Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2022 й. 254-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 майдаги

254-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация

алоқалари масалалари котибияти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти (кейинги ўринларда - Котибият) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазирини (кейинги ўринларда - Бош вазир ўринбосари), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини маҳаллий саноатни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий ташкилотлар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш, махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан, шунингдек, Бош вазир ўринбосари фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.


3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Котибият Бош вазир ўринбосарига бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.


5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда амалга оширади ҳамда уларнинг маҳаллий саноатни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш, махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.



2-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда саноат соҳасидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

Ҳукумат аъзолари, барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш ҳисобга олинган ҳолда, Котибият функцияларининг сифатли ҳамда тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш;

бириктирилган соҳаларда давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури доирасидаги вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида чораклик ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан, шу жумладан, илғор тажрибани ўрганиш асосида, зарурат бўлганда, ушбу мақсадлар учун хорижий консультантларни жалб этган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

жойларда тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилган ҳолда, "Давра суҳбатлари" ўтказиш амалиётини ва жойларда шахсий учрашувларни такомиллаштириш, саноат тармоқларини ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш, шу жумладан, аҳоли бандлигини ва реал даромадлари ошишини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Котибиятнинг ваколатларига тегишли бўлган йўналишлар ва масалалар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

ҳудудлар саноат салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва ташкилотлар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш, махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш концепциялари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "йўл хариталари", йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ва тармоқларда энг муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирларни пухта ишлаб чиқиш ҳамда Бош вазир ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот бериш учун тайёрлаш;

республикада маҳаллий саноатни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, стандартлаштириш, метрология ва сифат менежментини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий ташкилотлар ўртасида саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш;

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ мавжуд муаммоларнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ белгиланган вазифалар асосида ижро интизомини таъминлаш, шу жумладан, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ташкилотларда ижро интизомини замонавий тизимли назорат қилинишини ташкил этиш;

Котибиятда шунингдек, бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.


7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) ҳудудлар саноат салоҳиятини ривожлантириш масалалари соҳасида:


ҳалқ истеъмоли моллари, шу жумладан, мебель ва чинни буюмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш юзасидан:

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда халқ истеъмоли моллари, шу жумладан, мебель ва чинни буюмлар ишлаб чиқариш бўйича ривожланиш стратегиялари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда халқ истеъмоли моллари, шу жумладан, мебель ва чинни буюмлар ишлаб чиқариш саноатида технологик жараёнларни мақбуллаштириш ва оқилона ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация қилиш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этиш;

ҳудудларнинг табиий хомашё ва меҳнат ресурсларини ҳамда нисбий устунликларини инобатга олган ҳолда, халқ истеъмоли моллари, шу жумладан, мебель ва чинни буюмлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш кучлари самарали жойлаштирилишини "хомашё базасини таҳлил қилиш - ички бозор эҳтиёжларини ўрганиш - импортни таҳлил қилиш - янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш - лойиҳаларни жойлаштириш ва амалга ошириш" тамойили асосида ташкил этиш;

халқ истеъмоли моллари, шу жумладан, мебель ва чинни буюмлар ишлаб чиқариш саноатида илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, ҳудудларни ривожлантиришнинг миллий методологик асослари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;

халқ истеъмоли моллари, шу жумладан, мебель ва чинни буюмлар ишлаб чиқариш корхоналарининг илмий-техник ривожланиши даражасини ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига уларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг халқ истеъмоли моллари, шу жумладан, мебель ва чинни буюмлар ишлаб чиқариш корхоналарига (уларнинг инвестиция лойиҳаларига) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ишларининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги халқ истеъмоли моллари, шу жумладан, мебель ва чинни буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

халқ истеъмоли моллари, шу жумладан, мебель ва чинни буюмлар ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг жаҳон стандартларига мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

халқ истеъмоли моллари, шу жумладан, мебель ва чинни буюмлар ишлаб чиқариш саноати учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 июндаги ПҚ-5155-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;


озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш юзасидан:

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш саноатида технологик жараёнларни мақбуллаштириш ва оқилона ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация қилиш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этиш;

ҳудудларнинг табиий хомашё ва меҳнат ресурсларини ҳамда нисбий устунликларини инобатга олган ҳолда, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва мева-сабзавотни қайта ишлашни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш кучлари самарали жойлаштирилишини "хомашё базасини таҳлил қилиш - ички бозор эҳтиёжларини ўрганиш - импортни таҳлил қилиш - янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш - лойиҳаларни жойлаштириш ва амалга ошириш" тамойили асосида ташкил этиш;

озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш саноатида илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, ҳудудларни ривожлантиришнинг миллий методологик асослари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;

озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарининг илмий-техник ривожланиши даражасини ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига уларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарига (уларнинг инвестиция лойиҳаларига) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ишларининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг жаҳон стандартларига мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш саноати учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

озиқ-овқат саноати тармоқларида ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4118-сон, "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 23 июлдаги ПҚ-4787-сон қарорларига мувофиқ мева-сабзавот, ёғ-мой, виночилик ва озиқ-овқатлар саноати корхоналари фаолиятининг мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этиш;

халқаро стандартларга жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импорт ўрнини босадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

озиқ-овқат соҳасида энергия сарфини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш мониторингини ташкил этиш;


тўқимачилик ва ипакчилик саноатини ривожлантириш юзасидан:

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда тўқимачилик ва ипакчилик саноатини ривожлантириш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда тўқимачилик ва ипакчилик саноатида технологик жараёнларни мақбуллаштириш ва оқилона ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш қилиш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этиш;

ҳудудларнинг табиий хомашё ва меҳнат ресурсларини ҳамда нисбий устунликларини инобатга олган ҳолда, тўқимачилик ва ипакчилик саноатини ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш кучлари самарали жойлаштирилишини "хомашё базасини таҳлил қилиш - ички бозор эҳтиёжларини ўрганиш - импортни таҳлил қилиш - янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш - лойиҳаларни жойлаштириш ва амалга ошириш" тамойили асосида ташкил этиш;

тўқимачилик ва ипакчилик саноатида илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, ҳудудларни ривожлантиришнинг миллий методологик асослари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;

тўқимачилик ва ипакчилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарининг илмий-техник ривожланиши даражасини ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига уларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг тўқимачилик ва ипакчилик саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарига (уларнинг инвестиция лойиҳаларига) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ишларининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги тўқимачилик ва ипакчилик саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тўқимачилик ва ипакчилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг жаҳон стандартларига мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тўқимачилик ва ипакчилик саноати учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон, "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон ва "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармонлари ҳамда "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 февралдаги ПҚ-4186-сон, "Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4047-сон ва "Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сон қарорларига мувофиқ чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;


чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш юзасидан:

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда чарм-пойабзал саноатида технологик жараёнларни мақбуллаштириш ва оқилона ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш қилиш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этиш;

ҳудудларнинг табиий хомашё ва меҳнат ресурсларини ҳамда нисбий устунликларини инобатга олган ҳолда, чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш кучлари самарали жойлаштирилишини "хомашё базасини таҳлил қилиш - ички бозор эҳтиёжларини ўрганиш - импортни таҳлил қилиш - янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш - лойиҳаларни жойлаштириш ва амалга ошириш" тамойили асосида ташкил этиш;

чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатида илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, ҳудудларни ривожлантиришнинг миллий методологик асослари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;

чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарининг илмий-техник ривожланиши даражасини ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига уларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг чарм-пойабзал саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарига (уларнинг инвестиция лойиҳаларига) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ишларининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг жаҳон стандартларига мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

чарм-пойабзал саноати учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5017-сон, "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 февралдаги ПҚ-4982-сон ҳамда "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорларига мувофиқ чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;


қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш юзасидан:

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда қурилиш материаллари саноатида технологик жараёнларни мақбуллаштириш ва оқилона ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш қилиш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этиш;

ҳудудларнинг табиий хомашё ва меҳнат ресурсларини ҳамда нисбий устунликларини инобатга олган ҳолда, қурилиш материаллари саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш кучлари самарали жойлаштирилишини "хомашё базасини таҳлил қилиш - ички бозор эҳтиёжларини ўрганиш - импортни таҳлил қилиш - янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш - лойиҳаларни жойлаштириш ва амалга ошириш" тамойили асосида ташкил этиш;

қурилиш материаллари маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатида илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, ҳудудларни ривожлантиришнинг миллий методологик асослари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;

қурилиш материаллари саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарининг илмий-техник ривожланиши даражасини ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига уларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг қурилиш материаллари саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарига (уларнинг инвестиция лойиҳаларига) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ишларининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги қурилиш материаллари саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қурилиш материаллари саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг жаҳон стандартларига мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қурилиш материаллари маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 июндаги ПФ-6244-сон Фармони ҳамда "Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;


электротехника ва заргарлик саноатини ривожлантириш юзасидан:

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда электротехника ва заргарлик саноатини ривожлантириш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда электротехника ва заргарлик саноатида технологик жараёнларни мақбуллаштириш ҳамда оқилона ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш қилиш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этиш;

ҳудудларнинг табиий хомашё ва меҳнат ресурсларини ҳамда нисбий устунликларини инобатга олган ҳолда, электротехника ва заргарлик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш кучлари самарали жойлаштирилишини "хомашё базасини таҳлил қилиш - ички бозор эҳтиёжларини ўрганиш - импортни таҳлил қилиш - янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш - лойиҳаларни жойлаштириш ва амалга ошириш" тамойили асосида ташкил этиш;

электротехника ва заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатида илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, ҳудудларни ривожлантиришнинг миллий методологик асослари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;

электротехника ва заргарлик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарининг илмий-техник ривожланиши даражасини ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига уларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг электротехника ва заргарлик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарига (уларнинг инвестиция лойиҳаларига) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ишларининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги электротехника ва заргарлик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

электротехника ва заргарлик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг жаҳон стандартларига мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

электротехника ва заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5128-сон, "Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон, "Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон қарорларига мувофиқ чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;


фармацевтика саноатини ривожлантириш юзасидан:

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда фармацевтика саноатини ривожлантириш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда фармацевтика саноатида технологик жараёнларни мақбуллаштириш ва оқилона ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш қилиш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этиш;

ҳудудларнинг табиий хомашё ва меҳнат ресурсларини ҳамда нисбий устунликларини инобатга олган ҳолда, фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш кучлари самарали жойлаштирилишини "хомашё базасини таҳлил қилиш - ички бозор эҳтиёжларини ўрганиш - импортни таҳлил қилиш - янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш - лойиҳаларни жойлаштириш ва амалга ошириш" тамойили асосида ташкил этиш;

фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатида илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, ҳудудларни ривожлантиришнинг миллий методологик асослари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;

фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарининг илмий-техник ривожланиши даражасини ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига уларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарига (уларнинг инвестиция лойиҳаларига) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ишларининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг жаҳон стандартларига мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон ва "Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарорларига мувофиқ чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;


б) ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва ташкилотлар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш соҳасида:


иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан:

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

республика импорт ҳажми ва номенклатурасини чуқур таҳлил қилиш асосида ҳамда ҳудуддаги мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда, ҳудудда маҳаллийлаштириладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг рўйхатини шакллантириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар томонидан шакллантирилган рўйхатга мувофиқ маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштириш;

саноатнинг базавий тармоқлари ҳамда ҳудудларда мавжуд хомашё базаси ва ишлаб чиқариш салоҳиятини инобатга олган ҳолда, аниқ ва мақсадли кўрсаткичлар асосида маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришни назарда тутувчи, узоқ ва қисқа муддатли тасдиқланган дастурлардаги лойиҳаларда белгиланган мақсадли параметрларга эришишнинг тизимли мониторингини олиб бориш;

маҳаллий хомашё ресурслари негизида импорт ўрнини босадиган ва ички бозорни зарур истеъмол товарлари, дори-дармон воситалари, ишлаб чиқариш-техник аҳамиятдаги маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар билан тўлдиришни таъминлайдиган корхоналар барпо этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

республикада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар натижадорлиги ва самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ҳудудлар масъулларини рағбатлантириш ёки уларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш таклифини ишлаб чиқиш;

"қўшимча қиймат занжирлари"ни кенгайтириш, ишлаб чиқариш таннархи ва харажатларини камайтириш, тайёр маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш;

"Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 июндаги ПФ-6244-сон Фармони ҳамда "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;


иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий ташкилотлар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш юзасидан:

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий ташкилотлар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

мамлакатда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар ишлаб чиқариш борасида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

тармоқларнинг ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, корхоналарни глобал ишлаб чиқариш занжирларига жалб қилиш таклифини ишлаб чиқиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида узоқ муддатли барқарор кооперация алоқалари ўрнатилиши, маҳаллий хомашё ва саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш иштирокчилари ва лойиҳалари сонини кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини саноат кооперациясига кенг жалб этиш;

ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларида маҳсулот харид қилиш бўйича шартномалар тузилишини, шунингдек, илгари импорт қилинган маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва йирик саноат ташкилотлари ўртасида техник ҳамкорлик қилиш меморандумлари шакллантирилиши ҳамда шартномалар тузилиши ҳажмларини кенгайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 июндаги ПФ-6244-сон Фармони ҳамда "Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида" 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сон ва "Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон қарорларига мувофиқ чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;


техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва сифат менежменти тизимларини жорий этиш юзасидан:

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий ташкилотларда техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва сифат менежменти тизимларини жорий этиш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

миллий стандартлаштириш тизимини ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги фаолият турларини жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, институционал жиҳатдан такомиллаштириб бориш;

халқаро стандартларни ва техник регламентларни жорий этиш, қўллаш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш талабларига риоя этиш даражасидан келиб чиққан ҳолда, корхона ва тармоқ раҳбарларига нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий чоралар кўриб бориш таклифини ишлаб чиқиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини ҳамда бундай маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлаш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифини ишлаб чиқиш;

маҳаллий корхоналарнинг халқаро стандартларни харид қилиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолияти самарадорлиги юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлаш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш соҳасида кадрларни тайёрлаш, уларнинг ваколатини ошириш ҳамда фаолиятини халқаро талаблар асосида ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 2 июндаги ПҚ-5133-сон қарорида белгиланган устувор вазифалар ҳамда чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;


в) махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш соҳасида:


махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш юзасидан:

махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатишини ва уларни ривожлантиришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш дастурларини ҳамда уларнинг чегараларини тасдиқлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

махсус иқтисодий зоналар маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарадорлигини таҳлил қилиш, эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларига ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва импорт ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш;

саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасида янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, шу жумладан, маҳаллий хомашё ва материаллар негизида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича эркин иқтисодий зоналарда жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши бўйича мониторинг олиб бориш ва таҳлил қилиш;

инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилишда, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда амалга ошириш;

эркин иқтисодий зоналарни янада ривожлантириш, республика ҳудудларининг мавжуд ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий хомашё ва материалларни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш асосида уларда юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган лойиҳаларни жойлаштириш бўйича таклифлар ва дастурларни шакллантириш;

эркин иқтисодий зоналар ҳудудида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифларни шакллантириш;

"Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармони ҳамда "Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5101-сон қарорида белгиланган устувор вазифалар ҳамда чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;


кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш юзасидан:

кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар ва тадбиркорлик зоналарини фаолият кўрсатишини ва уларни ривожлантиришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар ва тадбиркорлик зоналарини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар ва тадбиркорлик зоналарини маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарадорлигини таҳлил қилиш, ушбу зоналарда ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва импорт ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш;

кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар ва тадбиркорлик зоналарида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши бўйича мониторинг олиб бориш ва таҳлил қилиш;

кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;

кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон ҳамда "Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сон қарорларида белгиланган устувор вазифалар ҳамда чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш.


8. Котибият унга юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосари томонидан мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларни тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосари ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;

яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ҳудудлар саноат салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий ташкилотлар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича давлат дастурлари ҳамда "йўл хариталари" тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарлари шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда, жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;

тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;

Котибиятнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарига ахборот бериш учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Котибиятга бириктирилган ташкилотларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини, Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;

таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар сифатли тайёрланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларини расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазирнинг ўринбосари ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли йиғилиш баёнлари қарорлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича Бош вазирнинг ўринбосарига таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материалларни тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;

Котибиятнинг юритишига кирадиган масалалар бўйича ҳудудлар саноат салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва ташкилотлар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш, махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш тармоқларининг Котибиятга бириктирилган ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

Котибиятга бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг номенклатурасига кирадиган раҳбарлар лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан маъқулланиши учун тайёрлашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади;

Котибиятга юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ҳудудлар саноат салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий ташкилотлар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш, махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида жойларда сайёр (очиқ) мажлисларни тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлар ташкил этиш;

Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосари топшириғига биноан - бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда, келаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


10. Котибият:

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функциялар зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Бош вазирнинг ўринбосарига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши самарадорлиги;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Котибият ваколатига тегишли масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари давлат манфаатлари таъминланиши, иқтисодий самарадорлиги ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан ўзаро боғлиқ ҳолда, келишилганлиги нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Котибият тузилмасига:

Котибият мудири;

а) ҳудудлар саноат салоҳиятини ривожлантириш масалалари шуъбаси:

Котибият мудирининг ўринбосари - шуъба мудири;

халқ истеъмоли моллари, шу жумладан, мебель ва чинни буюмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

тўқимачилик ва ипакчилик саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

электротехника ва заргарлик саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

фармацевтика саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

б) ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва ташкилотлар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш масалалари шуъбаси:

Котибият мудирининг ўринбосари - шуъба мудири;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича бош мутахассис;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий ташкилотлар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича бош мутахассис;

техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва сифат менежментини тизимларини жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис;

в) махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш масалалари шуъбаси:

шуъба мудири;

махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

инспектор киради.

Котибият тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Котибият ишига бевосита Бош вазир ўринбосари раҳбарлик қилади.


13. Котибият мудири, шуъба мудирлари ва мутахассислар белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Котибият ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси, Котибиятнинг иш режаси, Котибият бош мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.

Котибиятнинг иш режаси, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.

Котибият мудири ўринбосарлари - шуъба мудирлари ва бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.

Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари амалга оширилиши тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан таъминланади.


15. Котибият мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, Котибият мудирининг ўринбосарлари ва бош мутахассислари ишларини ташкил қилади ҳамда Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ Котибиятда лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Котибият мудирининг ўринбосари ва бош мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;

Котибият мудирининг ўринбосарлари ва бош мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади, Котибият мудирининг ўринбосарлари ва бош мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамасига келган, Ҳукумат қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Котибият кадрлар захирасини шакллантириш ва янгилашни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб борилиши ташкил этилишини таъминлайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

кадрлар танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш ва моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Котибият мудири вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг ихтиёрига кўра Котибият мудирининг ўринбосарлари - шуъба мудирларидан бири бажаради.


17. Котибият мудирининг ўринбосари - шуъба мудири:

тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ва уларга бириктирилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

уларга бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

Котибият мудири билан келишган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига келган, республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

ҳудудлар саноат салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва ташкилотлар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш, махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва Котибият мудирига тақдим этади;

Котибиятнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда иштирок этади;

Котибият мудирининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди ҳамда Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларини тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;

Котибият мудирига лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, Котибият мутахассислари малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш тўғрисида таклифлар киритади.


18. Шуъба мудири:

Шуъбага бевосита раҳбарлик қилади, мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади, шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизоми учун шахсан жавоб беради;

Шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки Бош вазирнинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Котибият ва Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий тахлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Котибият мудирига киритади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек, республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллари ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида Шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


19. Котибиятнинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Бош вазирнинг ўринбосарига, шунингдек, белгиланган тартибда - Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг ҳамда Котибиятга юклатилган вазифалар доирасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;

аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган идоравий мансуб ташкилотлар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари мажлисларида иштирок этади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

функционал вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


20. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 май


































Время: 0.0285
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск