ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2022 й. ПҚ-246-сон "Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашда илмий салоҳият ҳамда амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2022 й.

N ПҚ-246



ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ВА ИНДЕКСЛАР

БИЛАН ИШЛАШДА ИЛМИЙ САЛОҲИЯТ

ҲАМДА АМАЛИЙ ФАОЛИЯТ УЙҒУНЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини жадал амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга мамлакат илмий салоҳиятини кенг жалб этиш ва лойиҳавий бошқарувнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш, давлат хизматчиларининг соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги "Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4210-сон қарори билан республикадаги тадқиқот институтларига (кейинги ўринларда - халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар) алоҳида халқаро рейтинглар бириктирилганлиги ва уларнинг рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2022 йил 1 июндан бошлаб халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини (кейинги ўринларда - Тараққиёт стратегияси) амалга оширишга оид давлат дастурларига ўзларига бириктирилган устувор халқаро рейтинг ва индекслардан келиб чиқиб таклифлар ишлаб чиқилиши ҳамда тегишли вазирлик ва идораларга киритиб борилиши учун қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилсин:

устувор халқаро рейтинг агентликларининг йиллик ҳисоботлари эълон қилиниши билан, тегишли халқаро рейтинг билан ишлаш учун масъул бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар 20 кун муддат ичида паст кўрсаткичли индикаторлар учун масъул давлат органларига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритади;

паст кўрсаткичли индикаторлар учун масъул давлат органлари Инновацион ривожланиш вазирлигига паст кўрсаткичли индикаторлар бўйича соҳа ва тармоқлардаги мавжуд тизимли хатоликларни бартараф этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун илмий грантларга буюртма беради;

Инновацион ривожланиш вазирлиги танлов асосида илмий грантлар ажратади;

илмий тадқиқот ва олий таълим муассасалари лойиҳавий бошқарувнинг PMI PMBOK - "Лойиҳаларни бошқариш бўйича билимлар жамланмаси" халқаро стандарти (кейинги ўринларда - PMI PMBOK халқаро стандарти) асосида паст кўрсаткичли индикаторлар бўйича соҳа ва тармоқлардаги мавжуд тизимли хатоликларни бартараф этиш лойиҳаларини ишлаб чиқади;

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) ишчи органлари (Молия ва Адлия вазирликлари) паст кўрсаткичли индикаторларга масъул давлат органлари бўйича соҳа ва тармоқлардаги мавжуд тизимли хатоликларни бартараф этиш лойиҳаларини Тараққиёт стратегиясини амалга оширишга қаратилган ҳар йиллик давлат дастурларига киритади;

паст кўрсаткичли индикаторларга масъул давлат органлари давлат дастурига киритилган лойиҳаларни амалга оширади ҳамда Республика кенгашига лойиҳани амалга ошириш натижалари бўйича ахборот бериб боради.


3. Устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари доирасида мунтазам паст баҳоланиб келинаётган соҳа ва тармоқларни жадал ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар томонидан PMI PMBOK халқаро стандарти асосида ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслар, уларнинг таркибий индикатори ва субиндикаторларидаги ўрнини яхшилашга қаратилган стратегия, концепция ва дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда масъул давлат органлари томонидан биринчи навбатда инобатга олинсин.

Вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари Устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари доирасида мунтазам паст баҳоланиб келинаётган соҳа ва тармоқларни жадал ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш режасида назарда тутилган вазифаларнинг амалга оширилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.


4. Устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари доирасида мунтазам паст баҳоланиб келинаётган соҳа ва тармоқларни жадал ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқишда қуйидагилар назарда тутилсин:

мунтазам паст баҳоланиб келинаётган соҳа ва тармоқлардаги мавжуд тизимли хатоликларни аниқлаш ва хатловдан ўтказиш;

халқаро рейтингларда мазкур индикаторлар бўйича энг юқори балл тўплаган ҳамда катта суръатлар билан ўсишга эришаётган мамлакатларда амалга оширилган ислоҳотларни ўрганиш;

халқаро тажриба асосида паст кўрсаткичли индикаторлар бўйича тегишли соҳа ва тармоқлар кўрсаткичларини кескин оширишни кафолатловчи стратегиялар ҳамда стратегияларнинг таркибий дастур ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқилган лойиҳа ва дастурларни йиллик давлат дастурларига киритиш ҳамда лойиҳаларни бошқаришни PMI PMBOK халқаро стандарти асосида амалга ошириш.


5. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда - Академия) давлат органларининг бошқарув кадрлари учун устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича қисқа муддатли малака ошириш курслари (кейинги ўринларда - малака ошириш курслари) жорий этилсин.

Белгилансинки:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳар йили 1 январга қадар устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари доирасида баҳоланадиган соҳалар бўйича малака ошириш курсларида иштирок этадиган давлат хизматчилари контингентини Академияга тақдим этади;

малака ошириш курсларининг ўқув режа-дастури Академия томонидан ишлаб чиқилади ва Республика кенгашининг ишчи органлари билан келишилади;

малака ошириш курсларининг ўқув-услубий материаллари Академия томонидан халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади;

малака ошириш курсларига жалб этилган Академия профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари илғор хорижий тажриба билан танишиш ва илмий салоҳиятини янада ошириш учун нуфузли хорижий университетлар, илмий марказлар ҳамда халқаро ташкилотларга малака ошириш курслари ва стажировкага юборилади;

давлат органлари ходимлари учун ўқув-услубий материалларни тайёрлаш, малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

давлат органларининг ҳудудий тузилмалари бошқарув ходимлари учун малака ошириш курслари масофавий тарзда ташкил этилади;

хўжалик жамиятлари ва бошқа ташкилотлар бошқарув кадрларининг устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича малакасини ошириш харажатлари шартнома асосида буюртмачилар маблағлари ҳисобидан қопланади.


6. Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашга масъул давлат хизматчиларига Академияда қуйидаги билим ва кўникмалар ўргатилишига алоҳида эътибор қаратилсин:

давлат органлари фаолиятини глобал миқёсда баҳолаб борувчи тегишли устувор халқаро рейтинг агентликлари ва уларнинг фаолияти;

рейтинг агентликларининг баҳолаш методикалари, мезон, индикатор ва субиндикаторлари;

рейтинг агентликларининг йиллик ҳисоботларида мамлакатимиз соҳа ва тармоқларининг мунтазам паст баҳоланаётган субиндикаторлари ва уларнинг сабаблари;

паст кўрсаткичли мезонлар бўйича глобал рейтингда пешқадам мамлакатлар ҳамда мазкур мезонлар бўйича ўз кўрсаткичларини тез суръатлар билан яхшилаб бораётган мамлакатларнинг тажрибаси ва амалга ошираётган ислоҳотлари;

паст кўрсаткичли субиндикаторлар бўйича мамлакат соҳа-тармоқларидаги тизимли хатоликларни бартараф этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш амалиёти.


7. Республика кенгаши ишчи органлари (Т. Ишметов, Р. Давлетов) малака ошириш курсларини сифатли ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Академияга қуйидагилар юзасидан кўмаклашиб борсин:

устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари ва субиндикаторлари бўйича соҳа ва тармоқлар кесимида ишлаб чиқилган лойиҳалар ҳамда уларнинг амалга оширилиши борасидаги маълумотларни ҳар чоракда тақдим этиб бориш;

устувор халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш бўйича давлат органларининг малакали ҳамда тажрибали мутахассисларини ва хорижий экспертларни ташкил этиладиган малака ошириш курсларига жалб этиш;

Академияда нуфузли хорижий университетлар ва илмий марказлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда устувор халқаро рейтинг ва индексларни амалиётга самарали жорий этишга қаратилган халқаро илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш.


8. Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслар, уларнинг паст кўрсаткичли индикатор ва субиндикаторларидаги ўрнини яхшилаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиб жорий этилсин:

халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар - ҳар йили 1 январга қадар паст кўрсаткичли индикатор ва субиндикаторлар бўйича соҳа, тармоқ ҳамда ҳудудлардаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича йиллик режаларни ишлаб чиқиб Республика кенгашининг ишчи органларига киритади;

Республика кенгашининг ишчи органлари - халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар томонидан паст кўрсаткичли индикаторлар бўйича амалга ошириладиган тадқиқотларнинг йиллик режалари Республика кенгашининг навбатдаги йиғилишида атрофлича кўриб чиқилишини ташкил этади;

Республика кенгаши - ўзининг навбатдаги йиғилишида халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотларнинг йиллик режаларини кўриб чиқади, шу жумладан қўшма илмий тадқиқотларни ўтказишни назарда тутган ҳолда тасдиқлайди ёки қайта ишлаш учун қайтаради.


9. Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов):

ҳар йили 1 мартга қадар халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотларнинг Республика кенгаши томонидан тасдиқланган йиллик режалари ҳамда халқаро рейтинг ва индекслар бўйича мустақил изланувчиларнинг қўшимча талаби асосида илмий лойиҳаларнинг мавзулари портфелини шакллантирсин;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган фундаментал, амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларга ажратилган маблағлар ҳақида ҳар чоракда Республика кенгашига маълумот киритиб борсин;

дастурларни ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқот лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва натижаларини қабул қилиб олиш бўйича тегишли илмий-техник кенгаш таркибига Республика кенгаши ишчи органларининг ҳамда масъул давлат органларининг ходимлари таркибидан вакилларни жалб этсин;

Академияда малака ошириш курсларига жалб этиладиган илмий-педагогик кадрлар салоҳиятини янада оширишга кўмаклашиш мақсадида давлат сиёсати ва бошқаруви соҳасига оид устувор халқаро рейтинг ва индексларни тадқиқ этишга қаратилган илмий грантларни ажратишни назарда тутсин.


10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда адлия вазири Р.Қ. Давлетов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 майдаги

ПҚ-246-сон қарорига

ИЛОВА



Устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг

таркибий индикаторлари доирасида мунтазам

паст баҳоланиб келинаётган соҳа ва тармоқларни

жадал ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли

стратегияларни ишлаб чиқиш

РЕЖАСИ

Т/р

Стратегиянинг номланиши ва мазмуни


Ижро

муддати


Масъул илмий ва олий

таълим муассасалари


Масъул вазирлик

ва идора


I. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАДАГИ ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ВА

ИНДЕКСЛАРНИНГ ТАРКИБИЙ ИНДИКАТОР ВА СУБИНДИКАТОРЛАРИ

1.

Иқтисодий эркинлик индексида республикамиз ўрнини яхшилаш стратегияси.

Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади:

бизнес эркинлигини таъминлаш даражасини ошириш;

меҳнат бозори эркинлигини янада такомиллаштириш;

монетар эркинликни ошириш механизмларини мустаҳкамлаш;

инвестициялар эркинлигини таъминлаш механизмларини кучайтириш;

молиявий эркинлик кафолатларини таъминлаш.


2022 йил

август


Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (У. Абидхаджаев)


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)


2.

Рақобатбардош саноат унумдорлиги индексида республикамиз кўрсаткичларини яхшилаш стратегияси.

Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади:

республикамизнинг жаҳон ишлаб чиқариш экспортидаги улушиниошириш;

республикамизнинг жаҳон ишлаб чиқаришидаги қўшилган қиймат улушини ошириш;

саноатлаштириш даражасини ошириш;

ўрта ва юқори технологияли ишлаб чиқаришнинг умумий ишлаб чиқариш қўшилган қийматидаги улушиниошириш;

ўрта ва юқори технологияли ишлаб чиқаришнинг ишлаб чиқариш экспортидаги улушиниошириш;

ишлаб чиқариш қўшилган қийматининг ЯИМдаги улушини ошириш;

саноат экспорти сифатини ошириш;

ишлаб чиқариш экспортининг ялпи экспортдаги улушини ошириш.


2022 йил

август


Тармоқ бозорлари ва ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги тадқиқотлари маркази (У. Ярбеков)

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)


3.

Логистика самарадорлиги индексидаюқори кўрсаткичларга эришиш бўйича стратегия.

Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади:

божхона тартиботларини янада такомиллаштириш;

йўл (автомобиль, темир йўл) инфратузилмасини ривожлантириш;

халқаро жўнатмалар хизматидаги сон ва сифат кўрсаткичларини ошириш;

логистика хизматларининг сифатини ошириш;

юкларни кузатиб бориш ва ўз вақтида етказиб бериш имкониятини яхшилаш.


2022 йил

июль


Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази (Б. Холметов)


Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов)


4.

Глобал инновациялар индексида республикамиз ўрнини янада юксалтириш стратегияси.

Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади:

бизнесда ишдан бўшатиш харажатларини камайтириш;

умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини давлат томонидан молиялаштиришни (аҳолижон бошига ЯИМдаги улуши) ошириш;

ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик бўйича PISA томонидан баҳоланиш натижаларини яхшилаш;

олий таълим муассасаларида хорижий талабалар сонини кўпайтириш;

тадқиқотлар ва ишланмалар учун ялпи харажатларни ошириш;

QS жаҳон университетлар рейтингига маҳаллий олий таълим муассасаларини ўрта муддатда киритиш;

бозор капиталлашуви (ЯИМга нисбатан фоизда)ни ошириш;

венчур капитал бўйича битимлар сонини (ЯИМнинг ҳар бир миллиард АҚШ долларига нисбатан) ошириш;

бизнес-корхоналар томонидан тадқиқотлар ва ишлаб чиқишларга ялпи харажатларни ошириш;

илмий даражага эга аёлларнинг бандлигини (фоизда) ошириш;

хорижий давлатлар томонидан молиялаштириладиган тадқиқот ва ишланмаларнинг ялпи харажатлариниошириш;

интеллектуал мулк тўловларини (савдонинг умумий ҳажмига нисбатан фоизда) ошириш;

Патент кооперацияси тўғрисидаги шартнома асосидаги патентлар сонини ошириш;

илмий-техника мавзусидаги нашрларни кўпайтириш;

компьютер учун дастурий таъминотга сарфланган харажатларни (ЯИМга нисбатан фоизда) ошириш;

интеллектуал мулкдан келадиган тушумларни ошириш;

юқори технологияли экспортни (савдонинг умумий ҳажмига нисбатан фоизда) ошириш;

ахборот-коммуникация технологиялари хизматлари экспортини (савдонинг умумий ҳажмига нисбатан фоизда) ошириш;

тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф чиқиб кетишини (ЯИМга нисбатан фоизда) ошириш;

кўнгилочар ва медиабозорини (15-69 ёшдаги аҳоли учун) ривожлантириш;

юқори даражадаги умумий доменлар (gTLD)сониниошириш;

Википедия таҳрирлари(15-69 ёшдаги аҳоли ўртасида) сониниошириш.


2022 йил

ноябрь


Инновацион ишланмаларни татбиқ этишнинг илмий-амалий маркази (О. Тўйчиев)

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов)

5.

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва Инсон камолоти индексида мамлакатимиз ўрнини яхшилаш стратегияси.

Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади:

озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда овқатланишнинг сон ва сифат кўрсаткичларини ошириш;

соғлик ва фаровонликни таъминлаш механизмларини кучайтириш;

гендер тенгликни таъминлаш кўламини кенгайтириш;

ичимлик сув таъминоти ва санитария маданиятини ошириш;

барқарор ва ишончли энергия таъминоти манбаларини кенгайтириш;

муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини таъминлаш;

саноатлаштириш, инновациялар ва инфратузилмани ривожлантириш;

тенгсизликни қисқартириш;

қуруқликдаги экотизимларини асраш;

барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорликни кенгайтириш.


2022 йил

декабрь


Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (У. Абидхаджаев)

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)


6.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг мамлакатларга хос хатарларни таснифлаш тизимида республикамиз ўрнини яхшилаш бўйича стратегия.

Стратегияда қарз олувчилар ва ташқи савдо иштирокчиларининг кредит тарихи, хусусий сектор ташқи қарзларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш дастури назарда тутилади.


2022 йил

август


Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти (Ж. Негматов)


Молия вазирлиги (О. Исаков), Марказий банк (Б. Захидов)

7.

Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида мамлакатимиз ўрнини юксалтириш стратегияси.

Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади:

онлайн хизматлар сони, кўлами васифатини кескин ошириш;

телекоммуникациялар, Интернет инфратузилмасини ривожлантириш;

жаҳон ахборот тармоғидан, хусусан онлайн хизматлардан фойдаланувчилар сонини ва уларнинг малакасини ошириб бориш механизмларини жорий этиш.


2022 йил декабрь

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (Б. Махкамов), Тошкент шаҳридаги Инха университети (М. Джалалов)


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)


8.

Статистик салоҳиятни ошириш стратегияси.

Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади:

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларини тарқатишнинг махсус стандартларини жорий этиш;

давлат молиясини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш;

импорт ва экспорт нархлари индекси юритилишини мақбуллаштириш;

аҳолини рўйхатга олиш даврийлиги ошириш;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш даврийлигини ошириш;

қашшоқликни ўрганиш билан боғлиқ сўровномалар даврийлигини ошириш;

саломатликни ўрганиш билан боғлиқ сўровномалар даврийлигини ошириш;

индикаторлар бўйича маълумотлар базаларини яратиш ва такомиллаштириш.


2022 йил

июль


Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (Б. Ғайибназаров)


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)


9.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни тартибга солиш чекловлари индекси бўйича мамлакат кўрсаткичларини яхшилаш стратегияси.

Стратегияда бизнес хизматлари кўлами, сон ва сифат кўрсаткичларини ошириш дастури назарда тутилади.


2022 йил

июль


-

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)


II. СИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ СОҲАДАГИ ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ВА

ИНДЕКСЛАРНИНГ ТАРКИБИЙ ИНДИКАТОР ВА СУБИНДИКАТОРЛАРИ

10.

Давлат бошқарувини янада демократлаштириш концепцияси.

Ҳужжатда қуйидаги устувор йўналишлар назарда тутилади:

Парламентнинг ижро этувчи ҳокимият устидан назоратини кучайтириш;

давлат секторининг шаффофлигини таъминлаш;

фуқароларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини ошириш;

кўп партиявийлик тизимини мустаҳкамлаш.


2022 йил

декабрь


Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (Ф. Отахонов)


Олий Мажлис палаталари (келишувга кўра)


11.

Суд тизими мустақиллигини мустаҳкамлаш стратегияси.

Ҳужжатда қуйидаги устувор йўналишлар назарда тутилади:

судьялик касбига малакали кадрларни тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш;

суд ҳокимияти тизимида коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш;

одил судловни амалга оширишда босқичма-босқич рақамли технологияларни жорий этиш;

суд ҳокимияти мустақиллигини кафолатловчи молиявий, моддий-техникавий ва ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш;

судьяларнинг дахлсизлигини таъминлаш механизмининг самарадорлигини ошириш;

биринчи ва юқори инстанция судларида судьяларнинг етишмаслиги муаммосини ҳал этиш, барча даражадаги судларда судьяларга ортиқча юклама қўйилишининг олдини олиш;

низоларни муқобил (суддан ташқари) ва судгача ҳалқилишнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш.


2022 йил

август


Судьялар олий мактаби (Ҳ. Исоқов), Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти (Э. Махкамов)


Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


12.

Оммавий коммуникация механизмларини ривожлантириш стратегияси.

Ҳужжатда қуйидаги устувор йўналишлар назарда тутилади:

оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ва самарали қўллаш;

оммавий ахборот воситалари фаолиятининг шаффофлиги, ишончлилиги ва мустақиллигини кучайтириш;

электрон ва босма оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солувчи органлар фаолияти самарадорлиги ва ҳисобдорлигини ошириш;

оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, давлат хизматчиларида оммавий ахборот воситалари билан ишлаш маданиятини ривожлантириш, уларнинг коммуникатив саводхонлигини ошириш;

фуқаролик журналистикасини ривожлантириш, уни жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишнинг самарали платформаларидан бирига айлантириш.


2022 йил

сентябрь


Ўзбекистон журналистика

ва оммавий коммуникациялар университети (Ш. Қудратхўжа)


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев)


13.

Рақобатни ривожлантириш концепцияси.

Ҳужжатда қуйидаги устувор йўналишлар назарда тутилади:

рақобатни ривожлантиришга доир давлат сиёсатининг мақсадлари, вазифалари ва асосий тамойилларининг амалга оширилишини таъминлаш;

давлат миқёсида ва маҳаллий даражада рақобатни ривожлантиришнинг самарали механизмларини яратиш, шу жумладан иқтисодиётда давлат иштироки улушини камайтириш;

рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш;

табиий монополиялар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш, тарифларни тартибга солишнинг самарали механизмларини қайта кўриб чиқиш;

давлат эҳтиёжлари учун харидларни амалга ошириш ва давлат мулки объектларини кимошди савдосида сотишда самарали рақобат учун шароит яратиш;

индивидуал солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш амалиётини чеклаш, имтиёз ва преференциялар бериш тизимини такомиллаштириш, уларнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлигини баҳолаш.


2023 йил

декабрь

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти (Э. Махкамов)

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш. Шарахметов)


14.

Давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш стратегияси.

Ҳужжатда қуйидаги устувор йўналишлар назарда тутилади:

Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш устидан жамоатчилик назоратини ошириш (электрон бюджет);

давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг жамоатчилик ва фуқаролар билан мулоқот ўрнатишида ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, уларда фуқаролар олдида ҳисобдорлик ҳисси ва масъулиятини ошириш;

молиявий шаффофлик - давлат кимошди савдолари (давлат кўчмас мулкини сотиш, ижарага бериш), шаҳарсозлик ва ердан фойдаланишга оид ҳужжатлар, давлат буюртмалари ва харидлари тўғрисидаги маълумотлардан очиқ ва тезкор фойдаланишни таъминлаш;

маҳаллий ҳокимият ва Ҳукумат режалари ва қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш жараёнида шаффофликни таъминлашга фуқаролар ва жамоат бирлашмаларини жалб қилиш;

манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва олдини олиш;

давлат хизматчилари, уларнинг оила аъзоларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш;

чоп этиладиган Давлат бюджети ҳақидаги маълумотлар, иқтисодий ва молиявий статистик маълумотлар, давлат унитар корхоналари ҳисоботлари аниқлигини ва улардан кенг фойдаланишни таъминлаш.


2022 йил

октябрь


Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти (Э. Махкамов)

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов)

         

Изоҳ. Ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиялари лойиҳалари халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилиб, масъул вазирлик ва идораларга киритилади.

Вазирлик ва идоралар мазкур лойиҳаларни ҳамда уларни амалга ошириш бўйича уч йиллик дастурни тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда Республика кенгашининг ишчи органлари билан келишади.

Республика кенгашининг ишчи органлари билан келишилган лойиҳа Республика кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади. Республика кенгаши томонидан маъқулланган лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда Ҳукуматга киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 май


















































Время: 0.2052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск