ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2022 й. 275-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2022 й.

N 275




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИНИНГ БЮДЖЕТДАН

ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарори ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон қарори 9-1-бандига мувофиқ Маданият вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги ва унинг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

вазирлик тизимидаги давлат корхоналарининг фойдасидан давлат улуши бўйича белгиланган миқдорда дивидентлар тўлангандан сўнг қолган маблағнинг 15 фоизи;

давлат театрлари, цирки ва концерт-томоша муассасалари томонидан ташкил этиладиган маданий тадбирларни ўтказишдан олинадиган фойданинг 10 фоизи;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

давлат-хусусий шериклик асосида олинадиган даромадларнинг тақсимланишидан тушган маблағлар;

вазирлик ташаббуси билан вазирлик тизим ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари, спектакллар, шоу дастурлар ва бошқа тадбирлардан тушадиган маблағлар;

вазирлик тасарруфидаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясининг бюджетдан ташқари ҳисобварағидан ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг кредитлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш йўналишлари;

Жамғарма маблағларини сарфлаш ва бошқариш;

Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳайъати икки ҳафта муддатда Жамғарманинг кенгаши таркибини тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 май
































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск