ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Ижтимоий соҳа /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 й. 259-сон "2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2022 й.

N 259




2022-2023 ЙИЛЛАРДА ЖАМИЯТДА

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ

БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясида унинг асосий мақсади сифатида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришиши, мустаҳкам иродали, ўз ҳуқуқларини биладиган ва қонунларни ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ва ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўладиган фуқароларни тарбиялашнинг кенг қамровли мунтазам тизимини яратиш белгиланганлиги;

ушбу Концепцияда белгилаб берилган мақсад ва вазифаларга самарали эришиш учун ҳар икки йилда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилиниши амалиёти йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

а) оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш, жумладан:

оилалардаги нотинчлик ва зўравонликнинг болалар тарбиясидаги салбий оқибатларини ҳақида маълумот етказиш ва уларнинг олдини олиш ҳамда таълим муассасаларида ўқувчиларни таъқиб қилишга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш;

ёшлар ўртасида ҳуқуқий нигилизм ҳолатларини бартараф қилиш, уларда ҳуқуқбузарликларнинг жамият ва давлат тараққиёти учун салбий иллат эканлигига оид дунёқараш шаклланишини тарғиб қилишга қаратилган комплекс тарғибот тадбирларини ташкил қилиш;

маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига имтиёзлар ва моддий ёрдам бериш, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби бўйича тизимли тарғибот тадбирларини ўтказиш;

олий таълим муассасалари ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказларида "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Бола ҳуқуқлари" ўқув курсларини жорий этиш;

б) давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш, жумладан:

давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мурожаатлар билан ишлаш бўйича билимларини оширишга қаратилган "Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги", "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" ва "Конституциявий ҳуқуқ ойлиги"ни ўтказиш;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳуқуқий саводхонлигига оид минимал талаблар бўйича ўқув дастурларини мустақил равишда ўзлаштириб бориш ва уларни баҳолаш орқали ҳуқуқий билимларини ошириб бориш;

давлат хизматининг ягона электрон-ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқитиш ва баҳолаш ишларини мониторингини йўлга қўйиш;

давлат органлари ва ташкилотларида фаол, жамоатчилик билан ишлаш кўникмаларига эга ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини ташкил қилиш ва қонунчилик ҳужжатларининг тарғибот қилинишини таъминлаш;

в) аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш, жумладан:

аҳолининг турли муаммоларини ўрганиш, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак бериш мақсадида "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида тарғибот тадбирларини ўтказиш;

ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий лойиҳалар, хайрия акцияларини ўтказиш ("Биз биргамиз", "Ранглар дунёси");

Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишни йўлга қўйиш;

хорижда меҳнат қилиш истагида юрган фуқаролар учун қонуний меҳнат миграцияси, хусусий бандлик агентликлари хизматидан фойдаланиш тартиби, ноқонуний миграция оқибатлари тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;

г) жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, жумладан;

жиноятчилик ҳолатини чуқур таҳлил қилиш натижалари асосида жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли орасида қонунга ҳурмат қилиш маданиятини шакллантириш;

аҳолини қизиқтирадиган ҳуқуқий масалалар юзасидан ижтимоий тармоқларда тарғибот тадбирларини ўтказиш;

аҳолини қийнайдиган ҳуқуқий мавзуларда видеороликлар тасвирга олиш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқатиш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича ечимларни берувчи порталларни ҳуқуқий мавзудаги материаллар билан бойитиш ва қонунчиликдаги ўзгартиришлар билан мувофиқ ҳолда материалларни янгилаш, "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали қамровини кенгайтириш;

соҳалар кесимида юридик адабиётларни бепул кўчириб олиш, фойдаланиш, нусха кўчириш имконига эга бўлган ва аҳолининг барча қатлами учун мўлжалланган "Юридик кутубхона" электрон тизимини ва унинг мобил иловасини ишга тушириш;

д) юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш, жумладан:

юридик олий таълим муассасалари ўқув дастурларига "Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш" мавзусини киритиш;

юридик соҳада илмий тадқиқотларни амалга ошириб келаётган тадқиқотчилар учун онлайн хизматларни кўрсатиш имконини берувчи электрон платформа яратиш;

аниқ ҳаётий масалалар юзасидан аҳолининг ҳуқуқий билимини аниқлаш бўйича сўровномалар, шу жумладан электрон тарзда ўтказиш, мазкур жараёнга блогер ва оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Дастурда белгиланган тадбирлар учун масъул этиб белгиланган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича ҳар чорак якунида Адлия вазирлигига тегишли маълумотларнинг тақдим этилиши учун шахсан жавобгардирлар;

Дастурда белгиланган тадбирларни молиялаштириш масъул давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


4. Адлия вазирлиги:

Дастурда белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолатини доимий мониторинг қилиб борсин ва мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин;

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 16 майдаги

259-сон қарорига

ИЛОВА



2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий

маданиятни юксалтириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш

шакли

Муддат

Масъул ижрочилар

I. ШАХС, ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИДА

АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ

1. Оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни

шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

1.

Ота-оналар ўртасида умумтаълим мактабларига болаларни қабул қилиш, бир мактабнинг ўзида болани бир синфдан бошқасига ўтказиш ёки бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш тартиблари ҳамда умумтаълим мактаблари фаолиятига доир бошқа қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида аҳоли билан учрашувлар ташкил қилиш.


Давра суҳбатлари, учрашувлар

2022 йил

30 август


2023 йил

30 август


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин)


2.

bolahuquqlari.uz порталини болаларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган қизиқарли, янги интерактив ўйинлар билан бойитиш ва порталдан болаларнинг фойдаланиш қамровини кенгайтириш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

20 сентябрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин)


3.

Фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида Умуммиллий Конституция имтиҳонини ўтказиш учун мавжуд платформани модернизация қилиш.


Платформани модернизация қилиш


2022 йил

20 сентябрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов)


4.

Оила даврасида фойдаланиш учун бола туғилганидан бошлаб токи умумтаълим мактабини тугатгунига қадар киришиладиган ижтимоий муносабатларни ўзида мужассам этган ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш ва бепул тарқатиш.


Қўлланма

2022 йил

20 октябрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин)


5.

Болалар учун ҳуқуқий мавзуларда, жумладан дарсларга мунтазам қатнашиш, жамиятда ўрнатилган қоидаларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш мавзуларида мультфильмлар тайёрлаш ва тарқатиш.


Мультфильм

2022 йил

30 декабрь,


2023 йил

30 декабрь

Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


6.

Оилалардаги нотинчлик, зўравонликнинг болалар тарбиясидаги салбий оқибатларини ёритиб берувчи ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва телевидение орқали тарқатиш.


Ижтимоий видеоролик

2022-2023

йилларда

ҳар чоракда

камида

2 марта


Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


7.

Маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами учун берилган имтиёзлар, моддий ёрдам, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинчалик бир марталик иш билан банд бўлиш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби бўйича тизимли тарғибот тадбирларини ўтказиш.


Манзилли тарғибот тадбирларини ўтказиш

2022-2023

йилларда

ҳар ойда

камида

2 марта


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), вазирлик ва идоралар


8.

Умуммиллий Конституция имтиҳонини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда тасдиқланган тартиб асосида имтиҳонни ўтказиш.


Идоравий ҳужжат қабул қилиш


2022 йил

1 декабрь,


2023 йил

1 декабрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


9.

Барча даражадаги таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, унда белгилаб берилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, давлат ва жамият билан боғлиқнинг барча жиҳатларини тушунтириб боришни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ташкил қилиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2022 йил

30 декабрь,


2023 йил

30 декабрь


Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


10.

Барча умумий ўрта таълим муассасалари учун ўқувчиларни таъқиб қилишга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тартибини белгиловчи намунавий низомни ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир мактаб ички қоидаларидан келиб чиқиб, ўзларининг намунавий низомини қабул қилиш.


Намунавий низом

2022 йил

1 сентябрдан

бошлаб


Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


11.

Педагогик олий таълим муассасаларига ўқувчиларни таъқиб қилишга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича курслар киритиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

1 сентябрдан

бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)


12.

Ўқувчиларни таъқиб қилишга қарши курашиш бўйича қисқа метражли фильмлар, мультфильмлар яратиш ва эфирга узатиш.


Қисқа метражли фильмлар, мультфильмлар


2022 йил

20 июль


2023 йил

20 сентябрь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев)


13.

Таълим муассасаларида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш чоралари ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, мажбурий меҳнат учун жавобгарлик чоралари бўйича кўргазмали тарғибот тадбирларини ўтказиш.


Тарғибот тадбирлари

2022 йил

май-декабрь


2023 йил

май-декабрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин)


14.

Олий таълим муассасалари талабалари учун таълим жараёнлари, стипендия олиш, ётоқхона билан таъминланиш, таълим кредитлари, тўлов-контракт турлари, ўқишдан четлаштириш, ўқишни қайта тиклаш, академик таътил олиш ҳамда олий таълим билан боғлиқ бошқа жараёнларни қамраб олган махсус қўлланма тайёрлаш ва тарқатиш.


Қўлланма

2022 йил

20 июль


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)


15.

Ўқувчилар ва талабалар ўртасида коррупцияга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022 йил

ноябрь-

декабрь


2023 йил

ноябрь-

декабрь


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


16.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқий нигилизм ҳолатларини бартараф қилиш, уларда ҳуқуқбузарликларнинг жамият ва давлат тараққиёти учун салбий иллат эканлигига оид дунёқараш шаклланишини тарғиб қилишга қаратилган комплекс тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тегишли маълумотларни инфографика ва комикс шаклда ёшларга етказиш.


Комплекс

чора-тадбирлар, инфографика, комикслар тайёрлаш ва тарқатиш


2022 йил

30 декабрь,


2023 йил

30 декабрь


Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


17.

Таълим муассасаларида ёшларни ўз ҳуқуқий саводхонлигини юксак даражада шакллантириш ва оширишдек эзгу мақсадлар атрофида бирлаштирувчи "Ҳуқуқ ойлиги"ни ўтказиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2022 йил

1 июль


2023 йил

1 октябрь


Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


18.

Умумтаълим ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида конституциявий ҳуқуқ, ҳуқуқшунослик фанларидан танловлар ва олимпиадалар ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш.


Танловлар ва олимпиадалар

2022 йил

20 ноябрь,


2023 йил

20 ноябрь


Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


19.

Олий таълим муассасалари ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказларида "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Бола ҳуқуқлари" ўқув курсларини жорий этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2022 йил

1 сентябрдан

бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


20.

Болалар учун уларнинг ҳуқуқлари ва одоб-ахлоқ нормалари ҳақида маълумот берувчи аудио ва видеоматериаллар тайёрлаш ва тарқатиш.


Аудио ва видеоматериаллар

2022 йил

май-декабрь

(ҳар ойда

камида 2 та

материал)


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов)


21.

"Болалар учун юридик энциклопедия", "Ёшлар учун юридик энциклопедия", "Ҳар кунлик ҳуқуқ" каби ҳуқуқий китобларни умумтаълим муассасаларида ўқув жараёнида фойдаланишга тавсия этилган қўлланмалар рўйхатига киритиш ва мазкур ҳуқуқий адабиётларни умумтаълим муассасаларига бепул етказиб бериш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2022 йил

20 июнь


Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)


22.

Болалар ва ёшлар учун уларнинг йўл ҳаракати иштирокчиси сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида мужассам этган кўргазмали қўлланма тайёрлаш ва тарқатиш.


Кўргазмали қўлланма

2022 йил

1 август


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин),

Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


2. Давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг

ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

23.

Давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шартномалар ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича билимларини кучайтиришга қаратилган:

Идоравий ҳужжат асосида ҳуқуқий ойликларни ўтказиш


2022-2023

йиллар


Вазирлик ва идоралар

"Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги";

20 июнь

"Коррупцияга қарши курашиш ойлиги";

20 ноябрь

"Конституциявий ҳуқуқ ойлиги"ни ўтказиш.


20 декабрь


24.

Давлат органлари ва ташкилотларида фаол, жамоатчилик билан ишлаш кўникмаларига эга ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини ташкил қилиш ва улар томонидан соҳага доир қонунчилик ҳужжатлари нормаларининг ходимлар ўртасида ва кенг жамоатчилик ўртасида тизимли равишда тарғибот қилинишини таъминлаш.


Идоравий ҳужжат асосида гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш


2022 йил

1 июль


Вазирлик ва идоралар


25.

Давлат ташкилотлари ходимлари ҳуқуқий саводхонлигига оид минимал талаблар бўйича ўқув дастурини мустақил равишда ўзлаштириб бориш ва уларни баҳолаш орқали ҳуқуқий билимларини ошириб бориш.


Ўқув курслари

2022 йил

30 декабрь,


2023 йил

30 декабрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), вазирлик ва идоралар


26.

Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқитиш ва баҳолаш ишларини мониторингини юритиш. Бунда:

- баҳолаш натижалари паст бўлган давлат органлари ва ташкилотларига жойига чиққан ҳолда муаммоларни ўрганиш, уларга услубий кўрсатмалар бериш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича семинарлар ўтказиш;

- паст баҳо қайд этган ходимлар билан индивидуал ишлаш чораларини кўриш назарда тутилади.


Мониторинг, ташкилий чора-тадбирлар

2022-2023

йиллар

давомида

(ҳар 6 ойда

бир марта)


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), вазирлик ва идоралар


27.

Давлат ташкилотлари ходимлари ўртасида "Ҳуқуқий заковат" интеллектуал ўйинини ўтказиш.

Бунда давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида (юридик хизмати ва олий юридик маълумотга эга бўлган ходимлардан ташқари) мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда ҳуқуқий-мантиқий йўналишларда бир неча босқичли интеллектуал ўйин ўтказилади.


Интеллектуал ўйин

2022 йил

30 декабрь,


2023 йил

30 декабрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), вазирлик ва идоралар


28.

Давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни оширишга масъул ходимлари учун ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг инновацион усуллари, замонавий ёндашувларни қамраб олган ўқув-семинар ўтказиш.


Ўқув-семинар

2022 йил

30 сентябрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), вазирлик ва идоралар


29.

Қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига ҳар ҳафтада етказиб беришни назарда тутувчи видеороликлар тасвирга олиш ва тарқатиш.


Видеороликлар

2022-2023

йилларда

доимий

равишда


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), вазирлик ва идоралар


30.

Давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш, шунингдек ижтимоий тармоқлар орқали ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш бўйича услубий қўлланма тайёрлаш ва тарқатиш.


Услубий қўлланма

2022 йил

20 ноябрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


31.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун мурожаатлар билан ишлаш, фуқароларни қабул қилиш тартибини қамраб олган қўлланма тайёрлаш.


Ҳуқуқий қўлланма

2023 йил

20 январь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


3. Аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

32.

Аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини ўрганиб, жумладан Халқ қабулхоналарига ва 1008 ишонч телефонига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, аҳолида энг кўп учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаб ушбу йўналишда тарғибот материалларини (буклет, инфографика, видеоролик, слайд, аннотация, комикс) тайёрлаш ва соҳага масъул давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек ҳудудий адлия органлари орқали ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.


Манзилли тарғибот тадбирлари

2022 йил

30 май,


2023 йил

30 май


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), вазирлик ва идоралар


33.

Аҳолининг турли муаммоларини ўрганиш, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак бериш мақсадида "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида тарғибот тадбирларини ўтказиш.


Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари

2022-2023

йилларда

доимий

равишда


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), вазирлик ва идоралар


34.

Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш учун тарғибот материалларини тайёрлаш ва масъул давлат органларига етказган ҳолда аҳолига қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўриш.


Мурожаатлар таҳлили


Учрашувлар,

давра суҳбатлари,

семинарлар ва

бошқа тадбирлар


2022-2023

йилларда

ҳар чоракда


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), вазирлик ва идоралар


35.

Хорижда меҳнат қилиш истагида юрган фуқаролар учун қонуний меҳнат миграцияси, хусусий бандлик агентликлари хизматидан фойдаланиш тартиби, ноқонуний миграция оқибатлари тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.


Тарғибот материаллари тайёрлаш


Манзилли тарғибот тадбирларини ўтказиш


2022-2023

йилларда ҳар

ойда камида

икки марта


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Ҳусанов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


36.

Интернетга уланиш имкониятига эга бўлмаган хотин-қизлар учун "Аёлларга ҳуқуқий мадад" номли қўлланма тайёрлаш ва тарқатиш.


Қўлланма

2022 йил

20 июль


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


37.

Кундалик ҳаётда энг кўп зарур бўлган давлат хизматларидан фойдаланиш, мурожаат қилиш, керакли ҳужжатлар ва уларни тайёрлаш, шунингдек, давлат хизматларидан онлайн Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва бошқа электрон ресурслар орқали фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида ахборот берувчи медиаматериаллар (видеороликлар, анимациялар, инфографикалар) тайёрлаш ва тарқатиш.


Видеороликлар, анимациялар, инфографикалар


2022 йил

1 июль


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), вазирлик ва идоралар


38.

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасида "Ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми?" мавзусида тарғибот тадбирларини ўтказиш.


Комплекс

чора- тадбирлар


2022-2023

йилларда

ҳар ойда

камида

2 марта


Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


39.

Аҳолини қийнаб келаётган масалаларни соҳалар кесимида таҳлил қилиш ва таҳлил натижаларига кўра соҳа мутахассислари иштирокида ҳуқуқий тушунтириш берувчи видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш.


Видеороликлар

2022 йилда

режа-график

асосида


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), вазирлик ва идоралар


40.

Янги қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган телерадиодастурларни эфирга узатиш.


Телекўрсатувлар, репортажлар


2022-2023

йилларда

ҳар ойда

камида

3 марта


Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


41.

Шахсий эҳтиёжлар ҳамда жамият эҳтиёжлари ўртасидаги мувозанатнинг сақланишга, аҳолини қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган қисқа метражли фильмлар яратиш ва тизимли равишда телевидение орқали бериб бориш.


Қисқа метражли фильмлар ҳамда театр спектакллари


2022-2023

йилларда

ҳар чоракда

камида

2 марта


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев)


42.

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш.


Ижтимоий видеоролик, мултфильмлар

2022-2023

йилларда

ҳар чоракда

камида 2 та


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


43.

Хорижий давлатларга ишлашга борган меҳнат мигрантлари учун қуйидагиларни назарда тутувчи махсус қўлланма тайёрлаш ва мақсадли тарқатиш:

оғир вазиятларга тушиб қолганда ёрдам олиш учун мурожаат қилиш манзиллари ва тартиби;

тиббий, моддий ва ҳуқуқий ёрдам олишда биринчи галдаги кўрсатмалар;

меҳнат мигрантларига Ўзбекистонда берилаётган имтиёзлар.


Қўлланма

2022 йил

1 июль


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Ҳусанов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


44.

Таълим муассасалари педагог ходимлари учун қуйидагиларни назарда тутувчи "Сизнинг ҳуқуқингиз" номли қўлланма тайёрлаш ва электрон тарқатиш:

педагог ходимларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

педагог ходимларнинг мақоми;

мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши;

ойлик иш ҳақи, устамалар, моддий ёрдам ва бошқа рағбатлантириш воситалари;

таътиллар, иш вақти ва дам олиш вақти.


Қўлланма

2022 йил

1 июль

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов)


45.

Фирибгарликнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда:

фирибгарликка оид ҳуқуқбузарликларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш;

фирибгарликнинг энг кўп учрайдиган турларини аниқлаш;

фирибгарлик кўп содир этиладиган ҳудудлар, шахслар тоифасини, ёш категорияларини ўрганиш;

фирибгарликнинг олдини олиш бўйича энг самарали воситаларни, шу жумладан хориж тажрибасини таҳлил қилган ҳолда ўрганиш;

фирибгарлик бўйича илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари тадқиқотларини ўрганиш;

таҳлил ва ўрганиш натижаларига кўра фирибгарликнинг олдини олиш бўйича соҳалар кесимида, "маҳаллабай" дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2022 йил

1 август


Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


46.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий лойиҳалар, хайрия акцияларини ўтказиш

("Биз биргамиз", "Ранглар дунёси").


Комплекс

чора-тадбирлар


2022 йил

1 октябрь,


2023 йил

1 октябрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)


47.

Миллий ҳуқуқий Интернет порталида қонунчилик ҳужжатларида ёшлар учун берилган имтиёзлар, улардан фойдаланиш тартиби ва қайта алоқа ўрнатиш имконини берувчи модулини ишлаб чиқиш.


Ҳуқуқий портал модули

2023 йил

1 февраль


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)


48.

Тиббиёт муассасалари ходимлари учун уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида жамлаган содда, халқчил тилда ёзилган "Сизнинг ҳуқуқингиз" номли қўлланма тайёрлаш ва тарқатиш.


Қўлланма

2023 йил

1 сентябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)


49.

Аҳоли ўртасида электр энергияси, газ таъминоти, коммунал хизматлардан фойдаланиш, мазкур йўналишларда ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликнинг олдини олишга қаратилган кўргазмали тарғибот тадбирларини ўтказиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2022-2023

йилларда

ҳар ойда

камида

3 марта


Энергетика вазирлиги (А.Ахмедходжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш.Ҳидоятов)


II. ЖАМИЯТДА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШДА ҲУҚУҚИЙ

ТАРҒИБОТНИНГ ИННОВАЦИОН УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

50.

Аҳолининг барча қатлами учун мўлжалланган "Юридик кутубхона" электрон тизимини ва унинг мобил иловасини ишга тушириш.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

юридик адабиётлар соҳалар кесимида (фуқаролик, меҳнат, жиноят ва бошқа) тизимга жойлаштирилади;

фойдаланувчилар китобларни бепул кўчириб олиш, фойдаланиш, нусха кўчириш имконига эга бўлади.


Электрон тизим

2023 йил

20 декабрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


51.

Маҳалларларда содир этилаётган жиноятларни олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш. Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмалари томонидан ҳар ойда, ўтган ой давомида ҳудуддаги маҳаллаларда содир этилган жиноятларнинг тури, сони, шахслар тоифаси, ёш категорияси кўрсатилган маълумотларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига юбориш;

туман (шаҳар) даражасида ҳар ойда бир марта, вилоят даражасида ҳар чоракда бир марта ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш юзасида олиб борилаётган ишларни ҳамкорликда муҳокама қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

тақдим этилган маълумотлар таҳлили ҳамда муҳокамалар натижасида жиноятлар, айниқса уюшмаган ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ошган маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ҳамкорликда "маҳаллабай" ҳуқуқий тарғибот дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

жиноятлар сони ошган маҳаллаларда жиноят содир этилиши сабаблари, бунга имкон берган шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аҳолиси ўртасида турли сўровномалар ўтказиш;

маҳалла аҳолисининг маҳаллада жиноятчиликни камайтириш бўйича таклифларини ўрганиш;

маҳалла аҳолисининг таклифлари асосида жиноятчиликни камайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш;

Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, сўровномалар ўтказиш натижаларида жиноятчиликни олдини олиш бўйича тайёрланган таклифларни Ички ишлар вазирлигига киритиб бориш;

амалга оширилган ишлар тўғрисида Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар олти ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.


Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил

август


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), вазирлик ва идоралар


52.

Қонунчилик маълумотлари миллий базасидан (Lex.uz) фойдаланишда жисмоний имконияти чекланган шахсларга қулайликлар яратиш, жумладан, овозли қидирув модулини жорий қилиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2022 йил

20 декабрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


53.

"Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган, каналда бериб борилаётган маълумотлар асосида ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган онлайн "Совринли викторина" ўтказиш.


Онлайн викторина

2022-2023

йилларда

ҳар ойда

камида

2 марта


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


54.

Ижтимоий тармоқларда, телеграм орқали аҳолини қизиқтирган масалалар бўйича соҳа мутахассислари иштирокида овозли суҳбатлар ўтказиш.

Бунда овозли суҳбат ўтказилиши ва унинг мавзуси, мутахассислар ҳақида олдиндан эълон берилади ва аҳолидан мавзуга оид мурожаатлар қабул қилинади.

Овозли суҳбат жараёнида фуқаролардан келиб тушган ва жараённинг ўзида фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берилади.


Овозли суҳбатлар

2022-2023

йилларда

ҳар ойда

камида

1 марта


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


55.

Ҳафта давомида қабул қилинган, давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим қонунчилик ҳужжатларини содда, халқчил тилда аҳолига етказиш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида "Қонунчиликдаги янгиликлар" номли видеороликлар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг аҳолига етказиш.


Видеороликлар

2022-2023

йилларда

ҳар ойда

камида

2 марта


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


56.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича ечимларни берувчи e-maslahat.uz ва b-advice.uz порталларини ҳуқуқий материаллар билан бойитиш ва қонунчиликдаги ўзгартиришлар билан мувофиқ ҳолда материалларни янгилаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2022-2023

йилларда

доимий

равишда


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


57.

"Legal-Tech" ҳуқуқий платформасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жойлаштириш тизимини жорий қилиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2023 йил

1 май


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)


58.

"Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали обуначиларини кўпайтиришга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи дастурини ишлаб чиқиш ва ижрога қаратиш:

каналга йўналтирувчи QR-кодларни яратиш ва уларни ҳар бир адлия бўлимлари, давлат хизматлари марказлари, юридик хизмат кўрсатиш марказларига жойлаштириш;

канални оммалаштиришга қаратилган медиа материаллар тайёрлаш ва тарқатиш;

каналда берилаётган маълумотларни доимий равишда таҳлил қилган ҳолда аҳолини энг кўп қизиқтираётган масалаларни аниқлаш ва ушбу йўналишдаги ахборотларни кўпайтириш;

ҳуқуқий ахборотни тарқатиш бўйича "Энг яхши инновацион лойиҳа" ўтказиш.


Дастур асосида

2022 йил

1 июль


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


59.

"Gender Madad" ҳуқуқий платформасини тўлиқ ишга тушириш ва платформада хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш, жумладан қайта алоқа ўрнатиш механизмларини жорий этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2022 йил

20 декабрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


60.

"kurslar.huquqiyportal.uz" платформасида аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган онлайн курсалар сонини ошириш, жумладан йўл ҳаракати иштирокчилари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари, тадбиркорлик масалалари бўйича янги курслар очиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2023 йил

20 январь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

III. АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДА

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ РОЛИНИ КУЧАЙТИРИШ


61.

Инсон ҳуқуқлари бўйича профессионал журналистларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.


Идоравий ҳужжат

2022 йил

1 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

62.

Жамиятда рўй бераётган шов-шувли воқеа-ҳодисаларга зудлик билан муносабат билдириб бориш мақсадида "Воқеа аслида қандай рўй берди?" рукни остида иккинчи тарафнинг фикрлари учун майдон яратиш орқали айни бир воқеага салбий фикрларни камайтиришга қаратилган телекўрсатув ва репортажлар тайёрлаш.


Телекўрсатув ва репортаж

2022-2023

йилларда

ҳар ойда

камида

2 марта ва

заруратга

кўра


Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


63.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришга қаратилган энг яхши телелойиҳа, радиолойиҳа танловларини ўтказиш


Танловлар

2022 йил

1 июль


Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


64.

Журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган "Энг яхши мақола", "Энг яхши пост" каби номинациялар бўйича ижодий ишлар танловларини ўтказиш, бунда ғолибларни аниқлаш учун материалларни жамоатчилик овоз беришига қўйиш назарда тутилади.


Ижодий ишлар танловлари


2023 йил

1 март


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


65.

Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситаларининг роли, журналистларнинг ахборот тарқатишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказиш.


Конференция

2023 йил

1 май

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев)


66.

Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий янгиликлардан хабардорлигини ошириш мақсадида "Ҳуқуқий дақиқа", "Ҳуқуқингизни биласизми?" радио лойиҳаларини ташкил этиш ва амалга ошириш.


Радио эшиттришлар

2022 йилдан

бошлаб

ҳар ойда

камида

2 марта


Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


67.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва блогерларнинг ҳуқуқий билимларини мустақил ошириш имконини берувчи қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш.


Ўқув курслари

2022 йил

20 октябрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев)


68.

Қонунчилик ҳужжатларининг ижроси, аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳолатини жамоатчилик назорати шаклида ёритиб берувчи туркум кўрсатувларни тасвирга олиш ва эфирга узатиш.


Туркум кўрсатувлар


2022 йил

сентябрдан

ҳар ойда

камида

1 марта


Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа)


69.

Фуқароларнинг кундалик ҳаётида керак бўладиган маълумотларни қамраб олган "Ҳуқуқий тест" телелойиҳасини амалга ошириш. Бунда ҳуқуқий тестлар прайм дақиқа вақтида эфирга узатилади.


Телелойиҳа

2022 йил

августдан

ҳар ҳафтада

камида

3 марта


Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


70.

Аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини ёритиш мақсадида "Қилмиш-қидирмиш" номи остида реал воқеаларга асосланган кўрсатувларни тасвирга олиш ва эфирга узатиш.


Кўрсатувлар

2022 йил

20 ноябрь


Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)


IV. ЮРИДИК ТАЪЛИМНИ, ШУНИНГДЕК, ЮРИДИК КАДРЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

71.

Юридик олий таълим муассасалари ўқув дастурларига "Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш" мавзусини киритиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик натижасида вужудга келадиган низоларнинг сабабларини ўрганиш ва олдини олиш мақсадида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар амалиётини ўрганиш;

ушбу мавзу бўйича ўқув материалларини тайёрлаш;

мавзуни юридик олий таълим муассасалари ўқув дастурларига киритиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2022 йил

20 август


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)


72.

Юридик техникум ўқувчиларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ўқувчилар ўртасида "Идрок" интеллектуал ўйинини ўтказиш.


Идоравий ҳужжат

2022 йил

ноябрь-

декабрь,


2023 йил

ноябрь-

декабрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


73.

Тошкент давлат юридик университетидаги мутахассислик кафедралари ҳузурида илмий-тадқиқот марказларини ("ақл марказлари"ни) ташкил этиш.


Ташкилий-техник тадбирлар


2022 йил

20 ноябрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


74.

Етук мутахассисларни жалб этган ҳолда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини тайёрлаш ҳамда мавжуд адабиётларни амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни инобатга олган ҳолда қайта тайёрлаш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2022 йил

20 декабрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


75.

Юридик соҳада илмий тадқиқотларни амалга ошириб келаётган тадқиқотчилар учун онлайн хизматларни кўрсатиш имконини берувчи электрон платформа яратиш.


Ташкилий-техник тадбирлар


2022 йил

20 декабрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


76.

Тошкент давлат юридик университети ходимлари ва профессор-ўқитувчиларни малака ошириш ва стажировка ўташ учун нуфузли хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотларга юбориш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2022 йил

30 декабрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


V. ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ

ИЛМИЙ АСОСЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

77.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни онлайн мониторинг қилган ҳолда баҳолаш ва натижаси бўйича Олий Мажлис Сенати ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.


Таҳлилий маълумотнома

2022-2023

йилларда

ҳар 6 ойда


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


78.

Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб боришни аниқ кўрсаткичлар асосида ўрганиб бориш ва баҳолаш.


Мониторинг тадбирлари


2022-2023

йилларда

(йил якунлари

бўйича)


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), "Ижтимоий фикр" маркази (Н. Раҳимова)


79.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида фундаментал ва инновацион тадқиқотларни кенгайтириш, илмий тадқиқот муассасаларининг илмий салоҳияти, илмий тадқиқотлари ва ишланмаларининг самарадорлигини ошириш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2022-2023

йилларда

доимий

равишда


Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)


80.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда, "Ҳуқуқий ахборот" каналида ҳуқуқий ахборотни етказиш бўйича сўровнома ўтказиш ва сўровнома натижасига кўра ахборот тарқатишни йўлга қўйиш.


Сўровнома ўтказиш

2022-2023

йилларда

ҳар чоракда


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


81.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳолати ҳамда бу соҳадаги амалий ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида аниқ ҳаётий масалалар юзасидан аҳолининг ҳуқуқий билимини аниқлаш бўйича сўровномалар, шу жумладан электрон тарзда ўтказиш, мазкур жараёнга блогер ва оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш, "Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасидаги долзарб вазифалар" мавзусидаги ижтимоий тадқиқот ва сўровлар ўтказиш.


Сўровлар, тадқиқот ва таҳлиллар

2022 йил

30 декабрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), "Ижтимоий фикр" маркази (Н. Раҳимова), вазирлик ва идоралар


                


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 май






















































Время: 0.0230
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск