Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2022 й. 86-сон "Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2022 й.

N 86



МАХСУС ЭЛЕКТРОН ТИЗИМ ОРҚАЛИ

РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА АЙРИМ

ҲУЖЖАТЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ ЯГОНА НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, рухсат бериш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низом 1-иловага мувофиқ;

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қиладиган ваколатли органларнинг шикоятларни кўриб чиқиш бўйича апелляция кенгашининг (кейинги ўринларда - Апелляция кенгаши) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда "Лицензия" ахборот тизими орқали тушадиган сўровлар бўйича давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ахборот тизимлари орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг тўғрилигига тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.


3. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қиладиган ваколатли органлар бир ой муддатда шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгаши таркибини тасдиқласин.


4. Рухсат бериш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, мазкур қарорга 3-иловада келтирилган масъул вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига графикда белгиланган муддатларда тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилади.


5. Мазкур қарор 2022 йил 1 мартдан кучга киради.

Фаолиятини рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжат асосида амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахслар учун мазкур қарор билан белгиланган рухсат бериш талаб ва шартлари 2022 йил 1 июндан кучга киради.

Рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар икки ой муддатда амалдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар эгалари фаолиятларини мазкур қарор билан белгиланган рухсат бериш талаб ва шартларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

а) рухсат бериш тартиб-таомиллари "Лицензия" ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилишига ўтиши муносабати билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини амалга оширсин;

б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

мазкур қарорга 3-иловада келтирилган рухсат бериш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 февралдаги

86-сон қарорига

2-ИЛОВА



Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш

ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни

республика даражасида қабул қиладиган ваколатли

органларнинг шикоятларни кўриб чиқиш

бўйича Апелляция кенгашининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Ваколатли органнинг раҳбари, Кенгаш раиси


2. Ваколатли орган раҳбарининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари


3. Ваколатли органнинг ижро назорати бўйича таркибий бўлинма раҳбари, Кенгаш аъзоси


4. Ваколатли орган таркибий бўлинмасининг раҳбари, Кенгаш аъзоси


5. Ваколатли орган юридик хизматнинг раҳбари, Кенгаш котиби


Изоҳ. Зарур ҳолларда, Кенгаш таркибига ваколатли органнинг таркибий

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск