ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2022 й. 239-сон "Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2022 й.

N 239




ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙЛАРИНИ

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ШАРТЛАРИ

АСОСИДА ҚУРИШ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, талабаларни ўқиш даврида турар жой билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

олий таълим муассасаларида талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик асосида қуриш лойиҳаларини амалга ошириш тартиби;

хусусий шерик томонидан Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тўғрисида мурожаат қилиш тартиби;

давлат шериги томонидан мурожаатни уч кун ичида ўрганиб чиқиш ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига молиялаштириш бўйича мурожаат қилиш тартиби;

ажратилган субсидияни давлат шериги томонидан хусусий шерикка ўтказиш тартиби;

Давлат бюджетидан субсидия ажратилишини мониторинг ва назорат қилиш тартиби.


2. Белгилаб қўйилсинки, талабалар турар жойларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъекти ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аралаш молиялаштириш шаклида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида хусусий шерикка бериладиган субсидия миқдори талабалар турар жойларини қуриш лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бир ўринга тўғри келадиган қийматнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 майдаги

239-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим

муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб

олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:


а) "а" кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат шериги ушбу тўловни талабалардан ҳар ой яшаш учун йиғиладиган тўловларни чегирган ҳолда ҳар бир талаба учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йиллик 10 баравари миқдорида ўз маблағлари ҳисобидан кафолатланадиган тўловлар ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг йиллик 15 баравари миқдорида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда - Давлат бюджети) ажратиладиган субсидия ҳисобидан амалга оширади";


б) "б" кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хусусий шерикка талабалар турар жойларини қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бир ўринга тўғри келадиган қийматнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади";


в) "в" кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги "10" рақами "20" рақами билан алмаштирилсин.


2. 2-банд қуйидаги мазмундаги "д-1" ва "д-2" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"д-1) давлат-хусусий шериклик шартлари асосида талабалар турар жойлари барпо этиш учун талабгор чиқмаган тақдирда, қурилиш харажатлари тенг улушларда давлат олий таълим муассасаси ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Талабалар турар жойларини қуриш ишлари олий таълим муассасасининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тақдирда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган қисми кейинчалик субсидия шаклида молиялаштириб берилади;

д-2) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган таклифига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1-илова билан тасдиқланган рўйхатнинг асосий параметрларига олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади".


3. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, бошқа ҳудудларда эса 5 баравари миқдорида" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"мазкур қарорнинг 1-банди "б" кичик бандида назарда тутилган шаклдан бошқа шаклларда қурилган талабалар турар жойларида қонунчиликда тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилган, бироқ бино умумий майдонининг 20 фоизидан ошмаган қисмига бўлган мулк ҳуқуқини (ер майдони, умумий фойдаланишга мўлжалланган коммуникация қисмига эгалик ҳуқуқи бундан мустасно) хусусий шерикка (маҳаллий инвесторлар учун) талабалар турар жойлари фойдаланишга топширилган пайт ўтказишга;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида талабалар турар жойларини қуриш учун авралроқ давлат шериги, ваколатли давлат органи ва бошқа махсус веб-сайтларда эълон қилинган концепцияларни эълон қилиш муддатини қўшимча 10 кунга узайтирган ҳолда мазкур қарорда белгиланган шартларга мувофиқ ўзгартиришга;

давлат-хусусий шериклик битим муддатини талабалар турар жойларини қуриш учун сарфланган маблағларнинг қопланиш муддатига 2,3 коэффициентни қўллаш орқали белгилашга".


5. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ҳудудларда талабалар турар жойларини қуриш учун

олий таълим муассасаларига доимий фойдаланиш

ҳуқуқи асосида ажратилаётган ер майдонлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Олий таълим

муассасаси номи


Жами барпо

этиладиган

талабалар

турар жойлари

(400 ўринли)


Олий таълим

муассасаси ҳудудида

барпо этиладиган

талабалар турар

жойлари


Олий таълим

муассасасига

яқин ҳудудда

барпо этиладиган

талабалар турар

жойлари


Йиллар бўйича

(талабалар турар

жойи сони)


сони

қув-

вати


ер

май-

дони

(га)


сони

қув-

вати


ер

май-

дони

(га)

сони

қув-

вати


ер

май-

дони

(га

)

2022

йил

2023

йил

2024

йил

2025

йил

Республика бўйича жами:


228

91 200

68,4

167

66 800

50,1

61

24 400

18,3

47

67

62

52

Қорақалпоғистон Республикаси


16

6 400

4,8

16

6 400

4,8




2

6

5

3

1.

Қорақалпоқ давлат университети


6

2 400

1,8

6

2 400

1,8




1**

1

2

2

2.

Нукус давлат педагогика институти


5

2 000

1,5

5

2 000

1,5




1**

1

2

1

3.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали


1

400

0,3

1

400

0,3





1



4.

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали


1

400

0,3

1

400

0,3






1


5.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали


1

400

0,3

1

400

0,3





1



6.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Тўрткўл факультети


1

400

0,3

1

400

0,3





1



7.

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали


1

400

0,3

1

400

0,3





1



Андижон вилояти


18

7 200

5,4

18

7 200

5,4




6

4

4

4

8.

Андижон давлат университети


5

2 000

1,5

5

2 000

1,5




2***

1

1

1

9.

Андижон машинасозлик институти


2

800

0,6

2

800

0,6




1


1


10.

Андижон давлат тиббиёт институти


4

1 600

1,2

4

1 600

1,2




1

1

1

1

11.

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти


1

400

0,3

1

400

0,3




1




12.

Андижон давлат университети Педагогика институти


2

800

0,6

2

800

0,6





1


1

13.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


4

1 600

1,2

4

1 600

1,2




1

1

1

1

Бухоро вилояти


10

4 000

3

10

4 000

3




3

2

4

1

14.

Бухоро давлат университети


4

1 600

1,2

4

1 600

1,2




1*

1

1

1

15.

Бухоро муҳандислик-

технология институти


2

800

0,6

2

800

0,6




1**


1


16.

Бухоро давлат университети Педагогика институти


1

400

0,3

1

400

0,3






1


17.

Бухоро давлат тиббиёт институти


2

800

0,6

2

800

0,6




1


1


18.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали


1

400

0,3

1

400

0,3





1



Сирдарё вилояти


4

1 600

1,2

4

1 600

1,2




1

1

1

1

19.

Гулистон давлат университети


3

1 200

0,9

3

1 200

0,9




1*


1

1

20.

Тошкент кимё технология институтининг Янгиер филиали


1

400

0,3

1

400

0,3





1



Жиззах вилояти


9

3 600

2,7

9

3 600

2,7




2

3

2

2

21.

Жиззах политехника институти


4

1 600

1,2

4

1 600

1,2




1

1

1

1

22.

Жиззах давлат педагогика институти


5

2 000

1,5

5

2 000

1,5




1

2

1

1

Қашқадарё вилояти


9

3 600

2,7

9

3 600

2,7




3

2

2

2

23.

Қарши давлат университети


2

800

0,6

2

800

0,6




1**


1


24.

Қарши муҳандислик-

иқтисодиёт институти


3

1 200

0,9

3

1 200

0,9




1*


1

1

25.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали


1

400

0,3

1

400

0,3




1




26.

Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали


2

800

0,6

2

800

0,6





1


1

27.

Қарши давлат университети Педагогика институти


1

400

0,3

1

400

0,3





1



Навоий вилояти


8

3 200

2,4

2

800

0,6

6

2 400

1,8

1

3

2

2

28.

Навоий давлат кончилик институти


2

800

0,6

2

800

0,6





1


1

29.

Навоий давлат педагогика институти


6

2 400

1,8




6

2 400

1,8

1

2

2

1

Наманган вилояти


9

3 600

2,7

7

2 800

2,1

2

800

0,6

2

3

2

2

30.

Наманган давлат университети


4

1 600

1,2

4

1 600

1,2




1*

1

1

1

31.

Наманган муҳандислик-технология институти


2

800

0,6




2

800

0,6


1


1

32.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти


3

1 200

0,9

3

1 200

0,9




1

1

1


Самарқанд вилояти


20

8 000

6

16

6 400

4,8

4

1 600

1,2

6

4

7

3

33.

Самарқанд давлат университети


5

2 000

1,5

5

2 000

1,5




1

2

1

1

34.

Самарқанд давлат чет тиллар институти


2

800

0,6

1

400

0,3

1

400

0,3

1


1


35.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


2

800

0,6

1

400

0,3

1

400

0,3

1


1


36.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти


3

1 200

0,9

3

1 200

0,9




1


1

1

37.

Самарқанд давлат тиббиёт институти


3

1 200

0,9

1

400

0,3

2

800

0,6

1

1


1

38.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали


2

800

0,6

2

800

0,6




1


1


39.

Ипак йўли туризм халқаро университети


1

400

0,3

1

400

0,3





1



40.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали


1

400

0,3

1

400

0,3






1


41.

Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали


1

400

0,3

1

400

0,3






1


Сурхондарё вилояти


14

5 600

4,2

14

5 600

4,2




1

6

3

4

42.

Термиз давлат университети


6

2 400

1,8

6

2 400

1,8




1*

2

2

1

43.

Самарқанд давлат университети Денов тадбиркорлик ва педагогика институти


2

800

0,6

2

800

0,6





1


1

44.

Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали


2

800

0,6

2

800

0,6





1


1

45.

Термиз давлат университети Педагогика институти


1

400

0,3

1

400

0,3





1



46.

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти


1

400

0,3

1

400

0,3






1


47.

Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали


2

800

0,6

2

800

0,6





1


1

Фарғона вилояти


20

8 000

6

12

4 800

3,6

8

3200

2,4

5

5

6

4

48.

Фарғона давлат университети


7

2 800

2,1

4

1 600

1,2

3

1 200

0,9

2****

2

2

1

49.

Фарғона политехника институти


4

1 600

1,2

1

400

0,3

3

1 200

0,9

1

1

1

1

50.

Қўқон давлат педагогика институти


4

1 600

1,2

2

800

0,6

2

800

0,6

1

1

1

1

51.

Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиали


1

400

0,3

1

400

0,3






1


52.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали


1

400

0,3

1

400

0,3







1

53.

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти


1

400

0,3

1

400

0,3





1



54.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали


2

800

0,6

2

800

0,6




1


1


Хоразм вилояти


8

3200

2,4

8

3200

2,4




1

3

2

2

55.

Урганч давлат университети


4

1 600

1,2

4

1 600

1,2




1

1

1

1

56.

Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали


3

1200

0,9

3

1200

0,9





1

1

1

57.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали


1

400

0,3

1

400

0,3





1



Тошкент вилояти


9

3 600

2,7

6

2 400

1,8

3

1 200

0,9

3

3

1

2

58.

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти


4

1 600

1,2

1

400

0,3

3

1 200

0,9

2****

1

1


59.

Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали


1

400

0,3

1

400

0,3




1

1



60.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети


1

400

0,3

1

400

0,3







1

61.

Тошкент давлат аграр университети


2

800

0,6

2

800

0,6





1


1

62.

Тошкент давлат техника унверситети Олмалиқ филиали


1

400

0,3

1

400

0,3




1




Тошкент шаҳри


74

29 600

22,2

36

14 400

10,8

38

15 200

11,4

11

22

21

20

63.

Ўзбекистон Миллий университети


5

2 000

1,5

5

2 000

1,5




1*

2

1

1

64.

Тошкент кимё-технология институти


3

1 200

0,9




3

1 200

0,9


1

1

1

65.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти


1

400

0,3

1

400

0,3




1




66.

Тошкент молия институти


2

800

0,6

1

400

0,3

1

400

0,3


1


1

67.

Тошкент давлат шарқшунослик университети


3

1 200

0,9




3

1 200

0,9


1

1

1

68.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти


3

1 200

0,9

1

400

0,3

1

400

0,3


1


1

69.

Тошкент давлат техника университети


6

2 400

1,8

6

2 400

1,8





2

2

2

70.

Тошкент давлат педагогика университети


6

2 400

1,8

4

1 600

1,2

2

800

0,6

1**

2

2

1

71.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


3

1 200

0,9

1

400

0,3

2

800

0,6

1


1

1

72.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети


6

2 400

1,8

2

800

0,6

4

1 600

1,2

1*

2

1

2

73.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


7

2 800

2,1

6

2 400

1,8

1

400

0,3

2

1

2

2

74.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти


3

1 200

0,9

2

800

0,6

1

400

0,3


1

1

1

75.

Тошкент фармацевтика институти


2

800

0,6




2

800

0,6


1


1

76.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти


2

800

0,6




2

800

0,6

1**


1


77.

Тошкент давлат юридик университети


1

400

0,3




1

400

0,3



1


78.

Тошкент давлат транспорт университети


3

1200

0,9




3

1 200

0,9

1*

1

1


79.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси


1

400

0,3




1

400

0,3


1



79.

Тошкент архитектура-қурилиш институти


3

1 200

0,9

1

400

0,3

2

800

0,6


1

1

1

81.

Тошкент ахборот технологиялари университети


3

1 200

0,9

2

800

0,6

1

400

0,3


1

1

1

82.

Миллий рассомлик ва дизайн институти


2

800

0,6

1

400

0,3

1

400

0,3


1


1

83.

Тошкент тиббиёт академияси


4

1 600

1,2

1

400

0,3

3

1 200

0,9


2

1

1

84.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети


2

800

0,6




2

800

0,6

1


1


85.

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали


1

400

0,3

1

400

0,3






1


86.

Тошкент давлат стоматология институти


3

1 200

0,9

1

400

0,3

2

800

0,6

1


1

1

                

Изоҳ.

*) қурилиш харажатлари тенг улушларда давлат олий таълим муассасаси ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган талабалар турар жойлари;

**) тўлиқ олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган талабалар турар жойлари;

***) ушбу йилда қуриладиган 1-талабалар турар жойи тўлиқ олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳамда 2-талабалар турар жойи давлат-хусусий шериклик шартлари асосида барпо этиладиган талабалар турар жойлари;

****) ушбу йилда қуриладиган 1-талабалар турар жойи тўлиқ олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳамда 2-талабалар турар жойи 50 фоизи олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, 50 фоизи Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия ҳисобидан барпо этиладиган талабалар турар жойлари.

Талабалар mypap жойларини барпо этиш учун зарур ер майдонлари устувор равишда олий таълим муассасасига яқин (1,5 км радиусда) ҳудудда, бўш ер майдони мавжуд бўлмаганда эса - олий таълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган ҳолда бошқа ҳудуддан ажратилади.

Битта талабалар турар жойини қуриш учун ўртача 0,3 га ер майдони ҳисобланади.

2023-2025 йилларда белгиланган талабалар турар жойларини барпо этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан талабалар турар жойларини барпо этиш лойиҳаларини тадбиркорлик субъекти ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аралаш молиялаштириш шаклидан бошқа шаклларда ташаббус билдирилганда, талабалар турар жойларини барпо этиш лойиҳаларини мазкур иловада кўрсатилган йилдан авралроқ амалга оширишга рухсат берилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 май








































Время: 0.0089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск