ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикасининг 31.05.2022 й. ЎРҚ-772-сон "Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.02.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.04.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

31.05.2022 й.

N ЎРҚ-772



ҚУРОЛ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 15 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 28 апрелда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги 746-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 168-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 249-модда; 2008 йил, N 9, 487-модда, N 12, 636-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2012 йил, N 9/2, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 4, 218-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 5, 267-модда, N 11, 791-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда) 48-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прокуратура органлари ходимлари хизмат қуролини ва шахсий ҳимоя воситаларини қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, N 3, 217-модда, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 966, 968, 973-моддалар, N 12, 1193-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 246-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги "қурол ёки ўқ-дориларни" деган сўзлар "қуролни, ўқ-дориларни ёки ўқотар қуролнинг асосий қисмларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 247-модданинг номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"247-модда. Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг

асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш

воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини

қонунга хилоф равишда эгаллаш


Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан эгаллаш";


3) 248-модданинг номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"248-модда. Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол

асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш

воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг

қонунга хилоф муомаласи


Тегишли лицензияларсиз ёки рухсатномаларсиз ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, шунингдек портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш";


4) 249-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"249-модда. Қуролни ва унинг ўқ-дориларини сақлаш,

олиб юриш, ташиш қоидаларини бузиш


Ўқотар қуролни ва унинг ўқ-дориларини, шунингдек пневматик қуролни, тиғли совуқ қуролни (ов пичоқларини, ов ханжарчалари ва ханжарларни, рапиралар, шпагалар ва қиличларни), улоқтириш қуролини (камонлар, арбалетлар ва найзаларни), сигнал берувчи қуролни сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузиш одамнинг ўлимига ёхуд бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 26-модданинг иккинчи қисмидаги қотар қуроллар ва ўқ-дориларни" деган сўзлар "Ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 27-модданинг иккинчи қисмидагиқотар қуроллар ва ўқ-дориларни" деган сўзлар "Ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 90-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади";

тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - қирқ бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади";


4) 185-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"185-модда. Қуролдан белгиланган

тартибни бузган ҳолда фойдаланиш


Пневматик, улоқтириш, сигнал берувчи қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш, шунингдек тиғли совуқ қуролдан (ов пичоқлари, ов ханжарчалари ва ханжарлардан, рапиралар, шпагалар ва қиличлардан) белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш -

қуролни ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўқотар қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш -

қуролни ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


5) 220-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"220-модда. Қуролнинг ва унинг ўқ-дориларининг

муомалада бўлиши қоидаларини бузиш


Ички ишлар органларининг тегишли рухсатномасига эга бўлган жисмоний шахсларнинг фуқаровий, мукофот тарзида берилган, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қуролни ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш қоидаларини бузиши -

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ҳақини тўлаб шу қуролни ва ўқ-дориларни олиб қўйишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

қуролни ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Хизмат қуролини ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларини хизмат қуролидан ва унинг ўқ-дориларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органларининг мансабдор шахслари ҳамда махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахсларнинг ходимлари томонидан бузиш, худди шунингдек қуролни ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини олиш, бериш, ҳисобга олиш, реализация қилиш, ташиш, сақлаш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш қоидаларини ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларига эга бўлган юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари бут сақланишини, уларнинг белгиланган тартибда берилиши-қабул қилиб олинишини ҳамда ҳисобга олинишини таъминлашга доир мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган масъул ходимлари томонидан бузиш -

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қуролни ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини қабул қилиш, ҳисобга олиш ҳамда сотиш қоидаларини фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан бузиш -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ички ишлар органларининг тегишли рухсатномалари расмийлаштирилган фуқаровий ва хизмат қуролига товушсиз ўқ узиш мосламаларини ҳамда тунда кўриш мўлжаллагичларини (бундан ов қилиш учун мўлжаллагичлар мустасно) ўрнатиш -

товушсиз ўқ узиш мосламаларини ва тунда кўриш мўлжаллагичларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


6) қуйидаги мазмундаги 220-1-модда билан тўлдирилсин:


"220-1-модда. Қуролнинг қонунга хилоф муомаласи


Пневматик, сигнал берувчи, улоқтириш қуролини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз реализация қилиш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, улардан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш -

қуролни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуролини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ички ишлар органларининг тегишли лицензияларисиз ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш -

қуролни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади";


7) 221-модданинг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"221-модда. Қуролни рўйхатдан ўтказиш

(қайта рўйхатдан ўтказиш) қоидаларини ёки унинг

муомаласи соҳасидаги рухсатномаларнинг амал қилиш

муддатини узайтириш қоидаларини бузиш


Фуқаровий, хизмат қуролини, мукофот тарзида берилган, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қуролни ва унинг ўқ-дориларини ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) қоидаларини, шунингдек ички ишлар органларининг қуролни сақлашга ва олиб юришга, сақлашга, коллекциялашга ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларининг амал қилиш муддатларини узайтириш қоидаларини бузиш";


8) 222-модда чиқариб ташлансин;


9) 245-модданинг биринчи қисмидаги "219-1-моддаларида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 222-моддасида" деган сўзлар "219-1, 220, 220-1-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 248-модда:

биринчи қисмидаги "205-моддаларида, 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида" деган сўзлар "205" рақами билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг 1-бандидаги "205-моддаларида, 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида" деган сўзлар "205" рақами билан алмаштирилсин;


11) 290-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекснинг 185, 220, 220-1 ва 221-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, ички ишлар органлари ходимлари иш кўриб чиқилгунига қадар қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиб қўйишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда олиб қўйилаётган қуролнинг маркаси ёки модели, калибри, туркуми ва рақами, ўқ-дориларнинг миқдори ва тури кўрсатилган ҳолда баённомага ёзиб қўйилади";


12) 311-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хизмат қуролидан ва унинг ўқ-дориларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органларининг мансабдор шахсларига ҳамда махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахсларнинг ходимларига нисбатан ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддаси учинчи, тўртинчи ва олтинчи қисмларида, 221-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорнинг кўчирма нусхаси тегишли давлат органига ёки юридик шахсга маълумот учун, ички ишлар органига эса ушбу шахснинг қуролдан фойдаланишини тақиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун юборилади";


13) 336-модданинг иккинчи қисмидагиқотар қуролларни ва ўқ-дориларни" деган сўзлар "Қуролни ва унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги 419-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 490-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 25-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йўловчиларнинг тез ёнувчан, портловчи, заҳарли, радиоактив моддалар ва ашёларни, шунингдек қуролни ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриши тақиқланади".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 545-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-408-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 273-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 8, 470-модда; 2020 йил, N 7, 447-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 32-модда биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги "овчилик қуроли" деган сўзлар "ов қуроли" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 33-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний шахсларга спорт ва ҳаваскорлик мақсадида ов қилиш учун рухсатнома овчилик гувоҳномаси, ўқотар ов қуролини ёки пневматик ов қуролини (агар ундан фойдаланиш мўлжалланса) сақлаш ва олиб юриш учун рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда берилади";

олтинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "овчилик қуроли" деган сўзлар "ов қуроли" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-371-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 129-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 589, 591-моддалар, N 10, 674-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда; 2022 йил, N 1, 5-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидагиқотар қуролни" деган сўзлар "фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 12-2-модда биринчи қисмининг:

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ЎРҚ-407-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 272-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 588, 591-моддалар, N 10, 674-модда, N 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модданинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг, саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг, шунингдек пиротехника буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши соҳасини назорат қилиш";


2) 16-модда биринчи қисмининг:

йигирма иккинчи хатбошисидагиқотар қурол ва ўқ-дориларни" деган сўзлар "фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирма еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"профилактика тадбирларини режалаштириш ва ўтказиш мақсадида жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг, уларни содир этган шахсларнинг, ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг, қидирув эълон қилинганларнинг, бедарак йўқолганларнинг, фуқаровий ва хизмат қуролига эга бўлганларнинг ҳисобини юритиши, ушбу маълумотларнинг таҳлилини амалга ошириши ҳамда профилактика тадбирларини ўтказиши";

қирқ саккизинчи хатбошисидаги "гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг прекурсорлари, алюмин кукунлари ва қурумларининг" деган сўзлар "гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, прекурсорлар, алюминий кукунлари ва қурумларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 17-модда биринчи қисмининг:

учинчи хатбошисидаги "гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг прекурсорлари" деган сўзлар "гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, прекурсорлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўттиз бешинчи, ўттиз олтинчи ва ўттиз еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқаровий ва хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар, алюминий кукунлари ва қурумлари муомалада бўладиган соҳада фаолиятни амалга ошираётган объектларнинг маъмурий, ишлаб чиқариш, омборхона ва ёрдамчи биноларига мазкур соҳада қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш юзасидан ички ишлар органларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун хизмат гувоҳномасини ҳамда белгиланган тартибда бериладиган махсус рухсатномани кўрсатган ҳолда тўсқинликсиз кириш;

лицензия ва рухсат этиш талаблари ҳамда шартлари бузилганлиги фуқаровий ва хизмат қуролининг, унинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг, пиротехника буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, уларнинг аналогларининг, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг, алюминий кукунлари ва қурумларининг йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини юзага келтирган ҳолларда, уларни олиб қўйишни амалга ошириш, саноат учун мўлжалланган портловчи материалларни, пиротехника буюмларини, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддаларни, прекурсорларни, алюминий кукунлари ҳамда қурумларини тегишли ихтисослаштирилган ташкилотларга, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини эса ички ишлар органларига зудлик билан олиб боришни ҳамда сақлаш учун жойлаштиришни талаб қилиш;

ташкилотларда ҳамда фуқароларда лицензияларсиз ва рухсатномаларсиз турган фуқаровий ва хизмат қуролини, унинг ўқ-дориларини, портловчи материалларни, пиротехника буюмларини, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни, алюминий кукунлари ва қурумларини белгиланган тартибда олиб қўйишни, ташишни ҳамда сақлаш учун жойлаштиришни амалга ошириш, уларни йўқ қилиш чораларини кўриш".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган "Қурол тўғрисида"ги ЎРҚ-550-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 7, 388-модда; 2020 йил, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 6-модданинг иккинчи қисми:

1-бандининг бешинчи хатбошисидаги ғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2-бандининг олтинчи хатбошисидаги ғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори бўлган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 8-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат божхона қўмитаси, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳарбий тузилмалари (бундан буён матнда махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар деб юритилади) қуроллантирилган ёки қуроллантиришга мўлжалланган, жанговар ҳаракатларни олиб бориш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш учун мўлжалланган қурол жанговар қурол жумласига киради";


3) 9-модданинг:

2-банди:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пневматик калта стволли қурол, шунингдек ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролнинг (бундан ушбу қуролни спорт объектларида сақлаш ва ундан фойдаланиш мустасно);

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб ўқ узиш имкониятини истисно этадиган ўқув қуролининг ва вазн-ўлчамли қуролнинг;

нур-товушли таъсирга эга патрон билан ўқ узишни имитация қилиш учун мўлжалланган, махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб бошқа турдаги патронлар билан ўқ узиш имкониятини истисно этадиган пахтавон қуролнинг ва унинг ўқ-дориларининг";

бешинчи - саккизинчи хатбошилари тегишинча еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи банд билан тўлдирилсин:

"12) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этиш";


4) 10-модданинг:

тўртинчи хатбошисидаги "қурол" деган сўз "қуролни ва унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошиси "қуролни" деган сўздан кейин "ва унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 11-модданинг:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг (бундан буён матнда Миллий гвардия органлари деб юритилади)" деган сўзлар "ички ишлар органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми:

биринчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошисидагиғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ҳамда калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми биринчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "ҳамда оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик қуролнинг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


6) 12-модда:

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик шахснинг қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини ҳамда ҳисобга олинишини таъминлаш мажбурияти ўз зиммасига юклатилган ёхуд хизмат қуролини олиб юриш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ходимининг доимий яшаш жойи мавжуд эмаслиги, ходимда ушбу Қонун 13-моддаси ўнинчи қисмининг иккинчи, учинчи, бешинчи - саккизинчи, ўнинчи - ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган қуролга эгалик қилиш учун монелик қиладиган асослар юзага келганлиги, шунингдек ушбу Қонуннинг 1-иловасида кўрсатилган хизмат қуролига эгалик қилишга монелик қиладиган касалликларнинг ёки жисмоний нуқсонларнинг мавжудлиги";

бешинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахснинг ходимига қурол ва унинг ўқ-дорилари мазкур ходим тасдиқланган дастурларга мувофиқ ҳар йилги хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-психологик ҳамда жисмоний тайёргарлик курсларидан ўтганидан сўнг ва ушбу Қонун 13-моддасининг ўнинчи қисмида белгиланган асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, юридик шахс раҳбарининг қарорига ҳамда ички ишлар органларининг қуролни олиб юришга доир рухсатномасига биноан берилади";


7) 13-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг йигирма беш ёшга тўлган фуқаролари фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари фуқаровий спорт қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини олиш ҳуқуқига эга.

Ов қуроли ва унинг ўқ-дорилари Ўзбекистон Республикасининг ов қилиш ҳуқуқи берилган фуқаролари томонидан олиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси олган, унинг эгалигида турган сойли стволли ўқотар ов қуролининг умумий сони учтадан, пневматик ов қуролининг умумий сони учтадан, силлиқ стволли ўқотар қуролнинг умумий сони бештадан ошмаслиги керак, бундан мазкур қурол турлари коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш объектлари бўлган ҳоллар мустасно.

Биттадан ортиқ ҳар бир сойли стволли ўқотар ов қуролига, пневматик ов қуролига ва силлиқ стволли ўқотар ов қуролига эгалик қилганлик учун ҳар йили базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади, бундан мазкур қурол турлари коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш объектлари бўлган ҳоллар мустасно.

Ўзбекистон Республикасининг ов қилиш ҳуқуқи берилган фуқаролари овчиликка боғлиқ касбий фаолият билан шуғулланаётган ёки камида ўн йил давомида мулкида автоматик бўлмаган (бир зарядловчи) силлиқ стволли ўқотар ов қуролига эга бўлган бўлса ҳамда уларда ов қилиш қоидаларини ёки қурол муомаласини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар мавжуд бўлмаса, сойли стволли ўқотар ов қуролини, шу жумладан аралаш ўқотар қуролни ёхуд ярим автомат силлиқ стволли ўқотар ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини, ўқдон (барабан) сиғими тўрт дона патрондан ортиқ бўлган силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, шунингдек оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олиш ҳуқуқига эгадир.

Фуқаровий қуролни олишга доир рухсатномани олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар органига қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

аризани;

қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига ўқиш бўйича махсус қисқа муддатли курсларда ўқитилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани;

аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни;

овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномасини (ов қуролини олиш учун);

овчилар жамоат бирлашмасининг тавсияномасини (сойли стволли ўқотар ов қуролини, ярим автомат силлиқ стволли ўқотар ов қуролини ёки ўқдон (барабан) сиғими тўрт дона патрондан ортиқ бўлган силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, шунингдек оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олиш учун);

отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган спортчи гувоҳномасини (спорт қуролини олиш учун).

Фуқаровий қуролни олишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ички ишлар органлари томонидан ариза барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, янги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида тегишли ички ишлар органига ўзига тегишли фуқаровий қуролни қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқароларига фуқаровий қуролни олишга доир рухсатнома берилмайди:

ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган ёшга тўлмаганларга;

муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганларга;

ушбу модданинг еттинчи қисмида санаб ўтилган ҳужжатларни тақдим этмаганларга ёки тақдим этилган ҳужжатларида нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97, 103, 103-1, 104, 105, 110, 112, 118, 119, 130-1, 135, 137, 138, 142-моддаларида, 145-моддасининг учинчи қисмида, 150, 151, 152, 153, 154, 154-1, 155, 155-1, 155-2, 155-3, 156, 157, 158, 159, 160, 161, 164, 165, 166-моддаларида, 169-моддаси иккинчи қисмининг "в" ва "г" бандларида, учинчи қисмининг "а" ва "г" бандларида, тўртинчи қисмининг "б" ва "в" бандларида, 171-моддаси учинчи қисмининг "б" ва "в" бандларида, 173-моддаси иккинчи қисмининг "а", "б" бандларида ва учинчи қисмида, 202-моддаси учинчи қисмининг "а", "г", "д" ва "ж" бандларида, 204-моддасининг иккинчи қисмида, 216, 216-1, 216-2, 217, 218, 219, 220, 221, 222-моддаларида, 223-моддаси иккинчи қисмининг "а", "б" ва "в" бандларида, 226, 229-2, 235, 242, 244, 244-1, 244-2, 244-3, 245, 246, 247, 248, 249, 251, 251-1, 252, 254, 255-1, 264-моддаларида, 267-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 270-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 271, 273, 274, 276-моддаларида, 277-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 278-моддасининг иккинчи қисмида, 279-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 280-моддасининг иккинчи қисмида, 281-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 282-моддасида, 283-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 285, 286-моддаларида назарда тутилган қасддан жиноят содир этганлик учун судланганларга судланганлик ҳолати тугалланганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ёхуд амнистия акти қўлланилганлигидан кейин ўн йил давомида;

қасддан жиноятлар содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаганларга ёки судланганлиги олиб ташланмаганларга, бундан ушбу қисмнинг бешинчи хатбошисида кўрсатилганлар мустасно;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фуқароларга нисбатан экстремистик фаолиятнинг, шунингдек шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий таҳдид солувчи фаолиятнинг белгилари мавжуд бўлган ғайриқонуний ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлганда;

жиноий жазони ўтаётганларга;

доимий яшаш жойига ёки қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлайдиган сақлаш шароитларига эга бўлмаганларга;

ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилганларга;

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185, 220, 220-1 ва 221-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилганларга;

жамоат тартибига, бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этганлик ёки ов қоидаларини бузганлик, шунингдек баданга енгил шикаст етказганлик ва гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаганлик, олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун бир йил давомида такроран маъмурий жавобгарликка тортилганларга;

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этганларга - ҳимоя ордерида қурол олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқни тақиқлаш назарда тутилган ҳолларда (ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида);

ушбу Қонуннинг 2-иловасида кўрсатилган фуқаровий қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар мавжуд бўлганда;

руҳий ҳолатнинг бузилишлари ва (ёки) наркологик касалликлар сабабли диспансер ҳисобида турган яқин қариндошлари ва бошқа шахслар ушбу фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича биргаликда яшаётганда.

Қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига ўқитиш бўйича махсус қисқа муддатли курсларда ўқитиш тартиби ва махсус курсларда ўқитилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Фуқаровий қуролни олишга доир рухсатнома Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг доимий яшаш жойи бўйича биргаликда яшовчи яқин қариндошларида ва бошқа шахсларда ушбу модда ўнинчи қисмининг учинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳам берилмайди.

Фуқаровий қуролни олишга доир рухсатнома бериш рад этилган тақдирда, ички ишлар органлари бу ҳақда аризачини рад этиш сабабларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини ва аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда, қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно) биринчи марта олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари овчилар жамоат бирлашмасида (ов қуроли учун) ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларда (спорт қуроли учун) қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини билиши юзасидан текширувдан ўтиши шарт, ушбу бирлашма ва юридик шахслар қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини билиш юзасидан тегишли текширувдан ўтказилганлик тўғрисидаги ҳужжатларни беради";


8) қуйидаги мазмундаги 13-1 ва 13-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"13-1-модда. Қуролга эгалик қилишга

қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги

юзасидан тиббий текширув


Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахсларнинг ходимлари ички ишлар органларининг йўлланмалари бўйича қуйидаги тартибда давлат соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт муассасаларида (бундан буён матнда тиббиёт муассасалари деб юритилади) қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувлардан ўтиши керак:

Ўзбекистон Республикасининг биринчи марта қурол ва унинг ўқ-дориларини олаётган фуқаролари, шунингдек қуролни сақлашга ва олиб юришга, коллекциялашга ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларнинг амал қилиш муддатларини узайтиришда - доимий яшаш жойи бўйича тиббиёт муассасаларида;

юридик шахснинг қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини таъминлаш мажбуриятлари ўз зиммасига юклатилган ёхуд хизмат қуролини олиб юриш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланадиган ходимлари қуролни сақлашга ва (ёки) олиб юришга доир рухсатномаларни олишда ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини узайтиришда - доимий яшаш жойи бўйича тиббиёт муассасаларида ёхуд махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахс ва тиббиёт муассасаси ўртасидаги шартномага мувофиқ белгиланган тиббиёт муассасаларида.

Ички ишлар органларининг тиббий текширувдан ўтишга доир йўлланмасининг амал қилиши муддати у берилган кундан эътиборан ўн кунни ташкил этади.

Тиббий текширув ушбу Қонуннинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида пулли асосда ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасининг қуролни ва унинг ўқ-дориларини биринчи марта олаётган ёки қуролни сақлаш ва олиб юришга, коллекциялашга ёхуд кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларнинг амал қилиш муддатларини узайтираётган фуқаросининг доимий яшаш жойи бўйича биргаликда яшовчи яқин қариндошлари ҳамда бошқа шахслар доимий яшаш жойи бўйича руҳий касалликлар ва наркология диспансерларида ҳисобда туриши бўйича текширилади.

Давлат соғлиқни сақлаш органларининг тиббий текширувдан ўтказишни амалга оширишга рухсат берилган тиббиёт муассасалари рўйхати, тиббий текширувни ўтказганлик учун тарифларнинг миқдорлари ва тиббий текширув натижаларига доир хулосанинг шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


13-2-модда. Қуролга эгалик қилишга қарши

кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан

тиббий текширувдан ўтиш тартиби


Тиббий текширув тиббиёт муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг текширувдан ўтаётган фуқаросининг ёки юридик шахс ходимининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (идентификацияловчи ID-картаси, паспорти ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) кўрсатилган ҳолда, ички ишлар органларининг йўлланмаси асосида ўтказилади.

Тиббий текширув тиббиёт муассасаси томонидан ички ишлар органларининг йўлланмаси тақдим этилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида ўтказилади.

Тиббий текширувни ўтказиш учун тиббиёт муассасаси томонидан махсус тиббий комиссия тузилади. Тиббий комиссия таркиби тиббиёт муассасасининг маъмурияти томонидан тасдиқланади.

Тиббий комиссия тиббий текширувдан ўтказиш билан боғлиқ маълумотларни қайд этиш учун тиббий текширувдан ўтаётган шахсларнинг амбулатория карталарини юритади.

Амбулатория картасида тиббий текширувни ўтказишда иштирок этаётган барча шифокорлар ва мутахассисларнинг тиббий текширувдан ўтаётган шахс тўғрисидаги тиббий хулосалари кўрсатилиши керак.

Тиббий текширувдан ўтаётган шахсни текшириш унинг доимий яшаш жойи бўйича руҳий-асаб касалликлари ва наркология диспансерларида тиббий комиссия томонидан амалга оширилади.

Тиббиёт муассасаси тиббий комиссиянинг тиббий текширув натижалари бўйича қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисидаги хулосасини электрон шаклда расмийлаштиради ҳамда тиббий текширув ўтказилган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида хулоса йўлланма берган ички ишлар органига ахборотнинг махфийлиги таъминланган ҳолда, почта алоқаси воситалари ёки ахборот тизими орқали юборилади.

Хулоса тиббий комиссия раҳбарининг имзоси ва тиббиёт муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.

Тиббий комиссиянинг хулосаси берилган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида амал қилади";


9) 15-модданинг биринчи қисмидаги "Миллий гвардиясининг" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 17-модда биринчи қисмининг:

олтинчи хатбошисидаги "ҳамда оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик қуролнинг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


11) 18-модданинг:

номидаги "ва ҳадя этиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини мерос қилиб олиш меросхўрда мазкур турдаги қуролни олишга доир рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда, қурол ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказилганидан сўнг амалга оширилади. Фуқаровий қуролни олишга доир рухсатномани олиш рад этилган тақдирда, фуқаровий қурол фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилиниши ёки ички ишлар органларига текин асосда топширилиши керак";


12) 19-модданинг:

биринчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "ҳадя этишга" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


13) 20-моддадаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 21-модданинг:

биринчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 22-модданинг:

биринчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисмининг:

учинчи хатбошисидаги "Миллий гвардиясининг" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 23-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 24-модданинг:

биринчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия органларининг" деган сўзлар "ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "Ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 27-модда:

биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "ҳадя қилиш ҳамда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ички ишлар органларининг йўлланмаси бўйича қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтиши";

еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 28-модда:

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ушбу Қонун 13-моддаси ўнинчи қисмининг бешинчи, олтинчи, еттинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошиларида назарда тутилган қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганда";

тўққизинчи хатбошиси ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми "реализация қилиниши" деган сўзлардан кейин "бунда сотувдан тушган сумма қуролнинг ва унинг ўқ-дориларининг собиқ эгасига олиб қўйилган буюмни реализация қилишга доир харажатлар чегириб ташланган ҳолда берилиши" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 29-модданинг иккинчи қисмидаги "Миллий гвардияси" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 31-модданинг:

биринчи қисмидаги "Миллий гвардияси" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Миллий гвардияси" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 32-модданинг:

биринчи қисмидаги "Миллий гвардияси" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) 33-модданинг иккинчи қисмидаги "Миллий гвардиясининг" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 34-модданинг:

биринчи қисми учинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "Ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "Ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар тегишинча "Ички ишлар" ва "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25) 35-модданинг:

биринчи қисми:

саккизинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар тегишинча "Ички ишлар" ва "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар тегишинча "Ички ишлар" ва "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26) 36-модданинг:

иккинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27) 40-модда:

биринчи қисмидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Миллий гвардия" деган сўзлар "Ички ишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Фуқаровий қуролни сақлаш тартибига риоя этилишини текшириш ички ишлар органларининг профилактика (катта) инспекторлари томонидан бир йилда камида бир марта амалга оширилиши керак";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


28) 44-моддадаги "Миллий гвардияси" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29) қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин:


"Қурол тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунига

1-ИЛОВА



Хизмат қуролига эгалик қилишга монелик қиладиган

касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар

РЎЙХАТИ

       

N

Касалликларнинг ва жисмоний нуқсонларнинг номи


I. Руҳий ва асаб касалликлари

         


1.

Руҳий ҳолатнинг барча бузилишлари



2.

Эпилепсия



3.

Эпизодик ва пароксизмал бузилишлар



4.

Каротид синусининг қўзғалиши билан боғлиқ бўлган ҳушдан кетиш, идиопатик периферик вегетатив невропатия



II. Наркологик касалликлар



1.

Барча наркологик касалликлар, бундан тамакига тобелик мустасно



III. Кўз касалликлари



1.

Кўзнинг кўриш функцияси сезиларли даражада бузилиши билан боғлиқ сурункали касалликлари (кўриш ўткирлигининг коррекция билан бир кўзда 0,5 (50 фоиз) дан пастлиги, иккинчи кўзда 0,2 (20 фоиз) дан пастлиги)



IV. Қулоқ касалликлари

     


1.

Эшитиш заифлиги (гаранглик 4 даража, карлик)



V. Таянч-ҳаракат тизими касалликлари

      


1.

Қўл кафтининг қўшимча бош бармоғи



2.

Бармоқларнинг бир-бирига суякланиб бирикиши



3.

Бармоқларнинг бир-бирига парда ёрдамида бирикиши



4.

Кўплаб бармоқларнинг бирикиб кетганлиги



5.

Қўлнинг туғма равишда мавжуд эмаслиги



6.

Қўл кафти сақланган ҳолда елка ва билакнинг мавжуд эмаслиги



7.

Елка, билак ва кафтнинг мавжуд эмаслиги



8.

Қўл кафти ва бармоқларнинг мавжуд эмаслиги



9.

Билак суягининг калталиги



10.

Тирсак суягининг калталиги



11.

Қисқичсимон кафт



12.

Қўл калталигига сабаб бўлувчи бошқа нуқсонлар



13.

Қўл калталигига сабаб бўлувчи ноаниқ нуқсонлар



14.

Қўлнинг ноаниқ сабабли туғма мавжуд эмаслиги



15.

Қўл ва оёқларнинг сабаби ноаниқ бўлган фокомелияси



16.

Суяк ривожланиши нуқсонлари натижасидаги туғма сколиоз



17.

Тўлиқ бўлмаган остеогенез



18.

Полиостоз фиброз дисплазия



19.

Суяк синиқларининг битмаслиги (ёлғон бўғим)



20.

Артородез ва суяк битишидан кейинги псевдоартроз



21.

Суяк синиқларининг секин битиши



22.

Ушбу банднинг бошқа кичик бандларида таърифланмаган стрессли синиқлар



23.

Ушбу банднинг бошқа кичик бандларида таърифланмаган патологик синишлар



24.

Суяк бутунлигининг бошқа бузилишлари



25.

Суяк бутунлигининг ноаниқ сабабли бузилишлари



26.

Фиброз дисплазия (аниқ бир суякда)



27.

Суяк зичлигининг ва тузилишининг ноаниқ сабабли бузилишлари



28.

Ўткир гематоген остеомиелит



29.

Ўткир остеомиелитнинг бошқа турлари



30.

Сурункали, кўп ўчоқли остеомиелит



31.

Идиопатик асептик некроз



32.

Медикамент таъсиридаги остеонекроз



33.

Травма оқибатидаги остеонекроз



34.

Бошқа иккиламчи остеонекроз



35.

Бошқа сабабли остеонекроз



36.

Ноаниқ сабабли остеонекроз



37.

Суяклар гипертрофияси



38.

Остеолиз



39.

Полиеомиелит натижасидаги остеопатиялар



40.

Ўсмалар натижасидаги синишлар



41.

Елканинг ўсмирлар остеохондрози



42.

Билак суяклари ўсмирлар остеохондрози



43.

Спастик бўйин қийшиқлиги



44.

Туғма бўйин қийшиқлиги (тўшўмров сўрғичсимон мускулининг туғма деформацияси)



45.

Клиппель - Фейл синдроми



46.

Бўйиндаги қовурға



47.

Бўйин умуртқалараро диски жароҳати, миелопатия билан



48.

Бўйин умуртқалараро диски жароҳати, радикулопатия билан



49.

Фолькманнинг ишемик контрактураси



50.

Эрбанинг туғуруқ вақтидаги параличи



VI. Ноинфекцион ва инфекцион касалликлар

          


1.

Қон айланиши етишмовчилиги асоратига эга юрак касалликлари



2.

Яққол ифодаланган ўпка-юрак етишмовчилиги билан асоратланган сурункали ўпка обструктив касаллиги



3.

Гипертония касаллиги III босқичи



4.

Бронхиал астманинг оғир кечиши



5.

Жигар циррози



6.

Ўткир нефритик синдром



7.

Сурункали нефротик синдром



8.

Нефротик синдром



9.

Ўткир буйрак етишмовчилиги



10.

Сурункали буйрак етишмовчилиги



11.

Тиреотоксикоз (гипертиреоз)



12.

Туберкулёз фаол шаклларининг ҳар қандай жойлашуви



         

         




"Қурол тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунига

2-ИЛОВА



Фуқаровий қуролга эгалик қилишга монелик

қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар

РЎЙХАТИ

         

N

Касалликларнинг ва жисмоний нуқсонларнинг номи

       


I. Руҳий ва асаб касалликлари

       


1.

Руҳий ҳолатнинг барча бузилишлари



2.

Эпилепсия



3.

Эпизодик ва пароксизмал бузилишлар



4.

Каротид синусининг қўзғалиши билан боғлиқ бўлган ҳушдан кетиш, идиопатик периферик вегетатив невропатия



II. Наркологик касалликлар

      


1.

Барча наркологик касалликлар, бундан тамакига тобелик мустасно



III. Кўз касалликлари

      


1.

Кўзнинг кўриш функциясининг сезиларли даражада бузилиши билан боғлиқ сурункали касалликлари (кўриш ўткирлигининг коррекция билан бир кўзда 0,5 (50 фоиз) дан пастлиги, иккинчи кўзда 0,2 (20 фоиз) дан пастлиги)

   


IV. Қулоқ касалликлари

        


1.

Эшитиш заифлиги (гаранглик 4 даража, карлик)



V. Таянч-ҳаракат тизими касалликлари

        


1.

Қўл кафтининг қўшимча бош бармоғи



2.

Бармоқларнинг бир-бирига суякланиб бирикиши



3.

Бармоқларнинг бир-бирига парда ёрдамида бирикиши



4.

Кўплаб бармоқларнинг бирикиб кетганлиги



5.

Қўлнинг туғма мавжуд эмаслиги



6.

Қўл кафти сақланган ҳолда елка ва билакнинг мавжуд эмаслиги



7.

Елка, билак ва кафтнинг мавжуд эмаслиги




8.

Қўл кафти ва бармоқларнинг мавжуд эмаслиги



9.

Билак суягининг калталиги



10.

Тирсак суягининг калталиги



11.

Қисқичсимон кафт



12.

Қўл калталигига сабаб бўлувчи бошқа нуқсонлар



13.

Қўл калталигига сабаб бўлувчи ноаниқ нуқсонлар



14.

Қўлнинг ноаниқ сабабли туғма мавжуд эмаслиги



15.

Қўл ва оёқларнинг сабаби ноаниқ бўлган фокомелияси



16.

Суяк ривожланиши нуқсонлари натижасидаги туғма сколиоз



17.

Тўлиқ бўлмаган остеогенез



18.

Полиостоз фиброз дисплазия



19.

Суяк синиқларининг битмаслиги (ёлғон бўғим)



20.

Артородез ва суяк битишидан кейинги псевдоартроз



21.

Суяк синиқларининг секин битиши



22.

Ушбу банднинг бошқа кичик бандларида таърифланмаган стрессли синиқлар



23.

Ушбу банднинг бошқа кичик бандларида таърифланмаган патологик синишлар



24.

Суяк бутунлигининг бошқа бузилишлари



25.

Суяк бутунлигининг ноаниқ сабабли бузилишлари



26.

Фиброз дисплазия (аниқ бир суякда)



27.

Суяк зичлигининг ва тузилишининг ноаниқ сабабли бузилишлари



28.

Ўткир гематоген остеомиелит



29.

Ўткир остеомиелитнинг бошқа турлари



30.

Сурункали, кўп ўчоқли остеомиелит



31.

Идиопатик асептик некроз



32.

Медикамент таъсиридаги остеонекроз



33.

Травма оқибатидаги остеонекроз



34.

Бошқа иккиламчи остеонекроз



35.

Бошқа сабабли остеонекроз



36.

Ноаниқ сабабли остеонекроз



37.

Суяклар гипертрофияси



38.

Остеолиз



39.

Полиеомиелит натижасидаги остеопатиялар



40.

Ўсмалар натижасидаги синишлар



41.

Елканинг ўсмирлар остеохондрози



42.

Билак суяклари ўсмирлар остеохондрози



43.

Спастик бўйин қийшиқлиги



44.

Туғма бўйин қийшиқлиги (тўшўмров сўрғичсимон мускулининг туғма деформацияси)



45.

Клиппель - Фейл синдроми



46.

Бўйиндаги қовурға



47.

Бўйин умуртқалараро диски жароҳати, миелопатия билан



48.

Бўйин умуртқалараро диски жароҳати, радикулопатия билан



49.

Фолькманнинг ишемик контрактураси



50.

Эрбанинг туғуруқ вақтидаги параличи



VI. Ноинфекцион ва инфекцион касалликлар

          


1.

Қон айланиши етишмовчилиги асоратига эга юрак касалликлари



2.

Яққол ифодаланган ўпка-юрак етишмовчилиги билан асоратланган сурункали ўпка обструктив касаллиги



3.

Гипертония касаллиги III босқичи



4.

Бронхиал астманинг оғир кечиши



5.

Жигар циррози



6.

Ўткир нефритик синдром



7.

Сурункали нефротик синдром



8.

Нефротик синдром



9.

Ўткир буйрак етишмовчилиги



10.

Сурункали буйрак етишмовчилиги



11.

Тиреотоксикоз (гипертиреоз)



12.

Туберкулёз фаол шаклларининг ҳар қандай жойлашуви


".

       

9-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ушбу Қонун 2-моддасининг 4-банди ва 3-моддасининг 4 - 7-бандлари мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 июнь


"Халқ сўзи", 2022 йил 1 июнь


























































Время: 0.2181
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск