Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.12.2004 й. 1432-сон билан рўйхатга олинган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 15.11.2004 й. 248-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 17 декабрда 1432-сон

билан рўйхатга олинган

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2004 йил 15 ноябрдаги

248-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив

йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини

мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 январдаги 8-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқарилган ва тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари хамда трактор тиркамаларини (кейинги ўринларда матнда "Машиналар" деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Машиналарнинг мажбурий техник кўриги (кейинги ўринларда матнда "Техник кўрик" деб юритилади) "Ўздавтехназорат" органлари томонидан мазкур Низомга мувофиқ ўтказилади.


3. Қуйидагилар техник кўрикдан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

машиналарнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

машиналарнинг техник ҳолати ва амалдаги хавфсизликка мувофиқлигини баҳолаш;

машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш.


4. Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда "Ўздавтехназорат" органларида рўйхатдан ўтказилган машиналар мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.


5. Машиналар бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим.


6. Машиналар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:

тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналарига - 0,08 фоизи;

трактор тиркамаларига - 0,04 фоизи;

биринчи техник кўрикдан носоз деб топилган машиналар такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда йиғим қайта ундирилади.



II. ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МАШИНАЛАРИНИ

ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Техник кўрик машиналар рўйхатдан ўтказилган жойда:

зарур шарт-шароитларга (техник диогностика ускуналари, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдонча) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;

юридик шахсларнинг машиналарини техник кўрикдан ўтказиш жойлари "Ўздавтехназорат"нинг ҳудудий органлари томонидан белгиланади;

ташкилотларда техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши ва иш ҳолатига келтирилиши зарур.


8. Техник кўрикни ташкил этиш жадвал тузиш билан режалаштирилади, жадвалда техник кўрик ўтказиш жойи, санаси ва вақти, кўрикка қўйилаётган техникалар сони тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.

Жадвал юридик шахсларнинг буюртмалари ва техник имкониятлари, об-ҳаво иқлими, ишлаб чиқариш ва бошқа шароитларни ҳисобга олган ҳолда "Ўздавтехназорат"нинг худудий органлари томонидан тузилади.


9. Бир кунда техник кўрикка қўйиладиган машиналар сони, мавжуд диагностика ва назорат ўлчаш ускуналарининг кунлик унумдорлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


10. Техник кўрикни ўтказиш жадвали ва уни ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби ҳар йили 15 январгача Тошкент шаҳар хокими, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли туманлари (шаҳарлари) ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.

Комиссия таркибига "Ўздавтехназорат" органи томонидан тавсия этилган юқори малакали ва тажрибали мутахассислар киритилади.

"Ўздавтехназорат"нинг худудий органлари вакили комиссия раиси ҳисобланади.


11. Юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома 30 кун олдин юборилади.

Техник кўрик далолатномалари бланкалари талаб этиладиган маълумотлар кўрсатилган ҳолда машиналар рўйхатига мувофиқ тўлдирилади. Машиналар техник кўриги далолатномасида кўрсатилган маълумотлар "Ўздавтехназорат"нинг тегишли органларида хисобга олиш маълумотлари билан солиштирилади.


12. Техник кўрик ташкилотларда, корхоналар ва бошқа белгиланган жойларда ўтказилади.


13. Бошқа юридик шахсларга ижарага берилган машиналар ижара "Шартномаси"да белгиланган юридик шахслар томонидан жойлардаги "Ўздавтехназорат" органлари томонидан белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтади.


14. Техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин юридик шахс "Ўздавтехназорат"нинг ҳудудий органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

юридик шахснинг раҳбари ёки ваколат берилган шахс томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган техник кўрикдан ўтиш керак бўлган машиналар тўғрисида 1-иловага мувофиқ маълумотнома;

техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғимнинг белгиланган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириғи, квитанцияси);

мукаммал таъмирлашда, хизмат сафарида бўлган ижарага берилган машиналар сонини тасдиқловчи маълумотлар.



III. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ МАШИНАЛАРНИ

ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Жисмоний шахсларга тегишли машинани навбатдаги йиллик техник кўрикка қўйиш санаси "Ўздавтехназорат" органлари ходимлари томонидан белгиланади.

Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида "Ўздавтехназорат" органлари жадваллар тузиши ва машиналар эгаларига машиналарни техник кўрикка қўйишини аниқ саналар (ойлар)ини тавсия этишлари мумкин.


16. Машиналарнинг техник кўриги ўтказиладиган жой "Ўздавтехназорат" органлари томонидан белгиланади.


17. Техник кўрикдан ўтказиш учун машина эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилади:

паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

техник кўрикдан ўтказишга қўйилган машинага мувофиқ тоифадаги машинани бошқариш хуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;

машинанинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт);

техник кўрикдан ўтиш учун белгиланган йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция).


18. Машинани носозлиги сабабли техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш мумкин бўлмаган тақдирда, унинг эгаси белгиланган муддатларда "Ўздавтехназорат"нинг худудий органига ёзма ариза ва ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади. Бунда "Ўздавтехназорат"нинг ҳудудий органи ходими рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига (техник паспортига) носозлик тўғрисида "Носоз" ёзувини қайд қилади ва шахсий имзо ҳамда муҳр (штамп) билан тасдиқлайди.

Носозлик бартараф этилгандан кейин машина эгаси уни Ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган хужжатларни кўрсатган ҳолда техник кўрикка қўяди.


19. Эгасининг йўқлиги ёки касаллиги оқибатида техник кўрикдан белгиланган муддатларда ўтказилмаган машина эгаси қайтиб келгандан ёки соғайгандан кейин 10 кун мабойнида машинани техник кўрикдан ўтказади.



IV. ТЕХНИК КЎРИКНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


20. Машиналар техник кўрикдан ўтказишга "Ўздавтехназорат" органлари томонидан кўрсатилган жойга қўйилади ва қуйидагилар текширилади:

ҳар қайси машинанинг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада (техник паспортда, техник талонда) кўрсатилган маълумотларга машина тури, маркаси, модели, завод рақами, двигатели рақами ва давлат рақам белгисининг мувофиқлигини;

ҳар қайси машина ҳайдовчисининг ҳайдовчилик гувоҳномаси тоифасининг мувофиқлигини;

ҳар бир ҳайдовчининг машина бошқаришга яроқлилик тўғрисида белгиланган шаклдаги тиббий маълумотномани;

ҳар қайси машинанинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келишлик жиҳатларини;

мураккаб қишлоқ хўжалиги машиналаридан фойдаланиш тўғрисидаги йўриқнома ва қўлланмалар мавжудлигини ҳамда "Ўздавтехназорат" томонидан ишлаб чиқилган мавсум олди техник кўригидан ўтказиш талабларига мувофиқлигини.


21. Техник кўрикдан ўтган машиналар гуруҳи бўйича далолатнома (2-илова) ва алоҳида техник кўрикдан ўтган машина бўйича далолатнома (3-илова) тўлдирилади.

Техник кўрикдан ўтган машиналар рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига (техник паспортига, техник талонига) "Ўздавтехназорат" органининг ходими белгиланган намунада штамп қўяди, созлиги тўғрисида "Соз" сўзини қайд этади, имзо билан тасдиқлайди.


Изох: машина трактор саройларини ва чиқимга чиқариладиган машиналарнинг техникавий ҳолатини аниқлаш учун ўтказиладиган техник кўрик шартнома асосида амалга оширалади.





Низомга

1-ИЛОВА



Йиллик техник кўрикдан ўтиши керак бўлган трактор,

ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш

машиналари ва трактор тиркамалари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Машинанинг номи

Машинанинг техник паспорти ва техник талонининг рўйхатга олиш рақами

Русуми

Чиққан йили

Завод рақами

Двигатель рақами

Давлат рақами белгиси (серия ва номери)

Беркитилган механизатор Ф.И.Ш

Туғилган йили

Хайдовчилик Гувоҳномаси № ва серияси

Тиббий (083/h шакл) маълумотномаси № ва санаси

Машинанинг техник ҳолати (соз, носоз, таъмирлашда)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1.











2.











3.











4.











5.











6.











7.











8.











Корхона раҳбари _______________________________________________

Имзо                                   Ф.И.Ш.


М.Ў.


Корхона ҳисобчиси _____________________________________________

Имзо                                  Ф.И.Ш.






Низомга

2-ИЛОВА



Машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Тузилган санаси 200___ йил "___" _________

200___ йил "___" ____________ дан 200__ йил "___" _________ гача

_____________ га қарашли машиналар гуруҳи техник кўрикдан ўтказилди.

(юридик шахснинг номи)

Т/р

Машина тури

Давлат рақами

Маркаси

Ишлаб чиқарилган йили

Агрегатлар рақами

Техник ҳолати, носоз машиналарнинг техник талони олиб қўйилгани тўғрисидаги белги

Изоҳ

Двигатель

Завод (шасси)

1.







2.







3.







4.







5.







6.







7.







8.







"Юридик шахснинг ҳисобидаги

(балансидаги) машиналар

сонини тасдиқлаймиз"

Раҳбар ___________________

_______________________________

(имзо,Ф.И.Ш.)

_______________________________

Бош ҳисобчи (ҳисобчи ёки

ҳисобни юритувчи шахс) ________

_______________________________

_______________________________

(имзо, Ф.И.Ш.)

Рўйхатда кўрсатилган машиналар

Давтехназоратнинг ҳисобга олиш

маълумотлари билан таққосланган

Давтехназорат мух. инспектори

_________________________________

(лавозими, Ф.И.Ш.)


Имзо                          М.Ў

М.Ў.



Корхона ҳисобида __ ________ трактор, _____ трактор тиркамаси, ____ ўзиюрар шассилар, ____ мелиоратив йўл-қурилиш машиналари мавжуд, улардан __ ________ трактор, _____ трактор тиркамаси, ____ ўзиюрар шассилар, ____ мелиоратив йўл қурилиш машиналари техник кўрикка қўйилган.

Текширилган машиналардан ________ трактор, _____ трактор тиркамаси, ____ ўзиюрар шассилар, ____ мелиоратив йўл-қурилиш машиналари техник жиҳатдан носоз деб топилди.


Далолатнома нусхасини олдим:

Юридик шахс раҳбари ____________________________________________

(Ф.И.Ш. имзо)





Низомга

3-ИЛОВА



Техник кўрик

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Мен ___________________________________________________________

(Ф.И.Ш, туман, шаҳар "Давтехназорат" инспекцияси бошлиғи)


Комиссия аъзолари _____________________________________________

______________________________________________ билан биргаликда

машинани техник ҳолатини аниқлаганда қуйидагилар маълум бўлади.


1. Тури, номи ______________ 2. Русуми __________________________

3. Чиққан йили ____________ 4. Чиқарган завод ___________________

5. Техник паспорт № _______ 6. Завод № _________________________

7. Двигатель № ____________ 8. Шасси № ________________________


Машинани ташқи қиёфаси: ______________________________________


Двигатель _______________________ Бошқариш қисми _____________


Электор жиҳозлари, бурилиш, тўхташ ва габарит кўрсатувчи

огоҳлантириш чироқлари _______________________________________


Ёнилғи мойлаш материаллари оқади, оқмайди, экологик талабларга

жавоб беради, бермайди ________________________________________


Шиналар меёридан ортиқ ейилган ва бошқа параметрлари текшириб,

хулоса берилди ________________________________________________


"Давтехназорат" инспекция инспектори __________________________

(имзо)


Комиссия аъзолари:                                    __________________________

                                                                                                (имзо)

                                                                         _________________________

                                                                                                   (имзо)


Машина эгаси:                                              _________________________

                                                                                                (имзо)


Муҳр "___" ____________ 200_ й



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 50-сон, 508-модда.


Время: 0.1605
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск