Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2022 й. 254-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 майдаги

254-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни

қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар

масалалари котибияти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти (кейинги ўринларда - Котибият) Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазирини (кейинги ўринларда - Бош вазир ўринбосари), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий алоқалар ва логистика масалалари бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан, шунингдек, Бош вазир ўринбосари фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.


3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Котибият Бош вазир ўринбосарига бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда амалга оширади ҳамда уларнинг инвестиция, экспортни қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва логистика масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.



2-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА

ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

Ҳукумат аъзолари, барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш ҳисобга олинган ҳолда, Котибият функцияларининг сифатли ҳамда тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури доирасидаги вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан, аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган янги баҳолаш тизими жорий этилишини таъминлаш;

иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

инвестиция, экспортни қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий алоқалар ва логистика соҳаларида давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда, шу жумладан, инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, экспортни қўллаб-қувватлаш ташқи иқтисодий алоқаларни ҳамда инновацион ривожлантириш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;

инвестиция сиёсатини амалга ошириш, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқаларни ҳамда инновацион ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланишини ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан, шу жумладан, илғор тажрибани ўрганиш асосида, зарурат бўлганда, ушбу мақсадлар учун хорижий консультантларни жалб этган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Котибиятда, шунингдек, бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида ижро интизоми даражасини ошириш, уларнинг фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари, олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

Котибиятда, шунингдек, унга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.


7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) инвестиция, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида назарда тутилган йўналишларда инвестициялар, ташқи иқтисодий фаолият ва ташқи савдо соҳаларидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш;

барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, давлат инвестиция дастурларини амалга оширишнинг сифат ва самарадорлик мезонларига, шунингдек, экспорт прогнозларига асосланган баҳолаш тизими жорий этиш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирокида ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш учун тегишли материалларни доимий асосда тайёрлаш ва киритиш;

ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва юритиш, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича иқтисодиёт тармоқлари ҳамда мамлакат ҳудудларига инвестиция киритиш ҳажмлари кенгайтирилишини рағбатлантириш, республикада инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;

давлат инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини шакллантиришда, шунингдек, юқорида қайд этилган дастурларга киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилишда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ишларини мувофиқлаштириш;

хорижий инвестицияларни, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш учун инвестиция таклифларининг ягона базаси юритилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ўзаро манфаатли асосда инвестициявий ҳамкорлик йўналишларини ривожлантириш ҳамда диверсификациялашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ишларининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда ошириш борасида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ва савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари вакиллари фаолиятини мувофиқлаштириш;

инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолиятини, инвестор томонидан ўзининг инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилишини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қиладиган омилларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш орқали мамлакат иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг жалб қилинадиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашиш воситаларидан (грантларидан), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан марказлашган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижда мамлакатнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш учун халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумлари ўтказилишини ташкил этиш;

хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида лойиҳа институтлари ҳамда республика ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

инвестиция порталининг самарали фаолиятини таъминлаш бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш, портал контентини мунтазам янгилаб бориш, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг ҳолати, инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш якунлари ва бошқалар ҳақида марказлаштирилган маълумотлар базасини юритиш;

ҳар бир ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестицияларга бўлган эҳтиёжи, олдиндан ҳисоб-китоб қилинган аниқ лойиҳалар ҳамда салоҳиятли инвесторлар учун қизиқиш уйғотадиган бошқа ахборот акс эттирилган Ўзбекистон Республикасининг интерфаол инвестиция харитасини жорий қилиш ҳамда унинг фаолиятини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда инвестиция ва ташқи иқтисодий ҳамкорлик, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги халқаро шартномалар лойиҳаларининг эксперт жиҳатидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

ташқи иқтисодий фаолият алоқалари соҳасида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи органлари фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш, республикани ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда унинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ташқи савдо айланмасининг мутаносиблигини таъминлаш, экспортни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ва хизматлар импорт ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш, божхона-тариф ва нотариф сиёсатни тартибга солишга доир таклифлар тайёрланишини ташкил этиш борасида ягона ташқи иқтисодий сиёсат юритилишини мувофиқлаштириш;

тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини ташкил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари якунлари бўйича ташқи савдо ҳамкорлиги юзасидан эришилган келишувлар бажарилишининг мониторингини амалга ошириш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир ишлаб чиқилган таклифларни таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш;

импорт қилинадиган маҳсулот ҳажмлари ва турлари ҳар томонлама таҳлил этилишини ташкил қилиш, шу асосда импортни янада қисқартириш, импорт божхона божларини оптималлаштириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ёки Ҳукуматининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига хос товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензиялар берилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари асосида буюмлар ва маҳсулотлар экспорти бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш;

тегишли вазирлик ва идоралар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳамда ташқи иқтисодий хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш юзасидан хулосаларни эксперт жиҳатидан ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлашда белгиланган тартибда иштирок этиш;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари вакиллари билан ўтказиладиган музокараларда иштирок этиш;


б) инвестиция дастурлари, хусусан, ҳудудий инвестиция дастурларининг шакллантирилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини, қисқа ва ўрта муддатли тармоқ ҳамда ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш тадбирларини мувофиқлаштириш;

инвестициялардан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш;

молиялаштиришнинг турли манбалари, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани иқтисодий юксалтириш ҳамда мувозанатли ривожлантириш суръатларининг инвестиция ресурсларига бўлган эҳтиёжлар билан боғлиқлигини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан инвестиция, моддий ва қиймат баланслари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, уларнинг ижроси юзасидан мониторинг юритиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш схемаларини кўриб чиқиш;

инвестиция лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг аниқ инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатларини кўриб чиқиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали ҳамда энг мақбул схемаларини танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, инвестиция дастурлари доирасида маблағлар жалб этилиши ҳамда ўзлаштирилиши бўйича белгиланган прогноз параметрлар бажарилиши учун тизимли ва қатъий назоратни ташкил қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатини комплекс таҳлил қилиш ҳамда мониторинг давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;

давлат инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотлар базаси яратилиши, юритилиши ҳамда мунтазам янгиланишини таъминлаш;

давлат инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши, инвестиция дастурларини амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг бажарилишини, жумладан, жойига чиққан ҳолда ўрганиш, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ҳамда таклифлар тайёрлаш;

инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асослари ҳамда ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилиши ва мослаштирилиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиши, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва техник қўллаб-қувватланишини таъминлаш;


в) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва уларнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари бошлиқлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

хорижий инвестицияларни жалб этиш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва имтиёзлар бериш соҳасида вазирликлар ва идоралар фаолияти мувофиқлаштириш ва самарали ҳамкорликни таъминлаш;

мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг билан инвестициявий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш, уларнинг иқтисодиётга кенг киритилиши учун шарт-шароитларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва янгилаш жараёнини мувофиқлаштиришни таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида яратилган инвестиция муҳити, шу жумладан, инвестиция киритиш жараёнининг асосий тартиб-таомил масалалари, шунингдек, амалга ошириш таклиф этилаётган инвестиция таклифлари тўғрисидаги ахборотни салоҳиятли инвесторлар ва кредиторларга етказиш;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликнинг қисқа ҳамда ўрта муддатли дастурларининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини мувофиқлаштириш, уларнинг вазирликлар ва идоралар томонидан ўз вақтида ва самарали бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

техник кўмаклашиш грантлари ва маблағларини республикага жалб этиш тадбирларини мувофиқлаштириш;

тизимлаштирилган маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини ташкил этиш, инвестиция, грант маблағлари жалб этилган лойиҳалар, халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари билан ҳамкорлик дастурларига киритилган техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалаларида Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва уларнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ишларини мувофиқлаштириш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари ишларини мувофиқлаштириш;

инвестиция фаолиятини амалга ошириш, хорижий инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ўзлаштириш борасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизими жорий этилишини таъминлаш;


г) иқтисодиётнинг реал сектори маҳсулотларини экспорт қилиш соҳасида:

юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича иқтисодиёт реал сектори тармоқларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ички ва ташқи бозорларни ривожлантириш тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш ишларини мувофиқлаштириш, шу асосда иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, авваламбор, экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш, ташқи савдо бозорларини диверсификациялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йиллик прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ва давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари томонидан экспортнинг белгиланган прогноз параметрлари сўзсиз бажарилишини тизимли назорат қилиш;

маҳаллий товарларни (ишлар, хизматларни) ташқи бозорларга чиқариш учун қулай шароитлар билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик субъектларига экспорт фаолиятини амалга ошириш ҳамда хорижий шериклар билан узоқ муддатли барқарор савдо алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш;

маркетинг тадқиқотларни ташкил қилиш, экспортнинг асосий номенклатураси, экспорт қилувчи ташкилотларда маркетинг хизматлари ташкил этилиши ҳамда фаолият кўрсатишига услубий ва амалий кўмаклашиш бўйича маркетинг ва таҳлилий шарҳлар тайёрлаш;

иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил этилиши ҳамда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, қайд этилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш юзасидан таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқиш;


д) ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш соҳасида:

юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий бўйсунувдаги корхоналарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, ташқи бозорлардаги узоқ муддатли тенденцияларнинг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган замонавий қувватларни ташкил этиш ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларни амалий қўллаб-қувватлашга қаратилган мақсадли дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил қилиш;

ҳудудий даражада товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар томонидан экспортнинг белгиланган прогноз параметрларини сўзсиз бажарилишини тизимли назорат қилиш;

ҳудудий даражадаги ташкилотлар ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитлар билан таъминлаш, уларга экспорт фаолиятини амалга ошириш ҳамда хорижий шериклар билан узоқ муддатли барқарор савдо алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

ҳудудларда экспортбоп маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштиришни ташкил қилишда мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудий бўсунувдаги ташкилотлар ва бошқа турдош тармоқлар, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини йўлга қўйишга кўмаклашиш;

ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва истиқболли режаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда комплекс экспертизадан ўтказиш, устувор лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, иқтисодиёт ва экспортни ривожлантиришнинг тасдиқланган параметрларига сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича таклифлар ҳамда тадбирлар ишлаб чиқиш;

ҳудудий бўсунувдаги ташкилотлар томонидан экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва юклаб жўнатиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишининг назоратини ташкил этиш, уларга молиявий ва бошқа ресурсларни жалб қилиш масалалари, шунингдек, экспорт фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалаларини ҳал этишда кўмаклашиш;

жаҳон ва минтақавий мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларининг конъюнктураси чуқур ўрганилишини мувофиқлаштириш, шу асосда республика ҳудудларида янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳамда экспорт қилишни жадал ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари, узумни экспорт қилиш бўйича ўрта ва узоқ муддатли прогнозлари, мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган туманларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

янги узилган ва қайта ишланган маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқаришни таъминлаш, янги савдо бозорларини топиш ҳамда ўзлаштириш, республикада халқаро мева-сабзавот ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тузиладиган шартномалар доирасида уларни етказиб бериш ҳажмлари ва географиясини мониторинг қилиш;

экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан экспорт маҳсулотларини етиштириш ва юклаб жўнатиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини таъминлаш, уларнинг фаолиятида юзага келадиган, шу жумладан, зарур молиявий ресурсларни жалб қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга кўмаклашиш;

мамлакатда янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш учун ихтисослаштирилган янги инфратузилма объектларини ташкил қилиш, сабзавот омборлари ва совитиш қурилмаларини барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш, замонавий идиш-қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;


е) экспорт фаолиятини молиявий ва суғурта жиҳатидан қўллаб-қувватлаш соҳасида:

экспорт қилувчи ташкилотларнинг молиявий ресурслардан фойдаланишини таъминлаш ишларини ташкил этиш, нохомашё экспорт ҳажмлари, миллий экспортчилар ва уларнинг маҳсулотларини харид қилувчи мамлакатлар сонини кўпайтиришга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон ва "Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидага" 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорларига мувофиқ республикада ва хорижда халқаро стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштириш тизимларини жорий қилиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотни рўйхатга олиш боғлиқ харажатларни қоплаш, маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш учун учун экспорт қилувчи ташкилотларга мақсадли молиявий кўмаклашиш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;

маҳаллий экспортни молиявий қўллаб-қувватлаш ва суғурталаш механизмларини муваффақиятли жорий қилган хорижий давлатлар тажрибаси инобатга олинган ҳолда, экспортолди ва экспортни молиялаштиришни, экспорт кредитлари ва таваккалчиликларини суғурталаш механизмлари, жумладан, халқаро молия институтларини жалб этган ҳолда жорий этилишини таъминлаш;

савдони молиялаштириш учун халқаро ва хорижий молия институтларининг қарзлари ва имтиёзли кредитларини жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш;


ж) Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (кейинги ўринларда - ЖСТ) қўшилиши соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга қўшилиши учун зарур материаллар ва ҳужжатлар пакетини тайёрлаш, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари талабларига мувофиқ мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга қўшилиши бўйича музокара жараёнида Ўзбекистон Республикаси вакилларининг иштирок этишини мувофиқлаштириш, унинг котибияти билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ташқи савдо соҳасида икки томонлама ҳамда кўп томонлама битимлар (шартномалар) тузиш;

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТдаги маслаҳатчиси-вакили ва ЖСТ тузилмалари билан ишлаш бўйича биринчи котиби, Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги (Швейцария Конфедерацияси) БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий вакили фаолиятини мувофиқлаштириш.


з) транспорт-логистикани ривожлантириш соҳасида:

инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш ва ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, транзит салоҳияти даражасини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, шунингдек, экспорт маршрутларини диверсификация қилиш масалаларини илгари суриш;

халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, юк ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш, халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш;

транспорт соҳасида инвестиция, экспорт ва халқаро йўналишларда логистика тизимида хавфсизликни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш, инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш;


к) Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштириш соҳасида:

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш ҳамда уларга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда хорижий давлатлар билан муносабатларни қисқа ва ўрта муддатли ривожлантириш концепцияларини ишлаб чиқиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикасида халқаро тадбирларни ташкил этиш ва республика делегацияларининг хорижда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар киритиш;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишларда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, турли даражадаги ташрифлар ҳамда республикада ва хорижда халқаро тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишга доир таклифлар киритиш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг олий ва юқори даражадаги ташрифларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

республика делегацияларининг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил қилиш ва халқаро тадбирларда иштирок этиши, шунингдек, хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари дастурларини тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарорларининг тайёрланиши ва қабул қилинишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифларига ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатларга олий ва юқори даражадаги ташрифлар, шунингдек, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида эришилган келишувларнинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ишларини мувофиқлаштириш;

олий ва юқори даражадаги ташрифлар натижалари бўйича ҳисоботларни тўплаш, умумлаштириш, тайёрлаш ҳамда маълумотлар банкини юритиш;

халқаро ташкилотлар доирасида турли даражадаги мажлисларга ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш, халқаро тадбирлар кун тартиби масалалари юзасидан республиканинг позициясини белгилаш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда хорижий давлатларнинг дипломатик миссиялари ва халқаро ташкилотлар, хорижий ҳукуматлар, тижорат ҳамда банк тузилмалари ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;


л) ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг баённома қарорлари бажарилишининг мониторингини олиб бориш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;

ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) мажлисларининг кун тартибини ва Ўзбекистон Республикаси делегациясининг таркибларини келишишда иштирок этади;

ҳукуматлараро комиссияларнинг (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) мажлислари якунлари бўйича эришилган келишувлар ҳамда қабул қилинган баённома қарорлар Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан бажарилишини назорат ҳамда мониторинг қилиш;

ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари раҳбарлик қиладиган ҳукуматлараро комиссияларнинг (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) Котибият юритадиган масалалар бўйича мажлисларида иштирок этиш;


м) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ҳамда вазифаларига, шунингдек, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган халқаро мажбуриятларга мувофиқлиги юзасидан уларни эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ҳамда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этиш;


п) инновацион ривожлантириш масалалари соҳасида:

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти барқарор ўсиши, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлиги ошиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга қодир бўлган устувор соҳалар ва тармоқлар инновацион ривожланишининг бўлажак моделларини, инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш жараёнини мувофиқлаштириш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик дастурларига, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг илм-фанни кўп талаб қиладиган технологияларга бўлган реал эҳтиёжларига мувофиқ илмий ҳажмдор технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини ҳамда давлат илмий-техник дастурларини амалга оширилишини таъминлаш, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини, шунингдек, маҳаллий илм-фан натижаларининг рақобатбардошлигини оширишни таъминлашда интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лаборатория базасининг жиҳозланиш даражасини ошириш, уларни зарур бутловчи ва сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш, жамоавий фойдаланиладиган илмий лабораториялар, тажриба-экспериментал ва конструкторлик-технологик инфратузилмани яратиш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармонига мувофиқ вазирлик ва идораларнинг илмий-инновацион фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган миллий рейтинг тизимини жорий этилиши, илм-фан ва илмий фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштирилиши ҳамда молиялаштириш манбаларини диверсификация қилинишини ташкил этиш;

илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг илмий-техник салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, илғор хорижий тажрибани ва илмий-тадқиқот ишлари соҳасидаги вазифаларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони ва "Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарорига мувофиқ миллий илм-фан ва инновация тизимини ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ўрнини ошириш, ҳудудларда инновацион фаолиятни ривожлантириш чораларини кўриш.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланадиган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.


8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида ҳудудларда Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг маслаҳатчилари ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;

яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган инвестиция ва ташқи иқтисодий сиёсатни ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича давлат дастурлари ва "йўл хариталари" тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарлари шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойнинг ўзига бориб жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;

тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;

йил чораклари якунлари бўйича тежалган ёки ўзлаштирилмаган капитал қўйилмалар лимитларини биринчи навбатда республика ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга мақсадли йўналтирган ҳолда, қайта тақсимлаш бўйича таклифлар тайёрланишини мувофиқлаштиради;

Котибиятнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

ташкилотлар ва ҳудудларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини, Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнларининг қарорлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг айрим функциялари ва вазифаларини бириктирилган соҳада вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга юкланган давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун уларга бериш бўйича Бош вазир ўринбосарига таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;

юкланган вазифаларга мувофиқ Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

Котибиятга бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг номенклатурасига кирадиган раҳбарлар лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан маъқулланиши учун тайёрлашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади.

Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар, инновацион фаолият соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари раҳбарлари иштирокида ҳудудларда Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

"Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.

Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


10. Котибият:

тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилиши;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва мониторинг олиб борилиши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари" Котибият ҳамда бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларига юклатилган масалалар бўйича ўз вақтида ва самарали бажарилиши;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатини ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш, инвестиция (давлат) дастурларини ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш, уларни амалга оширишни ташкил этиш ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ўз вақтида ҳал этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда, давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Котибиятнинг тузилмасига:

Котибият мудири;

Котибият мудирининг ўринбосари (инвестициялар масалалари);

инвестиция, шу жумладан, ҳудудлар инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширилиши мониторингини олиб бориш масалалари бўйича бош мутахассис

халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги ва лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолияти масалалари бўйича бош мутахассис;

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда дипломатик ваколатхоналарнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ва халқаро ташкилотлардаги доимий вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;

Котибият мудирининг ўринбосари (экспорт, импортни оптималлаштириш, божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш масалалари);

импортни оптималлаштириш, божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш масалалари бўйича бош мутахассис;

инновацион фаолиятни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис;

маркетинг фаолиятини ташкил этиш, ташқи конъюнктура таҳлили, экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш ва суғурта қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспортини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

транспорт соҳасида инвестиция, экспорт ва халқаро йўналишларда юк ташиш логистикаси масалалари бўйича бош мутахассис;

халқаро шартномалар ижроси таҳлили, ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш ва ЖСТ билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

Халқаро ҳамкорлик масалалари шуъбаси мудири (Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий даражадаги ташрифлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш масалалари);

Европа ва Америка мамлакатлари билан икки томонлама ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, юқори даражадаги Ҳукумат делегацияларининг ташрифлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

Осиё-Тинч океани минтақаси, Осиё ва Африка мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва юқори даражадаги Ҳукумат делегацияларининг ташрифлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, шу жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва юқори даражадаги Ҳукумат делегацияларининг ташрифлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси;

Бош вазир ўринбосарининг инспектори;

Котибият ва шуъба инспекторлари киради.

Котибият тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.


13. Котибият мудири, унинг ўринбосарлари, шуъба мудири, мутахассислар ва Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Котибият ишлари "Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудири, унинг ўринбосарлари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.

Котибиятнинг иш режаси, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.

Котибият мудири ўринбосарларининг ва бош мутахассисларнинг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.

Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларини эшитиш йўли билан таъминланади.


15. Котибият мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, Котибият мудирининг ўринбосарлари ва бош мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ Котибиятда лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Котибият мудирининг ўринбосари ва бош мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;

Котибият мудирининг ўринбосарлари ва бош мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади, Котибият мудирининг ўринбосарлари ва бош мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамасига келган, Ҳукумат қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Котибият кадрлар захирасини шакллантириш ва янгилашни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишлар олиб борилиши ташкил этилишини таъминлайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

кадрлар танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш ва моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Котибият мудири вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг ихтиёрига кўра Котибият мудирининг ўринбосарларидан бири бажаради.


17. Котибият мудирининг ўринбосари:

тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ва уларга бириктирилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

уларга бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

Котибият мудири билан келишган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига келган, республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятни, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва Котибият мудирига тақдим этади;

Котибиятнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда иштирок этади;

Котибият мудирининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларини тақсимлаш бўйича таклифларни киритади;

Котибият мудирига лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, Котибият мутахассислари малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш тўғрисида таклифлар киритади.


18. Шуъба мудири:

Шуъбага бевосита раҳбарлик қилади, мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади, Шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизоми учун шахсан жавоб беради;

Шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлашда иштирок этади;

халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, ратификация қилиш ҳамда тасдиқлаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашда иштирок этишни ташкил қилади;

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ишлаб чиқилишини ташкил қилади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлар ва бошқа коллегиал органлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Шуъба юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида Шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


19. Котибиятнинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига ва унинг ўринбосарларига, шунингдек, белгиланган тартибда - Бош вазир ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳамда унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича материаллар ва ҳужжатлар тайёрлайди;

бириктирилган масалалар юзасидан тегишли маълумотнома ва таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб боришнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;

аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган идоравий мансуб ташкилотлар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


20. Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилиши назорат ва таҳлил қилинишини таъминлайди, уларнинг бажарилиши натижалари тўғрисида Бош вазир ўринбосарига ахборот беради;

Бош вазир ўринбосарининг жорий иш режалари шакллантирилишида иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазир ўринбосари кўриб чиқиши ҳамда Бош вазир ўринбосарининг маърузалари ва нутқлари учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишлар ва мажлисларни, шу жумладан, Ҳукумат комиссиялари мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг белгиланган муддатларда ижро этилишини назорат қилади, Котибият мудирини ва Бош вазир ўринбосарини топшириқлар бажарилишининг бориши тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилади;

Бош вазир ўринбосари номига келадиган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар тўғрисида ахборот беради ва хат-хабарларга топшириқларни белгиланган тартибда ижрочиларга юборади;

Бош вазир ўринбосари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари қабул қилинишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда фуқароларнинг Бош вазир ўринбосари томонидан қабул қилинишини ташкил этади, Бош вазир ўринбосари топшириғи бўйича фуқароларни шахсан қабул қилади.


21. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг Котибиятда ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, инспекторга юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 май
































Время: 0.0361
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск