Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2022 й. 254-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 майдаги

254-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши

ва ташқи савдони мониторинг қилиш

инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазирини (кейинги ўринларда - Бош вазир ўринбосари), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясини (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси), Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг олий даражадаги ташрифлар якунлари билан қабул қилинган "йўл хариталари"нинг ижро ҳолати, Давлат инвестиция дастуридаги лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш ҳамда ҳудуд ва тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомилаштириш бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.


3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Инспекция ўз фаолиятини Бош вазир ўринбосари раҳбарлигида ҳамда Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти билан келишган ҳолда амалга оширади.

Инспекция Бош вазир ўринбосарига бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Ҳукумат комиссияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Инспекция ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ҳисоб палатаси, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширади ҳамда олий даражадаги ташрифлар якунлари билан имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан "йўл хариталари" лойиҳаларини тайёрлаш ишларини мувофиқлаштиради ва қабул қилинган "йўл хариталари" ижросини назорат қилади, Давлат инвестиция дастуридаги лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши бўйича назоратни ташкил этади, ҳудуд ва тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини ҳамда ташқи савдони, шунингдек, Ҳукумат комиссиясининг қарорлари ва топшириқлари ижросини мониторинг қилади.



2-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Инспекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат бошқаруви органлари органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Ҳукумат комиссиясининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш мақсадида тегишли йил учун қабул қилинган давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида таҳлилий материаллар ҳамда ҳисоботлар тайёрлаш;

иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

Ҳукумат аъзолари, барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;

олий даражадаги ташрифлар якунлари билан қабул қилинган "йўл хариталари"нинг ижросини ҳамда Давлат инвестиция дастуридаги лойиҳаларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш, ҳудуд ва тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини ҳамда ташқи савдони мониторинг қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;

олий даражадаги ташрифлар якунлари билан қабул қилинган "йўл хариталари"нинг ижро ҳолати, Давлат инвестиция дастуридаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш ҳамда ҳудуд ва тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш йўналишлари бўйича масалалар тайёрланишини ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати ва Ҳукумат комиссияси мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан, шу жумладан, илғор тажрибани ўрганиш асосида, зарурат бўлганда, ушбу мақсадлар учун хорижий консультантларни жалб этган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Инспекцияда, шунингдек, вазирликлар ва идораларда ижро интизоми даражасини ошириш, уларнинг фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

Инспекцияда ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.


7. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) олий даражадаги ташрифлар якунлари билан қабул қилинган "йўл хариталари"нинг ижросини ва инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини назорат қилиш, ҳудуд ва тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомилаштириш ҳамда ташқи савдони мониторинг қилиш соҳасида:

Давлат инвестиция дастуридаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ишларини мувофиқлаштириш;

инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолиятини, инвестор томонидан ўзининг инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажарилишини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокида инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қиладиган омилларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш орқали мамлакат иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини ташкил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари якунлари бўйича ташқи савдо ҳамкорлиги юзасидан эришилган келишувлар бажарилишининг мониторингини амалга ошириш, шунингдек, хорижий давлатлар, халқаро тузилмалар ва хорижий компаниялар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир ишлаб чиқилган таклифларни таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш;

импорт қилинадиган маҳсулот ҳажмлари ва турлари ҳар томонлама таҳлил этилишини ташкил қилиш, шу асосда импортни янада қисқартириш, импорт божхона божларини оптималлаштириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;


б) олий даражадаги ташрифлар натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича "йўл хариталари" ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

олий даражадаги ташрифларга тайёргарлик кўриш бўйича қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида ижро этилиши бўйича назорат ўрнатиш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштириш ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини батафсил ўрганиб чиқиш;

"йўл хариталари"да назарда тутилган тадбирлар, шу жумладан, экспорт келишувларининг тўлақонли бажарилиши ҳамда инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши бўйича қатъий назорат ўрнатиш;

"йўл хариталари"да назарда тутилган тадбирларнинг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ҳамда самарали ижро этилишини таъминлаш, тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан "йўл хариталари"да назарда тутилган тадбирларнинг ижро этилишини сунъий равишда чўзиш ва сансалорлик ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

"йўл хариталари"нинг ижроси бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва унинг асосида таҳлилий маълумотларни тегишли таклифлар билан биргаликда муҳокама қилиш учун Ҳукумат комиссияси ва Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритиш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотнинг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ўз вақтида тақдим этилиши бўйича назорат ўрнатиш;


в) Давлат инвестиция дастуридаги лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш соҳасида:

Давлат инвестиция дастуридаги лойиҳалар маълумотлар базасини шакллантириш;

Давлат инвестиция дастуридаги лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш, тегишли тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаб, тизимли таҳлил қилган ҳолда, якуний натижаларга эришиш учун уларни ҳал этишда, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда зарур ёрдам кўрсатиш;

Давлат инвестиция дастуридаги лойиҳалар тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича мониторинг ва доимий назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиш;

Давлат инвестиция дастуридаги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги ахборотларнинг асосланганлигини бирламчи маълумотлар асосида ўрганиш;


г) тармоқ ва ҳудудларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш соҳасида:

маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш, тегишли тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаб, тизимли таҳлил қилган ҳолда, якуний натижаларга эришиш учун уларни ҳал этишда, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда зарур ёрдам кўрсатиш;

маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича мониторинг ва доимий назоратни амалга ошириш;

маҳаллийлаштириш дастуридаги лойиҳаларда белгиланган мақсадли параметрларга эришишнинг тизимли мониторингини олиб бориш;

мониторинг натижалари бўйича аниқланган тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни Ҳукумат комиссияси муҳокамасига киритиб бориш;


д) бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар, мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосланганлигини ўрганиш соҳасида;

бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари ҳисобидан, шунингдек, мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан амалга оширилган импорт ҳажмлари ва номенклатурасини доимий таҳлил қилиш;

бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар ва мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан давлат харидлари доирасида сотиб олинган маҳсулотларнинг асосланганлигини, импортдан олинган маҳсулотларнинг, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари - резидентлардан харид қилинган импорт маҳсулотларининг нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ўрганиш;

ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижалари бўйича маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш юзасидан тайёрланган маълумотларни Ҳукумат комиссияси муҳокамасига киритиб бориш;


е) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ҳамда вазифаларига, шунингдек, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган халқаро мажбуриятларга мувофиқлиги юзасидан уларни эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари ҳамда Ҳукумат комиссияси ўтказадиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ҳамда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этиш.


8. Инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Инспекция ўзига бириктирилган соҳа ва йўналишларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида минтақаларда Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати ва Ҳукумат комиссияси мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосари ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;

яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган инвестиция ва ташқи иқтисодий сиёсатни ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича давлат дастурлари ва "йўл хариталари" тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Инспекцияга бириктирилган соҳа ва йўналишларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарлари шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;

тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;

йил чораклари якунлари бўйича тежалган ёки ўзлаштирилмаган капитал қўйилмалар лимитларини биринчи навбатда республика ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга мақсадли йўналтирган ҳолда, қайта тақсимлаш бўйича таклифлар тайёрланишини мувофиқлаштиради;

Инспекциянинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари, Ҳукумат комиссияси учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Инспекциянинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганади ва назорат қилади, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ҳукумат комиссияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнларининг қарорлари ижросини назорат қилинишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг айрим функциялари ва вазифаларини бириктирилган соҳада вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга юкланган давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун уларга бериш бўйича Бош вазир ўринбосарига таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, ҳамда Ҳукумат комиссияси томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади.

Инспекция ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

олий даражадаги ташрифлар якунлари билан қабул қилинган "йўл хариталари"нинг ижросини ва инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши назорат қилиш, ҳудуд ва тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомилаштириш ҳамда ташқи савдони мониторинг қилиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари раҳбарлари иштирокида ҳудудларда Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларига тизимли асосда тайёргарлик кўриш ва ўтказишда иштирок этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан давлат органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Инспекция юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида Ҳукумат комиссиясига тақлифлар киритиш;

зарурат бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда, келаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.

Инспекциянинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


10. Инспекция:

тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилиши;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Инспекция ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчиик ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳукумат комиссиясининг қарорларини сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Инспекциядаги ишларнинг ҳолати, унга бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва мониторинг олиб борилиши, Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда, давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Инспекциянинг тузилмасига:

Инспекция бошлиғи;

Инспекция бошлиғининг ўринбосари;

Осиё ва Тинч океани ҳавзаси давлатлари, шу жумладан Хитой, Жанубий Корея давлатлари билан ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини ("йўл хариталари"ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши самарадорлиги мониторинги масалалари бўйича бош мутахассис;

Европа (Германия, Франция, Буюк Британия, Италия ва бошқалар), МДҲ давлатлари (Марказий Осиё давлатларидан ташқари), шу жумладан Россия Федерацияси ҳамда Америка давлатлари билан олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини ("йўл хариталари"ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши самарадорлиги мониторинги масалалари бўйича бош мутахассис;

Марказий ва Жанубий Осиё, Ўрта Шарқ, Араб ва Африка давлатлари ҳамда Туркий давлатлар кенгаши доирасида олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини ("йўл хариталари"ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши самарадорлиги мониторинги масалалари бўйича бош мутахассисИнвестиция дастурлари доирасида металлургия, заргарлик, автомобиль, электротехника, тўқимачилик ва чармсаноати соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

инвестиция дастурлари доирасида энергетика, энергиянинг тикланадиган манбалари, кимё, нефть-кимё саноати ва геология соҳасидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

инвестиция дастурлари доирасида ҳудудлар, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

инвестиция дастурлари доирасида аграр ва озиқ-овқат соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

инвестиция дастурлари доирасида банк-молия, хизмат кўрсатиш, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, туризм ва ижтимоий йўналишдаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар томонидан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосланганлигини ўрганиш, тармоқларда ва ҳудудларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;

инспектор киради.

Инспекция тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Инспекция ишларига Инспекция бошлиғи раҳбарлик қилади.


13. Инспекция бошлиғи, унинг ўринбосари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Инспекция мутахассисларида кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва лавозим маошларига қўшимча тўловлар, аввалги иш жойида берилган мартаба даражалари ва дипломатик даража сақлаб қолинади. Инспекциядаги иш вақтига мартаба даражалари ва дипломатик даража, шунингдек, кўп йиллик хизматлари учун устамалар олиш учун зарур иш стажи қўшилади.

Инспекция ходимларига кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва лавозим маошларига қўшимча тўловларни тўлашга йўналтириладиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.



5-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Инспекция фаолияти "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Инспекциянинг иш режалари, Инспекция бошлиғи ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Инспекциянинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.

Инспекциянинг иш режаси, Инспекция бошлиғининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.

Инспекция бош мутахассисларнинг шахсий иш режалари Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Инспекцияга бириктирилган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Инспекциянинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари, Ҳукумат комиссияси топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларини эшиш йўли билан таъминланади.


15. Инспекция бошлиғи:

Инспекцияга бевосита раҳбарлик қилади, Инспекция бош мутахассислари ишларини ташкил қилади ҳамда Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Инспекция юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ Инспекцияда лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Инспекция бош мутахассисларининг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;

Инспекция бош мутахассислари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш, шунингдек, Инспекциянинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади, Инспекция бош мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамасига келган, Ҳукумат қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Инспекция юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Инспекция кадрлар захирасини шакллантириш ва янгилашни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб борилиши ташкил этилишини таъминлайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

кадрлар танлаш тизимини такомиллаштириш, Инспекция ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш ва моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Инспекция бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг ихтиёрига кўра Инспекция бошлиғининг ўринбосари бажаради.


17. Инспекциянинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Инспекция бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда - Бош вазир ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳамда унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши юзасидан Инспекцияга бириктирилган масалалар бўйича вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича материаллар ва ҳужжатлар тайёрлайди;

бириктирилган масалалар юзасидан тегишли маълумотнома ва таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


18. Инспектор Инспекцияда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг Инспекцияда ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, инспекторга юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 май







































Время: 0.0412
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск