ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Фаолиятни лицензиялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2022 й. 282-сон "Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2022 й.

N 282




"ХАЛҚАРО ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ

ҲАФТАЛИГИ"НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиздаги мавжуд зиёрат туризми салоҳиятидан янада унумли фойдаланиш, Ўзбекистон заминини дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида намоён қилиш, жаҳон ҳамжамияти ва ҳалқаро ташкилотларнинг юқори эътирофларига сазовор бўлиш, шунингдек, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ва туризм экспортини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари қўмитасининг 2022 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида "Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги"ни ўтказиш (кейинги ўринларда - Халқаро ҳафталик) тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

"Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) 1-иловага мувофиқ;

2022 йилда ўтказиладиган "Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги" доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмитага (А.Абдухакимов):

ҳар йили 1 сентябрга қадар Чора-тадбирлар режасида ўтказилиши белгиланган тадбирларни юқори савияда ўтказиш бўйича дастурни (кейинги ўринларда - тадбирлар дастури) ишлаб чиқиш ва унда белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Халқаро ҳафталикни ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш доирасида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

зарур ҳолларда, Халқаро ҳафталикни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилиш вазифалари юклатилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги:

бир ой муддатда Халқаро ҳафталик логотипини ишлаб чиқиш бўйича очиқ танлов эълон қилиш;

Халқаро ҳафталик ўтказиладиган биноларнинг ҳамда хорижий иштирокчилар учун банд қилинган жойлаштириш воситаларининг мусулмон меҳмондўстлиги ва бошқа дин вакиллари талабномаларига мос қулайликлар билан таъминлаш;

тадбирлар дастури асосида хорижий иштирокчилар учун жойлаштириш воситаларини банд қилиш чораларини кўрсин.


5. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Дин ишлари қўмитаси билан биргаликда Халқаро ҳафталик доирасида диний китоблар, диний уломаларнинг асарлари ва Ўзбекистонда чоп этилган Қуръони карим ҳамда мавзули сувенир маҳсулотлари кўргазмаларини ташкил этиб борсин.

6. Маданият вазирлиги "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда Халқаро ҳафталикнинг маданий тадбирларида иштирок этишучун хорижий ва маҳаллий ҳунарманд ва наққошлар, миллий раққосалар ансамбллари, мусиқий ижод ва анъанавий санъат усталари ҳамда миллий ва сипо (камтар) либослар дизайнерлари иштирокини таъминласин.

Дин ишлари қўмитаси Халқаро ҳафталикнинг диний-маърифий тадбирларида иштирок этиш учун таниқли хорижий ва маҳаллийдиний уламолар, воизлар ва диний-маърифий соҳа вакилларини жалб этсин.

7. Белгилаб қўйилсинки, ҳар йили Халқаро ҳафталик доирасида:

а) қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

Самарқанд вилоятида Халқаро ҳафталикнинг расмий очилиш маросими, "Ўзбекистоннинг Исломий мероси" конференцияси, "Миллий оҳанглар" фестивали;

Бухоро вилоятида "Мир Араб битирувчилари" форуми, "Замонавий исломий меъморчилик" ва "Ислом хаттотлиги ва наққошлик" кўргазмалари;

Тошкент шаҳрида "Ислом иқтисодиёти" давра суҳбати, "Миллий либослар" кўргазмаси ва "Ҳалол туризм" конференцияси, "Ҳалол таомлар" фестивали;

зиёрат туризмини ривожлантиришга оид семинарлар, илмий-амалий конференциялар ва маърифий-маданий тадбирлар;

б) Халқаро хафталикка таклиф этиладиган 100 нафаргача хорижий иштирокчилар учун жойлаштириш воситаларидан ўринлар (жойлар) захира қилиб қўйилади;

в) "Uzbekistan Airways" АЖ Туризм ва маданий мерос вазирлигининг талабномасига асосан хорижий иштирокчилар учун халқаро ва маҳаллий авиачипталарнинг банд қилинишини ва расмийлаштирилишини таъминлайди;

г) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Туризм ва маданий мерос вазирлигининг талабномасига асосан хорижий иштирокчилар учун қатновдаги поездларнинг барча турларига темир йўл чипталари захира қилиб қўйилишини ва расмийлаштирилишини таъминлайди.


8. Белгилансинки, Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қуйидаги харажатлар қопланади:

Халқаро ҳафталикнинг хорижий иштирокчиларини Тошкент шаҳридаги аэропорт ва вокзалдан кутиб олиш ва кузатиш ҳамда тадбирлар дастури асосида ҳаракатланиши учун енгил транспорт воситалари билан таъминлаш;

хорижий иштирокчилар учун халқаро авиачипталар ва республика ҳудудида ҳаракатланиши учун автобус, авиа ва темир йўл чипталарини сотиб олиш;

Халқаро ҳафталик доирасида ўтказиладиган тадбирларни хорижий (инглиз, ўзбек, рус, турк, араб ва б.) тилларда синхрон таржимонлар билан таъминлаш;

хорижий иштирокчилар учун мавзули эсдалик совғалари (тематик сувенир) ва тарқатма материаллар ажратиш;

Халқаро ҳафталикни хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифалар очган ҳолдакенг тарғиботини амалга ошириш;

Халқаро ҳафталикка тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ҳаражатлар.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Халқаро ҳафталик доирасида:

а) 2022 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 октябрга қадар:

Халқаро ҳафталик ўтказиладиган ва диққатга сазовор жойларни ободонлаштириш ва тадбир учун тайёр ҳолга келтириш;

тегишли ҳудуддаги аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳамда марказий кўчалар бўйлаб Халқаро ҳафталикни кенг тарғиб қилишга қаратилган баннерларни ўрнатиш;

б) 2022 йилдан бошлаб, ўтказиладиган Халқаро ҳафталик давомида:

иштирокчиларнинг тадбирлар дастури асосида диққатга сазовор жойларга ташрифларини ташкиллаштириш;

банд қилинган жойлаштириш воситалари ва Халқаро ҳафталик ўтказиладиган биноларда электр тармоғи, сув ва тегишли коммунал шароитларнинг техник созлиги ва узлуксизлигини таъминлаш;

хорижий иштирокчиларни аэропорт/вокзалдан кутиб олиш/кузатиш ва тадбирлар дастури асосида ҳаракатланиши учун транспорт воситалари билан таъминлаш;

хорижий иштирокчилар, уларга бириктирилган гид-таржимон ва волонтёр кузатувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Халқаро ҳафталик доирасида тушлик ва кечки овқатни ташкиллаштириш;

хорижий иштирокчилар учун банд қилинган жойлаштириш воситаларининг Халқаро ҳафталик доирасида харажатларини қоплаш;

тадбирлар дастурига мувофиқ ўтказиладиган тадбирлар учун кўзда тутилган биноларнинг банд қилиниши ва Халқаро ҳафталикка тайёргарлик қилиш чораларини кўрсин.


10. Ташқи ишлар вазирлиги:

Дин ишлари қўмитаси билан биргаликда Халқаро ҳафталик доирасида тадбирларга хорижий диний, таълим, туризм ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб этиш;

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг мурожаатига асосан Халқаро ҳафталик доирасида республикага ташриф буюрувчи хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари орқали оммавий ахборот воситаларида Халқаро ҳафталикни кенг тарғиб қилиш ва тадбирларни ёритиш;

Туризм ва маданий мерос вазирлигига Халқаро ҳафталик доирасидаги тадбирларга хорижий иштирокчиларни жалб қилишга кўмаклашиш ҳамда уларга таклифномаларни етказиш чораларини кўрсин.


11. Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардияси билан биргаликда:

Халқаро ҳафталик ўтказиладиган ҳудудларда тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар тўпланадиган жойларда, меҳмонхоналарда ҳамда уларнинг атрофларида жамоат тартибини сақлаш;

Халқаро ҳафталикка ташриф буюрадиган делегация аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл-ҳаракати қоидаларига мувофиқ, ҳамроҳлик қилиш бўйича ишларни ташкиллаштириш чораларини кўрсин.


12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тадбир дастурига мувофиқ жойларда тез тиббий ёрдам бригадалари фаолиятини ташкил этилишини таъминлаш ва тадбирлар ўтказиладиган жойларда соғлиқни сақлаш ва санитария-гигиена талабларига амал қилиниши бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


13. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Туризм ва маданий мерос вазирлигининг мурожаатига асосан Халқаро ҳафталик доирасида тадбирлар ўтказиладиган конференция ва кўргазма заллари, матбуот хоналарини ўрнатилган тартибда зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари (4 та кабина, 200 та қулоқчин) ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи (Wi-Fi) хизмати билан таъминласин.


14. "Uzbekistan Airports" АЖ "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда:

хорижий иштирокчиларни Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги аэропорт ва темир йўл вокзалларининг юқори мартабали меҳмонлар зали (Business Lounge) орқали ўрнатилган тартибда кутиб олиш/кузатиш чораларини кўрсин;

Тошкент шаҳар, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги аэропорт ва вокзалларда хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларига видео-фото тасвирга олишга рухсат берилсин.


15. Дин ишлари қўмитаси:

Халқаро ҳафталикнинг расмий очилиш маросимида хорижий иштирокчиларга тақдим этилиши учун мамлакатимизда ўзбек, рус, инглиз тилларида чоп этилган камида 10 хил турдаги (1000 дона) диний-маърифий китоблар, жумладан Ўзбекистонда чоп этилган Қуръони карим (100 дона) ажратилишини;

Маданият вазирлиги ва Фанлар академияси билан биргаликда Халқаро ҳафталикнинг хорижий диний уламолари иштирокида диний бағрикенглик, аллома ва уламоларнинг Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси ривожида тутган ўрни каби мавзуларда давра суҳбатлари ва илмий-амалий конференцияларнинг ўтказилишини ташкиллаштирсин.


16. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Халқаро ҳафталикка тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири A. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 майдаги

282-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги"ни ташкил

этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

      

А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири, Ташкилий қўмита раиси


С. Тошбоев

-

Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


О. Назарбеков

-

маданият вазири


И. Махкамов

-

транспорт вазири


В. Норов

-

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Н. Холиқназаров

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


Ж. Махмудов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари


А. Икрамов

-

ички ишлар вазири ўринбосари


Х. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси в.б


А. Ходжаев


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


А. Кўчимов


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари


Б. Ибрагимов

-

туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби


               

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унга ушбу лавозимларга қайта тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш учун тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 майдаги

282-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022 йилда ўтказиладиган "Халқаро зиёрат

туризми ҳафталиги" доирасидаги тадбирларга

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

      

Т/р

Тадбирлар номи

Муддат

Масъул вазирлик ва идоралар


1.

2022 йилдаги "Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги" (кейинги ўринларда - Халқаро ҳафталик) нинг Тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2022 йил

15 июнь


Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


2.

Халқаро ҳафталик доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита йиғилишини ўтказиш ва ташкилий масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш.


2022 йил

20 июнь


Ташкилий қўмита, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


3.

Тадбирлар дастурига мувофиқ Халқаро ҳафталик доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган жойларни (бинолар) белгилаш ва банд қилиш.


2022 йил

1 июль


Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


4.

2022 йилдаги "Халқаро ҳафталик"нинг босма ва электрон тақдимот материаллари ва портфолиосини ишлаб чиқиш.


2022 йил

10 июль


Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита


5.

2022 йилдаги "Халқаро ҳафталик" доирасида ўтказиладиган тадбирлар ҳақидаги ижтимоий ролик тайёрлаш.


2022 йил

1 август


Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита


6.

Халқаро ҳафталикнинг логотипи, баннер дизайни ва веб-сайтини тайёрлаш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини очиш.


2022 йил

1 август


Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита


7.

Халқаро ҳафталикни хорижий ОАВ, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда (видео роликлар, баннерлар ва мақолалар орқали) кенг тарғиботини амалга ошириш.


2022 йил

август-

октябрь


Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги


8.

Тадбирлар дастурига мувофиқ тегишли ҳудуддаги аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳамда марказий кўчалар бўйлаб Халқаро ҳафталикни кенг тарғиб қилишга қаратилган баннерлар ўрнатиш.


2022 йил

октябрь


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Транспорт вазирлиги


9.

Халқаро ҳафталикда иштирок этадиган хорижий меҳмонлар рўйхатини шакллантириш.


2022 йил

1 октябрь


Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги


10.

Халқаро ҳафталик ҳақида пресс-конференция ва брифинг ташкил этиш.


2022 йил

5 ноябрь


Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита


11.

Халқаро ҳафталикнинг расмий очилиш маросими ва "Ўзбекистон исломий мероси" конференциясини ўтказиш.


2022 йил

7 ноябрь


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги


12.

Халқаро ҳафталик доирасида "Кўнгил оҳанглари" фестивалини ўтказиш.


2022 йил

8 ноябрь


Маданият вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги


13.

Халқаро ҳафталик доирасида "Замонавий исломий меъморчилик" ҳамда "Ислом хаттотлиги ва наққошлик" кўргазмаларини ўтказиш.


2022 йил

9-13 ноябрь


Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги


14.

Тошкент шаҳрида миллий ва сипо либослар, косметика маҳсулотлари каби маданий тадбирлар билан кенгайтирилган "Миллий либослар кўргазмаси" ташкил этиш.


2022 йил

10-13 ноябрь


Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги


15.

Халқаро ҳафталик доирасида "Ҳалол таомлар фестивали"ни ўтказиш.


2022 йил

12 ноябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюушмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги


16.

Халқаро ҳафталик доирасида "Ҳалол туризм" конференциясини ўтказиш.


2022 йил

12 ноябрь


Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги


17.

Халқаро ҳафталик доирасида "Ислом иқтисодиёти" давра суҳбатини ўтказиш.


2022 йил

12 ноябрь


Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази, Туризм ва маданий мерос вазирлиги


            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 май


























































Время: 0.0262
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск