Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Фуқароларни қабул қилиш, хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.12.2004 й. 564-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 2 декабрдаги

564-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Аппаратининг Фуқароларни қабул қилиш, хат

ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Фуқароларни қабул қилиш, хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб юритилади) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Аппарати томонидан кўриб чиқилишини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг функционал таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига бўйсунади.

4. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II. БЎЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган ёзма, оғзаки ва электрон тарздаги мурожаатлари билан ишлаш мониторингини олиб бориш ва уларни таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, шунингдек таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва мутахассислари томонидан, зарур ҳолларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларини жалб этган ҳолда, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинишини ташкил этиш;

республика Ҳукуматига тушган ҳамда кўриб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмаларида кўриб чиқишга берилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва электрон тарздаги мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан назоратни юритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари масалалари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёзма, оғзаки ва электрон тарздаги мурожаатларини рўйхатдан ўтказади ва ҳисобини юритади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни мунтазам равишда тайёрлайди;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан шахсан қабул қилинишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва электрон тарздаги мурожаатлари билан ишлаши мониторингини олиб боради;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш бўйича методик тавсияномалар ва таклифлар ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тегишли чора-тадбирлар кўриш учун юборади;

Бўлим ваколатига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ижроси назоратини таъминлайди ҳамда қарорлар ва топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида раҳбариятга вақти-вақти билан ахборот беради;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



III. БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний шахсларнинг ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларнинг аҳволини текшириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Бўлим ваколатига тегишли масалалар бўйича мажлислари ҳамда йиғилишларида қатнашиш;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахсларнинг мурожаатларида баён қилинган ҳолатларнинг холислигини аниқлаштириш учун, зарурат бўлганда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахсларини жалб этиш, шунингдек жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойнинг ўзига бориб кўриб чиқиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида", "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Бўлимнинг зарур материаллар, маълумотлар тақдим этиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчисининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши керак.

8. Бўлим:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида жисмоний шахсларнинг ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижадорлиги учун жавоб беради.


IV. БЎЛИМНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. Бўлимнинг тузилмасига Бўлим мудири, иккита етакчи мутахассис, шунингдек I тоифали иш юритувчи-котиба киради.

Бўлим тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. Бўлим ишларига мудир раҳбарлик қилади.


11. Бўлим мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Бўлим ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида", "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси, Бўлимнинг чораклик иш режаси, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Бўлимнинг чораклик иш режалари, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.

Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишилади ва Бўлим мудири томонидан тасдиқланади.

13. Бўлим мудири:

Бўлимга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишини ташкил қилади ҳамда Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан Бўлим ваколати соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан шахсан қабул қилинишини ташкил этади;

Бўлимдан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

зарур ҳолларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва электрон тарздаги мурожаатларини кўриб чиқишда қатнашиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахсларини жалб этади;

Бўлим мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларига аниқлик киритиш учун зарур материаллар ва асосларни сўраб олади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

Бўлим ишларини такомиллаштириш ва мутахассисларнинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Бўлим мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига тақдим этади.

14. Бўлим мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан белгиланадиган Бўлимнинг етакчи мутахассисларидан бири бажаради.

15. Бўлимнинг етакчи мутахассислари, I тоифали иш юритувчи-котибаси ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган функционал вазифаларнинг тақсимланишига мувофиқ амалга оширадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 496-модда.









































Время: 0.1551
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск