Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2022 й. 253-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 майдаги

253-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аппаратининг Оила ва хотин-қизлар

масалалари котибияти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти (кейинги ўринларда - Котибият) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини хотин-қизларнинг ижтимоий-маънавий ва сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, оилалар билан ишлашда якка тартибда ёндашувни такомиллаштириш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, тарғибот, ташвиқот, ижтимоий-иқтисодий томондан қийналган хотин-қизлар ва оилалар билан ишлаш, шунингдек, Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг (кейинги ўринларда - Бош вазир ўринбосари) фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.


3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Котибият ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Бош вазир ўринбосарига бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА

ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2022 - 2026 йилларда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясидаги вазифалар, ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

вазирликлар, идоралар ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутатлар ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш;

Ҳукумат, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органларнинг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг мавқеини яхшилаш бўйича иши самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан, аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил этишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўмиталари билан яқиндан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар ва ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;

Котибиятда кадрларни танлаш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали услуб ва шаклларини татбиқ қилиш ва захирадаги кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.


7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш масалаларида давлат сиёсатини амалга ошириш, гендер тенгликни таъминлаш соҳасида:

давлат бошқаруви тизимига жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва тамойилларини жорий қилиш;

Котибиятга бириктирилган ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган баҳолаш тизими жорий этилишини таъминлаш;

Бош вазир, Бош вазир ўринбосари томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш;

хотин-қизларнинг мақомини, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини, оила ва жамиятдаги ролини ошириш;

давлат ва жамоат органларини жалб этган ҳолда ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш соҳасида тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш;

хотин-қизлар масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишида ва уларни амалга оширишда, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш ва тушунтиришда, ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда фаол иштирок этиш;

қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, иқтидорли қобилиятли қизлар захираси билан тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш;

ташаббускор, амалий иш тажрибасига эга бўлган қизлардан кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг номзодларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;

хотин-қизлар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этишига кўмаклашиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш;

хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишларда хотин-қизлар қўмиталари билан фуқаролик жамияти институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кенгайтириш, хотин-қизларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш ишларини ташкил этиш;

жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан, сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан ҳамда спорт муносабатларида хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг иштирок этишларини қўллаб-қувватлаш, қарор қабул қилишда уларнинг етакчилик қилишлари учун тенг имкониятларни яратиш;

халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, турли лойиҳалар амалга оширилиши кўламларини кенгайтириш;


б) оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ёрдам бериш соҳасида:

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни ташкил этиш, хусусан, жойлардаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ва якка тартибда иш олиб борилишини ташкил этиш;

ёрдамга муҳтож, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган ва турар жой шароитлари яхшиланишига муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларнинг манзилли рўйхатларини тузиш;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, уларнинг оилалари ва болалари учун зарур ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам турларини аниқлаш ва кўрсатиш, шахсларнинг ушбу тоифасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун давлат органларига ва ташкилотларга мурожаат қилишга кўмаклашиш;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларнинг қизларини ўқитиш мақсадида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг дам олишини ҳамда уларга зарур тиббий ва психологик ёрдам берилишини ташкил этиш;

оилавий ва шахслараро низоларнинг, ўз жонига қасд қилишга ҳамда жамият ва оилада маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишлар олиб бориш;

оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, кекса ва ҳурматга сазовор, жамиятда катта обрўга эга бўлган аёллар ва фуқароларни фаол жалб этган ҳолда жойларда оилавий ажралишларнинг олдини олиш ишларини ташкил этиш, намунавий оилаларнинг ҳаёт тарзини тарғиб этиш.

оилавий муносабатларни соғломлаштириш, никоҳ ва оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ шартномаларининг хусусиятлари ва шартлари, фарзандлар тарбияси учун ота-оналарнинг бевосита масъулияти, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш билан боғлиқ тарғибот тадбирлари тизимини йўлга қўйиш;


в) хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида:

бандлик дастури доирасида хотин-қизларни, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, уларнинг бандлиги сифати, доимий иш ўрни билан таъминланганлиги юзасидан амалий назоратни йўлга қўйиш;

хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишда, кредит ресурслари ва бошқа ресурсларни жалб этишда давлат хизматларидан фойдаланиш;

хотин-қизлар меҳнат қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларининг ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш, меҳнат муносабатлари соҳасида, шу жумладан, ҳомиладор аёлларга ва кичик ёшдаги болалари бўлган аёлларга қўшимча имтиёзлар бериш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотларининг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашиш, берилган имтиёзлар тўғри қўлланиши масалаларини тартибга солувчи, давлат рўйхатидан ва бошқа тартиботлардан ўтиш, меҳнат муносабатларига киришиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олишда уларга ёрдам бериш;


г) жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш орқали хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш соҳасида:

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ташкил этиш;

хотин-қизлар орасида ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий маданиятни ошириш ишларини ташкил этиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини белгилаш;

жиноят содир этишга мойил бўлган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш бўйича ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, махсус ўқув-тарбия муассасаларидан, ижтимоий реабилитация ва хотин-қизларни мослаштириш муассасаларидан қайтган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштиришни ташкил этиш;


д) "йўл хариталари", концепциялар, давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш соҳасида:

хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ва "йўл хариталари" лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлаш механизмини жорий қилиш;

мутасаддилик қиладиган ташкилотлар билан биргаликда "йўл хариталари"га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар юзасидан тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилишининг тизимли назоратини мувофиқлаштириш;

"йўл хариталари" амалга оширилишининг тўғрисида мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банкларининг ҳисоботлари, батафсил ахборотлари ва материаллари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда уларни муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритиш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши самарадорлиги юзасидан тақдим этиладиган ахборот ва материалларни ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

муайян ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.


8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Бош вазир ўринбосари томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Бош вазир ва Бош вазир ўринбосари ҳузурида кўриб чиқиш учун режали масалаларнинг кўриб чиқилишини ва тайёрланишини таъминлайди;

мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган бўйича концепциялар, дастурлар ва "йўл хариталари" лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида амалга ҳимоя қилинишини таъминлайди;

ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига, ҳокимлар ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бошқарма ва бўлимлари бошлиқларига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Олий Мажлис палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;

мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича маълумотлар базаси яратилишини, юритилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;

оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шунингдек, жойларга чиққан ҳолда аниқ ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар белгилашда жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутатлар ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг самарали ижросини ташкил этади, шунингдек, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

ўзининг юритув соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

мутасаддилик қилинадиган тармоқлар ва ҳудудларда ишларнинг ҳолатини, ижтимоий-иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга бориб ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг экспертизасини, ишлаб чиқилишини ва келишилишини амалга оширади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита Бош вазир ўринбосарига берилган топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилишини таъминлайди;

Бош вазир ўринбосари топшириқларининг лойиҳаларини тайёрлайди, уларни бажаради ва ижросини назорат қилади;

Бош вазир ўринбосари учун унинг маърузалари ва нутқлари бўйича материаллар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари иштирокида зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Бош вазир ўринбосари ҳузурида йиғилишлар ўтказилишини ташкил қилади ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа бўлинмалари иштирокида ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорларни расмийлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг комплекслилигининг ҳамда уларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил қилади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар ва ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли комиссиялар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

фуқаролар ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, электрон шаклда тушадиган мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.

Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказишни ташкил қилишда иштирок этиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишлар ишларида, шунингдек, хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ва сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилалар билан ишлашда якка тартибда ёндашувни такомиллаштириш масалалари соҳасида халқаро лойиҳаларда қатнашиш;

мутасаддилик қилинадиган ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар лойиҳаларини қайтариб юбориш.

Котибиятнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши керак.


10. Котибият:

тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутатлар ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини ташкил қилиш;

жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганиш, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлигини назарда тутиб ва улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаган ҳолда пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Котибиятнинг тузилмасига:

Котибият мудири;

оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича бош мутахассис;

хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва касб-ҳунарга ўқитиш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли билан ишлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва котибият инспектори киради.

Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.


12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.


13. Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси, мутахассислар ва Бош вазир ўринбосари ва котибият инспектори белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Котибият ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудирининг, Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.

Котибиятнинг иш режаси, Котибият мудирининг ва Бош вазир ўринбосари ёрдамчисининг шахсий иш режалари Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Котибият мутахассисларининг иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.

Котибиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари ижросининг тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳузурида ўтказиладиган йиғилишларда ҳисоботларини эшитиш йўли билан таъминланади.


15. Котибият мудири:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутатлар ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг самарали ижросини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамасининг, Котибиятнинг иш режалари, шунингдек, тегишли даврлар учун шахсий иш режаларда белгиланган масалаларни ўрганиш ва уларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, чуқур танқидий таҳлиллар асосида Бош вазир ўринбосарнинг кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади амалга оширади, мутахассислар ва инспектор ишини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг бевосита Бош вазир ўринбосарига йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва унинг резолюциясига мувофиқ уларнинг бажарилишини ташкил қилади;

Бош вазир ўринбосарининг номига келган хат-хабарларни таҳлил қилади, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқномалар (фишкалар)нинг пухта экспертизасини ва тайёрланишини амалга оширади, сўнгра Бош вазир ўринбосарига ахборот беради;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Котибият мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъи риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, ходимларнинг касбий ва ишчанлик даражасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чораларни кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишган ҳолда Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;

Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Бош вазир ўринбосарига келишиш учун киритади;

Бош вазир ўринбосари учун маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар тайёрлайди;

Бош вазир ўринбосари бошқарадиган йиғилишлар ва мажлисларнинг тайёрланишини ва ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ҳукумат қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ҳамда бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳачилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тизими такомиллаштирилишини, Котибият ходимлари малакасини ошириш, кадрларнинг амалий захираси тайёрланишини ва уларни моддий рағбатлантиришнинг самарали шакллари ва усуллари жорий этилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритишни таъминлайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича мурожаатларини кўриб чиқади;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Котибият мудири вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Бош вазир ўринбосари билан келишилган ҳолда бош мутахассислардан бири бажаради.


17. Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси:

Бош вазир ўринбосарининг тегишли топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилишини назорат ва таҳлил қилишни таъминлайди, Бош вазир ўринбосарига уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ахборот беради;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий маълумотлар тайёрлашда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамасининг, Котибиятнинг иш режалари, шунингдек тегишли даврлар учун шахсий иш режаларда белгиланган масалаларни ўрганиш ва амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, чуқур танқидий таҳлиллар асосида Бош вазир ўринбосарнинг кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;

Бош вазир ўринбосарининг жорий иш режаларини шакллантиради ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;

Бош вазир ўринбосари бошқарадиган йиғилишлар ва мажлисларнинг тайёрланишини ва ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади;

Бош вазир ўринбосари номига келаётган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар тўғрисида ахборот беради ва тушган хат-хабарлар юзасидан ижрочиларга белгиланган тартибда топшириқлар юборади;

Бош вазир ўринбосари томонидан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарларининг қабул қилинишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазирнинг ўринбосари томонидан жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабул қилинишини ташкил этади;

Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади;

Бош вазир ўринбосарининг топшириқларини ижрочиларга етказади, Бош вазир ўринбосари топшириқлари ва кўрсатмаларининг бажарилишини назорат қилади.


18. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича бош мутахассис:

оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, "Фаровон оила сари" концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб боришдаги фаолиятни мувофиқлаштиради;

оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш, унинг мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг ишлаб чиқади ва ижросини назорат қилади;

оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан манзилли иш олиб боришга доир тегишли ташкилотлар фаолиятини таҳлил қилади;

оила маънавияти ва маърифатини юксалтиришга қаратилган масалалар юзасидан илмий-амалий конференциялар, тарғибот тадбирлари, семинар ва йиғилишлар ташкил этади;

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг Оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бошқармаси ҳамда унинг вилоят, туман (шаҳар) бўлинмалари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бошқармаси ва бўлимлари масъул ходимлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни "Аёллар дафтари" орқали манзилли қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этади ва назорат қилади;

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига ҳамда белгиланган тартибда - Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича топшириқларининг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари ишларининг аҳволи ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар томонидан истиқболли вазифаларнинг самарали бажарилишида мувофиқлаштирилган ишларни таъминлайди;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан мутасаддилик қилинадиган ташкилотларда давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида, уларнинг мустақиллигини ошириш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этишда иштирок қилади;

идоравий мансуб ташкилотлар ва улар раҳбарларининг аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли йўналишларга эришишга, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Котибият мудири билан келишган ҳолда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

Вазирлар Маҳкамасининг, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли даврлар учун шахсий иш режаларда белгиланган масалаларни ўрганади ва уларни амалга оширилишини мувофиқлаштиради, танқидий таҳлиллар асосида Бош вазир ўринбосари ва котибият мудирининг кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудлар ва соҳалардаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва Котибият мудирига тақдим этади.


19. Гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича бош мутахассис:

жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришишга қаратилган давлат сиёсатига доир фаолиятни мувофиқлаштиради;

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги дастурлар, "йўл хариталари" ва стратегияларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлигини таъминлайди;

хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиради, хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг равишда ижтимоий ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларни таҳлил қилади;

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги вазиятнинг мониторингини ва таҳлилини ўтказади, шунингдек, жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлими ҳамда унинг вилоят, туман (шаҳар) бўлинмалари масъул ходимларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.


20. Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва касб-ҳунарга ўқитиш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли билан ишлаш масалалари бўйича бош мутахассис:

бандлик дастури доирасида хотин-қизларни, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, улар бандлигининг сифати, доимий иш ўрни билан таъминланганлиги юзасидан амалий назоратни йўлга қўяди;

хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланишга кенг жалб этишга кўмаклашади, ушбу мақсадлар учун кредит ресурсларини ва бошқа ресурсларни жалб этишга доир фаолиятни мувофиқлаштиради;

хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларининг ҳолатини ўрганади ва таҳлил қилади, меҳнат муносабатлари соҳасида, хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар бериш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотларининг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўяди;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашиш, меҳнат муносабатларига киришиш бўйича норматив-ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини мониторинг қилади;

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш бошқармаси ҳамда унинг вилоят, туман (шаҳар) бўлинмалари масъул ходимларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига ҳамда белгиланган тартибда - Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича топшириқларининг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари ишларининг аҳволи ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар томонидан истиқболли вазифаларнинг самарали бажарилишида мувофиқлаштирилган ишларни таъминлайди;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан мутасаддилик қилинадиган ташкилотларда давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида уларнинг мустақиллигини ошириш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этишда иштирок қилади;

идоравий мансуб ташкилотлар ва улар раҳбарларининг аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли йўналишларга эришишга, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Котибият мудири билан келишган ҳолда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

Вазирлар Маҳкамасининг, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли даврлар учун шахсий иш режаларда белгиланган масалаларни ўрганиш ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради, танқидий таҳлиллар асосида Бош вазир ўринбосари ва котибият мудирининг кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудлар ва соҳалардаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва Котибият мудирига тақдим этади.


21. Инспектор Котибиятда иш юритишни таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 май



































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск