига тегишли таклифлар киритиш;

таълим муассасасининг малакали чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари ва раҳбарлари орасидан жамоатчилик асосида клуб раҳбарини тайинлаш;

клуб аъзоларининг мусобақаларда фаол иштирок этишлари учун шароитлар яратиш;

клуб фаолиятини ташкил этишда техника ва ёнгин хавфсизлиги, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларининг бажарилишини назорат қилиш.

Таълим муассасаси раҳбари клубнинг белгиланган талаблар асосида ташкил этилиши ҳамда мазкур Низом қоидаларининг бажарилиши юзасидан шахсан жавобгардир.


21. Клуб аъзоларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланадиган дастур ва режалар ишлаб чиқилиши мумкин.

Клуб аъзолари масъул вазирлик ва идоралар томонидан тавсия этилган дастурлар асосида ўқитилади.

Ёзги таътил даврида клуб фаолияти алоҳида режа асосида амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Клуб раҳбари таълим муассасаси раҳбари томонидан белгиланган тартибда рағбатлантирилади.


23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.




Низомга

ИЛОВА



"Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси" клуби рамзи

ТАВСИФИ


Ҳалқали чизиқнинг тепа қисмида сариқ рангли тўғри босма ҳарфларда лотин алифбосида "YO'L НARAKATI QOIDALARI", пастки қисмида "YOSН TARG'IBOTCНISI" сўзлари ёзилган. Ёзувлар қатъият, матонат ва шон-шарафни ифодаловчи иккита олти қиррали юлдуз билан бир-биридан ажратилган.

Айлана ўртасида светофорнинг қизил, сариқ ва яшил ранглари орқали ёш тарғиботчи болалар рамзи ифодаланган бўлиб, унинг пастки қисмида билим ўчоғи ҳисобланган нур таралиб турган китобнинг очиқ ҳолати тасвирланган. Айлананинг юқори қисмида тинчлик ва осойишталикка чорловчи юқорига учиб бораётган лайлаклар ҳамда нур сочиб турган қуёш тасвири туширилган.

Бундай жойлашув таълим муассасалари ўқувчиларининг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ва кўникмаларини шаклланишига хизмат қилишини ифодалайди.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 апрель


































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск