Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.2004 й. 586-сон "Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.12.2004 й.

N 586



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА УЙ-ЖОЙ СОТИБ

ОЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Уй-жой сотиб олиш тартибини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тошкент шаҳрида доимий яшаш учун келиши жараёнларини бошқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини ҳамда доимий яшаш учун Тошкент шаҳрига келишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 27 февралдаги 92-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) Адлия вазирлиги (А. Полвон-зода) ва Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича махсус комиссия (Р. Шоабдураҳмонов) билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг раиси                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 16 декабрдаги

586-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий

фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб

олинишини ҳамда доимий яшаш учун Тошкент шаҳрига

келишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 27 февралдаги

92-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақалари аҳолиси уй-жой сотиб олаётган томон ҳисобланган тақдирда уй-жойни сотиб олиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш битишувларини нотариал тасдиқлаш ва кейинчалик уларни "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси органларида давлат рўйхатидан ўтказиш фақат Махсус комиссиянинг Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтишга рухсат бериш тўғрисидаги қарори тақдим этилган тақдирда амалга оширилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 50-сон, 500-модда.























Время: 0.2327
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск