ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш /

Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.05.2022 й. 239-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 майдаги

239-сон қарорига

1-ИЛОВА



Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик

шартлари асосида қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг

Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом талабалар турар жойларини (кейинги ўринларда - ТТЖ) давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда - ДХШ) шартлари асосида қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда - Давлат бюджети) субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари ДХШ шартлари асосида ТТЖни қуриш лойиҳаларини тадбиркорлик субъекти ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аралаш молиялаштириш шаклига нисбатан татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат шериги - ТТЖни ДХШ асосида қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектлари билан белгиланган тартибда ДХШ тўғрисида битим тузган олий таълим муассасалари;


субсидия - ДХШ тўғрисидаги битим доирасида ТТЖ қурилиши харажатларининг бир қисмини қоплаш учун қайтармаслик шарти билан Давлат бюджетидан тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган пул маблағлари;


хусусий шерик - ТТЖни ДХШ асосида қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат шериги билан белгиланган тартибда ДХШ тўғрисида битим тузган тадбиркорлик субъектлари.


3. ТТЖни қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун ДХШ тўғрисидаги битим доирасида хусусий шерикка бериладиган субсидия ТТЖни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бир ўринга тўғри келадиган қийматнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади.



2-БОБ. ХУСУСИЙ ШЕРИКЛАРГА СУБСИДИЯ

АЖРАТИШ ТАРТИБИ


4. Олий таълим муассасаларида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш юзасидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда тендер комиссияси тузилади.


5. ТТЖни ДХШ асосида қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектлари ўртасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда тендер ўтказилади.

Тендер комиссияси томонидан ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъекти белгиланган тартибда ТТЖни ДХШ асосида қуриш лойиҳаларини амалга оширади.


6. Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


7. Хусусий шерик ва давлат шериги ўртасида имзоланган ДХШ тўғрисидаги битим Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрига киритилганидан сўнг хусусий шерик давлат шеригига субсидия ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.


8. Давлат шериги хусусий шерик томонидан тақдим этилган аризани у берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сон қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мослиги юзасидан ўрганиб чиқади.

Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, давлат шериги ариза берувчини хабардор қилган ҳолда аризани ўрганиб чиқиш муддатини қўшимча ўн иш кунига узайтиришга ҳақли.


9. Давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат шериги субсидия ажратиладиган хусусий шерик ҳақидаги маълумотларни субсидия ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (кейинги ўринларда - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги) юборади.


10. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги беш иш куни ичида тақдим этилган аризани ўрганиб чиқиб, субсидия бериш учун давлат шериги билан субсидия ажратиш юзасидан шартномани имзолайди ҳамда Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни давлат шеригининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизимида очилган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига уч иш куни ичида ўтказиб беради.


11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги уч иш куни ичида субсидия ажратилганлиги тўғрисида давлат шеригига ёзма ахборот беради.


12. Хусусий шерикка ТТЖ қуриш учун икки иш куни ичида давлат шериги томонидан биринчи босқичда хусусий шерикнинг банкдаги ҳисобварағига ТТЖ умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

Кейинги босқичларда бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган кундан бошлаб уч иш куни ичида бажарилган ишнинг 50 фоизи миқдорида, биринчи босқичда ажратилган маблағларни инобатга олган ҳолда субсидия ажратилади.


13. ТТЖ қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш бўйича маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида назарда тутилади.


14. Молия йили якуни бўйича давлат шеригининг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Субсидия бериш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар давлат шеригининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумот ҳар ой якуни бўйича янгиланиб борилади ҳамда йиллар бўйича акс эттирилади.


16. Субсидия олиш мақсадида тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилигига тегишли хусусий шерик ва давлат шериги масъул ҳисобланади.


17. Давлат шеригининг юқори турувчи ташкилоти субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишга, давлат шериги Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг хусусий шерикка етказилиши юзасидан масъул ҳисобланадилар.


18. Давлат бюджетидан маблағларнинг ажратилиши ва хусусий шерикларга етказилишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси назорат қилади.


19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни

тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш

юзасидан тендер комиссияси

ТАРКИБИ

1. Лавозими бўйича

-

олий таълим муассасаси раҳбари, тендер комиссияси раиси


2. Лавозими бўйича

-

тизимида олий таълим муассасаси мавжуд вазирлик (идора) вакили


3. Д. Ниёзов

-

Молия вазирлигининг Таълим, фан ва маданият тармоқларида бюджет сиёсати департаменти бўлим бошлиғининг ўринбосари


5. Ш. Саидмуродов

-

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг Таълим, маданият, туризм ва спорт соҳалари бўйича ДХШ лойиҳаларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - бўлим бошлиғи (тендер комиссияси таркибида маслаҳат овози билан иштирок этади)


6. Лавозими бўйича

-

Олий таълим муассасасининг Молия-иқтисод ишлари бўйича проректори (ишлар бошқармаси бошлиғи, директор ўринбосари)


7. Лавозими бўйича

-

Олий таълим муассасасининг бош муҳандиси, тендер комиссияси котиби


           

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа лавозимга ўтганда ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахс комиссия таркибига киритилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Талабалар турар жойларини давлат-хусусий

шериклик шартлари асосида қуриш учун Ўзбекистон

Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбир


Бажариш муддатлари



1-босқич

Хусусий шерик


Давлат шеригига субсидия ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.


ДХШ тўғрисидаги битим ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритилганидан сўнг









2-босқич

Давлат шериги


1. Хусусий шерик томонидан тақдим этилган аризани Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мослиги юзасидан ўрганиб чиқади.


2. ДХШ битими ва унга доир маълумотларни илова қилган ҳолда субсидия ажратиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.


Уч иш куни ичида (қўшимча ўрганиш учун - ўн иш куни ичида)









3-босқич

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


1. Тақдим этилган аризани ўрганиб чиқиб, субсидия бериш учун давлат шериги билан субсидия ажратиш юзасидан шартномани имзолайди.


2. Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни давлат шеригига ўтказади.


3. Субсидия ажратилганлиги тўғрисида давлат шеригига ёзма ахборот беради.


1. Беш иш куни ичида




2. Уч иш куни ичида




3. Уч иш куни ичида









4-босқич

Давлат шериги


1. ТТЖ қуриш учун биринчи босқичда хусусий шерикнинг банкдаги ҳисобварағига ТТЖ умумий қийматининг 15 фоизи миқдорда субсидия ажратади.


2. Кейинги босқичларда бажарилган ишлар далолатномасига асосан бажарилган ишнинг 50 фоизи миқдорида, биринчи босқичда ажратилган маблағларни инобатга олган ҳолда субсидия ажратади.


1. Икки иш куни ичида




2. Бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган кундан уч иш куни ичида



        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 май
























































Время: 0.0410
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск