ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2022 й. ПҚ-238-сон "Самарқанд" халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2022 й.

N ПҚ-238



"САМАРҚАНД" ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИНИ

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА

МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА БОШҚАРИШ

БЎЙИЧА ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Самарқанд" халқаро аэропортида йўловчиларга ва авиаташувчиларга юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш, улар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, авиация соҳасида рақобатни ошириш ва қўшимча йўналишларни очиш ҳамда аэропортларни бошқариш соҳасида етакчи халқаро компанияларни жалб қилиш мақсадида:


1. "Uzbekistan Airports" АЖ (кейинги ўринларда Давлат шериги) ва "Air Marakanda" МЧЖ ХК (кейинги ўринларда Хусусий шерик) ўртасида "Самарқанд халқаро аэропорти" МЧЖ иштирокида 2021 йил 22 сентябрда имзоланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ва унга 2022 йил 7 февралда қўшимча келишув битими (кейинги ўринларда Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим) тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Молия вазирлиги ва Хусусий шерик ўртасида 2022 йил 11 апрелда имзоланган Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.


3. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ва Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тегишли битимда кўрсатилган шартлар асосида кучга эга бўлиши белгилаб қўйилсин.

Молия вазирлигига Хусусий шерик билан тузилган Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимга, Давлат шеригига Хусусий шерик билан тузилган Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Хусусий шерик билан келишган ҳолда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Молия вазирлиги ва Давлат шеригига Хусусий шерикнинг кредитори билан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар Хусусий шерик томонидан бажарилмаган тақдирда Хусусий шерик ҳуқуқларини унинг кредиторига беришга қаратилган тўғридан-тўғри битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.


5. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ Хусусий шерик томонидан янги қурилган объектлар:

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим амалда бўлган даврда Хусусий шерикка мулк ҳуқуқи асосида тегишлилиги;

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан аввал бекор қилинганда мулк ҳуқуқи асосида фақат Давлат шеригига ўтказилиши белгилансин.


6. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ва Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ уларнинг амал қилиш муддати давомида Хусусий шерик томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига боғланишига рухсат берилсин.


7. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш доирасида Хусусий шерикка, лозим бўлган барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланган ҳолда, истисно тариқасида:

кредит олиш ва ундан фойдаланиш учун Хусусий шерикнинг хорижий кредитор банкларида банк ҳисобварақлари очишга;

кредит хорижий банк томонидан ажратилган тақдирда, хорижий пудратчилар ва етказиб берувчиларга ушбу кредит маблағлари ҳисобидан тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга оширишга рухсат этилсин.


8. Белгилансинки:

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга асосан Хусусий шерик Давлат шеригидан олган ҳамда Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан аввал бекор қилинганда Давлат шериги Хусусий шерикдан олган мол-мулк концессия битими бўйича қонунчиликка мувофиқ олинган мол-мулк ҳисобланади;

Давлат шеригининг "Самарқанд" халқаро аэропортини модернизация қилиш учун Япония халқаро ҳамкорлик банкидан жалб қилинган кредитни қайтариш учун Давлат шеригига Хусусий шерик томонидан тўланадиган белгиланган шаклдаги тўловлар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


9. Транспорт вазирлиги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ва Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.


10. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат-хусусий шериклик лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилишини таъминласин.


11. Қурилиш вазирлиги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини лозим даражада ҳамда лойиҳа ҳужжатларини илғор халқаро ва хорижий стандартларни қўллаган ҳолда давлат экспертизасидан ўтказишни таъминласин.


12. Давлат шериги "Самарқанд халқаро аэропорти" МЧЖга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкаларининг ўн кун муддатда Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида Хусусий шерикка ижарага берилишини таъминласин.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган қўшимча ер участкаларининг Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида Хусусий шерикка ижарага бериш шарти билан Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.


13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов ва транспорт вазири И.Р. Маҳкамов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 май




















































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск