ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикасининг 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.04.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.05.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.06.2022 й.

N ЎРҚ-775



ЕР МУНОСАБАТЛАРИДА ТЕНГЛИК ВА

ШАФФОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ, ЕРГА БЎЛГАН

ҲУҚУҚЛАРНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА

УЛАРНИ БОЗОР АКТИВИГА АЙЛАНТИРИШ

ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 26 апрелда қабул қилинган

Cенат томонидан 2022 йил 28 майда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 8, 383-модда, N 9, 510-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 11, 792-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 9, 537-модда; 2021 йил, N 1, 3, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 12, 1198-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда) 10-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунда назарда тутилган ҳолларда, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими ер участкаларини доимий фойдаланишга беришга, ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилишга ҳақли.

Қонунда назарда тутилган ҳолларда, туман, шаҳар ҳокими жисмоний ва юридик шахслар билан ер участкаларини ижарага бериш шартномасини тузади.

Қонунда назарда тутилган ҳолларда, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ер участкасини ёки унинг бир қисмини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Халқ депутатлари Кенгаши, ҳоким қонунчиликка мувофиқ ер муносабатлари соҳасидаги бошқа масалаларни ҳам ҳал қилади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 96-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда, N 10, 674-модда, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 9, 588, 591-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова, N 12, 1194-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда) 11-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

йигирма учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

йигирма тўртинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар тегишинча йигирма учинчи - йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли Қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 3, 161, 166-моддалар, N 5, 267-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, N 1, 3, 4-моддалар, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 801-модда, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 217, 218-моддалар) 1115-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"1115-модда. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни

мерос қилиб олиш


Ер участкасига бўлган ҳуқуқни мерос қилиб олиш, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ушбу Кодекс қоидалари билан тартибга солинади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 545-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-408-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 273-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 8, 470-модда; 2020 йил, N 7, 447-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 37-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик ёки жисмоний шахсларга қонунда белгиланган тартибда берилган, муҳофаза қилишга ва такрор кўпайтиришга доир тадбирлар, ов қилиш ва (ёки) балиқ овлаш амалга ошириладиган ҳудуд овчилик ва (ёки) балиқ овлаш хўжалигидир.

Овчилик ва (ёки) балиқ овлаш хўжалигини юритиш учун юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ёки сув объектлари қонунда белгиланган тартибда берилиши мумкин".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 4, 224-модда, N 7, 432-модда, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 161-модда, N 4, 199-модда, N 8, 469-модда, N 11, 792-модда; 2020 йил, N 9, 540-модда; 2021 йил, N 1, 3-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-модда биринчи қисмининг:

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўнинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошисидаги "шунингдек ер участкасини ижарага олиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 9-модданинг олтинчи қисмидаги "ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи гувоҳномаларда, шартномаларда" деган сўзлар "кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирмаларда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи шартномаларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 13-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади";


4) 20-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шаҳар ва посёлка қуриладиган ерларнинг маъмурий иморатлар ҳамда иншоотлар қурилган ерлари ёки шундай иморатлар ва иншоотлар қуриш учун берилган ерлар, аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари, шаҳарлардаги дарахтзорлар эгаллаган ерлар";

учинчи хатбошисидаги "кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 22-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхонага, бинога, иншоотга, кўп йиллик дов-дарахтларга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар банд этган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Уй-жойга, кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи (сотиб олиш, ҳадя қилиш ёки мерос бўйича олиш ва бошқа ҳолларда) ушбу объектларга бўлган мулк ҳуқуқи билан биргаликда бошқа шахсларга ўтаётганда уй-жой, кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган барча ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади.

Уй-жой, корхона, бино, иншоот, кўп йиллик дов-дарахтлар ёки бошқа кўчмас мулк банд этган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишли шартномалари, қарорлари асосида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи ёхуд янги ижарага олувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳамда ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш, ижара (ижара шартномасининг амал қилиш муддатига) ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш йўли билан расмийлаштирилади.

Уй-жойнинг, корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг, кўп йиллик дов-дарахтларнинг ёки бошқа кўчмас мулкнинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи, оператив бошқарув ҳуқуқи янги мулкдорга ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг эгасига ўтган тақдирда, унга ер участкасининг уй-жойнинг, корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг, кўп йиллик дов-дарахтларнинг ёки бошқа кўчмас мулкнинг улушига мутаносиб бўлган қисмига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ўтади.

Ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда ер участкасининг бўлиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмалари томонидан мазкур Кодекс 10, 21 ва 62-моддаларининг талабларига мувофиқ амалга оширилиб, кейинчалик ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинади ҳамда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан тегишли электрон кўчирмалар берилади. Ушбу масалалар бўйича низолар суд тартибида ҳал этилади";


6) 23-модда иккинчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) ижарага бериш - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, шунингдек очиқ электрон танлов ва электрон онлайн-аукцион воситасида";


7) 24-модда иккинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) очиқ электрон танлов натижалари асосида - жисмоний ва юридик шахсларга";


8) 33-модданинг:

биринчи қисмидаги "Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома" деган сўзлар "Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкасини доимий фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарори, ижара шартномаси, ер участкаси берилган (ажратилган) пайтдаги қонунчиликка мувофиқ ер участкасини бериш (ажратиш) ваколатига эга бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмаларининг ер участкасини бўлиш ҳақидаги ҳужжатлари, суд қарори, олди-сотди шартномаси, мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган шахсларнинг қарори асосида берилади";


9) 35-модда:

иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш ер участкалари жойлашган ерда амалга оширилади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига қуйидагилар киритилади";

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади";


10) 38-модда:

биринчи қисмидаги "ер участкасини берган органга", "Ер участкасини берган орган" деган сўзлар тегишинча "туман, шаҳар ҳокимига", "Туман, шаҳар ҳокими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан хабардор қилгандан кейин ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси киритади";


11) 46-модданинг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижара ҳуқуқи асосида қуйидагиларга берилади";

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари ҳамда бошқа давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига - қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-синов ишларини бажариш учун";


12) 49-модданинг:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш мақсадида ер участкалари берилади, мазкур ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланилган тақдирда эса улар ижарага қўшимча ер участкалари олиши мумкин";

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига), қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига очиқ электрон танлов орқали берилади. Ер участкасининг ижара шартномаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилоти раҳбари билан туман ҳокими ўртасида тузилади. Ер участкаларини олган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади";


13) 49-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"49-1-модда. Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба

ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликларига ҳамда бошқа давлат

илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига ер

участкаларини бериш


Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликларига ҳамда бошқа давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш, таълим мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ҳамда илғор тажрибани тарғиб қилиш учун берилади.

Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликларига ҳамда бошқа давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ер участкаларини ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга эмас.

Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликларига ҳамда бошқа давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда иморатлар ва иншоотлар қуришга мазкур ерларнинг тоифаси ушбу Кодекснинг 9-моддасида назарда тутилган тартибда ўзгартирилганидан кейин йўл қўйилади";


14) 53-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бўш турган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари фермер хўжалигини юритиш учун очиқ электрон танлов орқали берилади";

тўртинчи ва бешинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

олтинчи - тўққизинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


15) 55-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"55-модда. Деҳқон хўжалигини юритиш, шунингдек

якка тартибдаги боғдорчилик, полизчилик

ва чорвачилик учун фуқароларга

ер участкаларини бериш";


қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкаларини бериш тартиби фуқароларга якка тартибдаги боғдорчилик, полизчилик ва чорвачилик учун ер участкаларини ажратишга нисбатан ҳам татбиқ этилади";


16) 58-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"58-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қишлоқ

хўжалиги ва бошқа йўналишдаги корхоналар,

муассасалар ҳамда ташкилотларга бериш";



биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига ушбу Кодекснинг 24-моддасида белгиланган тартибда берилади";

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


17) 61-модданинг:

номи "ер участкаларини бериш" деган сўзлардан кейин "(реализация қилиш)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисми қуйидаги қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шаҳарлар ва посёлкаларда ер участкаларини бериш (реализация қилиш) ушбу Кодекснинг 23-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади";

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги "туман, шаҳар ва вилоят ҳокимининг қарорлари билан тасдиқланади" деган сўзлар "амалга оширилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 62-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шаҳар ва посёлканинг қурилиш учун ажратилган, лекин вақтинча шу мақсадда фойдаланилмаётган ерлари енгил турдаги объектлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама конструкциялари ва шу кабилар) қуриш ва ўзга эҳтиёжлар учун электрон онлайн-аукцион воситасида қисқа муддатли ижарага берилиши мумкин";


19) 64-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган объектларни сақлаш вазифалари ўз зиммасига юклатилган давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланишга берилади, бундай объектлар мавжуд бўлмаган тақдирда эса аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари давлат мулки сифатида шаҳар, туман давлат ҳокимияти органларининг бевосита тасарруфида бўлади";

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йўллар ва ариқ тармоқлари эгаллаган ерлардан ташқари умумий фойдаланишдаги ер участкалари ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ташкилотлар томонидан юридик шахсларга ва фуқароларга енгил турдаги объектлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама конструкциялари ва шу кабилар) қуриш учун электрон онлайн-аукцион воситасида қисқа муддатли ижарага берилиши мумкин";


20) 65-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шаҳарлар ва посёлкаларнинг чегарасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларда ҳамда бошқа ерларда иморатлар ва иншоотлар қуришга бу ерлар ушбу Кодекснинг 9-моддасига мувофиқ ер фондининг бошқа тоифасига ўтказилганидан кейин йўл қўйилади";


21) 67-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фойдаланиш учун бериладиган ер участкасида жойлаштирилиши лозим бўлган иморатлар ва иншоотлар рўйхати ер участкасини беришдан олдин аниқланади";


22) 69-модданинг:

биринчи қисмидаги "доимий фойдаланишга" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига темир йўл, ички сув транспорти, автомобиль, ҳаво ва қувур транспорти, коммунал хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига берилган ерлар, шу жумладан автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ҳамда авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизимларининг муҳандислик объектлари ва тармоқлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари жойлашган ерлар, шунингдек транспорт объектларидан фойдаланиш, уларни сақлаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, такомиллаштириш (ободонлаштириш) ва ривожлантириш учун берилган ерлар киради.

Алоқа мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига алоқа линияларини ва уларда тегишли иншоотларни жойлаштириш учун алоқа, радиоэшиттириш, телевидение ҳамда ахборот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига берилган ерлар, шунингдек космик фаолият объектларини жойлаштириш учун берилган ерлар киради";


23) 70-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"70-модда. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа

йўналишдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга

ер бериш (реализация қилиш)


Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа йўналишдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ер бериш (реализация қилиш) ушбу Кодекснинг 23-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади";


24) 73-модданинг биринчи қисмидаги "тегишли юридик шахсларга фойдаланишга" деган сўзлар "юридик ва жисмоний шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25) 74-модданинг биринчи қисмидаги "доимий фойдаланишга ёки ижарага" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


26) 75-модданинг биринчи қисмидаги "тегишли юридик шахсларга доимий фойдаланишга берилган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


27) 76-модда учинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат ўрмон хўжалиги органлари ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида бериши мумкин";


28) 78-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Захира ерлар ер фонди тоифаси ўзгартирилмаган ҳолда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлади ва ушбу Кодексга мувофиқ асосан қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун беришга мўлжалланади";


29) 85-модда биринчи қисмининг:

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"айбдор мансабдор шахсларни ва фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиш, ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган, ажратилган ер участкасига туташ ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш оқибатларини бартараф этиш бўйича даъволар тақдим этиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар юбориш";

бешинчи хатбошиси "маҳаллий давлат ҳокимияти органларига" деган сўзлардан кейин "ва судга" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги 602-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 4, 199-модда, N 12, 886-модда; 2020 йил, N 1, 2-модда, N 9, 540-модда, N 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси билан белгиланади";

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


2) 11-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов асосида ўттиз йил муддатга ижарага берилади";

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи қисмлари тегишинча учинчи - олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкасини ижарага олиш шартномаси очиқ электрон танлов ғолиби ва туман ҳокими ўртасида бир иш куни ичида имзоланади";

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


3) 13-модданинг:

бешинчи қисмидаги "ушбу Қонуннинг 5-моддасида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ижара шартномасига ўзгартишлар киритиш орқали ушбу Қонун 4-моддасининг биринчи қисми талабларига жавоб берадиган ўз оила аъзоларидан бирига қонунчиликка мувофиқ ижара шартномаси амал қиладиган муддатга беришга ҳақли";


4) 18-модданинг иккинчи қисми "очиқ" деган сўздан кейин "электрон" деган сўз билан тўлдирилсин;


5) 31-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўп тармоқли фермер хўжалигининг ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинганда кўп тармоқли фермер хўжалиги ўз раҳбари томонидан унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилиши мумкин";


6) 32-модданинг:

иккинчи хатбошиси "очиқ" деган сўздан кейин "электрон" деган сўз билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фермер хўжалигининг ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинганда, бундан кўп тармоқли фермер хўжалиги ўз раҳбари томонидан фермер хўжалигининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилган ҳоллар мустасно".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги 666-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 7, 432-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 800-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат ер кадастрини юритиш аэрокосмик суратга олишни, топография-геодезия, картография, тупроқ, агрокимё, геоботаника тадқиқотларини ва бошқа тадқиқотларни ҳамда изланишларни ўтказиш, ерларни миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали таъминланади";


2) 13-модданинг:

биринчи қисмидаги "ва уларга доир битимларнинг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи қисмидаги "давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳнома" деган сўзлар "Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 14-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат рўйхатига олиш санаси ва тартиб рақами тўғрисидаги";


4) 15-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқлари вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ер участкасини доимий фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорлари, ер участкаси берилган (ажратилган) пайтдаги қонунчиликка мувофиқ ер участкасини бериш (ажратиш) ваколатига эга бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари асосида рўйхатга олинади";

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхонага, бинога, иншоотга, кўп йиллик дов-дарахтга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтиши натижасида юзага келган доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ана шу мулкларнинг олди-сотдиси, алмаштирилганлиги, ҳадя этилганлиги, васият қилинганлиги тўғрисидаги тегишли шартномалар ва ер участкасига оид тегишли ҳужжатлар асосида рўйхатга олинади".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Ўрмон тўғрисида"ги 770-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-475-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 4, 423-модда; 2019 йил, N 8, 470-модда; 2020 йил, N 9, 539, 540-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бошқа юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишидаги ўрмонлардан иборатдир";


2) 8-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўрмон фонди ерлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ўрмон хўжалиги органларига, давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига доимий фойдаланишга, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилиши мумкин";


3) 31-модданинг олтинчи қисмидаги "эгалик қилишга" деган сўзлар "фойдаланишга" деган сўз билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги 822-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 219-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 311-модда; 2006 йил, N 4, 157-модда; 2007 йил, N 9, 414-модда; 2011 йил, N 12/2, 366-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2019 йил, N 5, 267-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда) 5-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Телекоммуникация иншоотлари ва объектларидан фойдаланиш, уларни сақлаш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун операторларга ва провайдерларга берилган ерлар телекоммуникация тармоқларининг ерлари жумласига киради. Телекоммуникация тармоқларининг ерлари алоқа мақсадларига мўлжалланган ерлар таркибига киради".


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги 171-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 19-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 1, 1-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 432-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 800-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 4-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат кадастрларининг ягона тизими Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида (бундан буён матнда Миллий географик ахборот тизими деб юритилади) шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва унинг айрим ҳудудлари табиий-иқтисодий салоҳиятининг ягона умумдавлат ҳисоби юритилишини, баҳоланишини таъминлаш учун мўлжалланган.

Давлат кадастрларининг ахборотини Миллий географик ахборот тизимига тақдим этиш ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилган ҳолда, фақат телекоммуникация тармоқлари орқали амалга оширилади. Бунда давлат сирлари жумласига киритилган давлат кадастрларининг ахборотини тақдим этиш давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Давлат кадастрларининг ягона тизимига киритиш учун давлат кадастрлари ахборотини тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


2) 5-модда биринчи қисмининг йигирма иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


3) 9-модданинг:

учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Давлат кадастрлари ягона тизимини Миллий географик ахборот тизимида юритиш тартибини белгилайди;

Давлат кадастрларининг ягона тизимига киритиш учун давлат кадастрлари ахборотини тақдим этиш тартибини белгилайди";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4) 10-модда:

биринчи қисми "Кадастр агентлиги" деган сўзлардан кейин "Миллий географик ахборот тизимини ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат кадастрлари ягона тизимини Миллий географик ахборот тизимида юритади";


5) 11-модданинг:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги 258-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда; 2010 йил, N 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 7, 389-модда, N 8, 469-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар) 48-4-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер участкасига бўлган ҳуқуқ".


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги 710-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 9, 244-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда; 2020 йил, N 9, 540-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модданинг иккинчи қисмидаги "фойдаланишга" деган сўз "ижарага" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 12-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ана шу ер участкаларини юридик ва жисмоний шахсларга ижарага беришга фақат давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади".


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган "Ипотека тўғрисида"ги ЎРҚ-58-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 535-модда; 2010 йил, N 9, 337, 340-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 10, 671-модда; 2020 йил, N 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари" деган сўзлар "қонунчиликка мувофиқ берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 11-модданинг матнидаги "мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш, ижара ҳуқуқлари" деган сўзлар "ер участкасига бўлган ҳуқуқлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 16-модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисидаги "мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи" деган сўзлар "ер участкасига бўлган ҳуқуқлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 54-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар қонунчиликка мувофиқ гаров нарсаси бўлиши мумкин".


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 сентябрда қабул қилинган "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги ЎРҚ-336-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 9/2, 245-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2021 йил, N 1, 3-модда, 4-сонга илова) 19-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки дов-дарахтлар жойлашган ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Бунда етказилган зарарнинг ўрни эгалик қилувчига тўлиқ қопланиши керак".


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 272-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 588, 591-моддалар, N 10, 674-модда, N 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 216-модда) 38-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички ишлар органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ҳуқуқи берилади ва якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион воситасида сотиб олиш харажатларининг ўрни қопланади".


16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда қабул қилинган "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги ЎРҚ-537-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 5, 262-модда; 2021 йил, N 1, 16-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 12-1-модданинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ ер участкалари давлат шеригига аукцион ўтказмасдан доимий фойдаланишга ажратилишини таъминлайди";


2) 14-модданинг бешинчи қисмидаги "ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини" деган сўзлар "ер участкасига ижара ҳуқуқини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 31-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат-хусусий шериклик объекти жойлашган ва (ёки) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган, давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари ёки уларнинг бир қисми давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган муддатга ва шартлар асосида ижарага берилади. Давлат шеригининг давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган доимий фойдаланишдаги ер участкаси мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай ер участкаси давлат шеригига унинг мурожаатига кўра доимий фойдаланиш учун берилади ҳамда давлат шериги уни хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган муддатга ва шартлар асосида ижарага беради.

Давлат шериги томонидан хусусий шерикка ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилган миқдорда ҳисобланади. Ижара ҳақини ҳисоблашда ер солиғига доир имтиёзлар инобатга олинади.

Давлат шериги томонидан хусусий шерикка ер участкасини ижарага беришга доир мажбуриятнинг бажарилмаганлиги хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни бир томонлама бекор қилиш учун асос бўлади.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг тугатилиши давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун берилган ер участкасининг ижарасига нисбатан шартномавий муносабатларни тугатиш учун асос бўлади";


4) 35-модданинг учинчи қисмидаги "ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқларини" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 майда қабул қилинган "Яйловлар тўғрисида"ги ЎРҚ-538-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 5, 263-модда; 2020 йил, N 9, 540-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 800-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модданинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"яйловларни фойдаланиш учун ижарага бериш тартибини тасдиқлайди";


2) 7-модданинг:

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3) 13-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларини ижарага, шу жумладан иккиламчи ижарага олиш йўли билан яйловлардан фойдаланиши мумкин.

Яйловлар ижара ҳуқуқи асосида очиқ электрон танлов орқали жисмоний ва юридик шахсларга берилиши мумкин".


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 21 майда қабул қилинган "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги ЎРҚ-539-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 5, 264-модда; 2020 йил, N 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 8-моддасининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жойлаштириш учун ер участкаларининг берилишини таъминлайди".


19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 июлда қабул қилинган "Туризм тўғрисида"ги ЎРҚ-549-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 7, 387-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда) 10-моддасининг тўққизинчи хатбошисидаги "шунингдек, ер участкаларини ўз вақтида ажратиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-598-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 892-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни, бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини олиш";


2) 7-модданинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар, бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқлари, шунингдек мулк ҳуқуқларидан келиб чиқувчи бошқа ашёвий ҳуқуқлар";


3) 19-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мол-мулкни, улушни, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан эмитентланган акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларига, турар жойларга бўлган мулк ҳуқуқини, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқни ҳамда бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини олишда - мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни мустаҳкамловчи ҳужжат кучга кирган санадан эътиборан";


4) 25-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш, шунингдек бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартларини белгилаш";


5) 54-модданинг тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан йигирма беш йилгача муддатга, бироқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аризада кўрсатилганидан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларидан қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва шартларда ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиши мумкин.

Бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга ўтганда ушбу объектлар билан бирга ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи қонунчиликда белгиланадиган тартибда ва шартлар асосида ўтади";


6) 55-модданинг биринчи қисмидаги "мулк" деган сўз чиқариб ташлансин.


21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, N 12, 1199-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 215, 216-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 424-модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага" деган сўзлар "Туман (шаҳар) ҳокими билан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси асосида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 433-модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага" деган сўзлар "Туман (шаҳар) ҳокими билан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси асосида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 434-модда биринчи қисмининг:

1-бандидаги "мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга" деган сўзлар "белгиланган тартибда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-бандидаги "мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга" деган сўзлар "белгиланган тартибда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралда қабул қилинган "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги ЎРҚ-604-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 2, 106-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 4-модданинг:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи - саккизинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 7-модданинг тўртинчи - еттинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар алоҳида ҳолларда, фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва доривор ўсимликлар етиштириш учун фармацевтика ҳамда аграр йўналишдаги махсус иқтисодий зоналар учун берилиши мумкин. Бошқача фаолият ва тармоқ ихтисослашувига эга бўлган махсус иқтисодий зоналарга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар уларнинг ер фонди тоифаси Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида белгиланган тартибда ўзгартирилганидан кейин берилиши мумкин.

Махсус иқтисодий зоналар ҳудудидаги ер участкалари махсус иқтисодий зонанинг дирекцияси томонидан берилади ва унинг тасарруфида туради, бундан махсус саноат зоналарининг ҳудудлари мустасно.

Махсус иқтисодий зона маъмурий кенгашининг қарори билан тасдиқланган инвестиция буюртманомасида кўрсатилган ўлчамдаги ер участкаси электрон онлайн-аукцион ўтказишни бошқа ташкилотлар билан келишиб олиш заруратисиз махсус иқтисодий зонанинг дирекцияси томонидан электрон онлайн-аукционга қўйилади. Мазкур тартиб махсус саноат зоналари ҳудудидаги ер участкасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.

Электрон онлайн-аукцион ғолиби инвестиция буюртманомасида кўрсатилган ер участкасини ижарага олиш ва махсус иқтисодий зонанинг дирекцияси билан инвестиция шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлади";


3) 24-модда иккинчи қисмининг:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"салоҳиятли инвесторлар ва махсус иқтисодий зона иштирокчилари билан ҳамкорликни, шу жумладан инвестиция буюртманомасини кўриб чиқишни, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун зарур рухсатномалар беришни "ягона дарча" принципи асосида ташкил этади";

ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"махсус иқтисодий зона ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион воситасида ижарага, шунингдек махсус иқтисодий зона ҳудудидаги бинолар ва иншоотларни эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага беради";


4) 25-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкаларини электрон онлайн-аукционлар воситасида ижарага бериш";


5) 26-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Инвестиция буюртманомасида инвесторнинг ер участкасини электрон онлайн-аукционга қўйиш чоғидаги бошланғич нарх ҳақидаги, шунингдек ҳар йилги ижара тўлови миқдори ҳақидаги таклифлари ҳам назарда тутилиши мумкин";


6) 28-модданинг олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Баённомадан кўчирма инвестиция буюртманомасини берган инвесторга баённома тасдиқланган кундан эътиборан бир иш куни ичида махсус иқтисодий зонанинг дирекцияси томонидан юборилади.

Махсус иқтисодий зона маъмурий кенгашининг махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қарори қуйидагилар учун асос бўлади:

инвестиция буюртманомасида кўрсатилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкасини электрон-онлайн аукционга қўйиш;

электрон-онлайн аукцион ғолиби билан инвестиция битимини тузиш;

ер участкасини ёки бўш турган (фойдаланилмаётган) бинони унинг умумий майдонини ва жойлашган ерини белгилаган ҳолда бериш.

Махсус иқтисодий зона дирекцияси ер участкасининг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган электрон-онлайн аукционини махсус иқтисодий зона маъмурий кенгашининг махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қарори асосида ўтказилишини ташкил этади";


7) 29-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида инвестор электрон онлайн-аукционга қўйилган ер участкасини ижарага ёки бўш турган (фойдаланилмаётган) бинони олган кундан эътиборан (бундан ер участкаси инвесторга тегишли бўлган ҳоллар мустасно) беш иш куни ичида махсус иқтисодий зона жойлашган ердаги рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ташкил этаётган тадбиркорлик субъектини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун ёки инвестор томонидан илгари ташкил этилган тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этади";


8) 30-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер участкаларини электрон онлайн-аукцион воситасида ижарага, биноларни, иншоотларни фойдаланиш учун олишга, шу жумладан ижара ҳуқуқлари асосида олишга ҳамда ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун инфратузилма объектларини қуришга";


9) 34-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ер участкасини ижарага олиш шартлари инвестиция битимида назарда тутилади";

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестиция битими инвестор томонидан махсус иқтисодий зона маъмурий кенгашининг баённомаси (ундан кўчирма) олинганидан (бўш турган (фойдаланилмаётган) бино ижарага берилган тақдирда ёки ер участкаси инвесторга тегишли бўлган тақдирда) ёхуд ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион ғолиби аниқланганидан кейин инвестор ва махсус иқтисодий зона дирекцияси директори томонидан уч иш куни ичида имзоланиши керак";


10) 41-модданинг иккинчи қисмидаги "ер участкаларини фойдаланишга беришдан" деган сўзлар "ер участкаларини электрон онлайн-аукцион воситасида ижарага беришдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги ЎРҚ-641-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 10, 594-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 22-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва ўз таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилаларнинг электрон онлайн-аукционлар воситасида ер участкаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларининг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қопланади".


24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-642-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 10, 595-модда; 2021 йил, N 4, 287-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 216-модда) 54-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "фойдаланишга" деган сўз "ижарага" деган сўз билан алмаштирилсин.


25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги ЎРҚ-647-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 11, 653-модда) 37-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) биринчи қисмдаги "ва ер участкаси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) қонунчиликда белгиланадиган тартибда узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш, шунингдек ер участкаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда электрон-онлайн аукционлар воситасида сотиб олиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни қопланиши ҳуқуқи берилади".


26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралда қабул қилинган ЎРҚ-676-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 2, 145-модда) 14-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари қонунчиликка мувофиқ ўзига берилган ер участкаларидан белгиланган мақсадда фойдаланиши, шунингдек маданий мерос объектларига, табиий ҳамда сунъий ландшафтларга зарар етказмаслиги, аҳолининг ҳаёт фаолияти муҳити ёмонлашишига, шаҳарсозлик фаолияти бошқа субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги шарт".


27-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


28-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


29-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июнь


"Халқ сўзи", 2022 йил 7 июнь
























































Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск